| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!

  • Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

  • Америка ва Эрон ўртасида ҳужумлар қайта янгиланишининг моҳияти

  • Қайта тиклаш ва иқтисодни барпо этиш бўйин эгиш ҳолатини оқлайдими?!

  • Эй мусулмонлар: Албатта душманингиз биттадир!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

  • Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

  • Тўртинчи авлод урушлари ва Судан давлатининг босқичма-босқич емирилиши

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

Қабр азоби ва унга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
18.09.2017
1
Share:

Қабр азоби ва унга Ҳизб ут–Таҳрирнинг муносабати тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Muhammad исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сизларни яна безовта қилишимнинг сабаби, Ҳизб ут-Таҳрирга ёпиштирилиб айтиладиган гап, «Ҳизб ут-Тахрир оҳод ҳадисни эътиқод бобига олмайди, унинг хатоси шу», «Қабр азобига ишонмайди, уни инкор қилади» кабилар. Мен шу ҳақидаги мавзуларни кўпини ўқиганман, лекин қониқиш хосил қилмадим, шунинг учун бу мавзуни ёритиб берсангиз. Жавоб учун раҳмат.

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Жавоб беришдан аввал шуни таъкидлаб ўтишим керакки, Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон “қабр азобига ишонмаймиз”, демайди ва уни инкор ҳам қилмайди. Энди тафсилотга киришамиз.

Аввал ақида мавзуси ва амалга оид–шаръий аҳкомлар мавзуси.

 Агар Аллоҳнинг мусулмонларга айтган хукмларини ифодаловчи матнда келган сўзлар бирон – бир амални бажаришни талаб қилса, масалан,

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ

“Намозни адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг”. (Бақара. 43)

каби, бундай матнлар шариат ахкомлари дейилади ва бу ишларни воқеликда бирон – бир жисмий, моддий кўриниши бўлади.

 Агар Аллоҳнинг мусулмонларга айтган хукмларини ифодаловчи матнда келган сўзлар бирон – бир нарсага ишонишни талаб қилса, бу ақидага тегишли сўзлар хисобланади ва иккига бўлинади:

1 – Асосий ақида. Бу матн иймон ва куфр орасини ажратади, баён қилади. Бу ақида қатъий бўлиб, унда ҳеч қандай ижтиҳод мумкин бўлмайди. Масалан,

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ آمِنُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِيَ أَنزَلَ مِن قَبْلُ وَمَن يَكْفُرْ بِاللّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيداً

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса(яъни ишонмаса), батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади”. (Нисо. 136)

2 – Ақиданинг иккинчи даражали тармоқлари. Бу соҳада ижтиҳод жоиз бўлади. Ақиданинг ушбу соҳасида, ижтиҳод натижасида айтилган сўзлар билан мусулмон Исломдан чиқиб кетмайди, яъни куфр ва иймон чегарасига бормайди. Масалан, қабр азоби ёки Маҳдий чиқиши кабилар. Бу мавзуларда инсон хато қилиши ёки гуноҳкор бўлиши мумкин лекин, бу хато билан уни кофирга чиқарилмайди. Бу мавзулар ишонишга, ақидага алоқадор мавзулар бўлсада, ундаги ихтилоф куфр ва иймон чегарасига бормайди. Ақиданинг ижтиҳодга рухсат берилган ўринларидаги ихтилофлар мусулмонларни бир – бирларини кофирликда айблашга олиб бормаслиги керак.

 Қабр азоби мавзуси юқоридаги икки мавзуснинг қай бирига киради?

 Қабр азобига ишониш мавзуси амалга оид эмас, ишонишга оид эканлиги маълум. Чунки қабр азоби борлигига ё ишонилади ёки ишонилмайди. “Қабр азоби” деган бирон амални тасаввур қилиш мумкин эмас. “Қабр азоби” модомики ишониладиган (ақида мавзусида, ақида бобида) экан, у ақиданинг қайси бўлимида? Мусулмонни куфрдан иймонга ажратувчи Аллоҳнинг борлигини исботлаш ёки инкор қилишга алоқадор бўлган субути қатъий далиллар билан келган ақида мавзусидами ёки “Қабр азоби” ҳақида келган далиллар субути қатъий бўлмагани сабабли ижтиҳод қилиш мумкин бўлган бўлимдами?

 “Қабр азоби” тўғрисида келган далилларга эътибор берадиган бўлсак, уларнинг далолати қатий бўлсада (яъни айнан қабр азоби ҳақида тўғридан тўғри келган ҳадислар бор бўлсада), уларнинг субути – бизга етиб келиши – қатъий эмас, зоннийдир. Чунки Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларгина субути қатъий ҳисобланади. “Қабр азоби” ҳақидаги ҳадислар эса, ҳар қанча кўп ва саҳиҳ бўлмасин, улар мутавотирлик даражасига етиб бормаган. Мутавотир бўлмаган хабар бандани иймондан-Исломдан куфр-ширк томонга олиб ўтиш учун яроқли бўлмайди.

 Янада тафсилот учун, бундан бир неча йил муқаддам сайтимизда чиқарилган “Зонний хадис ақидани ифодалайдими?” мавзусидан иқтибос келтириб ўтаман.

 Ислом – ақида ва шаръий ҳукмдан иборат. Ақида деб – инсонни ҳаёти асосланадиган, хеч қандай гумон бўлмаган, қатъий тасдиқланиши керак бўлган, асосий фикрларга айтилади. Бунинг асосида инсон ё мусулмон бўлади ёки кофир. Масалан: Аллоҳ Таъолонинг борлиги ва бирлигига, Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни пайғамбар эканлигига, Қуръон Аллоҳ Таъолонинг китоби эканлигига, Аллоҳнинг фаришталари борлигига, жаннат ва жаҳаннамнинг борлигига ишониш кабилар. Қачонки ақиданинг далили қатъий исботлансагина, у қатъий тасдиқ бўлиши ва унда гумон қолмаслиги мумкин. Чунки, “зонний далил” қатъийликка олиб бориши маҳол, шунинг учун ҳам “зонний далил” қатъий нарсага далил бўла олмайди. Ғойиб нарсалар хақидаги хабарлар, агар Қуръонда ёки мутавотир ҳадисларда келиб, қатъий бир маънога далолат қилса, яъни мужтаҳидлар бир оят-ҳадисни ўқиб, ундан фақат бир маънони тушунишсагина ушбу далилни ақидада хужжат қилиш мумкин. Агар Қуръон ёки ҳадисда келган хабардан икки ёки ундан кўпроқ маънолар тушунилса, яъни иккита мужтаҳид икки хил фикр билдириб, иккаласи ҳам ўринли далил билан фикрини қувватласа, улардан қайси бирини Шореъ қасд қилганлиги аниқ бўлмай қолади, натижада ақидага далил бўла олмайди. Буни субути қатъий бўлсада далолати зонний, дейилади, яъни матн нимага далолат қилаётгани гумонли бўлиб қолди.

 Ҳадис “мутавотир” бўлиши учун: ривоят қилинаётган хадисни, биринчидан, энг камида бешта ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилаётган саҳобаларнинг сони бешта ёки ундан кўп бўлиши керак. Бир хабардан гумон кетиши учун, Қуръони Каримда энг камида бешта гувоҳлик бўлиши билан бўлишига ишора қилган.

وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاء فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَداً وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ * إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ* وَالَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَاجَهُمْ وَلَمْ يَكُن لَّهُمْ شُهَدَاء إِلَّا أَنفُسُهُمْ فَشَهَادَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنَ الصَّادِقِينَ * وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَتَ اللَّهِ عَلَيْهِ إِن كَانَ مِنَ الْكَاذِبِينَ

 “Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувохлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир)”. (Нур. 4-7)

 Иккинчидан, бу хабарни айтувчилар ёлғонга келишиб олиши эхтимоли бўлмаган даражадаги жамоат бошқа бир жамоатдан ривоят қилган бўлиши керак. Юқоридаги биринчи шартга қарайдиган бўлсак, ушбу жамоатдаги ровийларнинг сони камида беш киши ёки ундан кўп бўлиши керак.

 Учинчидан, санади (ривоят қилаётганлар) ҳудди шу хабар даражасида бўлган, бу хабарнинг зиддига далолат қилувчи, уни гумонга тушириб қўядиган бошқа хабар бўлмаслиги керак. Ана шундан кейин бу хабар мутавотир бўлади ва мутавотир хабар мутлақ қатъийликни ифодалайди.

 Бундай шартлар топилмаса, у хабарда гумон қолади. Мутавотир даражасига етмаган ҳар қандай ҳадис “оҳод” ҳадис ёки “хабарул оҳод” дейилади.

 Оҳод хабар ақидага далил бўла олмайди, чунки у зоннийдир, ақида эса, қатъий бўлиши керак. Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримда зоннга(гумонга) эргашишни қоралайди:

وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللّهِ إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ

“Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар ва тахмин қиладилар холос”. (Анъом. 116)

مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ

“У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос”. (Нисо. 157)

 Шаръий ҳукмда “Бу Аллоҳнинг ҳукми” деган зонн ғолиб бўлганда оҳод хабарни далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари зоннга эргашишни қоралайдиган оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили “зонний”, яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу “зоннийлик” субути(Аллоҳ Таъолодан эканлиги)да бўладими, далолати(тушунилаётган маъноси)дами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ҳукм чиқаришда оҳод хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Ақида эса, қатъий далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқдир. Ақиданинг ҳақиқати ва воқелиги шу бўлар экан, унинг далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Келажакни фақат Аллоҳ Таъоло билади деб, эътиқод қиламиз ва буни инкор қилишни куфр деб биламиз, лекин эртага ёмғир ёғишининг хабарини эшитиб, об-ҳавони хабарларини (кўпинча тўғрилигини) тасдиқлаб, ёмғир зиён етказиши мумкин бўлган нарсаларни панага олишимизни эътиқодимиз ман қилмайди, хатто шундай қилишни тўғри, деб баҳолайди. Шунга ўхшаб “қабр азоби”ни тасдиқлаймиз, чунки бу ҳақида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган, лекин уни инкор қилувчиларни кофирга чиқара олмаймиз.

 Ёки “Мерож” масаласида ҳам – Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мерожга жасади билан чиққанми ёки руҳигина чиққанми? – деган, ёки (سلوا الله الفردوس) –“Аллоҳдан “Фирдавс”ни сўранглар” ҳадисидаги “Фирдавс” жаннатнинг исмими ёки энг аълосими ёки жаннатнинг киндигими?- деган мавзуларга ҳам, булар тўғрисида кўплаб хадислар ворид бўлганлиги учун, ушбу хабарларни тасдиқлаймиз, яъни ишонамиз, лекин буларни инкор қилган мусулмонни кофир дейиш мумкин бўлмайди, чунки ушбулар ҳақида келган хадислар мутавотирлик даражасига етиб бормаган, зонний хадислар бўлгани учун.

 Зонний хадислардан шаръий хукмларни олишга бутун Ислом олами уламолари ҳеч бир шубҳасиз иттифоқ қилишган, лекин зонний хадислардан келиб чиққан хукмларни ақида, иймон сифатида қараш тўғрисида ихтилофлар кўп бўлган ва аксар уламолар зонний хадислардан, яъни мутавотир бўлмаган хадислар ақида – иймон ва куфр ўртасини ажратиш – учун олинмайди, деган хулосага келишган.

Яъни қабр азоби борлигига, ёки Маҳдий чиқишига ишонмаган одамни – агарчи саҳиҳ ҳадисларда келган хабарни инкор қилгани учун гуноҳкор дейиш мумкин бўлсада – кофир дейилмайди, чунки инсонни Ислом томондан куфр томонга олиб ўтиш жуда аниқ, 100% яқийнни ифодаловчи мутавотир хабарни инкор қилиш, ёки Қуръон оятларини инкор қилиши билангина бўлади. Ҳизб ут – Таҳрир қабр азоби тўғрисидаги гапларида мана шу маънони айтган. Яъни Ҳизб ут-Таҳрир қабр азобига ишонмаймиз демайди ва уни инкор ҳам қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

19.09.2017й.

Tagshizb ut-tahrir qabr azobiqabr azobiоҳод ҳадисҚабр азобиҲизб ут-Тахрир оҳод ҳадис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

1 comment

  1. UKAPOLVON NOVQATLIK 19 сентября, 2017 at 11:06 Ответить

    Ҳизбут-Таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" – "Ислом озодлик партияси"1953-йилда асос солинган Паластинда.

    Асосчиси – шайх Тақиюддин Набаҳоний 1914 йилда вараъ (диёнат) ва тақво билан машҳур бўлган илмли ва диндор оилада таваллуд топди. 

    1977 милодий 11 декабр якшанба куни тонгда бутун Исломий Уммат ўзининг энг таниқли, буюк олимларининг биридан ажралиб қолган. 

    Шайх Қабир азоби хақида ,Дусия китобимизни 20-бетида ,Ойша,р.а. Онамиздан ва Абу Хурайра.р.а. лардан қабир азоби хақида ривоят қилинган хадисларни келтириб айтган. 

    Хар номоздан чиқанда ,Қабир азоби хақида келган хадисларни ўқиб қабир азобидан панох сўраб дуво қилишлик сунат деганлар !!!

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Pfizer» компанияси вакцинани коронавирус эпидемиясини тўхтатиш қобилиятини синовдан ўтказмай бозорга чиқарди

  • МАҚОЛАЛАР

    Иймон аҳли билан куфр аҳли асло тенг бўлмас

  • МАҚОЛАЛАР

    КОРЕЯ КРИЗИСИ ВА ХАЛҚАРО КУРАШ

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/