Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши
Мисрнинг ташқи давлат қарзи 164 миллиард доллар чегарасидан ошиб кетгани ва ички қарзи 15 триллион фунтдан зиёдга етганидан сўнг, у касодга учради (банкрот бўлди) ёки касодга учраш ёқасига келиб қолди, дейилса ошириб айтилган бўлмайди. Аниқки, у Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби халқаро муассасалардан, аввалги сафарларда бўлганидек, фақат АҚШнинг аралашуви ёки тавсияси орқали бўлмаса, қўшимча фоизли қарзлар олишда ортиб бораётган қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу сабабли у илгари қарз олиб ўрганган томонларидан ташқари янги қарз берувчиларни, тўғрироғи, янги молиялаштирувчиларни излашга мажбур бўлди ва Япониядан молия ёки қарз олиш учун «Самурай» облигацияларини чиқаришга юзланди.
«Самурай» облигациялари — бу Япониядан ташқари томонлар тарафидан Япония ички бозорида чиқариладиган, япон иенасида нархланадиган ва Японияда амалда бўлган тартиб-қоидаларга бўйсунадиган қарз облигацияларидир. Шу сабабли, у хорижий давлатлар ва компанияларга япон инвесторига бевосита чиқиш имконини берадиган молиялаштириш воситаси ҳисобланади. Охирги чиқарилган сонида Миср Африка тараққиёт банки гуруҳининг қисман кредит кафолати қўллаб-қувватлови билан 80 миллиард япон иенаси (500 миллион доллар) қийматидаги барқарор «Самурай» облигацияларини муомалага чиқарди.
Ушбу чиқарилиш алоҳида аҳамият касб этади, чунки у шунчаки янги қарз олишга тегишли бўлиб қолмай, балки давлат қарзини бошқаришда молиялаштириш бозорларини турли-туман қилишга (диверсификация қилишга), инвесторлар базасини кенгайтиришга ҳамда узоқроқ муддатли ва нисбатан яхшироқ шартлар билан молиялаштиришни қўлга киритиш уринишига суянадиган йўналишни акс эттиради. Мана шу ердан аввало ушбу облигацияларнинг моҳиятини тушуниш, сўнгра Мисрни айни шу вақтда унга юзланишга ундаётган сабабларни баён қилиш аҳамияти намоён бўлади.
«Самурай» облигацияларининг ҳақиқати ва Мисрнинг мақсадлари
«Самурай» облигацияларининг ҳақиқати шундаки — у ҳар қандай суверен ёки муассасавий облигацияга ўхшаш қарз олиш қуролидир, лекин унинг хусусияти учта унсурда яширингандир, улар:
- Облигацияни чиқарувчи томон Япониядан ташқарида экани;
- Облигация япон иенасида нархланиши;
- Муомалага чиқариш Япония ички бозорида унинг ҳуқуқий ва тартиблаш доираларига мувофиқ амалга оширилиши.
Шу сабабли, у Япония бозорларига кириш ва у ердаги маҳаллий жамғармаларни, хусусан, турли хил барқарор даромад қуролларини излаётган молиявий муассасалар, инвестиция жамғармалари ва суғурта компаниялари маблағларини жалб қилиш дарвозаси ҳисобланади.
Миср ушбу турдаги облигацияларни чиқарган вақтда, у фақатгина Миср маҳаллий бозоридан ёки анъанавий долларлик облигациялар бозоридан қарз олаётгани йўқ, балки валюта, инвесторлар ва нархлаш шартлари жиҳатидан фарқли бўлган молиялаштириш доирасига кирмоқда. Мисрнинг охирги чиқарилиши 5 йиллик ва 10 йиллик муддатли икки траншда амалга оширилди, бу эса мақсад шунчаки нақд пул (ликвидлик) йиғиш эмас, балки тўлов муддатларини узоқроқ вақт оралиғига тақсимлаш эканини кўрсатади.
Ушбу қадамга ундаётган учта асосий сабаб:
- Биринчи сабаб: Молиялаштириш манбаларини турли-туман қилиш (диверсификация қилиш).
Зеро қарз олишда ягона бир манбага ёки ягона бир бозорга суянадиган давлатлар фоиз ставкаларининг тебранишларига, ёки инвесторлар иштаҳасининг ўзгаришига, ёки муайян бир валютага босимларнинг кучайишига янада кўпроқ рўбару бўладилар. «Самурай» облигацияларини чиқариш эса, Ғарб бозорларига ёки долларда нархланган қарз қуролларига тўлиқ муккасидан кетишдан йироқ бўлган ҳолда, Япониядаги янги инвесторлар қатламига чиқиш имконини беради.
- Иккинчи сабаб: Қарзнинг ўртача умрини узайтириш.
Зеро Молия вазирлиги 5 ва 10 йиллик муддатли облигацияларни чиқаришга қодир бўлган вақтда, у яқин орадаги тўловлар босимини нисбатан енгиллаштиради ҳамда пул оқимларини бошқаришда ва давлат қарзига хизмат кўрсатишда ўзига кенгроқ майдон тақдим этади. Ушбу нуқта Миср учун муҳимдир, чунки у тўпланиб қолган молиявий босимларни ортга суришга ҳамда ташқи ва ички қарз ҳажмининг бирдек ортиб боришидан юзага келган «қор уюми» таъсирини енгиллаштиришга интилмоқда.
- Учинчи сабаб: Молиялаштириш таннархини пасайтиришга ёки унинг шартларини яхшилашга интилиш.
Зеро Африка тараққиёт банки гуруҳидан қисман кредит кафолатининг мавжудлиги инвесторлардаги тасаввур қилинган хавф-хатарларни камайтиради ҳамда қўллаб-қувватланмаган чиқарилишга нисбатан нархлашни яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин. Шунингдек, Япония каби тартибли бозорда чиқарилишнинг муваффақият қозониши Мисрнинг турли-туман бозорларга кириб бориш қобилияти борасида ижобий сигнал беради, бу эса кейинги чиқарилишларда ҳам унга фойда бериши мумкин.
Барқарор молиялаштириш ва ҳақиқий оқибатлар
Миср чиқарилишидаги «барқарорлик» жиҳатига келсак, бу иш шунчаки иенада нархланган чиқарилиш экани билан чекланиб қолмайди, балки эълон қилинган облигациялар барқарор «Самурай» облигациялари деб таърифланди, яъни уларнинг тушуми Мисрдаги барқарор суверен молиялаштириш доирасидаги муносиб лойиҳаларга йўналтирилади. Бу эса глобал молия бозорларида ортиб бораётган йўналиш билан мос келади, чунки инвесторларнинг бир қисми аниқ ва кузатиб бориш мумкин бўлган ривожланиш, атроф-муҳит ёки ижтимоий лойиҳаларга боғлиқ бўлган молиялаштириш қуролларини афзал кўрмоқдалар. Бу молиялаштирувчиларни хотиржам қилиш учун расман эълон қилинган нарсадир, айрим танқидчилар эса ушбу маблағлар коррупция, таниш-билишчилик ва юзаки (формал) лойиҳалар каналларидан ташқарига чиқмаслиги мумкин деб ҳисоблайдилар.
Молиявий жиҳатдан эса, ушбу чиқарилиш Миср учун бир қанча бевосита ва билвосита манфаатларни рўёбга чиқариши кутилмоқда; ушбу манфаатларнинг биринчиси — 80 миллиард иена қийматидаги узоқ муддатли молиялаштиришни қўлга киритишдир, бу эса барқарор молиялаштириш доирасидаги муносиб лойиҳаларга алоқадор молиялаштириш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлайди.
Иккинчиси эса — босимларнинг қисқа муддатга тўпланиб қолиши ўрнига, тўловларни оралиқ ва нисбатан узоқроқ муддатлар ўртасида тақсимлаш орқали қарз структурасини яхшилашдир. Шунингдек, Африка тараққиёт банки гуруҳидан қисман кредит кафолати инвесторлар талаб қиладиган хавф-хатар устамасини қисқартиришга ёрдам бериши мумкин, бу эса бу каби қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлмаган ҳолатларга нисбатан қарз олиш таннархини енгиллаштиришни англатади.
Билвосита таъсирга келсак, у Миср учун халқаро инвесторлар базасини кенгайтиришда ва йирик Осиё бозоридаги иштирокини яхшилашда намоён бўлади, бу эса турли хил валюталарда ёки молиялаштириш тузилмаларида кейинги чиқарилишлар учун йўл очиши мумкин. Лекин ушбу натижалар тузумнинг иқтисодиётни яхшилашга, қарзга хизмат кўрсатишга ва уни тўлашга ҳисса қўшадиган даромад келтиришга қодир бўлган ҳақиқий ривожланиш лойиҳаларини барпо этишдаги жиддийлик даражасига боғлиқ бўлиб қолаверади.
«Самурай» облигациялари шунчаки диққатни тортадиган молиявий ном эмас, балки Япониядан ташқаридаги давлатларга Япония бозоридан япон иенасида қарз олиш имконини берадиган молиялаштириш қуролидир, бу эса унга фарқли инвесторлар базасига ҳамда муайян шароитларда муносиб бўлиши мумкин бўлган молиялаштириш шартларига чиқиш имкониятини беради. Мисрга келсак, у ушбу танловга юзланди, чунки у молиялаштириш манбаларини турли-туман қилишни, қарз тўловлари муддатларини узайтиришни ва барқарор ривожланиш лойиҳалари учун узоқ муддатли молиялаштиришни тартибга солишни, шу билан бирга чиқарилишнинг жозибадорлигини яхшилашда қисман кредит кафолатидан фойдаланишни истамоқда.
Бу билан шуни айтиш мумкинки, Мисрнинг «Самурай» облигацияларини чиқариши молиявий сиёсатда турли хил молиялаштириш қуролларидан фойдаланиш, анъанавий йўллар билангина чекланиб қолмаслик ҳамда бир томондан молиялаштиришга бўлган эҳтиёж ва бошқа томондан қарз ҳамда хавф-хатарларни бошқариш ўртасида мувозанат ўрнатиш уриниши сари кенгроқ йўналишни акс эттиради. Бу билан бирга тўпланиб қолган юкларга қарамай давлатга ҳаракат қилиш учун қўшимча имконият беришга ҳануз қодир бўлган молиялаштириш манбаларини доимий излаш ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 22 июл чоршанба кунги 609-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ