| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Трампнинг ишдан кетиши аниқми?!

Трампнинг ишдан кетиши аниқми?!

By htadmin
16.12.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трампнинг ишдан кетиши аниқми?!

Доктор Абдуллоҳ Рубин

Вакиллар палатасида Трампнинг ҳокимиятни суиистеъмол қилганига оид беш кунлик қизғин ошкора тинглов якунланар экан, Америка Трампнинг ишдан бўшашини кутмоқда. Маълумки, АҚШ разведка комиссияси томонидан олиб борилган суриштирувни Демократлар назорат қилишди ва қайси гувоҳлар билан боғланиш кераклигини ҳам улар белгилашди. Ўн иккита гувоҳ Трампнинг 2020 йилда бўладиган сайловларда ёрдам кўрсатиши учун Украинага ноқонуний равишда босим ўтказгани ҳамда бу нарса глобал хавфсизлик ва АҚШнинг Украинага нисбатан сиёсатига зид келиши тўғрисида ишончли маълумотларни беришган. Гувоҳларга кўра, Трамп маъмурияти Украина учун жуда муҳим ҳисобланган хавфсизлик ёрдамларини тўхтатиб қўйган. Трамп маъмурияти айни ёрдамларнинг ажратилишига аслида Конгресс буйруқ берганига ҳам, Украинанинг янги сайланган президенти Зеленскийнинг Трамп билан учрашишдан умидсиз аҳволга тушганига ҳам қараб ўтирмаган. Зеро, бу учрашув Қўшма Штатларга асосий иттифоқчи бўлган Украинага қарши Россиянинг амалга ошираётган ҳарбий ҳужумлари қаршисида Украинанинг позициясини кучайтиришга қаратилган эди. Бироқ, Трамп Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашишни истамай, бунинг учун шарт қўйди. Яъни, Трамп ўзининг сиёсий рақиби Жон Байденнинг Украинадаги ўғли олиб бораётган тижорий муомалалар устидан тергов-суриштирув эълон қилмагунича Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашишига тайёр эмаслигини билдирди.

Вакиллар палатасида озчиликни ташкил қилувчи Республикачилар гувоҳларнинг кўрсатмаларига қарама-қарши фикрлар билдиришга ҳамда кўрсатмаларнинг шаффофлиги тўғрисида шубҳалар уйғотишга нечоғли ҳаракат қилишмасин, бироқ гувоҳларни кўрсатмаларини рад қилишда муваффақиятга эриша олмадилар. Разведка қўмитаси раиси Адам Шеф бундай деди: «Республикачилар Трампнинг 400 миллион долларни Украинага жўнатмаганига у ерда коррупция мавжудлигини сабаб қилиб келтиришди, бироқ «далиллар буларнинг ҳаммасини аксини кўрсатмоқда». Яна бундай деди: «Далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Украина президенти америкалик бир сиёсий рақибни содир этган коррупция ишлари бўйича тергов-суриштирувда қатнашишга чақирилган». Американинг Европа иттифоқидаги элчиси Гордон Сондланд «менинг тушунишимча, Зеленский ўзининг зиммасида бўлмаган ишни, яъни тергов олиб борилишини эълон қилиши керак бўлган», деди.

Бу эса, Демократларнинг Трамп ўзининг сиёсий рақибини бадном қилмоқчи, деган даъволарини қувватламоқда. Гувоҳларга кўра, АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси Мари Йовановичнинг коррупцияга қарши кураши Трампнинг шахсий адвокати Рудольф Жулиани томонидан йўққа чиқарилган ҳамда Йованович ҳақорат қилиниб, Украинадаги фаолиятини муддатидан олдин тўхтатишга мажбур қилинган. Ваҳоланки, у «коррупцияга қарши кураш қаҳрамони», деб танилган эди. Ниҳоят, 25 июл куни Трамп Зеленский билан телефон орқали – узоқ вақт – суҳбатлашди ва унга «Қўшма Штатларнинг собиқ элчи хонимини, ўз мансабига нолойиқ шахс», деди.

Нима бўлганда ҳам 25 июлдаги телефон суҳбати номақбул суҳбат сифатида танилди. Чунки унда Трампга шахсий сиёсий хизмат кўрсатиш эвазига молиявий ёрдам ҳақида гап кетди. Илгари Демократлар Трамп 2016 йилги ўз сайловолди кампаниясида Россиянинг аралашуви учун рус давлати билан тил бириктирган, деган даъволарини исботлашга уринишган эди. Аммо бунинг далиллари мавжудлигига қарамай, Мюллернинг ҳисоботи улар кутган даражада натижа бермади. Кейин «эртасигаёқ» Трамп 2020 йилги сайловда Украинанинг аралашувини қўлга киритишга уринди! Дарҳақиқат, АҚШ Разведка қўмитаси раиси Адам Шеф ўзининг сўроқ хулосаларини баён қилар экан, портлаб гапирди: «Эртасигаёқ, Дональд Трамп яна телефон орқали суҳбат қилиб, бошқа бир давлатни АҚШнинг ички ишига аралаштириб ундан сайловда  фойдаланишга ҳаракат қилди! Бу менга шуни айтиб турибдики, бу президент ўзини ғоят даражада қонундан юқориман, деб ҳисоблайди… Менимча, бундан ёмон нарса бўлмаса керак».

Трамп шу даражада юзсизлик қилдики, у ҳазил қилиб, Байден иши бўйича тергов олиб боришни ҳатто Хитойдан ҳам – айни масала билан тўқнашса – талаб қилди.

Республикачилар ўз раҳбарларини омадсизларча ҳимоя қилишга уринишди ва «сиз ҳақиқатдан ҳам Трампнинг Украина президентига пора бераман деб, айтганини эшитганмисиз», дея сўрашмаган гувоҳ қолмади. Бироқ республикачилардан Трампга зарба берганлари ҳам бўлди. Улардан бири ҳеч қандай дипломатик тажрибага эга бўлмаган Гордон Сондланддир. Бу шахс Трампнинг инаугурациясида қатнашиш учун VIP чиптасига бир миллион доллар тўлаган, бунинг эвазига АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси этиб тайинланган. Аммо Трамп Украинадаги собиқ элчини ҳайдагач, Трампнинг рақиби Жон Байденга қарши сиёсий ғийбатлари ва жанжалли режаларини амалга оширишнинг бош жавобгари мана шу Сондланд бўлди қолди. Бироқ у ўзидан нима талаб қилинаётганини кейинроқ англаб етди ва ўзининг «ғоят маккор ўйинга» кириб қолганини айтди. Чунки Трамп уни Рудольф Жулиани билан гаплашишга тинмай мажбур қиларди ва ниҳоят режа фош бўлди. «Бизнинг нима қилаётганимизни ва нима учун қилаётганимизни ҳамма билар эди», «ҳамма бу ўйинда қатнашарди», «биз президент буйруқларига итоатгўй бўлиб қолдик», дейди Сондланд. Натижада, Республикачилар уни «президентга орқасидан пичоқ уриш»да айблашди.

АҚШ давлат департаментининг расмий ходими Дэвид Холмс: Сондланднинг «президент Украинага умуман қайғурмайди, балки каттароқ ишларга қайғуради», дея очиқ айтган гапларини ҳамда бу «Каттароқ ишлар»ни очиқлаб бериш сўралганда, «Байденни тергов қилиш каби, президентга манфаат олиб келадиган катта ишлардир», дея берган жавобларини келтириб ўтди. АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг собиқ катта маслаҳатчиси Майкл Маккинли ҳам элчилардан «маҳаллий сиёсий мақсадларга ундаш»да фойдаланилаётганини кўриб, истеъфога чиқишни маъқул кўрганлигини айтди. У қўшимча қилиб бундай деди: «Билишимча, АҚШ давлат департаменти икки хатога йўл қўйди. Биринчи: тергов қурбони бўлаётган дипломатик хизмат мулозимларини қўллаб-қувватлашни уддасидан чиқолмади. Иккинчи: хориждаги элчиларимиздан маҳаллий сиёсий мақсадларни амалга оширишда фойдаланди». Доктор Фиона Хиллнинг таъкидлашича, президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчи Жон Болтон Сондланднинг ҳаракатларини «худди бангивор моддалар савдоси келишувига ўхшайди», деб, Рудольф Жулианини эса, «ҳаммани юзига портлайдиган граната» деб айтганидан кейин истеъфо берди. Афтидан, Болтон тўғри қилган кўринади, роса қулай вақтда ишдан чиқиб олди!

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

TagsДемократларРеспубликачиларТрамп
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин маъмурияти азиз мураббий Ҳусайн Абу Ҳажни яна ҳибсга олди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ансор ва Муҳожирлар – кечаги шон-шараф ва бугунги масъулият

  • МАҚОЛАЛАР

    Нега мусулмонлар мусулмон бўла туриб мункарга ўрганиб қолдилар?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/