«Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

بسم الله الرحمن الرحيم
«Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи
Тўртинчи қисм
“Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳининг тарихи
Биринчи: “ал-Жамоъ” истилоҳининг маълум бир шаръий маъноси бор. Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларида “ал-жамоъа” сўзи мусулмонлар сўзи билан бирикиб келади. Шундай ҳадислардан бирини Анас ибн Молик р.а. ривоят қилади:
نَضَّرَ اللَّهُ عَبْدًا سَمِعَ مَقَالَتِي هَذِهِ فَحَمَلَهَا، فَرُبَّ حَامِلِ الْفِقْهِ فِيهِ غَيْرُ فَقِيهٍ، وَرُبَّ حَامِلِ الْفِقْهِ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ، ثَلَاثٌ لَا يُغِلُّ عَلَيْهِنَّ صَدْرُ مُسْلِمٍ: إِخْلَاصُ الْعَمَلِ لِلَّهِ، وَمُنَاصَحَةُ أُولِي الْأَمْرِ، وَلُزُومُ جَمَاعَةِ المسلمين، فَإِنَّ دَعْوَتَهُمْ تُحِيطُ مِنْ وَرَائِهِمْ
Пайғамбар с.а.в. шундай деди: “Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган ва ёдида сақлаб худди эшитганидек бошқаларга етказган кишини Аллоҳ Таоло юзини мунаввар этсин. Чунки, шу ерда бор кишилар, ўзларидан кўра ҳадисни яхшироқ англаган кишига етказса ажаб эмас. Уч нарса борки, кишининг қалби кин-адоват сақламайди: Оллоҳ учун холис амал қилиш, бошлиқларга самимийлик қилиш, мусулмонлар жамоатидан ажралмаслик, чунки уларнинг дуолари бир- бирига еткувчидир”.
Бу ҳадисни Аҳмад (4/80), Ибн Можа (231) ва ат-Табароний “Мужам ал-Кабир”да ривоят қилганлар. Ровийлари ишончли, ҳасан ҳадис.
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қилиб:
قَامَ فِينَا رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مَقَامِي فِيكُمْ، فَقَالَ: اسْتَوْصُوا بِأَصْحَابِي خَيْرًا، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَفْشُو الْكَذِبُ حَتَّى يُعَجِّلَ الرَّجُلُ بِالشَّهَادَةِ قَبْلَ أَنْ يُسْأَلَهَا، وَبِالْيَمِينِ قَبْلَ أَنْ يُسْأَلَهَا، فَمَنْ أَرَادَ بُحْبُوحَةَ الْجَنَّةِ فَلْيَلْزَمِ الْجَمَاعَةَ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ مَعَ الْوَاحِدِ، وَمِنَ الاثْنَيْنِ أَبْعَدُ، فَمَنْ سَرَّتْهُ حَسَنَتُهُ وَسَاءَتْهُ سَيِّئَتُهُ فَهُوَ مُؤْمِنٌ
«Эй одамлар! Албатта, мен сизнинг ичингизда Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ичимизда турганларидек турдим. Сизларга асҳобларимни васият қиламан. Сўнгра улардан кейингиларни. Сўнгра ёлғон тарқайди. Ҳаттоки, кишидан қасам ичиш талаб қилинмаса ҳам қасам ичадиган, гувоҳлик бериш талаб қилинмаса ҳам гувоҳлик берадиган бўлади.
Жамоатни лозим тутинглар. Тафриқадан ҳазир бўлинглар.
Албатта, шайтон ёлғиз киши биландир. У икки кишидан узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг қоқ ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин. Кимнинг яхшиликлари масрур қилиб, ёмонликлари маҳзун қилса, ана ўша мўминдир», дедилар».
Бу ҳадис- ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Бу иккала ҳадисда ҳам мусулмонларнинг динни тутган оммасидан ажрамасликка тарғиб бор.
Шунинг учун Имоми Шоъфенинг, Оллоҳ у кишини раҳматига олсин, Пайғамбар с.а.в.нинг мусулмонлар жамоасини лозим тутишлик ҳақидаги буйруғининг моҳиятига тааллуқли муҳим изоҳини келтиришни лозим деб топдим. Умар р.а.дан ривоят қилинган ҳадисни келтираркан, Имом Шофеъий шундай деди:
“Бир куни мендан сўрадилар: “Муҳаммад с.а.в.нинг мусулмонлар жамоасини лозим тутишлик ҳақидаги буйруғининг маъноси нимадан иборат?” Ва мен жавоб бердим: “Битта маънодан бошқа ҳеч нарса.(яъни бу ҳадисда фақат битта маъно бор). Сўровчи давом этди: “Нима учун сиз қатъий бу ҳадисда фақат битта маъно бор деб тасдиқлайсиз-у, бошқа маъноларини инкор қиласиз?” Мен жавоб бердим: “Агар сизнинг жамоангиз бўлакларга бўлиб ташланган бўлса, яхлитлиги бўлмаган бу жамоага ҳеч ким бирлаша олмайди. Агар тананинг иймонли ва иймонсизлардан, тақводор ва гуноҳкорлардан иборат бўлаклари бир-бирлари билан бирлаштирилса, иймон билан куфрнинг бир ерда жамланиши мумкин бўлмагани сабабли бундай жамоани лозим тутишликнинг маъниси йўқ. Ҳамда бўлакларни бир ерга жамлаш ҳам ҳеч қандай натижа бермайди. Жамоани лозим тутишлик ҳақидаги бўйруқнинг маъноси шундан иборатки, мусулмонларни Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг буйруқ ва қайтариқлари асосида бирлашишликка жалб қилишлик ва уларни бу буйруқ ва қайтариқларга қатъий амал қилишларини буюришликдир. Ким мусулмонлар жамоасини сўзларини тасдиқласа, у бу мусулмонлар жамоасига қўшилибди, агар ким мусулмонлар жамоаси гапираётган нарсага қарши чиқса, у Пайғамбар с.а.в. буйруғи асосида бирлашган жамоадан чиқибди”.
Имом Шофеъийнинг бу изоҳига диққат билан назар ташланса, мусулмонлар жамоасига қўшилишликка тааллуқли икки тафсилотни пайқаш мумкин. Биринчиси – мусулмонларни Ислом буюрган ва қайтарган нарсалар асосида бирлашиши. Бу – жамиятда яхшилик ва ёмонлик ўлчови Исломнинг буйруқ ва қайтариқларидир дегани. Иккинчиси – Оллоҳ Таолонинг буйруқ ва қайтариқларига бўйинсунишлик. Бу ердаги “бўйинсунишлик” сўзи остида мусулмонларни Оллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва мусулмонлардан бўлган ҳокимият эгаларига бўйинсунишлиги назарда тутилмоқда. Биз бунга Оллоҳнинг изни ила кейинроқ изоҳ берамиз.
Бу икки шартдан ташқари, Имом Шофеъийнинг сўзларида учинчи тафсилот кузатилади. Бу – тана қисмларинини бир-бирлариги бирлаштириш билангина жамият ҳосил бўлмайди ва уни ҳеч қандай маъниси ҳам йўқ. Аксинча, мусулмонлар лозим тутиши вожиб бўлган жамоа исломий тушунчалар асосида бирлашган бўлиши лозим. Бошқача сўзлар билан айтганда, жамиятга берилган таърифнинг асосини тушунча ташкил этади, у жамоага берилган таърифдан фарқ қилади. Биз Имом Шофеъийнинг жамоа билан жамият тушунчаси ўртасига нозик бир чизиқ тортганини кўрамиз.
Ҳузайфа ибн Яман р.а.дан ривоят қилинади:
كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- عَنِ الْخَيْرِ وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنِ الشَّرِّ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِى فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا كُنَّا فِى جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ فَجَاءَنَا اللَّهُ بِهَذَا الْخَيْرِ فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ شَرٌّ؟ قَالَ: « نَعَمْ » . فَقُلْتُ: هَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: « نَعَمْ وَفِيهِ دَخَنٌ ». قُلْتُ: وَمَا دَخَنُهُ ؟ قَالَ: « قَوْمٌ يَسْتَنُّونَ بِغَيْرِ سُنَّتِى وَيَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِى تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ ». فَقُلْتُ: هَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ ؟ قَالَ: « نَعَمْ دُعَاةٌ عَلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا ». فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ صِفْهُمْ لَنَا. قَالَ: « نَعَمْ قَوْمٌ مِنْ جِلْدَتِنَا وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا ». قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ فَمَا تَرَى إِنْ أَدْرَكَنِى ذَلِكَ ؟ قَالَ: « تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ ». فَقُلْتُ: فَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلاَ إِمَامٌ ؟ قَالَ: « فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا وَلَوْ أَنْ تَعَضَّ عَلَى أَصْلِ شَجَرَةٍ حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ »
«Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга:
«Эй, Аллоҳнинг расули! Албатта, биз жоҳилиятда ва ёмонликда эдик. Бас, Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни келтирди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» дедим.
«Ҳа»,- дедилар.
«Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик борми?»- дедим.
«Ҳа. Унинг тутуни ҳам бор»,- дедилар.
«Унинг тутуни недир?»- дедим.
«Ҳидоятсиз йўлга бошлайдиган қавмдир. Улардан (баъзи нарсаларни) ёқтирасан ва (баъзи нарсаларни) инкор қиласан»,- дедилар.
«Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми?»- дедим.
«Ҳа. Жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Уларга ким ижобат қилса, унинг ичига отирлар»,- дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг расули, уларни бизга сифатлаб беринг»,- дедим.
«Улар ўзимизнинг қавмдандир. Ўзимизнинг тилимизда гапирадилар», -дедилар.
«Ўша нарса менга етса нима қилишимга амр қиласиз?»- дедим.
«Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини лозим тутасан»,- дедилар.
«Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмасачи?!»- дедим.
«Ўшал фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам. Сенга ўлим келганда ҳам ўшал ҳолда бўлишга ҳаракат қил»,- дедилар». (Бухорий 3606, Муслим 1847, Абу Довуд 4244).
Шу ерда ўқувчининг диққатини ҳадисдаги муҳим бир тафсилотга қаратишни ҳоҳлар эдим. Бу – мусулмонлар жамоасининг ва мусулмонлар Имомининг йўқлиги тарқоқликни англатади ва бундан четланиш лозим бўлади. Жамоани лозим тутишлик ва Имомни ҳимоя қилишлик зарур, чунки Имомсиз жамоа бўлиши мумкин эмас. Агар Имомсиз жамоа бўлиши мумкин бўлганда эди, Пайғамбар с.а.в. мусулмонларга Имом йўқлигидан қатъий назар жамоани лозим тутишликни буюрган бўлар эди. Худди шунинг каби, мусулмонлар жамоасисиз Имомнинг, аниқроғи, Халифанинг ҳам бўлишлиги мумкин эмас.
Ҳорис Ал-Ашъарий Набий с.а.вдан ривоят қилади:
إِنَّ اللَّهَ أَمَرَ يَحْيَى بْنَ زَكَرِيَّا بِخَمْسِ كَلِمَاتٍ…» فذكر الحديث بطوله، قال رسول الله — صلى الله عليه وسلم- «وَأَنَا آمُرُكُمْ بِخَمْسِ كَلِمَاتٍ أَمَرَنِي اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِنَّ: الْجَمَاعَةُ، وَالسَّمْعُ وَالطَّاعَةُ، وَالْهِجْرَةُ، وَالْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، فَمَنْ خَرَجَ مِنَ الْجَمَاعَةِ قِيدَ شِبْرٍ فَقَدْ خَلَعَ رِبْقَةَ الْإِسْلَامِ مِنْ عُنُقِهِ إِلَّا أَنْ يَرْجِعَ
«Оллоҳ Яҳё ибн Закриёни беш сўзга амал қилишга ва Бани Исроилни ҳам ўша сўзга амал қилинглар деб буюришга буюрди.”У буларни эслатди. Сўнгра Пайғамбар с.а.в. деди: ”Ва мен ҳам сизларни беш нарсага буюраман. Аллоҳ мени уларга буюрди. Жамоатга, қулоқ солишга, итоат қилишга, ҳижрат қилишга ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга буюраман. Бас кимки жамоатдан бир қарич миқдорича чиқса Исломга итоат қилиш тизгинини ўз бўйнидан олиб ташлаган бўлади (яъни Исломга итоат қилишдан бош тортган бўлади) магар яна (жамоатга) қайтсагина (бош тортмаган бўлади)…» (Термизий, Аҳмад)
Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади:
“Пайғамбар с.а.в. шундай деди:
مَنْ كَرِهَ مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا فَلْيَصْبِرْ، فَإِنَّهُ مَنْ خَرَجَ مِنَ السُّلْطَانِ شِبْرًا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
Ким амири тарафидан ўзи ёқтирмаган бир ишни кўрса, унга сабр
қилсин. Чунки, ким жамоатдан бир қарич ажралиб ўлса, жоҳилият
ўлимини топган бўлади». (Ат-Термизий, Бухорий, ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон).
Бу ҳадислардан кўринади-ки, “жамоадан чиқди”, “амирга итоат қилишдан чиқди”сўзлари бир-бирига боғлиқ бўлиб, иккаласи ҳам бир хил маънода келади. Чунки, Исломда ҳокимият Ислом Умматиникидир. Уммат эса уни байъат орқали Халифага ишониб тоширади, токи Халифа Ислом Уммати устида қайғурсин ва уларни Ислом қонунлари билан бошқарсин. Шунинг учун, табиий равишда, “итоатдан чиқди”дегани “жамоадан чиқди”деган маънода келади. Шунингдек, ал-жамоага қарши чиқиш – жамият деган вужудга қарши чиқиш дегани эмас, балки бу жамоанинг тушунчалари ва қадриятларига қарши чиқиш деганидир.
Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади:
مَنْ رَأَى مِنْ أميره شَيْئًا يَكْرَهُهُ فَلْيَصْبِرْ، فَإِنَّهُ لَيْسَ أَحَدٌ يُفَارِقُ الْجَمَاعَةَ شِبْرًا فَيَمُوتُ إِلا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
“Пайғамбар с.а.в. шундай деди: Ким амири тарафидан ўзи ёқтирмаган бир ишни кўрса, унга сабр қилсин. Чунки, ким жамоатдан бир қарич ажралиб ўлса, жоҳилият ўлимини топган бўлади». (Бухорий)
Бу ҳадиснинг Абу Зарр р.а.дан ривоят қилинган нақлида шундай дейилади:
مَنْ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ شِبْرًا فَقَدْ خَلَعَ رِبْقَةَ الإِسْلاَمِ مِنْ عُنُقِهِ
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким жамоатни бир қарич тарк қилса, батаҳқиқ, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган бўлади», дедилар». (Абу Довуд)
Оллоҳнинг итоаткор қули Абу Молик.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!