Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: Ўзбек ҳукуматининг аввалда 20 йиллаб қамоқда сақланган собиқ сиёсий маҳкумларни яна қайта қамоққа ташлашдек золимона сиёсатига қарши Ҳизб ут-Таҳрир эълон қилган ““ВОО УММАТИМОО!!!” Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо!” номли оламий кампания ниҳоясига етди.
Изоҳ: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, кампания муваффақиятли амалга оширилди. Зулму зўравонликка қарши уюштирилган ушбу кампанияга бир неча давлатлардаги мусулмон биродарлар ҳам “лаббай” дея жавоб беришди. Масалан, Швеция, Украина, Австриядаги Ўзбекистон элчихоналарига Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари томонидан ўзбек ҳукуматига бундай ноҳақлик, зулму зўравонликка чек қўйиш талаби битилган хатлар берилди. Шу мазмундаги хатлар Ўзбекистоннинг Миср ва Аммондаги элчихоналарига ҳам жўнатилди. Швецияда эса норозилик намойиши ўтказилди. Тунисда Ўзбекистондаги мазлум мусулмонларни қўллаб-қувватлаб, кўча юриши бўлиб ўтди. Шунингдек, кампания доирасида бир қанча олим устозлар чиқишлар қилишди, улар билан суҳбатлар уюштирилди… 2024 йил 27 июл шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа офиси томонидан кампанияни якунлаб берадиган “Твиттер бўрони” ўтказилди. Албатта, ким мазкур кампанияда фаол иштирок этган бўлса, инша Аллоҳ кўп ажр-мукофотларга эришди. Ким унинг даъватига қулоқ солиб, қўллаб-қувватлаган бўлса, у ҳам шу ишни қилганчалик савобга эга бўлди. Кимни қалби қорайиб кетганидан бундай даъватларга қулоқларини ёпиб, кўзларини юмиб олган бўлса, у ҳам шунга яраша Аллоҳнинг олдида ҳисобини бераверади. Золимлар ва уларнинг қора қилмишларини оқлаб бераётганлар учун эса икки дунё шармандалиги ва хорлиги муқаррардир! Аллоҳ таоло деди:
﴿وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَار﴾
– “(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. (Иброҳим:42)
Хабар (gazeta.uz 22.07.2024й): Ўзбекистонда иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, 2023 йилда туғма нуқсон ва ирсий касалликлар билан туғилган болаларнинг 9,7 фоизи яқин қариндошлар ўртасида бўлган. Ён қариндошлар ака-ука ва опа-сингиллар, уларнинг болалари, ота ва онанинг ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг болалари ва бошқалар ҳисобланади. Аслида, нуқсон ёки ирсий касалликлар билан туғилиш фақатгина ён қариндошлар ўртасидаги никоҳга боғлиқ эмас. Kun.uzнинг 2020 йил 6 декабр кунги мақоласида бу масалада бир қанча омиллар санаб ўтилган. Мисол учун, ота ёки онадаги алкоголизм ва тамаки чекиш туғма ногиронликнинг асосий сабабчилари эканлиги таъкидланган. Агар ҳукумат ҳақиқатдан ҳам ногирон болалар туғилишини олдини олмоқчи бўлаётган бўлса, унда нима учун Аллоҳ ҳаром қилган спиртли ичимликларга – ишлаб чиқарилиши ва савдо-сотиғига таъқиқ қўймаяпти?! Ёки бу ҳаромни истеъмол қилганларни тутиб жазоламаяпти?! Демак, бундан маълум бўладики, ушбу қонун кўпроқ шаръий никоҳни қийинлаштириб ташлашга қаратилган. Чунки Исломда ён қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳалол ҳисобланади. Бироқ ҳукумат ён қариндошлар ўртасидаги ҳалол никоҳни Америка, Англия, Россия каби куфр давлатлари тажрибасига асосланиб тақиқламоқчи бўляпти. Бу эса уларнинг мусулмон жамиятимиз устидаги ифлос режаларига хизмат қилади. Чунки ҳалол никоҳ йўллари торайиб борадиган бўлса, ўз-ўзидан жамиятда зино аталмиш фаҳш ишлар урчийди. Ёш авлод иродасиз, ҳамиятсиз аҳволга келади ва жамият емирилади. Ва алал-оқибат бундай кимсалардан ташкил топган жамиятни қуллик занжирида ушлаш осон кечади. Бинобарин, ҳукуматдагилар Аллоҳ белгилаб қўйган ҳалол-ҳаром ўлчовига беписандлик қилишиб, мусулмон ёшларга нисбатан қандай жиноятга қўл ураётганларини яхшилаб ўйлаб кўришса бўларди. “Аллоҳ уларни ҳалок қилсин! Қаёққа қараб кетмоқдалар-а?!”
Хабар (gazeta.uz 24.07.2024й): Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.
Изоҳ: Бу ва бошқа маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон газга бой бўла туриб, рус газига қарамлиги ортиб боряпти. Бу қарамликнинг бор оғирлиги эса, яна шу шўрпешона халқимиз бўйнига тушяпти. Чунки ҳукумат электр ва газ нархини қиммат қилиб, халқни жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Боз устига, гўё катта ютуққа эришгандек газ ва электр тежалаётгани билан бонг уряпти. Бу қандай инсофсизлик, юзсизлик бўлдики, абсурд бошқарувнинг оғир юки яна шу ночор халқ бўйнига юкланса! Хитойга газ экспорти ортаётганига келсак, бу ҳам аслида ўлганни устига тепгандек гап. Чунки катта эҳтимол билан, бу экспортдан тушаётган миллионлаб долларлар бюджетга етиб боришдан кўра кўпроқ, “каттакон”ларнинг чўнтагини қаппайтиришга кетяпти. Бундай шубҳа-гумонларга боришга сабаб – бюджетда кузатилаётган улкан камомад ва энергетика соҳасидаги экспорт-импортга тааллуқли маълумотларнинг ҳамон тўлиқ очиқланмаётганидир. Агар ҳамма ишлар тўғри бўлса, ўғрилик, талон-тарожларга йўл қўйилмаётган бўлса, унда яширишнинг нима ҳожати бор?! Ҳеч шубҳа йўқки, халқимизнинг бу оғриқли муаммоси қачонки бошимизга Ислом аҳкомлари билан иш кўрувчи, Аллоҳдан қўрқадиган бошлиқ, яъни Халифамиз келсагина ўз ечимини тўлиқ топади. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ бундай дедилар: “Имом, яъни халифа қалқондир. Унинг ортида туриб (душманга қарши) жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Хабар (ng.ru 24.07.2024й): АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лунинг айтишича, АҚШ Марказий Осиё республикаларига янги иш ўринлари яратиш учун 200 миллион доллар ажратади. У бу ҳақида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитасидаги тингловда маълум қилди.
Изоҳ: Доналд Лунинг қўшимча қилишича, маблағнинг бир қисми Ғарб, хусусан Америкага мигрантлар оқимини камайтириш учун йўналтирилади. Бундан кўриниб турибдики, Америка бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи. Бир томондан, Россиядан депорт қилинган муҳожирларни иш билан таъминлаб, Ўзбекистонни ўрисдан узоқлаштириш бўлса, бошқа томондан, Ғарб давлатларига МО минтақасидан бораётган ноқонуний мигрантлар оқимини камайтириш. Хабарларга кўра, Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорлик (PGI) махсус координатори вазифасини бажарувчи Хелайна Мац 14-19 июл кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлган. Ташрифи давомида у G7 давлатлари 2027 йилгача МО минтақасига 200 млрд. доллар инвестиция киритишни мақсад қилиб қўйганини билдирган. Албатта, Ғарб ва Америка томонидан бериладиган бу пуллар беғараз бўлмайди, балки МО давлатлари ҳукмдорлари учун хўрак сифатида ташланиб, минтақани иқтисодий жиҳатдан ўзларига қарам қилиб қўйишга қаратилади. Мақсад эса ойдек равшан – бу минтақа халқлари бўйнидаги Россия ҳукмронлиги сиртмоғини минималлаштириб, ўрнига ўзларининг ялтироқ сиртмоғини солишдир. Биз мусулмонлар учун бу мустамлакачиларнинг барчасидан юз ўгириб, Аллоҳга чин банда бўлишга – Унинг дини, қонунларини ҳаётимизга тўлиқ татбиқ қилишга қайтишдан бошқа нажот йўли йўқ!
Хабар (qalampir.uz 25.07.2024й): Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди. Бу ҳақдаги тегишли маълумот Олий суд порталида келтирилган.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, суд қарори билан ҳуқуқбузар Р.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Эътиборли томони шуки, ушбу фуқаро ёзган изоҳида нима деганлиги очиқланмаган ва унинг учун ҳеч қандай жазо берилмаган. Қизиқ, 10 ойдан бери мана шу яҳуд режими Фаластин мусулмонларини, айниқса бегуноҳ ёш гўдакларини, ожиза аёлларни аямай қирғин қилиб келмоқда. Ўзбек ҳукумати эса бирор марта ҳам лаънати яҳуд вужудининг бу жиноятларига қарши амалий қадам ташламади. Аксинча, унинг Ўзбекистондаги элчихонасини, мана энди унинг ходимларини ҳам қаттиқ ҳимоя қилмоқда. Буни қарангки, ҳукумат Қуръонни ёққанлар, Пайғамбаримиз ﷺни ҳақорат қилганларни тийиб қўйишга қаратилган биронта ишга ботина олгани йўқ. Аксинча, бир мусулмон йигити қонхўр яҳуд элчисига танқидий изоҳ ёзса, дарҳол ҳаракатга келиб, уни жазога тортмоқда. Демак, ўзбек ҳукумати учун Аллоҳнинг Каломи, Расулуллоҳ ﷺнинг обрўсидан кўра, босқинчи нажас яҳудларнинг тинчлиги, обрўси муҳимроқ экан! Қўрқоқлик ва иккиюзламачилик ҳам эви билан-да! Унутманг, киши Қиёмат куни бу дунёда ўзи яхши кўргани билан бирга тирилади. Набий ﷺ дедилар: “Ким қайси бир қавмни яхши кўрса, ўша қавм билан Қиёматда бирга тирилади”.
Хабар (qalampir.uz 27.07.2024й): 26 июл куни Тошкент вилоятида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилди. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.
Изоҳ: Афсуски, мусулмон юрт бўлмиш Ўзбекистонда мана шундай даҳшатли қотилликлар ҳақидаги хабарларнинг кети узилмай қолди. Бу иллатнинг сабаблари устида бош қотирадиган бўлсак, улар асосан иккита эканини кўрамиз. Биринчиси – устимизга динни ҳаётдан ажратишга асосланган демократик тузум татбиқ этилаётгани бўлса, иккинчиси – инсон ҳаётини, мол-мулкини ва ор-номусини юксак даражада ҳимоя қиладиган Ислом аҳкомларининг ҳаётдан четлатилганидир. Чунки Ғарб дунёқарашининг маҳсули бўлмиш демократик тузумда моддий манфаатлар биринчи ўринга чиқади ва табиийки, инсон ҳаётининг қадри ўз-ўзидан тушиб кетади. Манфаат одамлар ҳаётидан устун бўлганидан кейин арзимаган нарса учун ҳам бир-бирларини ўлдириб юборишлар кўпаяверади ва ҳоказо. Исломда эса бунинг мутлақо акси. Масалан, қотилдан қасос олиш қонунини олайлик. Аллоҳ таоло айтади: “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан сақланиш билан) тақво ҳосил қилсангизлар”. Қолаверса, бунга саҳобаларнинг ижмоси ҳам бор. Саид ибн Мусаййиб ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир одамни ўлдирган Санъолик етти кишини ўлдиртирдилар ва: “Агар уни ўлдиришга бутун Санъо аҳли бирикканида, ҳаммасини ўлдиртирган бўлардим”, – деганлар”. Бизга маълумки, ҳатто инсон ҳаётига хатар туғилганда, Аллоҳ таоло Ўзи ҳаром қилган нарсаларнинг истеъмолига ҳам рухсат беради. Демак, бу – инсон ҳаёти энг юксак даражада қадрланадиган Исломдир. Бу – Меҳрибон Аллоҳнинг бутун оламга раҳмат қилиб туширган дини-қонунларидир. Модомики, Ислом тузум сифатида бутунича татбиқ қилинмас экан, ваҳшийликда бир-биридан ўтадиган бундай қотилликларга асло барҳам бериб бўлмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
29.07.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми