Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Биз сизлар билан “Мажбурий қоғоз пуллар низомидаги кризислар” мавзуси билан танишиш мобайнида мажбурий қоғоз пуллар воқеси, унинг низомида юз берадиган кризислар ва уларни сабаблари билан танишиб, қуйидаги ҳолатларни кўриб чиқдик:
1) Олтин қоидаси низоми олтинга тўла таянгани боис пул қиймати барқарорлиги таъминланади.
2) Олтинга алмашинув низомига келсак, ҳар қандай давлатнинг пули олтинга ҳамда олтинга алмаштиришга яроқли бўлган қоғоз пулга боғланиб қоладиган бу низомда валюта қиймати қисман барқарор бўлади.
3) Мажбурий қоғоз пуллар низомида эса пул қийматини белгиловчи нарса давлатнинг олиб борадиган ички ва ташқи иқтисодий сиёсатидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, валютаси ажнабий давлат валютасига боғланиб қолган давлат нафақат ўз валютасини, балки ажнабий валюта барқарорлигини таъминлашга мажбур. Демак, ажнабий валютани қалқиши бу давлатнинг иқтисодидаги кризисларни келтириб чиқарар экан. Шунинг учун мажбурий қоғоз пуллар низомида пул қийматининг пасайиши, яъни унинг харид қуввати заифлашишининг юз бериши эҳтимоли юқорилиги жиҳатидан ундан аввалги икки низомдан, яъни олтин қоидаси низоми ва олтинга алмашинув низомидан кўра кучлироқдир. Бу ҳолатни биз валюталари долларга боғланиб қолиши оқибатида ОПЕКга аъзо бўлган ва Араб давлатлари иқтисодида юз берган кризислар мисолида кўриб чиқдик. Энди сизларга мавзуимизни давомини ҳавола қиламиз.
Пул ўзаро келишилган барқарор бирликка мансуб бўлмагани боис мажбурий қоғоз пул низоми давлатлар ўртасидаги тил бириктирувлар ва чайқовчикларга йўл бўлиб қолади. Масалан, бир давлат экспортларини ошириш учун ўз валютаси қийматини пасайтирса, бошқа давлат ўз пулининг фойда ставкасини одамларнинг шу пулда қўйган омонатларга нисбатан кўтариб қўяди. Фуқаролардан жамғармаларни ўз қўлига хазина қилиб йиғиб олиш учун ва ҳориждан сармояларни жалб қилиш учун шундай қилади.
Пулнинг қалқишлари савдо ишлари билан қоришиб кетди. Чунки муайян пулдаги фойда ставкаси кўтарилиб кетса ёки бирон давлатнинг иқтисодий вазияти яхшиланса одамлар тижорий инвестициядан банклардаги кучли ставкали пулни жамғаришга ўтиб оладиган бўлди. Бундай ҳол 1987 йил 19 октябр душанба куни Уолл-Стритда биржалар қулаган пайтда содир бўлди. Чунки акциялар нархлари 20%дан ҳам кўпроқ тушиб кетди. Бу тўғрида ҳар хил иқтисодий таҳлиллар қилинди. Аммо Американинг доллар фойда ставкасини кучли шаклда кўтариб қўйиш нияти борлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар шунга сабаб бўлди, деган таҳлил ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки Америка матбуотида Америка молия вазири билан Германия молия вазири ўртасида содир бўлган келишмовчилик ҳақидаги хабар чиқиб қолган эди. Хабарда айтилишича, Америка молия вазири долларнинг процент ставкасини кўтариб қўйиш билан ўз ҳамкасбига таҳдид қилган. Чунки Германия молия вазири марканинг процентини кўтариб қўйган эди. Бу эса акциядорларни шароит ўзгармай туриб, қулай фурсатдан фойдаланиб, осонроқ фойдани ва афзалроқ жамғармани қўлга киритиш учун қўлларидаги акцияларидан тезроқ қутулишга ундади. Франция молия вазири бу кризис сабаби ҳақида гапирганида шуни айтди. Ана шу кризисдан кейин айрим ғарб давлатларининг молия вазирлари асосий валюталар алмашинув курсини товарлар “савати”, курслари билан, жумладан олтин курси билан боғлаб қўйишни таклиф қилишди. Яъни буни Бреттон-Вудс низомига “адолатли” қайтиш, деб ҳисоблаш мумкин.
Шунча молиявий кризислар юз берса ҳам, дунё ҳамон мажбурий қоғоз пул билан муомала юритиб келяпти. Бунга сабаб, зарар кўраётган кўпгина давлатлар ҳисобига шу низомдан фойда кўраётган айрим давлатларнинг тўғаноқ бўлиб турганидир. Бу давлатлар ўзларининг сиёсий ва иқтисодий нуфузлари бошқалар устидан ҳукмрон бўлиб қолавериши учун шундай йўлни тутмоқда. Бу давлатларнинг пули қолган давлатларнинг марказий банкларида мавжуд эканини эътиборга олинса, уларнинг нуфузи сақланиб қолаверади. Бу эса ана шу қолган давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий вазиятига ўша давлатлар нуфузи таъсир қилишига олиб келади.
Шунинг учун ҳам бу давлатлар бу низомни ўзгартиришга қарши турибди. Чунки бу давлатлар муносиб олтин қоплами (таъминоти) га эга эмас. Чунки агар олтин қоидаси низомига қайтиладиган бўлса, барқарор валюта деб аталмиш пул эгаси бўлган ҳозирги давлатларнинг бошқалардан ҳеч қандай устунлиги қолмайди. Модомики тўғри муолажа қилинмас экан, мана бу мажбурий қоғоз пул низомининг давом этавериши натижасида олам қайта-қайта юз бераётган бу кризислардан азият чекаверади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
26.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми