Саудлар оиласининг кофир Ғарб қучоғига ўзини отиши қаергача етиб боради
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Саудлар оиласининг кофир Ғарб қучоғига ўзини отиши қаергача етиб боради
Ҳижрий 1439 йил 3 муҳаррам, милодий 2017 йил 23 сентябр шанба куни «Арабий жадид» сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«Саудия Арабистонининг Австриядаги элчихонаси расмий баёнот чиқариб, унда Австрияда яшаётган ва у ерга келишни режалаштираётган ўз фуқароларини, келаси октябрдан бошлаб, Австрияда жамоат жойларида муслималарга ниқоб кийиш тақиқланишидан огоҳлантирди.
Бу баёнот «Австралиядаги элчихона»нинг Твиттердаги саҳифасида нашр қилинди. Баёнотда Австрияда яшаётган саудиялик муслималардан қачон юзларини очиш талаб қилинса, албатта буйруққа итоат қилишлари ва кимликлари билан таништиришлари шарт экани қўшимча қилинди, бундай буйруқларга бўйсунмаган тақдирда, Австрия ҳокимияти томонидан ҳибсга олинишлари мумкинлигига диққат қаратилди.
Шунингдек, баёнотда жамоат жойларида юзни очиб юришга чекланишдан бош тортган аёлларга Австрия ҳукумати жазо қўллаб, улардан полиция орқали 150 евро жарима ундирилиши, жаримани нақд тўлашлари ёки карточка орқали ўтказишлари мумкинлиги ҳам таъкидланди.
Маълумки, жорий йилнинг 16 май ойида Австрия ҳукумати жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарган эди. Ундан бир неча кун олдин Парламент айни қарор лойиҳасини тасдиқлаган бўлиб, унда жорий йил октябр ойи бошидан амал қилиниши таъкидланган эди».
Роя газетаси шарҳи:
«Ким паст кетса, уни таҳқирлаш ҳам осон бўлади», деган гап Саудлар оиласи мамлакатига жуда тўғри тушади. Аёл киши юзини ёпиши вожиб, деган гапни ҳамма юртлардан ҳам кўпроқ Саудия Арабистони айтади, бошқа уламолардан кўра унинг уламолари кўпроқ айтади… Бугун Саудия Австрияни саудиялик муслималардан ниқобни ечиб, юзни очишни талаб қилиш оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантириши керак эди. Австрия агар бу қарорни амалга оширишга қадам қўядиган бўлса, Саудия буни мусулмонлар аёлларига журъат қилиш ва ҳурматларини поймол этиш, деб эътибор қилишини етказиб қўйиши керак эди. У бўлса, Австриядаги ўз юрти муслималаридан у ерда юзларини очиб юришларини талаб қилмоқда! Саудлар ҳукмдорлари аҳволи мана шу, кофир Ғарб олдида хор, итоатгўй ва разил аҳволда туришибди. Ҳукмдорлар позицияси шундай экан, аёлнинг юзини аврат, деб ҳисобловчи уламолар позицияси қандай бўлиши мумкин?!
Роя газетасининг 2017 йил 27 сентябр чоршанба кунги 149-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми