| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
15.01.2024
1036
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (uza.uz 06.01.2024й): 2023 йилнинг 28 декабрида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.

Изоҳ: Ушбу қонунга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Яъни cавдо айланмаси бўйича тиббий хизматлар, дори воситалари, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Шунингдек, мамлакат ҳудудига олиб киришда дори воситалари, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё бўйича имтиёзлар ҳам бекор қилинадиган бўлди. Ҳукумат тиббиёт соҳасини қимматлаштираётгани етмаганидек, 1 апрелдан сув таъминоти, канализация, санитар тозалаш ва иссиқлик таъминоти соҳасида кўрсатилаётган хизматлар учун ҳам ҚҚСнинг “ноль” ставкаси бекор қилинадиган бўлди. Аслида, бундай “имтиёз”лар ҳақиқатдан ҳам одамлар оғирини енгил қилиш учун қилиндими ёки хусусий компаниялар манфаати учунми – бу ҳали кўпчилик учун савол остида. Бошқа томондан, айни шу қонунда айтилишича, 2028 йил 1 январга қадар бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмаси, шунингдек, уларнинг импорти ҚҚСдан озод қилинади. Бунда товарлар ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинадиган, давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинган бўлиши лозим. Ҳукуматнинг халқаро молия ташкилотларга келганда сахийлигини қандай тушуниш мумкин? Бу ташкилотлар риболи қарзлар билан ўзбек ҳукуматини ўзига қарам қилиб олган, шунинг учун ҳукумат уларнинг шартларини – гарчи халқига оғир келса ҳам – бажаришга мажбур бўлмоқда. Бироқ бу қарздорлик юкининг оғирлиги ҳукумат амалдорларига эмас, балки халқ гарданига тушмоқда. Нима бўлганда ҳам, ҚҚС каби капиталистик демократия тузумида солинадиган солиқлар одамларнинг молини зулм йўли билан ейишдан бошқа нарса эмас. Исломда эса бундай ношаръий солиқлар, балки ҳаммага солиқ солиш деган нарса, шунингдек риболи кредит(қарз)лар бўлмайди. Умуман олганда, одамларнинг соғлиги ва тўкис ҳаёт кечириши қандайдир имтиёзлар беришга боғлиқ қилиб қўйилмайди. Балки Ислом давлатида одамларга ғамхўрлик қилиш шаръий вожиб, деган эътиборда қаралади ва уни рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар сафарбар қилинади.

Хабар (kun.uz 08.01.2024й): “Ўзбекистон бензин нархи юқорилиги бўйича АҚШни ортда қолдирди” деган сарлавҳа остида хабар тарқалди. 1 литр АИ-95 бензин нархи АҚШда – 11 267 сўмни, Ўзбекистонда эса 13 838 сўмни ташкил қилган. Нархлар солиштирилганда Ўзбекистонда бензин нархи Туркманистонга нисбатан 2,5 баробарга, Қозоғистонга нисбатан 2,1 баробарга қимматроқ.

Изоҳ: Албатта, халқимизнинг аксар қисми юқори сифатли АИ-95 маркали бензинни нархи жуда баланд бўлганлиги учун ишлата олмайди. Чунки унинг нархи шу даражада баландки, ҳатто бу борада Американи ҳам ортда қолдиряпмиз. Энди Америка халқи даромади билан Ўзбекистон аҳолиси даромади ўртасидаги улкан тафовутни ҳамма билади. Даромадга нисбатан олсак, Америка халқининг бундай маркали бензинни доимий ишлатишга имконияти бордир, бироқ бизнинг халқимиз уни фақат “тушида кўради”. Балки бензиннинг сифат бўйича анча паст бўлган АИ-80 маркалиси ҳам  бунчалик қимматлиги юртимизда нефт хомашёсининг камлиги билан изоҳланар. Ҳа, бунинг ҳам маълум даражада таъсири бордир, лекин бу ягона сабаб эмаслиги аниқ. Юртимизда нефтни қайта ишлайдиган йирик заводлар бор. Нега уларни хомашё билан тўлиқ таъминланмагани етмаганидек, сотиб ҳам юборилди, деган ўринли саволлар туғилади. Ўзбекистонда учта йирик НҚИЗ – Фарғона, Олтиариқ ва Бухоро НҚИЗлари мавжуд. Маълумотларга кўра, уларнинг умумий қуввати йилига 11 млн тоннадан ортиқ нефтни қайта ишлашга етади. Бироқ ҳозирда ушбу заводлар 50% қувват билан ҳам ишламаяпти. Стратегик аҳамияти бор ФНҚИЗ эса, арзимаган 100 млн долларга хусусий компанияга сотиб юборилди. Булардан кўриниб турибдики, 90-йиллардан бошланган нефтни қайта ишлаш соҳасини вайрон қилиш сиёсати натижасида ҳозирга келиб Ўзбекистон бензин борасида ҳам Россияга қарам аҳволга тушиб қолди. Масалан, сентябр ойида Россия бензин экспортини чеклаши ортидан юртимизда бензин тақчиллиги юз берди ва нархлар кўтарилиб кетди. Шундан сўнг, Мирзиёевнинг октябр ойи бошидаги Россияга ташрифи вақтида бензин етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Расмий статистикада кўрсатилишича, 2023 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотларининг импорти 48 фоизга кўпайиб, 1 млрд 98 млн долларни ташкил қилган. Албатта, бунда Россиянинг улуши салмоқли эканлигини тахмин қилиш қийин эмас. Демак, Ўзбекистон нефт ва нефт маҳсулотлари билан ўзини мустақил таъминлай олмайдиган аҳволда қолишидан Россия манфаатдор. Бироқ бундай қарамликдан чиқишнинг ишончли йўли бор. Бунинг учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзларининг хомашё ва ички имкониятларини бирлаштиришлари лозим. Қозоқ нефти ва бу икки юртнинг нефтни қайта ишловчи заводлари қудрати бирлашса ва улар модернизация қилинса, нафақат ўзларини, балки бутун Марказий Осиёни таъминлай оладиган улкан имкониятларга эга бўлади. Бу ишни эса, орамиздаги сохта чегараларни йўқ қилиб, Ислом асосида бирлашиш билангина амалга ошириш мумкин.

Хабар (qalampir.uz 11.01.2024й): Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра, экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди. Унда Facebook, Telegram, Instagram, YouTube, Odnoklassniki, TikTok'даги саҳифалар, сайтлар келтирилган.

Изоҳ: Ушбу рўйхатни тузиш бошланганидан бери, у вақти-вақти билан тўлдириб келиняпти. Рўйхатга назар солган ҳар қандай одамни бир нарса ўйлантириши аниқ – нега ундан фақат ҳукумат тақиқлаган Исломий ташкилотлар ва мусулмон бўлган якка шахслар ўрин олган? Шунингдек, унда нега, масалан, христиан, яҳудий ёки демократик ташкилотлар ва шахслардан бирортаси йўқ? Нима, жамиятга хавф-хатар Исломга чақираётганлардан келяптими? Анави ғийриисломий ташкилотлар ва шахслардан ҳеч қандай хавф йўқми…? Хуллас, бундай саволларни яна анча давом эттириш мумкин. Кўриб турганимиздек, ўзбек ҳукумати ўз назоратидан ташқарида бўлган ҳар қандай Исломий контентни ноқонуний, деб ҳисоблаяпти ва ҳатто уларни ўзига душман сифатида кўряпти. Албатта, ҳукумат учун уларнинг ичида энг “хавфли”си сиёсий Исломдир. Чунки сиёсий Ислом нишонида асосан ҳозирги демократик  тузумни ва унга таянаётган ҳукуматларни инкор қилиш ҳамда шаръан вожиб бўлган Халифалик давлатини тиклаш турибди. Мана шу давлатнинг вужудга келмаслиги ёки уни кечиктириш учун ҳукумат диний қўмита ва диний идорани ишга соляпти. Демак, бу иккисининг асосий вазифаси – жамиятнинг Исломийлашишига тўсиқ қўйиш ва мусулмонларнинг, уларнинг тили билан айтганда, “радикаллашуви” натижасида сиёсий Исломга оғиб кетишлари олдини олишдир. Бироқ шуни унутмаслик керакки, бугун “экстремистик ғоялар” дея тарқатилаётган Халифалик, Ислом давлати, Исломий ҳаёт каби ибораларда айнан Исломнинг аниқ ва қатъий буйруқлари ўз аксини топган бўлиб, унга қарши чиқаётганлар билиб қўйишсинки, улар аслида Аллоҳга қарши бош кўтармоқдалар. Биз уларни охири зулмат ва зарар билан тугайдиган бундай разил ишни бас қилиб, барча куч ва эътиборни ҳақиқий душманларимиз бўлмиш Америка ва Россия каби кофир мустамлакачи давлатларга қаратишга яна даъват қиламиз. Ушбу рўйхатга тушган ва тушмаган Аллоҳнинг каломини олий қилиш ниятида юрган барча мусулмон биродарларимизга ҳамда азиз халқимизга шуни таъкидлаймизки, мусулмон киши назарида бундай рўйхатларнинг умуман вазни ва қиймати бўлмаслиги лозим, чунки у туҳмату иғводан бошқа нарса эмас. Ҳақиқий рўйхат Аллоҳнинг ҳузуридагиси бўлиб, ана ўша рўйхатда Аллоҳ улардан рози бўлганлар қаторидан жой олишдан-да улканроқ бахт ва аҳамиятлироқ нарса борми инсонга?!

Хабар (gazeta.uz 11.01.2024й): АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ва USAID миссияси раҳбари Девид Хофман Тошкентдаги ҳаво сифати билан боғлиқ ўз хавотирларини билдириб, бу жамиятнинг барча қатламлари эътиборини талаб қиладиган муҳим масала эканини таъкидлади.

Изоҳ: Жонатан Хеник бу муаммо биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилишини таъкидлаб, жамиятнинг турли қатламлари ўртасида ҳамкорликка чақирди. USAID раҳбари Девид Хофман элчининг фикрига қўшилиб, ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг фаол иштироки ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан вазиятни яхшилаш мумкинлигини қўшимча қилди. Бундай америкача “ғамхўрлик”ка Ислом уммати ва бошқа аксар дунё халқларида нафақат ишонч йўқолди, балки бу иккиюзламачи давлатга бўлган нафратлари юқори чўққига етиб қолди, десак адашмаймиз. Бунга эса муборак Фаластин заминида лаънати яҳудлар асосан Америка қувватлови билан мусулмонлар устида амалга ошираётган қирғинлари янада кўпроқ сабаб бўлмоқда. Хабарларда айтилишича, 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йилнинг 2 январига қадар Ғазо анклавида 22 185 фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Унга кўра, ҳалок бўлганларнинг қарийб 70 фоизи аёллар ва болалардир. Шунингдек, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 57 035 нафар фаластинлик яраланган. Мана шу кунгача Америка яҳуд режимини дастаклаб келди, бирор марта ҳам қирғинни қоралаб қўймади. Қоралаш тугул, Жанубий Aфриканинг Халқаро судга Исроилга қарши “геноцид” даъвоси билан мурожаат қилганини қоралади. Ҳатто АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен геноцид айбловини адолатсиздир, деди. Шундан аниқ бўладики, Американиинг Тошкент ҳавоси ифлосланиши борасидаги хавотирлари ишончсиз ва ёлғондир. Ғазодаги тирик инсонларга, ҳатто ёш болаларга жони ачимаганларнинг, ҳавонинг ифлосланишига жони ачирмиди. Шуни унутмаслик керакки, Америка каби кофир мустамлакачи давлатлар Исломнинг азалий эътиқодий душманлари бўлиб, улар ҳеч қачон мусулмонларга ғамхўрлик қилмаган ва қилмайди ҳам. Уларнинг мақсади мусулмон юртлардаги табиий бойликларни – хоҳ бевосита ёки билвосита, ҳатто қон тўкиш билан бўлса ҳам – албатта, хоин раҳбарлар орқали талон-тарож қилиш ва энг асосийси, нима қилиб бўлса ҳам мусулмонлар ўз давлатлари – Халифаликни тиклашларига йўл қўймасликдир. Шунинг учун қайси соҳада бўлмасин, бу каби давлатларнинг ички ишларимизга аралашишига йўл қўймаслигимиз лозим. Ҳаво ифлосланиши муаммоси ҳам, бошқа муаммолар қатори Ислом низоми татбиқи билангина ўзининг тўғри ечимини топади. Зеро, ушбу ҳақ ва адолатга асосланган низом нафақат инсонлар учун, балки бутун олам учун раҳмат бўлиб келган.

Хабар (uza.uz 12.01.2024й): Тошкентда “Янги даврда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик” мавзусида гибрид форматда конференция бўлиб ўтди. Жорий йилда кутилаётган икки томонлама муҳим тадбирларга тайёргарлик кўриш доирасида ташкил этилган ушбу конференцияда Хитой ва Ўзбекистоннинг сиёсий-дипломатик доиралари, етакчи таҳлил марказлари вакиллари иштирок этди.

Изоҳ: Дарҳақиқат, Хитой сўнгги йилларда мамлакатимизда асосан иқтисодий соҳада ўз улушини сезиларли даражада орттирди. Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг ўн бир ойида Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 12 миллиард доллардан ошган ва унинг умумий савдо айланмасидаги улуши 20 фоиздан ортиқни ташкил этган. Хитой инвестицияларининг ўзлаштирилган умумий ҳажми 2017 йилдан буён 5 баробар ошиб, 11 миллиард долларга етган. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида Хитой капитали иштирокида икки мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига умумий ҳисобда Хитойдан олинган қарз 4 миллиард долларни ташкил қилган. Бу, албатта, расмий маълумотлар ва агар Хитойнинг яширин қарз бериши мумкинлигини ҳам ҳисобга олсак, қарз миқдори янада кўпроқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, афтидан Хитой компаниялари Мирзиёев ва унинг яқинлари ҳамда ҳукуматдаги мансабдорлар оғзини яхшигина мойлаган кўринади. Чунки Ўзбекистондаги қатор иқтисодий лойиҳалар айнан Хитой компанияларига бериляпти. Масалан, электромобилларга хизмат кўрсатадиган 50 мингдан ортиқ зарядлаш станцияларини қуриш Хитойнинг Henan Suda компаниясига топширилди. Шунингдек, қуёш панелларини ўрнатиш, электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби лойиҳалар ҳам Хитойга тортиқ қилиняпти. Электромобиллар бозорини ҳам деярли Хитой эгаллаб олган. Яқинда эса Хитой компанияларининг салмоқли улуши бўлган цемент ишлаб чиқарувчи заводларга солинадиган солиқ 4 баробарга камайтирилди. Ҳа, Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг хитойликларга кўрсатаётган “марҳамати”ни охири кўринмаяпти. Булар Хитойнинг ифлос пулларини деб, уйғур мусулмонлари устидаги шафқатсизларча амалга ошираётган ғайриинсоний зулм ва зўравонлигидан кўз юмишяпти. Ҳолбуки, Хитой коммунистлари уйғур мусулмонларига қилиб келаётган геноцид сиёсати яҳудларнинг Ғазо аҳлига қилаётган қирғинидан деярли қолишмайди. Шундай бўлса-да, бу ҳукумат хоинлари очиқдан-очиқ Хитойга дўстлик изҳор қилиб, у билан ҳамкорлик қилиш пайида юрибди ҳамда арзимаган манфаатлар эвазига иқтисодимиз ва табиий бойликларимизга нажас хитойларнинг эгалик қилишига шароит қилиб беришяпти. Албатта, бундай шармандали хоинона сиёсатга чек қўйиш фақат Ислом низомини татбиқ қилиш билан бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

15.01.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсонларни фикҳ ва сиёсат тушунчаларини чалкаштиришлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда иқтисод низоми

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом мисоли чўғдир, ким уни махкам тутса куяди, қўйиб юборса иймондан ажрайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/