Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мусулмонлар Исломни татбиқ қилишганми?

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мусулмонлар Исломни татбиқ қилишганми?
Ҳокимлар
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аввалги мақоламизда айтиб ўтилдики, тузумни давлат татбиқ қилади. Давлатда татбиқ ишларига алоқадор бўлган шахслар иккитадир.
Биринчиси – инсонлар ўртасидаги хусумат-келишмовчиликларни ажрим қиладиган қози.
Иккинчиси – инсонлар устидан ҳукм юритадиган ҳоким.
Ўтган мавзуимизда қозилар ҳақида фикрлар билдирилди, бу мавзуимиз ҳокимлар тўғрисида бўлади.
Ҳокимнинг Исломни татбиқ қилиши эса беш нарсада: ижтимоий ҳаёт, иқтисод, таълим, ташқи сиёсат ва ҳукуматни идора қилиш ишларига боғлиқ бўлган шариат аҳкомларида гавдаланади. Бу беш соҳанинг ҳаммасида Ислом давлат томонидан татбиқ қилинган.
Аёлнинг эр билан бўладиган алоқаларини ва уларга тааллуқли бўлган барча муносабатларни, яъни шахсий ҳолатларни белгилаб берадиган ижтимоий қонунлар, мустамлакачилик ва куфр ҳокимияти мавжуд бўлишига қарамасдан, ҳозиргача татбиқ қилиб келинмоқда. Бу соҳада ҳозиргача бегона қонунлар татбиқ қилинган эмас.
Мисол учун ўзини мусулмон ҳисобловчи ҳар бир инсон, у ким бўлишидан қатъий назар, амалдорми ёки оддий аҳоли вакилими никоҳ билан оила қуради.
Иқтисод қонунлари эса икки соҳада: биринчиси – давлат томонидан инсонларнинг турли муаммоларини ҳал қилиш учун халқдан мол-мулк йиғиш; иккинчиси – бу мол-мулкни сарф қилиш услуби-кайфиятида намоён бўлади. Халқдан мол-мулк йиғиш кайфияти шундан иборат бўлганки, давлат – ибодат деган эътибор билан – мол-мулк, ерлар ва ҳайвонлардан закот олар, уни Қуръонда зикр қилинган саккизта тоифа орасида тақсимлаб, давлат ишларини идора қилиш учун бу мулкни асло ишлатмас эди. Давлат ва Умматнинг ишларини идора қилиш учун Ислом шариатига мувофиқ равишдагина мол-мулк йиғиб олар эди. Шунинг учун давлат ерга хирож, ғайримусулмонлардан жизя ҳамда – ички ва ташқи тижоратга мутасаддилик қилиб тургани учун – божхона солиқларини олар эди. Ислом шариати белгилаган ўринлардангина мол-мулк йиғиб олар эди. Мулкни тақсимлаш борасида эса, давлат ожиз шахсларга нафақа бериш аҳкомларини татбиқ қилар, руҳий носоғлом кишини ва исрофгарни мулкни тасарруф қилишдан ман қилиб, уларга васий тайинлар эди. Давлат ҳар бир шаҳарда ҳажга олиб борадиган йўлларда фақир, мискин ва мусофирларнинг овқатланиши учун манзилгоҳлар бино қилар эди. Бу манзилгоҳларнинг ёдгорликлари бугунги кунга қадар мусулмонларнинг йирик шаҳарларида сақланиб келмоқда. Хуллас, давлат тарафидан мулкни сарф қилиш шариатга мувофиқ олиб борилган ва ҳеч қачон шариатдан бошқа қонунлар асосида амалга оширилмаган. Бу соҳада мушоҳада қилинадиган баъзи бир нуқсонлар шариат мутлақо татбиқ қилинмаганини эмас, балки бепарво ва ёмон татбиқ қилинганини англатади.
Таълим сиёсати ҳам Ислом асосига қурилган эди. Таълим дастурининг асоси Ислом сақофатидан иборат бўлиб, ажнабий сақофатларни – агар Исломга зид бўладиган бўлса – дастурга киритмасликка қаттиқ аҳамият берилар эди. Мадрасалар очиш борасидаги нуқсонлар фақат Усмоний давлатнинг сўнгги дамларидагина рўй берган бўлиб, бу ҳол Ислом шаҳарларининг барчасида кўзга яққол ташланиб турар эди. Бунинг асосий сабаби, бу даврда авжга минган фикрий қолоқликдан иборат эди. Қолган асрларда эса бутун дунёга маълум ва машҳур эдики, давлатнинг йирик шаҳарлари барча олимлар ва толиби илмларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келган даргоҳлар эди. Жаҳондаги таълим-тарбия ишлари тўғри йўлга қўйилишида Қуртуба (Кордова), Бағдод, Дамашқ, Искандария ва Қоҳирадаги олий илм даргоҳларининг жуда катта таъсири бўлган.
Ташқи сиёсат ҳам исломий асосга қурилган эди. Ислом давлати ўзининг бошқа давлатлар билан олиб борадиган алоқаларини Ислом асосига биноан амалга оширар эди. Барча давлатлар унга Ислом давлати сифатида қарар эдилар. Ислом давлатининг барча ташқи алоқалари Ислом асосига биноан, мусулмонларнинг – айнан мусулмонлиги эътибори билан – манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилар эди. Ислом давлатининг ташқи сиёсати исломий сиёсат бўлганлиги бутун дунёга машҳур бўлиб, уни исботлаш учун ҳеч қандай далилнинг ҳожати йўқ.
Ҳукуматни бошқарув ишлари бўйича кейинги мавзуимизда ёритиб ўтамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
19.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ