Америка ва яҳудий вужуди ёққан уруш олови ҳамда Аллоҳнинг ўчирувчи ваъдаси

Америка ва яҳудий вужуди ёққан уруш олови ҳамда Аллоҳнинг ўчирувчи ваъдаси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бугун Яқин Шарқ нафақат уруш, балки тарихий бир бурилиш палласини бошдан кечирмоқда. Бу шунчаки тўқнашув эмас, балки ишни бошида Америка турган ва яҳудий вужуди билан тилбириктирув асосида амалга оширилаётган кенг кўламли агрессиядир. Урушнинг илк қадамлари аслида 2026 йил 27 феврал куни қўйилган бўлиб, Тошкент вақти билан 01:38 да (28 феврал) АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши “Эпик ғазаб” (Epic Fury) амалиётини бошлаш ҳақида якуний буйруқ берди. Шу заҳоти АҚШ Киберқўмондонлиги ва Космик қўмондонлиги Эроннинг алоқа ва радар тизимларини “кўр қилиш” (фалаж қилиш) амалиётини бошлади.
2026 йил 28 феврал куни эрталаб соат 09:45 да АҚШ ва яҳудий вужудининг 100 дан ортиқ замонавий қирувчи самолётлари, шунингдек, денгиздан учирилган қанотли ракеталар Эроннинг Теҳрон, Исфаҳон, Қум, Караж ва Кермоншоҳ каби стратегик шаҳарларига даҳшатли зарбалар беришни бошлади. Ушбу ҳужумнинг энг оғир ва марказий нуқтаси Теҳрондаги қароргоҳга берилган зарба бўлди, натижада Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Мудофаа вазири Азиз Носирзода бошлиқ Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори мартабали қўмондонлари ҳалок бўлди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 1250 дан ортиқ нишон, жумладан, ракета ва дрон омборлари, ядровий иншоотлар ва қўмондонлик марказлари йўқ қилинганини маълум қилиб, ўзининг “эпик” муваффақияти билан мақтанди.
Бироқ бу уруш фақат Эронга қаратилмаганлиги содир бўлаётган сўнгги воқеа-ҳодисалардан янада очиқроқ кўриниб қолди. Масалан, журналист Такер Карлсон минтақадаги вазиятнинг нақадар маккорлик устига қурилганини очиб бериб, Қатар ва Саудия Арабистонида Моссад агентлари қўлга олинганини маълум қилди. У шундай деди:
“Кеча тунда Қатар ва Саудия Арабистонида расмийлар ушбу мамлакатларда портлашлар уюштиришни режалаштирган Моссад агентларини қўлга олди. Бу жуда ғалати. Ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Нега (Исроил)ликлар Эрон томонидан ҳам ҳужумга учраётган икки Форс кўрфази давлатида портлашлар содир этиши керак? Ахир улар бир томонда эмасми? Йўқ. (Исроил) Эронни ҳам, Қатарни, БААни, Саудия Арабистонини, Баҳрайнни, Уммонни ва Қувайтни ҳам зарарламоқчи. Ва улар бунга эришди”.
Бу маълумотларни Tasnim агентлигининг шошилинч хабари янада мустаҳкамлади. Агентликка кўра, Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш заводига ҳужумни аслида (Исроил) амалга оширган, бунда Эроннинг ҳеч қандай иштироки йўқ. Эрон Саудия Арабистонидаги нефт объектларига зарба бермаган бўлса-да, яҳудий вужуди буни Эроннинг бўйнига қўйиш орқали мусулмон ўлкаларни бир-бирига қарши қайрашга уринмоқда. Манбанинг таъкидлашича, (Исроил) “бегона байроқ остидаги операция” (false flag operation) ўтказиш орқали минтақавий уруш оловини янада кенгайтиришни режалаштирган ва навбатдаги эҳтимолий нишон сифатида БААдаги Фужайра порти тилга олинган. Бу – яҳудий вужуди нафақат Эронни, балки бутун Кўрфаз давлатларини вайрон қилишга интилаётганининг очиқ исботидир.
Шуни теран англаш керакки, бу уруш яҳудий вужудининг шунчаки инжиқлиги ёки АҚШни алдаб қўйиши эмас. Аксинча, бу Вашингтоннинг Яқин Шарқ устидан мутлақ ҳукмронлик ўрнатиш ва мусулмон ўлкаларини заифлаштириш борасидаги кўп йиллик стратегиясининг амалий ижросидир. Яҳудий вужуди бу ерда фақатгина “пилик” (баҳона) вазифасини ўтаб, АҚШнинг тайёр турган ҳарбий машинасини ҳаракатга келтириш учун зарур бўлган сиёсий муҳитни яратиб берди. Трампнинг “Эпик ғазаб” амалиёти олдиндан пухта режалаштирилган, ҳар бир детали ҳисоблаб чиқилган империалистик ҳужум бўлиб, унда яҳудий макри ва Америка манфаатлари бир нуқтада – Ислом умматига қарши бирлашди. Чунки яҳудий вужуди АҚШнинг минтақадаги “суянчиғи” ва стратегик базасидир. У АҚШсиз бир сония ҳам мавжуд бўла олмайди.
Яҳудий вужуди ва унинг ҳомийси Америка бир буюк илоҳий огоҳлантиришни унутишмоқда. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 64-оятида уларнинг асл башарасини ва ифлос табиатини шундай фош қилган:
كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِّلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ ۚ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا ۚ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Улар ҳар сафар уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчиради. Улар ер юзида бузғунчилик қилишга уринадилар. Аллоҳ эса бузғунчиларни севмас” (Моида:64)
Ушбу оятнинг тафсирида машҳур муфассирлардан Имом Табарий шундай деган: “Яҳудийлар Расулуллоҳ ﷺга қарши бирор макр ёки фитна режасини тузиб, уруш оловини алангалатмоқчи бўлсалар, Аллоҳ таоло уларнинг бу макрини ботил қилиб, урушларини мағлубиятга учратган. Бу Аллоҳнинг уларга нисбатан қонуниятидир”. Ибн Касир эса ўз тафсирида янада чуқурроқ тўхталиб, шундай ёзади: “Улар ҳар сафар ўзларининг маккорлик ва фитналари билан уруш бошламоқчи бўлсалар, Аллоҳ уларни мақсадларига етказмай хор қилади. Уларнинг умидлари доимо пучга чиқади ва ёққан оловлари ўзларини куйдиради”. Имом Қуртубий эса ушбу оятдаги “Аллоҳ уни ўчиради” деган иборани шарҳлаб: “Бу ерда гап фақат ҳарбий мағлубият ҳақида эмас, балки Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқув солиши ва режаларини ўз ичидан пароканда қилиб қўйиши ҳақида ҳамдир”, – деб таъкидлайди.
Бу илоҳий қонуниятнинг амалий исботини биз Расулуллоҳ ﷺнинг сийратларида яққол кўришимиз мумкин. Мадинада яшаган яҳудий қабилалари доимо фитна ва уруш оловини ёқиш билан машғул бўлганлар. Масалан, Бану Назир қабиласи Расулуллоҳ ﷺга суиқасд уюштириб, тинчликни бузганда, Аллоҳ уларнинг макрини фош қилиб, фитна оловини ўчирган ва уларнинг ўзларини хорлик билан Мадинадан ҳайдаган эди. Энг улкан фитна олови эса Ҳандақ (Аҳзоб) ғазотида ёқилганди. Ўшанда яҳудий Ҳуяй ибн Ахтоб бошчилигидаги фитначилар Макка мушрикларини ва атрофдаги қабилаларни гиж-гижлаб, 10 минг кишилик қўшин билан Ислом давлатини ер юзидан супуриб ташлашга қасд қилишганди. Бироқ Аллоҳ таоло бу уруш оловини ўчирди ва фитначиларнинг режаларини ўз бошларига бало қилди. Хайбар урушида ҳам яҳудийлар барча ҳарбий кучлари ва иттифоқчиларини тўплаб, мусулмонларга қарши фитна марказини қуришди, аммо Аллоҳ Хайбар қалъаларини мусулмонлар қўли билан фатҳ қилиб, яҳудийларнинг макрини бекор қилди.
Бугунги кун сиёсий воқелигига назар ташласак, Нетаняҳу Fox News телеканалига берган интервьюсида яҳудий вужуди ва АҚШ қандай тил бириктирганини ҳамда икки куфр кучи бир-бирини қандай қўллашини очиқ айтди. У шундай деди:
“Мен ўнлаб йиллар давомида бирин-кетин алмашган Америка маъмуриятларини қатъий чоралар кўришга ишонтиришга ундаб келдим. Президент Трамп ўзининг биринчи муддатида айнан шундай қилди. У Эрон билан тузилган ҳалокатли ядровий битимдан зудлик билан чиқди ва уларнинг ядровий дастурда илгарилашига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилди… чунки бу одамларнинг қиладиган иши шу”.
Бу баёнот АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Сенат аъзоси Марк Уорнернинг сўзларини тўлдиради. Рубио (Исроил)нинг Эронга ҳужум қилиш қарори қатъий бўлганини ва Вашингтон “олдини олувчи” (pre-emptive) зарбалар беришга мажбур бўлганини айтиб, аслида яҳудий вужуди ва АҚШнинг узоқ муддатли стратегик режаси бир эканини тан олди. Марк Уорнер эса буни “стратегик тузоқ” деб атаган бўлса-да, аслида Вашингтон бу урушдан ўз минтақавий гегемониясини сақлаб қолишни кўзлаган.
Бироқ бу фитна яҳудийлар ва АҚШ кутган осон ва беталофат ғалабани келтирмади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб Эроннинг қасос зарбалари даҳшатли тус олди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) берган расмий маълумотга кўра, Дубайдаги Америка денгиз кучлари тўпланган жойга қилинган ҳужум оқибатида 40 дан ортиқ АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди, яна 70 дан ортиқ киши оғир жароҳатланди. Бу зарба Вашингтонни шок ҳолатига тушириб қўйди ва уларнинг “эпик” режаси қонли талофатга айланди. Шунингдек, минтақадаги бошқа АҚШ базалари (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Иордания ва Саудия Арабистони) ҳам ракета ва дронлар олови остида қолди. Қувайтдаги базага берилган зарбалар натижасида яна уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Эрон расмийлари мамлакат бўйлаб 555 киши ҳалок бўлганини билдирди.
2 март куни Эроннинг Ҳормуз бўғозини ёпиши дунё нефт бозорини ва жаҳон иқтисодиётини фалаж ҳолатга келтирди, бу эса яҳудлар ва АҚШ ёққан оловнинг глобал миқёсда акс-садо беришидир. 3 март ҳолатига кўра, яҳудий вужуди Теҳрондаги давлат телерадиокомпанияси (IRIB) штаб-квартирасини ва бошқа ҳукумат биноларини вайрон қилиб, ер юзида бузғунчиликни давом эттирмоқда. АҚШ Давлат департаменти эса, ўз фуқароларини минтақадаги 14 та давлатни зудлик билан тарк этишга чақирган.
Мусулмонлар учун бу урушнинг якуни – илоҳий нусрат ва Ислом ғалабаси билан тугайди, иншаАллоҳ! Аллоҳ ваъда қилганидек, улар ёққан бу оловни Аллоҳнинг ёрдами билан мусулмонлар ўчиради. Бу кофир ва яҳуд қавмлар Муборак Рамазон ойида ҳам юзсизлик ва такаббурлик билан мусулмонлар қонини оқизганлари учун, албатта, жавоб берадилар!
Сийратда Бану Назир ва Бану Қурайза фитналари қандай барҳам топган бўлса, бугунги “Эпик ғазаб”, сохта байроқ остидаги операциялар ва Дубайдаги каби қонли тўқнашувлар ҳам, Аллоҳнинг изни ила, яҳудий вужуди ва унинг асосий ҳомийси бўлган Вашингтоннинг ҳалокати билан тугайди. Бу олов яҳудий вужудининг сохта қудрати ёки Трампнинг “ғазаби” билан эмас, балки уларнинг фитналари ва чексиз зулмлари сабабли ўз бошларига бало бўлиб ёғилади. Уруш олови кенгайган сари, мусулмон уммати уйғонмоқда. Олий раҳбариятнинг қулаши ва сохта, қўғирчоқ режимларнинг парчаланиши умматнинг ўз асл бирлигига қайтадиган куни яқинлигидан далолатдир. Хоин раҳбарларнинг юзи очилмоқда ва Ислом байроғи остида бирлашиш зарурати ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ сезилмоқда. Аллоҳ таолодан илтижо ила сўраймиз, бугунги уруш – яҳудий вужуди ва куфр оламининг охирги чораси бўлсин ва шундай бўлгай ҳам иншаАллоҳ! Аллоҳнинг режаси уларникидан устундир!
﴿قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ﴾
– “Улардан аввалги кимсалар ҳам макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган – кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди”. (Наҳл:26)
Салоҳиддин
04.03.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ