| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Акамни нима қилдингиз биродар?

Акамни нима қилдингиз биродар?

By htadmin
22.01.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Акамни нима қилдингиз биродар?

بسم الله الرحمن الرحيم

Зеҳнга яхши фикр жойласак, ўша фикр бизни дунё ва охиратда яхшиликка ҳамроҳ қилади. Бамисоли машинамизга тоза ёнилғи, мотор ёғи қуйганда узоқ сафарларда панд бермагани каби. Лекин бугунги кунда тоза бензин топиш қийин. Топганимизни қуямиз ва йўлларда машина мотори панд бериб, гоҳо тутаб, баъзан эса пақиллаб, сал тепаликка дуч келсак тошбақа юриши билан бизни диққат қилади. Шу каби азиз бошимизга атрофдан, яъни турли “ёнилғи шахобчалари”дан, баъзан эса, машҳур расмий каналлардан “ахлат” аралашган “ёнилғи” қуйилиб, бизни аҳмоқ қилганини сезмай қоламиз.

Азиз ўқувчи, бу сафар ҳам дунёдан чалғитиб, сизни “зиндон”га етаклар эканман, инсон зеҳнига тоза фикр қуйилганда ундаги инқилобий ўзгаришга гувоҳ бўламиз…

Қарши. Косон. 64/51 зона

Ҳизбий йигитларнинг зонага учрашув учун келган яқинлари билан учрашувга киришларидан олдин оперлар “беседа” қилиши анъанага айланди. Ота-оналарни, ака-укаларни ва Ҳизб йигитларининг аёли, фарзандларини турли руҳий босим билан қўрқитиб, қамоқдаги азизларимизга қарши турли фитналар уюштирадилар. Натижада, яқинларимиз тилларидан: “болам, қайт бу йўлингдан”, “агар қайтмасангиз талоғимни беринг”, “қайсарлик қилсанг бизларниям шу йўлингга мойил, деб қамашаркан”, “ўнгланмаса яқинда ўлдирамиз, дейишяпти ука” ва ҳоказоларни эшитамиз.

Бу сафар учрашувга қамалганидан бери биров йўқламаган, яқинларидан хат ҳам олмаган ўта бир ғариб укам билан бирга чиқдим. У ҳайрон эди.

– Мени ким эслади экан? Онам, мени бағридан юлиб олиб кетишгач, тўшакка михланиб қолган, отам эса “ватан хоини”ни боққанидан ўкиниб, юрак чангаллаб ўлиб кетган, акамни мен туфайли ишдан ҳайдашгани учун анча аламзада, аёлимни бўлса, ўша кунлариёқ  директорликдан куёви туфайли ҳайдалишдан қўрққан қайнотам олиб кетиб, бошқага бериб, фарзандларимни аросатда сарсоналарга айлантириб ташлаганди, – деб барча яқинларини эсларкан, вужуди совуқдан қақшагандек титраб:

– Бу яҳудий кофир барча жигарларимни мендан юлиб олди-я, ээээ Худойим-ей, ўлдир, бу чўтир яҳудийни, падарига, бутун уруғига лаънат бўлсин-ей! – деб роса қарғади.

Мен эса, укамга далда бергудек яроқли сўз тополмадим. Зоналардаги даҳшатли қийноқлардан тирик чиқиб келаётган собит укам қарғишига “омин” демоқдан ўринлироқ сўз йўқ эди. Эти суякка ёпишган озғин укамнинг олдига ким келди экан, деб қизиқиб қолдим. Ким экан-а?!

Учрашув хонасига киришимдан аввал оперлар ўзим ҳам қарашга ҳижолат бўладиган аъзоларимдан тортиб, бир ойлик оғир меҳнатимга зона магазинидан сотиб олган ярим кило шоколадимгача титиб кўргач, “еттинчи хонага кир, зонадаги “ишлар”дан гапирсанг ўлдим деявер, “қулоқларимиз” бирор ножўя гапингни етказса, учрашувни бекор қиламиз, тушундингми?” деб огоҳлантиришди.

Ўн етти йилдан бери бир кун бағрига қайтишимдан умидвор садоқатли аёлим билан кўришарканман, анави укам ҳақида ҳам гап орасида айтиб бергандим, у:

– Ўша биродарнинг олдига акаси келди, уй талашиб, бир қоғозга қўл қўйдириб олса, уй ўша акасига қолармиш, – деди.

Ажабо, мен ўша бир ҳовучгина бўлиб қолган укамнинг тақдиридаги, қисматидаги ҳақиқий ғарибликдан ҳайратландим ва ўша дунёпараст ака билан гаплашиб қўйишни режаладим ва аёлимга:

– Сен бироз чарчоғингни ёзиб дам ол, мен ўша акасини гапга солиб кўрай-чи, – деб, “қулоқлар” кўзини шамғалат қилиб, ўша ака билан ёлғиз гаплашишга эришдим. Ака анча аламзада. Мени энсаси қотиб, совуққина кутиб олди. Қўлидаги ҳужжатларни бироз яширгандек бўлди ва кўзойнагини ечганди, “катта кўзлар” “кичрайди”. Шаҳримиз бир, ёшимиз ҳам тенгқур бўлгани учун қисқа муддатда ака-ука бўлиб кетмасак-да, яхшигина улфат бўлиб улгурдик. Аканинг аламзадалиги бироз нари кетди. Укасининг армонлари: “акамнинг, онамнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишдан маҳрум бўлдим” деганларидан сўз очгандим, кутилмаганда кўзлари ёшланди. Ва бу маҳрумлик сабаблари, укасининг саботларидан айтганимда бошларини чангаллаб, тиззаларига шапатилаб ўрнидан туриб кетди. Ва ўша пайт кириб келган супургидек нимжон укасини маҳкам қучоқлаб: Сабзи тўрға ука, ўзим сенга бииииир ош қилиб берай, – деб ғариб укасини ҳайратга солди.

Менинг мақсадим ҳосил бўлди. Ўз хонамга чиққанимда стол усти аёлим тарафидан безатилган экан. Анави суҳбат ҳақида айтиб бергандим, у ҳам роса хурсанд бўлди ва:

– Қанийди, телевизорларда, газеталарда сизлар ҳақингизда тарқатилаётган турли бўхтонларга алданаётган манави акадек заҳарланганлар ҳам сизларни эшитганида эди, – деб хўрсиниб қўйди.

Уч кунлик учрашув уч дақиқадек ўтди-кетди. Учрашув хонасидан чиқарканман, ҳалиги ғариб укамиз чеҳрасида ажиб бир қувончни кўрдим. Биродарим билан ётоғимизга қайтарканман у елкамни маҳкам қисиб:

– Акамни нима қилдингиз биродар? – деб мамнуният билан бир кулиб қўйди. Унинг айтишича, акаси ўша уй ҳақидаги қоғозларни йиртиб ташлабди. Ва кейинги учрашувга онасини ҳам олиб келишни ваъда қилибди. Энг асосийси: “Ука, сендек “ватан хоини”га ака қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб хайрлашибди. Мен ҳам укамнинг оғирини енгил қилган Аллоҳга ҳамд айтаман:

فإن مع العسر يسرا إن مع العسر يسرا

– “Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга яна бир енгиллик ҳам бордир (яъни бир оғир-машаққат билан бирга икки енгиллик бор)”. (Шарҳ:5-6)

(“Ватан хоини”дан фахрланган акани эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

22.01.2023й

TagsАкамни нима қилдингиз биродар?“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сунъий чегаралар қалблар улфатлигини тўсолмади

  • МАҚОЛАЛАР

    Даъватчини эшитмоқ, англамоқ лозим, зеро, улар сизлардан эваз сўрамайдилар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ямандаги очликка қарши урушда зиён кўргани йўқ, аксинча бу урушни бошлаган ва аланга олдираётган шу ташкилотдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/