| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Американинг глобал рақобатдаги мувозанатлаш сиёсати

Американинг глобал рақобатдаги мувозанатлаш сиёсати

By htadmin
13.09.2025
370
0
Share:

Американинг глобал рақобатдаги мувозанатлаш сиёсати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги йилларда, хусусан, Трампнинг иқтидорга келиши ортидан Американинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги фаолияти сезиларли даражада кучайди. Бу ҳолатни ички иқтисодий ва сиёсий инқироз шароитида ташқи сиёсатдаги ютуқларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан изоҳлаш мумкин.

Оқ уйнинг расмий саҳифасида эълон қилинган ҳужжатда:

“Мен, Дональд Трамп, Америка Қўшма Штатлари Президенти, асосий шартлар, жумладан икки томонлама савдо муносабатларимизда ўзароликнинг йўқлиги, турли тариф ставкалари ва нотариф тўсиқлар, шунингдек АҚШ савдо ҳамкорларининг иқтисодий сиёсати мамлакат ичидаги иш ҳақи ва истеъмолни бўғиб қўяётгани, бунга АҚШ товарлари савдосидаги катта ва доимий йиллик дефицит далил бўлаётгани, миллий хавфсизлик ва иқтисодиёт учун ноодатий ва фавқулодда таҳдид солмоқда, деб ҳисоблайман”, – дейилади.

Reuters агентлиги тадқиқот компанияси IPSOS билан ҳамкорликда ўтказган сўровнома маълумотларида Дональд Трампнинг  рейтинги  қайта иқтидорга келганидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетгани айтилади.

АҚШ халқаро майдондаги ўз мавқеини сақлаб қолиш учун турли ҳудудларда геостратегик “мувозанатлаш” сиёсатини амалга оширмоқда. Бу сиёсатдан кўзланган мақсад – бирор ҳудудда бир кучнинг мутлақ устунлигига йўл қўймаслик, рақобатчи кучларни заифлаштириш ва уларни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан бирлаштирмаслик, энг асосийси, Рошид Халифалик Давлатининг қайта барпо бўлиши олдига тўсиқ қўйиш, шу орқали ўзининг етакчи давлат сифатида қолишини таъминлашдир.

Трамп маъмурияти бунинг учун, бир томондан, (исроил)ни минтақавий етакчи куч сифатида мустаҳкамлашга, иккинчи томондан эса, стратегик ресурс йўллари ва бозорлари устидан назорат ўрнатишга интилмоқда.

АҚШнинг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Бжезинскийнинг фикрича:

“Евроосиё – глобал етакчилик учун кураш ҳали ҳам олиб борилаётган шахмат доскасидир. Евроосиё қитъасида кучлар тақсимоти қандай шаклланиши – Американинг глобал етакчилиги ва унинг тарихий мероси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади”.

Бжезинский Евроосиёдаги кучлар мувозанатини назорат қилмаган давлат дунёни бошқара олмаслигини очиқ айтиш билан бирга, алоҳида тарзда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ устидан назоратни АҚШнинг ушбу глобал стратегияси учун ҳал қилувчи деб таъкидлаган.

Шунга кўра, Америка “ким Марказий Осиё–Яқин Шарқни назорат қилса, глобал кучлар мувозанатини ҳам ўзи белгилайди” деган мантиқдан келиб чиқиб, ҳеч бир рақиб куч (Россия, Европа ёки Хитой)нинг мутлақ устунликка эришишига йўл қўймайдиган “мувозанатлаш” стратегиясини юритмоқда: минтақа ичида рақиб қутбларни ўзаро чеклаш, транзит йўлаклар ва энергия оқимлари учун ўз қоидаларини ўрнатиш ҳамда доллар-санкция механизмлари орқали иқтисодий назоратни сақлаш.

Вашингтон Яқин Шарқда (исроил)ни асосий таянч нуқта сифатида ҳарбий-техник ёрдам, дипломатик ҳимоя ва яҳуд вужуди учун “қалқон” вазифасини бажараётган айрим араб давлатлари билан нормаллашув жараёнларини рағбатлантириш билан мустаҳкамлаш орқали (исроил)ни “минтақавий хаб”га айлантирмоқчи. Бу билан Эрон–Кўрфаз рақобати мувозанатда ушланади, денгиз йўллари (Қизил денгиз, Ҳормуз, Суэц ҳавзаси)да эркин ҳаракат ва логистика хавфсизлиги таъминланади. 2023-2025 йилларда (исроил)ни қўллаб-қувватлаш пакетларининг доимий янгиланиши ҳамда яҳуд вужудининг қўли билан Ғазо аҳлини бутунлай йўқ қилишга қаратилган амалиёти айнан шу “таянч нуқта” стратегиясининг кўриниши бўлиб, АҚШга минтақадаги сиёсий-ҳарбий кун тартибини ўз қўлида ушлаш имконини беради.

Марказий Осиёда эса, Россиянинг энергетик ва хавфсизлик таъсири ҳамда Хитойнинг инфратузилма-қарз инструменти ўртасида “учинчи устун”ни тиклаш мақсадида C5+1 платформаси, хавфсизлик ва чегаравий қўшма дастурлар, киберхавфсизлик, энергетикада техник ёрдам ҳамда инсон капиталига сармоя (академик алмашувлар, маданий марказлар) бўйича ҳамкорлигини кенгайтирди. 2025 йил август охирида АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус элчиси Паоло Замполлининг Ўзбекистонга ташрифи, Тошкентда Американинг янги маркази очилиши ва 5 сентябр куни Мирзиёев–Трамп телефон мулоқоти Вашингтоннинг минтақада иқтисодий ва ҳарбий воситалардан ташқари, дипломатия ва таълимий дастурлар орқали ўз геосиёсий таъсирини кенгайтириш ҳамда Хитой ва Россиянинг ўзаро муносабатларига таъсир ўтказиш билан бирга, бу икки кучнинг минтақада мутлақ устунликка эга бўлишига қарши уринишларидан ҳисобланади.

“Президент Трамп раҳбарлигида Америка Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди”, – деди махсус элчи Замполли. “Биргаликда биз такомиллашув, ўзаро ҳурмат ва ёрқин келажакка оид қарашга асосланган шерикликни барпо этамиз”.

Америка иқтисодий фронтда ҳам доллар инфратузилмаси, экспорт назорати ва рақиб кучларга санкцион босим, юқори технологиялар, чиплар, иккитомонлама қўлланиши мумкин бўлган ускуналар экспортига чекловлар, Европани Россия газидан узоқлаштириш учун АҚШ суюлтирилган гази (LNG) етказиб беришни ошириш, Марказий Осиёда Транскаспий, Жанубий йўлакларини муҳокама қилиш, темирйўл-логистика узелларини диверсификация қилиш каби қадамлари билан транзит қоидаларини белгилаш – буларнинг ҳаммасида мувозанатни АҚШ манфаати томон буришга қаратмоқда.

2024 йилда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафари чоғида: “Биз Марказий Осиёнинг савдо йўлларини диверсификация қилиш, жумладан, Транскаспий халқаро транспорт коридори орқали минтақавий боғланишни кучайтириш ва ягона транзит вариантга боғлиқликни камайтириш уринишларини қўллаб-қувватлаймиз”, – деган эди.

Хулоса қилиб айтганда, “Яқин Шарқ нефти ва Марказий Осиё транзити устидан назорат глобал етакчиликнинг калити” экан, Трамп маъмурияти Евроосиёдаги кучлар тақсимоти қоидаларини белгилаш орқали “катта шахмат доскаси”да юриш ташаббусини доимий равишда ўзида сақлаб қолишга интилаверади.

Бу йўлда қанча урушлар, геноцидлар содир этилмасин, халқлар оммавий қашшоқлик ва инсоний фожиаларга дучор бўлмасин, Америка ўз геостратегик манфаатларидан воз кечмайди.

Бироқ Америка қандай стратегиялар тузмасин, қандай сиёсий ўйинлар уюштирмасин, унинг режаларини барбод қиладиган ва уни океан ортига чекинишга мажбур этадиган ягона  куч – инсониятга ҳақиқий адолат, хотиржамлик ва фаровонликни олиб келадиган Рошид Халифалик Давлатидир.

Америка бугунги кунда ўзи танлаган таназзул йўлидан қайтмай, қулашига етакловчи асосий босқичларни ортда қолдирди. Трамп олиб бораётган сиёсат эса, бу қулашни янада тезлаштирмоқда. Зеро, Америка жамияти ичидан емирилмоқда, дунё саҳнасидаги нуфузи эса кун сайин сўниб бормоқда.

Айни пайтда, Ислом Уммати учун нажот қуёши – Халифаликнинг қайта тикланиши тобора яқинлашмоқда. Бу Умматнинг метин иродаси, ҳақиқат ва адолатга бўлган интилиши билан, иншаАллоҳ, жуда яқин келажакда бутун башариятни зулматдан нурга олиб чиқадиган Рошид Халифалик Давлати барпо бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир”.  (Нур:55)

 

Иззатуллоҳ

13.09.2025й

TagsАмерикаглобал рақобатмувозанатлаш сиёсати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими мусулмонларга қарши уруш қилиб, кофирларга омонлик берувчи режимдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капитализм ҳазорати меваларидан: Америкадаги ирқчиликка ва Швециядаги Қуръонни таҳқирлашга қарши намойишлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Эшитдик ва бўйсундик…ми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/