Аллоҳга ақлий иймон келтириш вожибдир

Аллоҳга ақлий иймон келтириш вожибдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳ Таоло бандаларига хитоб қилиб, ақл юритишни, тафаккур қилишни буюрди. Токи бунинг натижасида ушбу борлиқнинг Яратувчиси борлиги тўғрисида ақлий идрок ҳосил бўлсин ҳамда ўз Яратувчиси Аллоҳ Таоло эканлигига ақл ва далилдан келиб чиққан пухта иймон эгалари бўлишсин. Ҳа, Аллоҳ Таоло бандаларидан Ўзига ақлий иймон келтиришларини талаб қилган. Аллоҳ Таоло “Оли Имрон” сурасида айтади:
إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ
– “Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир”. (Оли Имрон:190)
“Рум” сурасида дейди:
وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ
– “Унинг оятларидан (яна бири) У зот осмонлар ва Ерни яратиши ҳамда сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйганидир”. (Рум:22)
Ушбу ва бошқа оятларда Аллоҳ Ўз бандаларидан ақл юритишни, чуқур ва ёрқин фикрлаб ўз Яратувчисини топишни талаб қилмоқда. Бу талаб қатъий эканлигини, агар талаб бажарилмаса инсон гуноҳкор бўлишини англатади. Агар инсондаги иймон тақлидий бўлса, унда иймон бор, деб эътибор қилинаверади, бироқ Аллоҳ талаб қилганидек иймон келтирмагани, яъни ақлий иймон келтирмагани учун у гуноҳкор бўлади. Ақлий иймон келтирмагунича бу ундан соқит бўлмайди. Намознинг фарзлигини билиб туриб ўқимайдиган одам гуноҳкор бўлганидек, Аллоҳга ақлий иймон келтириш фарзлигини билиб туриб шундай иймон келтирмаган одам ҳам гуноҳкор бўлади.
Аллоҳни топишда ақлга таянилишининг зарурати шундаки, инсондаги тўғри билан нотўғрини ажратиб берадиган нарса ақлдир, унда бу ишни бажара оладиган бошқа аъзоси йўқ. Фақат ақлгина инсонга тўғрини нотўғридан ажратиб беради ҳамда у чиқарган ҳукм қатъий ва ишончли бўлади. Шунинг учун ҳам Яратувчини топишдаги энг ишонарли ва тўғри йўл бу ақлий йўлдир. Ақлий йўл билан Аллоҳни топиш Унга бўлган иймоннинг мустаҳкам ва пухта бўлишининг кафолатидир. Бундай иймон эгаси ҳаётда учрайдиган турли тўсиқлар, мусибатлар, синовлардан муваффақиятли ўта олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
11.07.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб