| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Афғонистон масаласида мустамлакачилар Ўзбекистонни ишга солишмоқда

Афғонистон масаласида мустамлакачилар Ўзбекистонни ишга солишмоқда

By htadmin
19.08.2021
853
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Афғонистон масаласида мустамлакачилар Ўзбекистонни ишга солишмоқда

Бугун бутун дунё бўйлаб энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири Афғонистондаги ҳодисалардир. Сўнгги маълумотларга кўра, 15 август куни “Толибон” ҳаракати делегацияси Қобулдаги Президент саройида ҳукумат вакиллари билан музокара олиб борган. Бу ҳақда “Al-Arabiya” телеканали хабар берди. Бундан ташқари, Президент девонининг хабар беришича, Ашраф Ғани АҚШ ва НАТОнинг махсус вакиллари билан жорий ҳолат юзасидан маслаҳат суҳбатини олиб борган. Турли манбаларга кўра, “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари мулло Абдулғаний Биродар айни вақтда мамлакат пойтахти Қобулда бўлиб турибди ва катта эҳтимол билан айнан у ҳокимиятни эгаллайди. Аввалроқ, Афғонистон Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдул Саттор “TOLO News” телеканали эфирида “Қобулга ҳужум қилинмаслиги, ҳокимият тинч йўл билан топширилишини” маълум қилганди. Шунингдек, Абдул Саттор Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг тез орада истеъфога чиқишини эълон қилган. Булардан хулоса қилиш мумкинки, Афғонистондаги ҳокимият тўлиқ Толибон қўлига ўтди. Бироқ Ислом ва илмонийлик аралашмаси бўлган бундай ҳокимият шаръан ножоиз бўлиб, унга рози бўлиш мумкин эмас. Бу ҳолат ИШИДнинг “халифалик” эълон қилганига ўхшаб кетяпти. Яъни ИШИДга сохта халифалик эълон қилишга йўл қўйиш орқали Америка мусулмонларга гўёки Исломий бошқарув мана бундай бўлади, шундай бошқарувни хоҳлаяпсизларми, деб, мусулмонларни Ислом ва унинг ҳокимиятга келишидан совутишни кўзлаган эди. Энди афтидан Америка Толибон билан ҳам шундай йўл тутишни мақсад қилган кўринади. Бироқ бу дегани Афғонистон Америка таъсиридан тўлиқ халос бўлганини англатмайди. Зеро, Америка олд эшикдан чиқиб, орқа эшикдан қайтиб киради. Чунки орқа эшик бир томондан Американинг Покистон, Туркия ва Эрондаги тобе ва малайлари томонидан қўриқланаётган бўлса, иккинчи томондан АҚШнинг Афғонистондаги нуфузини сақлаб қолишда асосий ролни ўйнаётган у ердаги америкапараст кимсалар томонидан ҳам қўриқланмоқда.

Америка Афғонистон масаласида Ўрта Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонни ишга солишга ҳаракат қиляпти. Ва бунга жавобан ўзбек ҳукумати ҳам қўлидаги бор имкониятларни ишга солган ҳолда Америкага хизмат қилишга ва минтақада етакчилик ролини олишга интилмоқда. Бу Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ғарбпараст Абдулазиз Комиловнинг тилидан ҳам маълум бўлди. У июн ойи охирида Америкага қилган сафари олдидан ThisisAmericaTV мухбири Деннис Уолейга интервью берди. Комилов суҳбат давомида Мирзиëев ҳукуматини Толибон раҳбарияти билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатган биринчи давлат сифатида тақдим қилган. Мухбирнинг “Толибонни террорчи ҳаракат деб биласизми?” деган саволига Комилов “шахсий фикримча, йўқ” деб жавоб берди. Буни Комилов Толибоннинг 40 йил давомида бирор хорижий давлат ҳудудида террор хуружини уюштирмагани ва АҚШнинг Толибон билан музокара олиб боргани билан далиллади.

Шунингдек, 11 август куни Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси делегациялари Толибоннинг сиёсий масалалар бўйича комиссияси раҳбари билан Қатарда музокара ўтказди. Бу ҳақда “Pars today” хабар берди. Толибон вакилининг матбуотга билдиришича, ҳаракат етакчиларидан бири мулло Абдулғаний Биродар Қатарда Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан учрашган. Бу учрашувда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган. 13 август куни эса, БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси вакили Шабия Манту Афғонистонга қўшни бўлган давлатларни чегараларни ёпмасликка чақириб шундай деди: “Биз Афғонистондаги инқироз кучайиши асносида қўшни мамлакатларни ўз чегараларини очиқ қолдиришга чақирамиз. Йил бошидан бери 400 мингга яқин киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди”. Булардан хулоса қилиш мумкинки, Америка Афғонистон масаласида Ўзбекистонни ишга солмоқчи ва унга Афғонистон бўйича маълум ролларни топширяпти.

Россия ҳам Афғонистондаги ҳолатдан Ўрта Осиёдаги, хусусан Ўзбекистондаги нуфузини сақлаб қолишда фойдаланишга уринмоқда. Масалан, Москва Афғонистондаги вазият юзасидан Тошкент билан мунтазам алоқада бўлиб турганини ва Ўзбекистон ҳукумати илтимос қилса, кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко 22 июль куни Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди:

“Биз ўзбек ҳамкасбларимиз билан мунтазам алоқада бўлиб турибмиз. Ўзбекистон Афғонистон Ислом Республикаси билан умумий чегарага эга бўлган бизнинг иттифоқчимиз ва стратегик ҳамкоримиздир. Биз дўстимизга, зарурат пайдо бўлган тақдирда Ўзбекистон раҳбариятининг сўрови асосида қўшимча кўмак кўрсатишга тайёрмиз”.

Шундан сўнг, 30 июлдан 10 августгача Термиз полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди. Булардан кўриниб турибдики, Россия Толибондан келадиган эҳтимолий таҳдидни рўкач қилиб, ўзбек ҳукумати Россиясиз ўзини ҳимоя қила олмаслигини уқтиряпти. Шундай қилиб, Россия Ўзбекистон орқали Ўрта Осиёдаги нуфузини сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга интилмоқда.

Хитой эса, “битта камар, битта йўл” лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу лойиҳада Ўрта Осиё муҳим ўрин эгаллайди. Чунки бу минтақа Хитой учун Россия ва Европа иттифоқи билан боғловчи муҳим қуруқлик транзит йўлидир. Буни Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг 5 августда Ўрта Осиё давлат раҳбарларининг Туркманистонда бўлиб ўтган маслаҳат учрашувида:

“Биз келажакда Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар трансафғон коридори, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон автомобиль ва темир йўлларининг имкониятларидан фойдаланишни режалаштирмоқдамиз”

деган сўзлари ҳам кўрсатиб турибди. Шунинг учун ҳам Хитой минтақадаги давлатларга улкан қарзлар бериб, ўз манфаатларига эришишни кўзлаяпти. Масалан, 2020 йилнинг бошида биргина Ўзбекистоннинг Хитойдан қарзи 3 млрд. доллардан ошиб кетгани айтилган эди. Булардан кўриниб турибдики, Хитой Ўрта Осиё минтақаси, айниқса Афғонистонда тинчлик бўлишидан манфаатдор.

Гарчи кофир мустамлакачилар Ўрта Осиё минтақасида, Ўзбекистонда ўз манфаатларига эришиш борасида бир-бирлари билан рақобатлашсалар-да, бироқ Ислом ва мусулмонларга қарши курашишда бирлашадилар. Бу борада улар юртларимиз бошқарувида турган малай ҳукмдорларимизга таянишади. Бу раҳбар-ҳокимларимиз ҳокимиятда қолиш учун уларни рози қилишда ким ўзарга мусобақалашишяпти. Ҳатто шу пайтгача Толибонни террористик ташкилот, деб келган ўзбек ҳукумати Американинг Толибон билан музокара ўтказаётганини далил қилиб уни террористик ташкилот эмаслигини айтмоқда. Яъни Толибондаги мужоҳид мусулмонларга нисбатан Ислом белгилаб берганидек эмас, Америка хоҳлаганидек муносабатда бўлмоқда. Агар эртага Америка Толибонни яна террористик ташкилот, дейишни бошласа, ўзбек ҳукумати ҳам Толибонни террористик ташкилот, деб атай бошлайди. Ислом нуқтаи назаридан қарасак, Толибондаги мусулмонлар бизнинг биродарларимиз. Ҳақиқий душманларимиз эса, куфрбоши ва террористик давлат бўлган Америка бошчилигидаги Ғарб, худосиз Хитой, қўли мусулмонлар қонига ботган Россия ҳамда уларга эргашаётган бошқа давлатлардир. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ 

– “Албатта, Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилганлар, сизларни диёрларингиздан қувиб чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларни дўст тутишдан қайтаради, холос. Ким уларни дўст тутса, ана ўшалар – ўзлари золимлардир”.                                                           (Мумтаҳана:9)

Шунинг учун биз мусулмонлар кофир мустамлакачиларнинг устимизда юритаётган разил сиёсатларини ўз вақтида англаб етишимиз, дўстни душман, душманни дўст қилиб кўрсатиб, бир-биримизга қарши қайраётганини тушуниб етишимиз лозим. Уларнинг юртларимизни ҳарбий полигонга айлантиришларига йўл қўймаслигимиз керак. Бунинг учун сиёсий ишларга Ислом ақидасидан туриб қарашимиз лозим. Кофир мустамлакачиларнинг бир тузоғига бир неча марта тушавериш мусулмонлар учун шармандаликдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ муттафақун алайҳ ҳадисда “Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди” деганлар.

Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон

TagsАфғонистонАшраф ҒанимустамлакачиларТолибонЎзбекистонҚобул
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлимининг Фейсбукдаги янги саҳифаси очилиши эълони

  • МАҚОЛАЛАР

    Сабр косаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги дори-дармон кризисига ёмон бошқарув ва зўравон капитализм сабабчи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/