Социализмнинг жамиятни ривожлантириши

Социализмнинг жамиятни ривожлантириш учун ”…зиддият ва қарама-қаршиликларни вужудга келтириши зарур“, деган фикрига қўшимча изоҳ
Ислом низоми китобида шундай жойи келади:
Жамиятга таъриф бериш жиҳатидан қаралса, социализм мабдасида жамиятга умумий тўплам, деб қаралади. Ер, ишлаб чиқариш воситалари, табиат ва инсон – буларнинг барчаси битта нарса, яъни моддадан иборатлиги эътибори билан – ўша тўплам жумласидандир. Табиат ва ундаги барча нарсалар ривожланиб борар экан, улар билан биргаликда инсон ҳам ривожланиб боради ва демакки, жамият ҳам бутунича ривожланиб боради. Шунинг учун ҳам жамият моддий ривожланишга тобедир. Инсон эса бу ривожланишни тезлатиш учун зиддият ва қарама-қаршиликларни вужудга келтириши зарур. Жамият ривожланиб боргани сари, у билан бирга шахс ҳам худди шестерня (чарх)даги тишлар беихтиёр айланиб боргани каби ривожланиб бораверади. Ислом низомидан иқтибос тугади.
Аввало, айтиб ўтиш керакки, бу ерда зиддият ва қарама-қаршилик деган жумлалар араб тилида битта сўз билан ифодаланган, яъни таноқузот деган сўз билан. Шунинг учун бу ерда зиддият ва қарама-қаршиликни бир-биридан ажратган ҳолда эътибор бериш ва уларнинг ҳар биридан алоҳида маъно излаш мақсадга мувофиқ эмас. Аксинча, улар синоним сўзлар бўлиб, китобнинг асли ҳисобланган арабчасида шу ерда биргина таноқузот сўзи ишлатилган, яъни зиддият ва қарама-қаршилик деганда битта маъно кўзланган.
Социалистларнинг фикрича, жамият ривожланиши учун қандай зиддият ёки қарама-қаршиликни вужудга келтириш керак?
Уларнинг назарида, инсонлар ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятларни кучайтириб, доимо бир-бирлари билан ҳаёт майдонида рақобат қиладиган муҳитни вужудга келтириш керак. Чунки инсонлар мисоли шестерня тишлари каби бўлиб, жамият деб аталмиш тўпламнинг таркиби ҳисобланади. Шунинг учун инсонларнинг, яъни шестерня ҳаракатининг тезлашиши, жамият ҳисобланмиш тўпламнинг барча томонига ўз таъсирини кўрсатади, натижада шу умумий тўплам (жамият) нинг ҳаракати тезлашишига олиб келади, яъни уларнинг назарида жамият ривожланади.
Мисол учун ҳар бир соҳанинг илғорлари – “қаҳрамон” лар эълон қилиниб, одамларни шундай инсонларга ўхшашга тарғиб қилинган ва барча соҳалардаги ишчи, хизматчилар ўртасидаги рақобат янада кучайиши учун ҳурмат тахталари жорий қилиниб, илғорларнинг расмлари шу ҳурмат тахталарига илинган. Бундай тарғибот ишлари аввало мактаблардан бошланган, жумладан аълочи ўқувчиларнинг расмлари ҳурмат тахтасига илинган.
Инсонлар ўртасидаги рақобатни шакллантириш мактабдан бошланган ва шундай қилиб ўқувчилик вақтидан инсонлар онгига сингдирилган, уларда доимо бир-биридан ўтиш ва илғор бўлишга интилиш ҳаётий мақсадга айланган, жамиятда илғор “қаҳрамон” ларга бошқача кўз билан, яъни фахр билан қарашган. Бу билан иш самарадорлигини ошириш мақсад қилинган бўлиб, одамлар ўртасидаги бундай рақобат ўз-ўзидан табиатга таъсир кўрсатади ва натижада жамият ривожланади, деб ҳисобланган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
01.11.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ