| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тошкент устида яна қора булутлар

Тошкент устида яна қора булутлар

By htadmin
02.06.2024
0
Share:

Тошкент устида яна қора булутлар

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ﴾

– “Яҳудий ва насронийлар то уларнинг динини қабул қилмагунингизча сиздан ҳаргиз рози бўлишмайди”.     (Бақара:120)

Тошкент шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партиясига аъзоликда айбланиб, йигирма йилдан кўпроқ муддат қамоқларда сақланган ва эндигина оилалари бағрига қайтган 23 нафар биродарларимиз устидан яна қайта жиноий иш қўзғатилган. Жиноят иши қўзғатилишига, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув чора-тадбирлари натижасида тўпланган ҳужжатлар асос бўлгани айтилади. Уларга ЎзР ЖКнинг яна аввалги золим президент даврида қўлланган бир қатор моддалари қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 2442-моддаси 1-қисмлари билан иш очилган. Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта  маслаҳатчиси А.А.Урманов тақдим этган 260011/2023-1157ББ сонли жиноят иши ҳужжатига кўра:

1) 1969 йилда туғилган Рахматов Анварь Саматович

2) 1962 йилда туғилган Рахимов Ибодулло

3) 1972 йилда туғилган Фазилбеков Давронбек

4) 1973 йилда туғилган Шамсиев Олим Туляганович

5) 1963 йилда туғилган Абзалов Махмуд Дадабаевич

6) 1971 йилда туғилган Абдуллаев Забихулла Халиллулаевич

7) 1980 йилда туғилган Гафуров Бахтиёр Талатович

8) 1968 йилда туғилган Хикматов Фахритдин Шарафович

9) 1968 йилда туғилган Агламов Исамитдин Джалалович

10) 1972 йилда туғилган Юлдошев Анваржон Сабитович

11) 1971 йилда туғилган Мирзахметов Отабек Абдухалилович

12) 1962 йилда туғилган Камалов Хайрулла Абдуллаевич

13) 1975 йилда туғилган Мирзахмедов Машраб Шамильевич

14) 1973 йилда туғилган Ашрапов Садриддин Салахиддинович

15) 1969 йилда туғилган Махмудов Дилмурод Рахимович

16) 1983 йилда туғилган Алимухамедов Азиз Агзамович

17) 1973 йилда туғилган Низамов Мурат Тахирович

18) 1965 йилда туғилган Мирталибов Абдураззок Абдупаттахович

19) 1985 йилда туғилган Тулаганов Мирзохит Мирвохидович

20) 1976 йилда туғилган Мамуров Дилмурод Мухтарович

21) 1981 йилда туғилган Ахунжанов Умид Абдурахимович

22) 1974 йилда туғилган Абдурахманов Шавкат Абдурашитович

23) 1978 йилда туғилган Якубов Муроджон Нигматджановичларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 2442-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Мазкур жиноят иши, 2023 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Орадан уч ой ўтгач, 19 январда дастлабки тергов муддати 5 ойга, яъни 25 мартгача узайтирилган.  

Айни дамда тергов ишлари тугатилиб, Тошкентда 9 майдан суд жараёни бошланган. Йигитларнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, уларнинг ҳар бири қўлга олинган куни бошларига қоп кийгизилиб, икки кун давомида калтакланган. Терговчиларда йигитларнинг “айбини” исботлайдиган ашёвий далил бўлмаганлиги сабабли шантаж қилиш, қўрқитиш ва руҳий босим ўтказиш орқали ўзлари ёзиб тайёрлаган айблов хулосаларига қўл қўйдиришган. Терговда биродарларимизга золим президент давридаги, яъни 1999 йилги босимлар такрорланган. Бу ҳақда охирги суд мажлисида биродарларимизга сўз берилганда айтилган. Улардан бирининг судда айтганларига кўра, агар кўрсатмаларга қўл қўймаса, ўғлини ҳам қамоққа олишини айтиб қўрқитишган. Яна бир йигитимизни айтганига кўра эса, агар кўрсатмага қўл қўймаса, аёлини олиб келиш билан қўрқитишган. Бошқа биродаримиз сўзларига кўра, агар кўрсатмага қўл қўймаса, чет элдаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган ўғлини элчихона орқали Ўзбекистонга олиб келиш билан  қўрқитишган.

Бу азизларимиз устида кечаётган оғир жараёнларни бирор расмий каналлар ёритиб халқимизга тақдим этмаётганига, айблов моддалари ҳам аввалги даврдагидек беўхшов туҳматлардан иборатлигига, терговда эски қийноқлар қўлланганига қараган ҳар бир иймонли киши Ўзбекистонда яна мусулмонларга қарши кураш давом эттирилаётганига гувоҳ бўлади. Бошқача айтганда, Тошкент устида яна қора булутлар! Ҳизб ут-Таҳрирнинг ғоя ва мақсадларини ўрганиб чиққан онгли кишилар, уларга қўйилаётган айбловлар очиқ туҳмат эканига асло шубҳа қилмайдилар.

Хўш, бу азизларнинг юртимизга қандай хатарини кўрдиларки, ҳукумат яна аввалги золим шоҳнинг зулм тегирмонини юргизиб юборди?! Ҳукуматга ёлланган диний блогерлар нега омма-халққа ушбу биродарларимиз ҳақида бор ҳақиқатни сўзлаган холис блогерларнинг гапларини – худди Каримов давридагидек – тескарисини айтиб чиқмоқдалар?! Бунинг жавоби унчалик қийин эмас, балки жуда ҳам очиқ-ойдиндир. У азизлар юрт бойликлари  талон-тарож қилинаётганига, имомлар динимиз ҳақиқатларини рўй-рост гапирмаётганлирига, таълим масканларида ёшларимиз тарбиясини бузишга хизмат қиладиган дастурлар қасддан ўтилаётганига – хуллас буларнинг барчасига асло бефарқ эмасликлари биринчи сабаблардан бўлса, юртимизга оч итлар каби ёпирилиб келаётган уйғур биродарларимиз қаттоли нажас Хитой ҳукумати кирдикорларини, боболаримизни қатлиом қилган ўриснинг жирканч режаларини кун келиб бу уйғоқ инсонлар томонидан оммага ошкор айтилишидан хавотирлари кейинги сабабдир. Энг асосийси эса, мана қарийб саккиз ойдан бери Америка бошлиқ кофир Ғарб қўллови билан Фаластинда, айниқса Ғазода мусулмонлар босқинчи яҳуд режими қўли билан дунё кўз ўнгида тинимсиз оммавий қирғин қилинмоқа. Лекин 95% аҳолиси мусулмонлардан иборат Ўзбекистон Ғарбнинг буйруғи ва ахборот уруши таъсирида мазкур қирғинлар ҳақида нафақат оғиз очмаяпти, балки гапирмоқчи бўлаётганларни жиноятчига чиқариб, оғзини ёпяпти. Бир сўз билан айтганда, бугунги ўзбек раҳбарияти Ислом умматининг ажралмас бўлаги сифатида мусулмонлар тақдирини биринчи ўринга қўйишдан кўра, мустамлакачи хожалари истагини кўпроқ илгари сурмоқда. Ва бу жинояти қалбида дин ва уммат ғами қайноқ жўш урган мана бу эзгу ниятли, сиёсий онгли биродарларимиз кабилар томонидан очиб ташланиб, бу муаммонинг асл тўғри шаръий ечими халқимизга рўй-рост етказилишидан қўрқмоқда. Айни дамда улар устида кетаётган судловлар, босимлар замиридаги асосий сабаб айнан мана шу, десак тўғри бўлади.

Мустамлакачи давлатлар Ўрта Осиё раҳбарларининг мусулмонларга қарши гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона олиб бораётган курашига қандайдир маблағлар ҳам ажратмоқда. Порахўрлик, қариндош-уруғчилик урчиган юртимизда ўша маблағлар ўзаро тақсимланиб битгач, ўзларини оқлаш учун яна биродарларимиз оилаларига чорак асрлик айрилиқ қайғуларини солмоқдалар. Мазлумлар оиласидаги ёшу қари дилпораларнинг чорак асрдан бери ёноқларидан нари кетмаган аламли кўз ёшлари эндигина ювилаётганида, бугун яна қайта уларнинг қонли кўз ёшларига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ўзбекистон режими Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини қайта қамоққа ҳукм қилишда ўзларини адолатли санасалар, нега суд жараёнини матбуот ва телевидениеларида очиқ намойиш этмайдилар?! Нега йигитларимизнинг суддаги сўзларини оммадан яширмоқдалар?! Ҳа, улар яширишга мажбурдирлар. Улар тилларида “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жоҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” деб жар солсалар-да, бу баландпарвоз гаплар золим қавмнинг элга айтадиган доимий чўпчаклари холос. Ахир, ҳақ фикрга қарши ўлган қалблар эгасида қандай ҳам фикр топилсин?! Буюк ғоя қаршисига қўя оладиган бирор арзигулик ғоя малай ҳокимларда қайдан топилсин?! Жоҳиллик қонларига сингиган бадбахтлардан адолатни умид қилиш ошқовоқ палагидан тарвуз излаш билан баробар эмасми?!

Улар Ислом ва мусулмонларга қарши курашда хожаларининг қўлловлари билан ўзларини ғолиб санамоқдаларми?! Бир ҳовуч сионист яҳудийлар Американинг қўлловидан туғёнга кетгани каби ўзларининг Исломга қарши исёнларидан мағрур бўлишмоқдами?! Шундай бўлса, аввалдаги фиръавнлар каби бир муддат кутиб турсинлар. Сизларга бир муддат изн берилган. Мазлумлар дуолари ва Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқлигини унутган кўринасиз! Биз сизларни Роббул-мустазъафин Аллоҳ ﷻнинг тобора яқинлашган аламли жавобидан огоҳ этсак, бир дона тукингиз қўзғолмай қўйди. Сизлар кофир хожаларингизнинг иймон аҳли кўксига қадалган заҳарли ҳанжари бўлмоқдасиз. Аммо огоҳ бўлинг, қўлларингизда қатл қилинган азизларимизнинг оналари дуоларини, чорак асрдан буён зиндонларда қолаётган мазлумлар дуоибадларини жавоби сизларга ўзларингиз ўйлаётгандан-да яқинроқдир!

فَسَيُنۡغِضُوۡنَ اِلَيۡكَ رُءُوۡسَهُمۡ وَيَقُوۡلُوۡنَ مَتٰى هُوَ‌ ؕ قُلۡ عَسٰٓى اَنۡ يَّكُوۡنَ قَرِيۡبًا

– “Улар сенга бошларини қимирлатурлар ва: “У қачон бўлур?” дерлар, Сен: “Шояд яқинда бўлса”, дегин.                          (Исро:51)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

02.06.2024й

Tagsбиродарларсуд мажлиситерговқора булутлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги аёллар нега хор?

  • МАҚОЛАЛАР

    Бўрттирилган “терроризм хавфи” соясида Россиянинг геосиёсий мақсадлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Париж олимпиадасида Ўзбекистон иштироки

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/