Халифалик демократия каби ҳокимларни маҳкумлардан устун қўймайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Халифалик демократия каби ҳокимларни маҳкумлардан устун қўймайди
2017 йил сайловлари қонун лойиҳаси демократиянинг ҳукмдорлар манфаатига хизмат қилишини яна бир бор тасдиқлади
Демократиянинг халққа хизмат қилмаслиги, балки ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталари манфаатларини рўёбга чиқаришда восита сифатида хизмат қилиши, яна бир бор исботланди. 2017 йил 22 сентябрда Покистон сенати 2017 йил учун сайловлар қонуни лойиҳасини кўпчилик овоз билан тасдиқлади. Унга кўра, бирор жиноятда айбланган ёки малакасиз шахс ҳам сиёсий партия раисига айланиши мумкин. 2002 йилда генерал Мушарраф ўзининг икки рақиби Навози Шариф ва Беназир Бхуттони сайлов сиёсатидан четлатиш учун сиёсий партиялар тузишни қайта ишлаб чиққан эди. Яъни сенатга аъзо бўлмаган ёки конституциянинг 62 ва 63 моддалари талабига яроқсиз бўлган ҳар қандай шахс бирор сиёсий партиядаги мансабни эгаллаши тақиқланади, деган бандни киритган эди. Худди шу тарзда ҳукмдорлар демократия ёки инсон ўйлаб топган бошқа ҳар қандай тузумда ўз манфаатлари ва нафс-ҳаволарига мувофиқ қонунлар тузади ёки уларга ўзгартиш киритишади.
Қонунлар ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталари манфаатини кафолатлайдиган тарзда ишлаб чиқилганига мисоллар, демократия тарихида қалашиб ётибди. Бу борада Ғарб билан Шарқ ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Покистондаги демократиянинг фақат ўтган 16 йиллик тарихига назар солсак, Мушарраф 2003 йилда қонунга 17-ўзгартиш киритиш орқали ҳокимиятни қонунга мувофиқ босиб олганига, шунингдек 2007 йилда ўзининг президентлик муддатини чўзиш мақсадида, сиёсатчилар ва бюрократларни коррупциядан тозаловчи «миллий ярашув» қарорини чиқарганига гувоҳ бўламиз. Ваҳоланки, ҳеч қанча вақт ўтмай, 2009 йил Покистон Олий суди миллий манфаатга зид, дея айни қарорни бекор қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бундай воқеа демократия ўзининг ёшлик даврини ўтказаётган Покистондагина бўлаётгани йўқ. Балки демократия пишиб етилган Ғарбда ҳам бўлмоқда, у ерда бу воқеа янада пишиб етилган тарзда бўлмоқда. Ҳукмдорлар ва уларнинг ёрдамчиларигагина хизмат қилувчи демократиянинг хусусияти 2011 йил сентябр ҳаракатида яққол кўзга ташланиб турибди. Нью-Йоркда бошланган бу ҳаракат, ўзини «Уолл-Стритни забт этинг», деб номлаб, ўзининг сиёсий бўрони билан йирик Ғарб пойтахтларини қамраб олди. Иқтисодий тенгсизлик сабабли келиб чиққан бу намойишнинг шиорларидан бири «Биз 99 %миз» бўлди. Зеро, Ғарб халқлари ўз бошқарув раҳбарлари ва сиёсатчиларини коррупцияга ботган, фақат ўзларини ўйлайдиган кимсалар деб ҳисоблайди. Уларни қонунларни ўзларининг очкўз капиталистик манфаатларига мос тарзда ишлаб чиқадиган ва ишончимизга нолойиқ бўлган кишилар деб билади. Бу тасаввур шу даражада кенг ёйилганки, ҳатто ғарблик сиёсатчиларнинг аксари ўз сайловлари чоғида – сиёсатга бўлган омма ишончини қайта кўриб чиқишга ёки қайта тузишга қарор қилди. АҚШнинг ҳозирги президенти ҳам айни тасаввурдан кенг миқёсда фойдаланиб, мен бугунги эгилувчан рақиблардан фарқли ўлароқ, анъанавий сиёсатчи эмасман, дея халқдан ишонишларини ва ўзига овоз беришларини талаб қилди.
Эй покистонлик мусулмонлар!
Исломдаги бошқарув тузуми Халифалик бўлиб, унда қонунлар халифанинг ёки Уммат мажлисининг ёки адлиянинг нафс-ҳавосига мос тарзда ишлаб чиқилмайди. Йўқ, ундаги барча қонунлар фақат Қуръон ва суннатдан истинбот қилинади. Дарҳақиқат, қонун чиқариш ҳуқуқини Аллоҳ Таоло фақат Ўзига хослаб, бундай деган:
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ
«Ҳукм юритиш ёлғиз Аллоҳникидир» [Юсуф 67]
Шу орқали Ислом ҳокимлар ва ҳукмдорлар гумашталарининг қонунларга нисбатан енгил муносабатда бўлишларига, қонунлардан ўзларининг шахсий манфаатларини таъминлашда фойдаланишларига мутлақо йўл бермади. Фуқаро ҳақ-ҳуқуқи фақат Халифалик давлатида, исломий бошқарувда кафолатланган. Чунки ёлғиз Исломгина жамиятда ҳокимларнинг маҳкумлардан устун бўлишига йўл қўймайди. Шунинг учун сиз покистонлик мусулмонлар, бундай манфаатпараст ва репрессив демократияни йўқ қилиш, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган фаолиятга қўшилинг. Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қилганлар:
«…ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»
«… Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар САВ сукутга чўмдилар».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ