Коалиция Эрдўғандан суриялик учувчини суд қилишни талаб қилмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Коалиция Эрдўғандан суриялик учувчини суд қилишни талаб қилмоқда
Коалиция билан Эрдўғаннинг ўзини ким суд қилади?!
«Масар Пресс» сайти 2017 йил 18 март куни қуйидаги хабарни нашр қилди: «Сурия мухолафати ва қўзғолон кучлари миллий коалициясининг ҳуқуқий қўмитаси Туркия бош вазири Бенали Йилдиримга, адлия вазирига, Туркиядаги ваколатли суд органларига меморандум йўллаб, унда Асад режими учувчиси Муҳаммад Суфҳонни суд қилишни талаб қилди. Маълумки, бу учувчи суриялик оддий фуқароларга қарши қирғин амалиёти содир этиши ортидан унинг самолёти Туркия ерларига қулаб тушган эди».
Роя газетаси шарҳи:
Агар Сурия миллий коалицияси Туркиядан самолёти Туркияга қулаб тушган суриялик учувчини суд қилишни талаб қилаётган бўлса, тўғри, бу учувчи суд қилинишга лойиқ. Аммо АҚШ ясаган миллий коалицияни ким суд қилади, ахир, Шом қўзғолонини жиноятчи Америкага таслим қилиб берган шу коалиция эмасми?! Эрдўғанни ким суд қилади, ахир, қўзғолонга ва Сурия аҳлига хиёнат қилган ва АҚШнинг Суриядаги режа ва лойиҳаларини ижро этаётган шу кимса эмасми?!
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ