Қайта-қайта демократияга алданмасдан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилайлик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қайта-қайта демократияга алданмасдан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилайлик
Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг ишдан бўшатилиши билан, дастлабки тахминлар аста секин намоён бўла бошлади. Миллий жамият мавжуд коррупциячилар рўйхатини бирма-бир текшириб чиққач, 2017 йил 1 августда янги вазир тайинлаш билан ҳукумат тепасига яна бир коррупциячини олиб келди. Аслида, 1999 йилдаги шу Навоз шариф, 2008 йилдаги Парвез Мушарраф, 2013 йилдаги Осиф Зардорий, 2017 йилдаги яна шу Навоз Шариф бошқаруви давомида аҳволимиз ўша-ўша, ҳеч яхшилангани йўқ. Ваҳоланки, ҳадиси шарифда Росулуллоҳ САВ бизни
«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»
«Мўмин бир тешикдан икки марта чақтирмайди». (Бухорий ва Муслим ривояти), дея огоҳ этганлар.
Бугун мана шу коррупциячи золим режим остида яшаётган Покистон аҳлини бирор ўзгариш бўлишига нисбатан умидсизлик чулғаб олган. Покистон аҳли ҳукмрон партияга ҳам, унинг ўрнини эгаллашни жавраётган мухолафатга ҳам ишонмайди.
Мана шундай тузум даврида бирорта реал ўзгариш бўлмаётганлиги, бизга ҳар сафар яна шундай омадсизлик такрорланаверишини исботламоқда. Чунки аслида, бу демократик тузум остида бирор ўзгаришни талаб қилиш ёки унга ҳаракат қилишни, мисоли, қозонда тўла қуруқ сувнинг қайнашига ўхшатиш мумкин. Сув ҳеч қандай масаллиғсиз шарақлаб, қайнайверади, қорни оч бечоралар унинг пишишини, қоринлари тўйишини кутаверади…
Қандай қилиб ўзгариш бўлиши мумкин, ахир, молиявий коррупция ва бошқа иллатларнинг сабабчиси шу демократиянинг ўзи бўлса?! Бу нарса ҳақиқат бўлиб, 1947 йил августда Покистон ташкил топгандан буён, етмиш йилдан бери ҳар доим ўз исботини топиб келмоқда. Қандай қилиб ўзгариш бўлсин, ахир, Марокашдан тортиб, то Туркия ва шарқдан Индонезияга қадар барча исломий юртлардаги демократия куйчилари бизга тинмай демократияни тарғиб қилиб, шу тузумдан умидвор қилаётган, биз эса ҳар сафар уларга ишониб-алданаётган бўлсак?!
Мавжуд ҳукмдорлар бўладими ёки уларнинг ўрнини эгаллаш сари ҳаллослаб чопаётганлар бўладими, бугунги демократия куйчилари бизни алдашда давом этишяпти. Алданаётганлар билиб қўйсин, демократия билан ҳукм юритувчи ҳар қандай шахс Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло амрига осийлик қилиш билан фасод-коррупция тарқатади, шу тузумнинг дастур ва қонунларини татбиқ қилиш билан Аллоҳ Таолонинг амр-фармонларидан кўз юмади ҳамда Аллоҳ қайтарган ҳар бир нарсани қабул қилаверади. Шунинг учун мудом демократик тузум бор экан, Покистонда яшовчи мусулмонлар ҳаётида ҳам, ер юзидаги бошқа мусулмонлар ҳаётида ҳам ўзгариш ҳаргиз бўлмайди, ҳатто яна етмиш йил кутсак ҳам.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لاَ تُفْسِدُواْ فِي الأَرْضِ قَالُواْ إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ
«Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар» [Бақара 11]
Бу демократик тузумда алданаверамиз, чунки унинг қонунлари парламентдаги эркак ва аёл депутатларнинг нафс-ҳаволари асосида ишлаб чиқилган. Ҳолбуки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло
Èوَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَª
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
деган бўлса?! Бас, шундай аҳволдаги демократиядан бирор нарса кутиш мумкинми?!
Бу демократик тузумда алданаверамиз. Чунки у ҳукмдорларга душман раҳбарлар билан алоқа қилишга, юрт сирларини уларга сотиб, улардан буйруқлар олишга рухсат беради. Бироқ Аллоҳ Таоло
إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишдан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 9]
дея душманлар билан алоқа қилишдан бизни қатъан қайтарган бўлса. Бас, шундай аҳволдаги демократиядан бирор нарса кутиш мумкинми?!
Биз бу демократик тузумга доим алданамиз. Чунки у Ислом омма мулки қилиб белгилаб қўйган энергетик ресурсларимизни хусусийлаштиришга буюрмоқда. Росулуллоҳ САВ айтадилар:
«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلاَثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»
«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда». (Имом Аҳмад ривояти). Шунингдек, демократия судхўрликка асосланган чет эл кредитларига рухсат берган. Бу эса қопқондир, одамлар ундан чиқолмай, ноумидликда қолаверади. Аммо Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
وَأَحَلَّ اللّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
«Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди» [Бақара 275]
Демократия бойликларнинг ҳукдорлар қўлида тўпланишини кафолатлайди, аммо Аллоҳ Таоло
كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنكُمْ
«Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун» [Ҳашр 7]
демоқда. Бас, шундай аҳволдаги демократиядан бирор нарса кутиш мумкинми?!
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Келинг, ҳақиқий ўзгаришни сохта ердан қидириш билан вақтимизни ҳам, меҳнатимизни ҳам беҳуда кетказмайлик, бу демократия бизни тинимсиз адаштиришда давом этаверади. Гуноҳ ва маъсият, адоват устига қурилган тузум остида қандай қилиб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан баракот ёғдиришини, тинчлик, омонлик ва фаровонлик беришини кутиб бўлади?! Бизни золим ва тоғут демократияга чорлаётган кимсаларга зинҳор-базинҳор мойил бўлиб кетмаслигимиз керак. Мана, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дея бизни бундан огоҳлантирди:
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Келинг, динимизга тўла амал қилиб, уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида татбиқ этайлик. Келинг, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан ёнма-ён бир сафда туриб, ҳақиқий ўзгариш учун ҳаракат қилайлик. Ҳизб йигитлари ушбу покиза хайр-баракотли юртда, 1947 йил Ислом номи билан ташкил топган Покистонда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта барпо этиш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Эй Покистон қуролли кучларидаги мусулмонлар!
Демократик тузум воқеси, бузғунчилиги ва мустабидлиги барчамизга маълум. Ислом Умматига бахтсизлик ва хорликдан ўзга нарса олиб келмади, душманларимизга эса ғолиблик келтирди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик тузумини қайта барпо этиш учун нусрат (моддий ёрдам) бериш билан анави демократик тузумни ерга кўмиб ташланг. Азиз биродарлар, ҳақиқий ўзгариш ясаш вақти аллақачон келди… Бас, худди Исломнинг илк асрлардаги каби, Уммат қайта ғолиб бўлиши учун Аллоҳга, динига ва мўминларга дўст бўлинг
إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ اللّهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُواْ الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ* وَمَن يَتَوَلَّ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِينَ آمَنُواْ فَإِنَّ حِزْبَ اللّهِ هُمُ الْغَالِبُونَ
«Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг Росули ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни барпо эитадиган, закотни адо этадиган мўминлардир. Кимки Аллоҳни ва Росулини, мўминларни дўст тутса, бас, Аллоҳнинг ушбу гуруҳигина ғолиб бўлгувчидирлар» [Моида 55-56]
Ҳизб ут-Таҳрир 12 зул-қаъда 1438ҳ
Покистон вилояти 4 август 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ