Амалларни ҳалол ва харом асосида ўлчаш– ҳаёт-мамот масаласидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Амалларни ҳалол ва харом асосида ўлчаш– ҳаёт-мамот масаласидир
Агар кимдир бугунги кундаги энг асосий масала нима, деб сўрайдиган бўлса, бугунги кундаги энг асосий масала, айтиш мумкинки, ҳаёт-мамот масаласи бу ҳалол ва харомни ажратиб яшаш деган жавоб, бизнингча энг тўғри жавоб бўлар эди. Нимага шундай, бошқа ҳал бўлишини кутиб ётган муаммолар тўлиб ётибдику, дейишингиз мумкин. Албатта, бугунги кундаги муаммоларнинг охири кўринмай қолди. Лекин бу муаммоларнинг асл сабаби биттадир, яъни ҳалол ва харомни ажратмай яшаётганимиздир.
Шу пайтгача, биз ўз ақлимиздан келиб чиқиб, ўзимизча муаммоларга ечим изладик, бунинг оқибати нима бўлди? Хўш, муаммоларимиз ҳал бўлдими ёки ундан-да баттар чигаллашиб кетдими? Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз яратдик, ҳозир шу муаммолар гирдобига тобора чўкиб бормоқдамиз.Ҳудди қоронғи хонада тентираб, хонани ёритиш ва бу хонада нималар борлигини кўриш учун ёруғлик излаб юрган одамга ўхшаймиз.
Муаммоларнинг муолажаси – бу шу муаммоларни келтириб чиқараётган асл сабабни топиш ва унга муолажа белгилашдир. Бу ҳудди касалликни даволаш учун унинг сабабини топиш керак, дегандек гап. Ўз яшаш тарзимизга бир назар ташлайлик, хўш, биз бирор иш қилишдан олдин унинг нимасига асосий эътиборниқаратмоқдамиз? Асосан, бу иш менга фойдами ёки зарарми, деган асос билан қарамоқдамиз. Нимага энди, бу иш мен учун ҳалолми ёки харомми, деган асосда қарамаяпмиз?
Ҳалол ва харом деган тушунчалар Исломий тушунчалардир ва ҳар бир ўзини мусулмонман деган инсон учун фарздир. Шундай бўлсада Аллох Таъоло инсонни ҳалолни қилишга ва харомдан қайтишга мажбур қилмади, балки инсоннинг ихтиёрига қўйди.
Қайсидир бир амалнинг ҳалол ёки харомлигини билишимиз учун шариатгаюзланишимиз керак албатта. Лекин,аввало, биз ўзи ҳалол яшашни ҳохлаймизми ёки йўқми? Агар ҳалол яшашни ҳохласак, демак, Исломни ўрганишимиз керак бўлади. Ҳалол яшашни ҳохлаган инсон, Исломни ўрганмай туриб бунга эриша олмайди. Шунингдек, юқорида айтганимиздек, қоронғу хонада тентираб юраверади, ўз муаммолари билан ўралашиб юраверади. Ислом – бу ҳар қандай зулматдан ёруғликка олиб чиқадиган бир фонус кабидир. Хўш, ёруғликка чиқишни ҳохлайсизми?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
27.12.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ