| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

“Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

By htadmin
13.05.2018
1806
0
Share:

“Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

Ўнинчи қисм

“Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳининг пайдо бўлиши.

     Бугунги мавзуни таҳлил қилишга киришишдан олдин, буюк динимизнинг –Исломнинг асосий ҳақиқатларидан бирини эслатиш ва таъкидлашни лозим деб топдим. Роббимиз – Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло инсониятга Пайғамбар с.а.в.га эргашишликка ва ундан намуна олишликка, шунингдек унга бўйинсунишга, ҳукм олишда унга мурожаат қилишликни буюрди.

            Аллоҳ Таоло шундай дейди:

قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٣١ قُلۡ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَۖ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡكَٰفِرِينَ ٣٢

     “Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади”, деб айт. Аллоҳга ва Расулига итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас”.                      ( 3:31-32)

لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا

“Батаҳқиҳ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди”.       (33:21)

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизларни мусулмонлар деб атади.

     Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки,  Исломга иймон келтирган инсонлар ҳақида гап борганда, Қуръон уларни мусулмонлар, яъни иймон келтирганлар деб атайди:

وَجَٰهِدُواْ فِي ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦۚ هُوَ ٱجۡتَبَىٰكُمۡ وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖۚ مِّلَّةَ أَبِيكُمۡ إِبۡرَٰهِيمَۚ هُوَ سَمَّىٰكُمُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ مِن قَبۡلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ ٱلرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيۡكُمۡ وَتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِۚ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱعۡتَصِمُواْ بِٱللَّهِ هُوَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ فَنِعۡمَ ٱلۡمَوۡلَىٰ وَنِعۡمَ ٱلنَّصِيرُ ٧٨

     “Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиш учун, сизлар эса, одамларга гувоҳ бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг ҳожангиздир. Бас, У Зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи”.       (22:78)

     Қуръони Каримнинг таниқли тафсир олими Табарий ўз китобида шундай деб ёзади:

"Юнусдан, ибн Вахбадан ривоят қилинади: ибн Зайд Аллоҳ Таолонинг қуйидаги “Аллоҳ сизларни мусулмонлар деб атади” сўзлари ҳақида шундай деди: “Пайғамбар Иброҳим а.с.нинг Аллоҳ Таолога шундай деганини эсланг:

رَبَّنَا وَٱجۡعَلۡنَا مُسۡلِمَيۡنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَآ أُمَّةٗ مُّسۡلِمَةٗ لَّكَ

“Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётларимизни ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил…”         (2:128)

Шундай қилиб, Пайғамбар Иброҳим а.с.нинг сўзлари амалга ошди, Аллоҳ сизларни мусулмонлар деб атади. Аллоҳ Таоло Ислом Умматидан бошқа ҳеч кимни мўъмин ва мусулмон деб атамади. Тўғри, айрим инсонларга нисбатан “мўъмин” ва “мусулмон” сўзларини қўлланганини учратиш мумкин. Аммо Аллоҳ Таоло Ислом Умматидан бошқа ҳеч қайси умматни мўъмин деб атамайди”.

     Шундай экан, Аллоҳ Таоло бошқа умматлардан фарқли ўлароқ фақатгина Ислом Умматини муслим деб аталмиш шарафга ноил қилди. Пайғамбарларни (Уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин) мусулмонлар деб аталишига қарамай, бу ном фақатгина Муҳаммад с.а.в.нинг умматига нисбатан қўлланиладиган сўзга айланди. Ва бу Уммат учун шарафдир.

      Худди шу каби Аллоҳ Таоло фақатгина Мадина аҳлини муҳожирлар (ҳижрат қилганлар) ва ансорлар(ёрдамчилар) деб атади. Уларни ҳижрат қилганликлари, биринчи бўлиб Исломни қабул қилганликлари, динни ва давлатни тиккалашда ёрдам берганликлари учун шу ном мақтади.

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَهَاجَرُواْ وَجَٰهَدُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلَّذِينَ ءَاوَواْ وَّنَصَرُوٓاْ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ حَقّٗاۚ لَّهُم مَّغۡفِرَةٞ وَرِزۡقٞ كَرِيمٞ ٧٤

“Иймон келтирган, ҳижрат этган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар ҳақ мўъминлардир. Улар учун мағфират ва карамли ризқ бордир”.             (8:74)

وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلۡأَوَّلُونَ مِنَ ٱلۡمُهَٰجِرِينَ وَٱلۡأَنصَارِ وَٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُم بِإِحۡسَٰنٖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي تَحۡتَهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ١٠٠

“Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир”.                     (9:100)

     Пайғамбар с.а.в. мусулмонларни ҳеч қачон суннийлар ёки шиалар деб атамаган, яъни “Аҳли-Сунна” иборасини қўлламаган.

   Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. мусулмонларга Суннатга риоя қилиб, унга оғишмай эргашишликни буюрган бўлишига қарамай, мусулмонларни суннийлар, шиалар ёки мўътазилалар деб атагани ҳақида бирор бир ҳадис йўқ. Худди шундай саҳобаларнинг ҳам кундалик ҳаётларида “Аҳли-Сунна” иборасини қўллагани ҳақида ҳеч бир ҳадис учратмаймиз. Бир сўз билан айтганда, Исломнинг дастлабки даврида бу ибора умуман йўқ бўлиб, ҳаммага номаълум эди.

     Саҳобалар ва тобеъинларнинг “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” иборасини қўллаб ёзиб қолдирган ҳадисларини икки қисмга бўлиш мумкин. Биринчи қисм – бу ҳадисларнинг асосий қисмини ташкил қилади, манбасини текширар эканмиз,  уларнинг ишончсиз, заиф эканини кўрамиз. Қолган қисмларида эса гап қандайдир гуруҳ ёки мактаб ҳақида кетмаётганини кўрамиз.

     Таниқли ислом олими ибн Касир ўзининг Қуръон тафсирида ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисни келтиради. Худди шу ҳадисни бошқа бир Қуръон тафсирчиси Ибн Абу Ҳотим ҳам тилга олади: “Ривоят қилинади Муҳаммад ибн Аббосдан,  Муҳаммад ибн Али ибн Ҳамза Марвазийдан, Хавса ибн Умар Мукрийдан,  Али ибн Кудомадан,  Мужоший ибн Амирдан,  Абдулкарим Жазарийдан,  Саъид ибн Жубайрадан Аллоҳ Таолонинг қуйидаги

يَوۡمَ تَبۡيَضُّ وُجُوهٞ وَتَسۡوَدُّ وُجُوهٞۚ ف

“Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда…”   (3:106)

сўзлари ҳақида Ибн Аббос:  «Aҳли – Сунна вал-Жамоанинг юзлари оқ бўлади”,- дедилар.

     Бу ҳадисни текшириб чиқилганда шу нарса аниқландики, ровийлар санадида Мужоший ибн Амр исмли кишининг номи эслатиб ўтилган бўлиб, у ҳадисшунос олимлар орасида заиф ва қабул қилинмайдиган ровий сифатида танилган. Бу ҳақида Ибн Муъин, Абу Ҳотим, Бухорий, Ақилий, Ибн Ҳиббон, Ҳаким,  Дорақутний ва Али ибн Қудомалар айтиб ўтдилар. Машҳур муҳаддис аз-Заҳабий ўзининг “ал-Мезон” китобида шундай дейди: “Ибн Муъин айтадики: “Бу ривоят шу сабабга кўра шубҳали-ки, унинг санадида ишончсиз одам бор, ҳатто унинг ёлғончилигига далил бўлмаса ҳам”. Бошқа бир олим Ҳотим ар-Розий: “Бу ҳадис заифдир”,- деди.

     Ибн Баттанинг китобида келтирилган Ибн Аббоснинг ривояти саҳиҳ эмас, чунки бу ҳадиснинг санадидаги ровийлардан Хасан ибн Абу Жаъфар, Ибн Аббосдан ривоят қилишича уни тириклигида кўрмаган, шунинг учун бу ҳадис мурсал саналади. Аҳмад ибн Ҳанбал, ибн Муъин, Мадиний каби машҳур ҳадисшунослар Ҳасан ал-Жаъфарни ишончсиз, заиф ровий деб ҳисоблашган. Имом Бухорий эса уни “рад этилган ривоят” дейди.

     Ибн Ваддоҳнинг “ал-Бидъа” китобида келтирилади: “ Асаддан, ар-Робиъа ибн Собиҳдан, Юнус ибн-Убайдадан ривоят қилинади: “Бир куни одамлар тўпланиб туришган эди, уларнинг ёнига Ҳасан келди. Шунда одамлар ичидан бир киши ал-Ҳасанга қараб: “ Эй, Абу Саид! Бизнинг йиғилишимиз ҳақида нима дейсан? Аҳли-Сунна вал-Жамоадан бўлган кишилар бир кунда, бир жойда йиғилиб, кимнидир ғийбат қилиш учун эмас, балки Оллоҳнинг Китобини ўқиб, Унга дуолар қилишимизга, Пайғамбаримиз с.а.в.га салавотлар айтиб, ўзимиз ва барча мусулмонлар учун яхшилик сўрашимизга нима дейсан?” деб сўраганида ал-Ҳасан бунга жавобан уни қатъий таъқиқлади”.

Бу ҳадиснинг ушбу китобдаги яна бир нақлида шундай дейилади: “ Асаддан, ар-Робиъа ибн Собиҳдан, Абан ибн абу Айяшдан: “Бир куни Ибн Кариз ал-Ҳузаъй Талҳа ибн Убайдуллоҳни учратди ва ундан сўради: “Аҳли-Сунна вал-Жамоадан бўлган бир қанча биродарларингни бировни ғийбат қилмасдан, бир вақтда, бир жойда Наврўз ва Махаджан кунларини рўзадор ҳолда ўтказишларига нима дейсан? Бунга жавобан Талҳа шундай деди: “Бу энг ёмон бидъатлардан биридир. Аллоҳга қасамки, улар бошқа нарсага нисбатан Наврўз ва Махаджан кунларини улуғлашади”. Шунда Анас ибн Молик уйғонди ва мен ушбу савол билан унга мурожаат қилганимда, худди улар аввалдан келишиб олгандек Талҳанинг сўзларини такрорлади”.

     Бу ривоятлар ар – Робиъа ибн Собиҳдан ривоят қилинган бўлиб, бу одам  ровийлар ичида энг ишончсиз ҳисобланган. Ибн Ҳиббон бу одам ҳақида қисқача маълумот бериб шундай дейди: “Ар-Робиъа ибн Собиҳ Басралик бўлиб, у ўзининг зоҳидлиги, ибодатгўйлиги билан танилган эди. Кечқурун унинг уйи таҳажжуд намозини ўқишни севувчи инсонлар билан тўлиб кетарди. Лекин, ҳадисларни ривоят қилиш унинг касби эмасди. Ривоят қилганида кўпинча хатога йўл қўяр эди, баъзида ўзи тушунмаган ҳолда ишончсиз, тўқима ҳадисларни ривоят қилар эди.Шу сабабли, мен фақатгина ундан ривоят қилинган ҳадисларни далил сифатида қабул қилмасликни афзал деб биламан”.

     Ҳадис санадида иккинчи ровий – Абан ибн абу Айяшнинг исми учрайди. У Шайба, Вакиъ, Абу Аввон ва Яҳё ибн Муъин каби буюк муҳаддислар ичида ишончсиз ровий саналиб, унинг ривоятларини қабул қилиш қатъиян таъқиқланади.

     “Ал-Ибон ал-Кубро” қуйидагилар келтирилади: “Абу ал-Фадл Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Кафлаий бизга Муҳаммад ибн Исҳоқдан, у Абу Саид ал-Ашаждан, у Абдуллоҳ ибн Хирош аш-Шайбонийдан, у ал-Аввом ибн Хавшобдан, у Саид ибн Жубайрадан шу сўзларни эшитганини айтади:

      Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَعَمِلَ صَٰلِحٗا ثُمَّ ٱهۡتَدَىٰ

“…иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни…”  (20:82)

ояти “Суннат ва Жамоатни ушлаш”ни англатади.

     Жаъфар ибн Муҳаммад Кафлаий ишончли ровийлардан ҳисобланади. Абу Саид Ашаж ҳам ишончли ровийлар ҳисобланади. Аммо Абдуллоҳ ибн Хирош ишончсиз ровийлардан саналади. Бу ҳақда Абу Зар, Ибн Ҳотим каби буюк олимлар айтишган. Ибн Адий эса бу ровийдан ривоят қилинган ҳадисларнинг аксарияти саҳиҳ эмаслигини айтади.

Юқоридагиларга асосланиб шуни айтишимиз мумкин-ки, “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи йўқ эди ва Исломнинг дастлабки даврларида машҳур эмас эди.

     Масалан, сиз Имом Моликнинг “Ал-Муватто” китобида “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳини учратмайсиз. Маълумки, Имом Молик ҳижрий 179 йилда вафот этган. Агар бу ибора мусулмонлар, олимлар, оддий халқ кундалик ҳаётида қўлланганда эди, албатта Имом Молик буни эслатиб ўтган бўлар эди.

     Имоми Шофеъийнинг (ҳижрий 204 йилда вафот этган) “Ал-Умм” китобини ўқир экансиз, муаллифнинг бу иборани фақатгина бир маротаба эслатиб ўтганини пайқайсиз вa  бу ерда “Аҳли-сунна вал-Жамоа” ибораси бугунги кунда биз тушунадиган маънода қўлланмаётганини кўрамиз. Имоми Шоъфеий, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин, шундай деб ёзади: “Адолат хизматчилари мусулмон бўлмаган (аҳл-ул Ҳарб ва аҳл-ул Зимма)лардан тўлов оладилар. Бу нарса аввало Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло динининг хизматчилари бўлмиш “Аҳли Сунна” (ҳадис билимдонларига) тушади. Шунинг билан бирга Имоми Шоъфеий “Рисола” китобида бу иборани умуман тилга олмаган. Агар “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи Имоми Шоъфеий замонасидаги мусулмонларнинг кундалик ҳаётларида қўлланганда эди, у киши албатта, бу истилоҳ ҳақида батафсил ёзган бўлар эди.

     Бу китоблардан ташқари мен Имоми Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”, “Фадаил ас-Саҳаб”, “Аз-Зуҳд”асарларидан “Аҳли-сунна” иборасини изладим. Аммо буюк олимнинг ҳеч бир асарида ушбу иборанинг қўлланганини кўрмадим.

     Ҳа, Имоми Ҳанбалга тегишли ҳадислар бор. Масалан, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Истаҳрий ривоят қилишича, Имоми Аҳмад шундай дейди: “Бу фикҳий мактаблар (мазҳаблар) Пайғамбаримиз с.а.в.нинг саҳобалари давридан то бугунга қадар тарихий маълумотларга эга бўлган, асосий илмларга эга бўлиб, Суннатни яхши тушунадиган, катта обрў ва шуҳратга  эга бўлган инсонлардан ташкил топган. Буларга Ҳижоз (Араб ярим ороли) мусулмонларининг олимларини, Шом ва бошқа ҳурматга эга бўлган билимдон инсонларни киритиш мумкин. Ким бу фикҳий мактаблар (мазҳаблар)га қарши чиқса, уларни обрўсизлантирса, бу одамни бидъатни киритувчи, жамоадан чиқувчи ва ҳатто Суннатдан, тўғри йўлдан қайтган одам деб дадил ҳисоблаш мумкин”.

     Ибн ал-Қайюмнинг “Ҳади ал-Арвах илла биллаҳ ил-Афрож” китобида ҳам ушбу сўзлар келтириб, унинг муаллифи ҳижрий 258 йилда вафот этган Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга тегишли бўлгани айтилган.

     “Аҳли-Сунна вал-Жамоа” ибораси Ибн Сирин ва Умар ибн Абдулазиз сўзларида учрайди.

     Тахминларга кўра, “Аҳли-Сунна” ибораси биринчи марта ҳижрий 110 йилда вафот этган машҳур ислом олими Ибн Сирин томонидан қўлланган. У шундай деб ёзади: “Фитна бошланмагунча одамлар ҳадисларнинг санади ҳақида сўрамадилар. Ундан сўнг, улар “Аҳли Сунна”дан (Суннат билимдонлари) ҳадисларни қабул қилиб оларкан, бу ҳадисларга “Аҳли ул-Бидъа”(бидъат тарафдорлари) нинг сўзлари кириб қолмадими экан, дея ҳадис санади ҳақида сўрай бошладилар”. Бундан кўриниб турибдики, бу ерда гап олимлар, ҳадис мутахассислари ва ишончли ровийлар ҳақида кетяпти.  

     Ундан ташқари, Умар ибн Абдулазизнинг қадарийларга (қадарни инкор этувчилар таълимотининг тарафдорлари) жавоб сифатида йўллаган мактубида шундай сўзлар келтирилади: “Биласизларми, Суннат тарафдорлари шундай дейишади: “Суннатга амал қилиш – нажотдир”.

Эҳтимол, бу ерда ҳам юқорида Ибн Сирин баёнотида келтирилган маъно назарда тутиляпти.

     Шунинг учун, бу истилоҳнинг қачон пайдо бўлганини аниқлаш қийин. Бу иборанинг юқорида келтирилган матнларда қўлланилиши унинг аниқ бир атама сифатида қўлланганини кўрсатмайди. Бу шуни билдирадики, бу истилоҳ маълум бир гуруҳ ёки оқимнинг ўзига хос хусусиятини ифодаламайди.

Аллоҳнинг итоатли қули – Абу Молик.    

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Шижоат ҳам, ваҳм ҳам юқимлидир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси – Халил  ва Қуддус шаҳарларида Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти тадбирлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/