Топиш, йўқотиш, тўғрилик…

Топиш, йўқотиш, тўғрилик…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўлчов инсонда доимо мавжуд бўлади. Бу амаллар ўлчови тўғрисида кетаётган гап. Мисол учун чақалоқни олайлик, унинг қорнини тўйғизадиган инсон у учун яқин инсон ҳисобланади. У бу инсонга талпинади, ундан узоқлашиш унга ёқмайди, доимо уни ёнида бўлиш у учун яхшилик ҳисобланади. Чақалоқдаки ўлчов бор эканми, демак, барча инсонларда амаллар ўлчови мавжуд. Бу ўлчов аслида инсонда шу ҳаёт тўғрисидаги нуқтаи назарни шакллантирувчи ақида асосида вужудга келиши керак. Бироқ бугунги уммат вакилларининг баъзиларида ўлчов тугул уни вужудга келишида асос бўладиган ақида тўғрисида ҳам тиниқ тасаввур мавжуд эмас. Шунинг учун биз бу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилаверамиз.
Амаллар ўлчови билан бирга тасаввури онгимиздан йироқлашган тушунчалар тўғрисида ҳам айтиб ўтсак, балки шунда мавзунинг аҳамияти теранроқ тушунилар. Кўп мусулмонлар ризқнинг Аллоҳдан эканлигини, барча ишлар ва унинг натижаси Аллоҳга боғлиқ эканлигини эътироф этадилар. Лекин афсуски ҳаётларида бу эътирофларининг таъсирини кўрмайсиз. Бу ҳолат ҳам, юқорида айтиб ўтганимиздек, ақидани тушунишдаги ноқислик сабаблидир. Шунинг учун ҳаётимиз ақидамизга номутаносиб тарзда шаклланиб улгурди. Керак бўлса ақидамизга мутаносиб яшаш биз учун ноодатий қабул қилинадиган бўлинди. Ризқ, барча нарса Аллоҳданлиги ва шу каби ҳаётий тушунчалар унутилгач, бошқа ақида ёки тўғрироғи ботил, тубан ақидалар фикрлари онгимизга сингдирилди. Бу тушунчалар ҳаётни шакллантиришда муҳим таянч вазифасини бажарувчи тушунчалар эди. Ўз ақидамизга асосланган бундай тушунчаларни унутишимиз ёки ҳаётда қўлламаслигимиз, буларнинг ўрнини бошқаси билан тўлдирилишига сабаб бўлди. Шулар билан бирга ўлчов ҳам ўзгарди.
Амаллардаги ўлчовимиз манфаатимиз билан боғлиқ қандайдир фойда топиш, моддий зарар кўриладиган ёки натижаси моддий йўқотишдек кўринган амаллардан қочиш бўлиб қолди. Ва бу нарса жамиятимиз ҳаётида яққол кўзга ташланмоқда. Моҳиятга эътибор беринг. Бирор нарса топиш яхши, йўқотиш ёмон амал сифатида белгиланиш билан бирга топиш учун қилинган амал тўғри, натижаси йўқотиш билан тугаган амал нотўғри, деган тушунча мусулмонлар онгида шаклланди. Балки шу чоғда ҳам ўқувчиларимиз ўртасида “Бунинг нимаси ажабланарли”, дейдиганлар чиқиши мумкин. Шунинг учун таъкидлаб ўтамизки, бундай ўлчов капиталистик ўлчов бўлиб, бу Исломга мутлақо зиддир. Мусулмоннинг амаллар ўлчови доимо ҳалол ва ҳаром бўлиб келган, бундан кейин ҳам ўзгармайди.
Энди буни билгач юқоридаги фикрларга қайтадан кўз югуртиринг. Шунда бизни яхшироқ тушунарсиз ва мўмин аслида қандай бўлиши кераклигини англаб етарсиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
03.10.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ