Капитализм мабдасидаги иқтисодий низомнинг учинчи таянчи
بسم الله الرحمن الرحيم
Капитализм мабдасидаги иқтисодий низомнинг
учинчи таянчи
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– «Оллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Оллоҳ бузғунчиларни суймас». (Қасос:77)
Нархнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омил эканига келсак, бу шундан иборатки, инсонни ҳар қандай самарали меҳнатни қилишга ёки фидокорлик кўрсатишга ундовчи асосий нарса, сарфланган шу меҳнат ёки ана шу фидокорлик учун унга тўланадиган моддий мукофотдир. Капиталистик иқтисодчилар шундай ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар инсоннинг маънавий ёки руҳий ундов билан бирон нарсага меҳнат сарфлашини ҳақиқатдан йироқ санайдилар. Улар ўзлари тан оладиган ахлоқий ундовни ҳам моддий мукофотга олиб бориб тақайдилар. Уларнинг фикрича, инсон фақат ўз эҳтиёжларини ва моддий истакларини қондириш учунгина меҳнат сарфлайди. Бу қондириш эса ё ўзи ишлаб чиқарадиган товарларни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш орқали ёки бошқалар ишлаб чиқарган товар ва хизматларни қўлга киритиш имконини берадиган пул мукофотига эришиш орқали амалга ошади. Инсон ўз эҳтиёжларини ҳаммасини бўлмаса ҳам, кўп қисмини қондиришда ўз меҳнатини бошқалар меҳнати билан айирбошлашга таянади. Шу сабабли эҳтиёжларни қондириш ўзи ишлаб чиқарадиган товарни қўлга киритишга эмас, балки меҳнатига тўланадиган пул мукофотини қўлга киритишга қараб қолди. Чунки пул унга товар ва хизматларни қўлга киритиш имконини беради. Шунинг учун тўланадиган пул мукофоти, яъни нарх инсонни маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омил бўлиб қолди. Шундан келиб чиқиб нарх маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни меҳнат сарфлашга ундайдиган нарса бўлиб қолади. Демак, нарх маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омилдир.
Нархнинг тақсимотни тартибга солувчи нарса эканлигига келсак, бу шундан иборатки, инсон ўзининг барча эҳтиёжларини тўла қондиришни истайди. Шунинг учун бу эҳтиёжларни қондирадиган товар ва хизматларни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Шу сабабли агар инсон фарзандларидан ҳар бирини эҳтиёжларини қондиришда ўз эркига ташлаб қўйилганда эди у ўзи хоҳлаган товарларни қўлга киритишдан ва истеъмол қилишдан ўзини тўхтатолмас эди. Лекин энди ҳар бир инсон фарзанди худди шу мақсадга интилар экан, демак эҳтиёжларни қондиришда инсон ўз меҳнатини бошқалар меҳнати билан айирбошлай оладиган чегарада, яъни сарфлаган меҳнати учун қўлга киритадиган пул мукофоти чегарасида, яъни нарх чегарасида тўхташга мажбур бўлиб қолади. Шундай қилиб нарх табиий равишда йўлга қўйиладиган ва товарга эга бўлиш ва истеъмол қилишда инсонни ўз даромадларига мос келадиган чегарада тўхташга мажбур қиладиган чеклов меёрдир. Чунки нарх инсонни бири қўйиб, бири қондиришни талаб қилаётган эҳтиёжларини бир-бирига солиштириб, улардан қайси бирини олдинроқ қондириш лозимлиги тўғрисида фикр юритишга мажбур қилиб қўяди. Шунда инсон қондириш зарур деб билган эҳтиёжларини қондиришга киришади ва унчалик зарур эмас деб билган эҳтиёжларини қондирмай туради. Нарх шунингдек инсонни баъзи эҳтиёжларини қисман қондириш билан кифояланишга ҳам мажбур қилади, шунда инсон қисман қондириш билан кифояланган шу эҳтиёжларидан аҳамияти кам эмас деб билган бошқа эҳтиёжини қондириш имконига эга бўлади. Демак, нарх шахс қондиришни талаб қиладиган эҳтиёжларни тақсимлашни ҳам тартибга солади. У шунингдек чекланган миқдордаги манфаатларни шу манфаатларни талаб қилаётган кўп сонли истеъмолчиларга тақсимлашни ҳам тартибга солади. Чунки истеъмолчиларнинг даромадлари ўртасидаги тафовут ҳар бир шахс истеъмолини ўз даромадлари имкониятига чеклаб қўяди. Бу билан баъзи товарларни истеъмол қилиш кишининг даромади имкониятига чекланиб қолади, баъзи товарларни истеъмол қилиш эса озгина маблағга эга бўлган барча одамларга умумий бўлиб қолади (яъни озгина пули бор одамлар ҳам бу товарларни истеъмол қила оладилар). Баъзи товарларнинг нархи кўтарилиб, баъзиларининг нархи пасайиб туради. Баъзи одамларда етарли пул бўлса, баъзиларида етарли пул бўлмайди. Шу сабабли нарх манфаатларни истеъмолчиларга тақсимлашни тартибга солувчи бир восита бўлиб қолади.
Энди нархнинг маҳсулот ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасида мувозанатни рўёбга чиқарувчи нарса эканлигига, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги алоқа воситаси эканлигига келсак, бу шундан иборатки, истеъмолчилар истак-хоҳишларини рўёбга чиқараётган маҳсулот ишлаб чиқарувчи бу меҳнати эвазига фойдани қўлга киритиш билан мукофотланади. Маҳсулотлари истеъмолчилар томонидан севиб қабул қилинмаётган ишлаб чиқарувчининг эса зиён кўриши аниқдир. Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг истеъмолчилар истак-хоҳишларини билиб олишига имкон берадиган йўл эса нархдир. Чунки фақат нарх орқалигина истеъмолчилар истак-хоҳишларини билиб олади. Масалан, агар истеъмолчилар бир муайян товарни кўплаб сотиб ола бошласалар бозорда шу товарнинг нархи кўтарилиб кетади. Бу билан эса истеъмолчиларнинг истак-хоҳишларини бажариш учун ана шу товарни ишлаб чиқариш кўпаяди. Энди агар истеъмолчи муайян товарни сотиб олишга истак билдиришмаса бозорда бу товарни нархи тушиб кетади. Бу билан эса шу товарни ишлаб чиқариш камаяди. Демак, нарх кўтарилиши билан маҳсулот ишлаб чиқаришга ажратилган маблағлар кўпаяди, нарх пасайиши билан эса бундай маблағлар камаяди. Бу билан эса нарх маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мувозанатни пайдо қилади ҳамда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги алоқа воситаси бўлиб қолади. Бу эса механик равишда (ўз-ўзидан) содир бўлади. Шунга биноан нарх капиталистлар назарида иқтисод таянадиган пойдевор ва иқтисоднинг негизи бўлиб қолди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
07.08.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми