Араб баҳори сабоқ ва ибратдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Араб баҳори сабоқ ва ибратдир
Билол Муҳожир – Покистон
Араб баҳори қўзғолони дунёдаги барча кузатувчилар учун тасодиф бўлди. Ўнлаб йиллар зулм, репрессия ва туғён остида эзилган халқларнинг қўзғалишини ҳамда хорлик ва итоатгўйлик ғуборини эгнидан қоқиб, не-не азобларга солган тоғутларга қарши бош кўтаришини ҳеч ким кутмаган эди. Бу араб тоғутлари ҳам, уларни Уммат елкасига зўрлаб миндириб қўйган мустамлакачи кофирлар ҳам, энди Уммат қайтиб оёққа туролмайди, деб ўйлаган эди. Чунки мусулмонларни бирлаштириб турувчи Халифалик ағдарилган, юртлари бўлиб-парчалаб ташланган эди. Шунингдек мусулмонлар елкаларига уларнинг ҳар бир қадамини назорат қилиб турадиган, Исломни ўрганишдан ва уни бир сиёсий давлат соясида ҳаёт низоми сифатида татбиқ этишни талаб қилишдан маҳрум этадиган жаллод ҳукмдорлар тайинланган эди. Шунинг учун ҳам кофирлар Уммат қайтиб оёққа туролмайди, деб ўйлашган эди.
Ҳа, бу қўзғолон барча учун кутилмаган ҳол бўлди ва Росулуллоҳ САВнинг
«لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الْحَقِّ لاَ يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»
«Умматимдан бир тоифаси ҳақ устида давом этадилар. Уларни ёрдамсиз қолдирганлар уларга зарар етказолмайди. Ниҳоят, улар шу ҳолда турганларида Аллоҳнинг ёрдами келади». (Муслим ва Бухорий ривояти), деган сўзлари барча учун ўз исботини топди. Уммат гарчи ортга тисарилган ва дунёда ўзининг етакчилигидан, мустақил ўрнидан чекинган бўлса-да, кўп ўтмай албатта қайта оёққа туриб, қўзғалади. Бунга тарихда жуда кўп мисоллар мавжуд. Салибчилар исломий юртларни, асосан, муборак Фаластин заминини юз йил, яъни ҳозирдаги яҳудийлар босқинчилигидан ҳам кўпроқ вақт мобайнида босиб олган. Аммо шундай бўлса-да, Уммат қайта уйғониб, салибчиларга қарши қўзғалди ва ўзини ҳам, юртларни ҳам салибчилар ифлослигидан озод қилди.
Умматни ўлимдан, фаноликдан, ажнабий ҳазоратларга қоришиб кетишдан сақлаб турадиган нарса, унинг вужудидаги Исломдир, исломий ақидадир. Ислом идеологияси ва унинг инсон томонидан ўйлаб топилган бошқа турли идеологиялардан устун турувчи табиати, Ислом ҳазоратини энг тубан ҳазоратларга қоришиб кетишдан тўсади, бунга йўл қўймайди. Мустамлакачи кофир ўзининг эркинликлар ва бузуқ фикрига асосланган ғарбча ҳазоратини тарғиб қилиб, малай ҳукмдорлар ва таълим, ахборот, маърифат муассасалари орқали уларни Умматга зўрлаб ўтказди. Бироқ шунга қарамай, Уммат ўз динидан муртад бўлмади. Аксинча, унинг дини исломий ва арабий халқлар учун ҳаракатлантирувчи куч бўлди ва уни ўз ақидаларига зид бўлган бундай илмоний режимларга қарши қўзғатди. Шунинг учун ҳам айни қўзғолонлардаги ажралиб турувчи сифат Ислом бўлди, миллатчилик, ватанпарварлик ва ҳис-туйғудан келиб чиққан бошқа иллатлар бўлмади. Бу сифат Суриядаги «бу қўзғолон Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», каби шиорлардан яққол маълум. Ҳатто баъзи кимсалар Яман, Тунис, Ливия ва Мисрдаги қўзғолонларни ўғирлашга уринган пайтда, бу қўзғолончи халқлар ўзларини шу қўзғолонларнинг етакчилари сифатида тиқиштирган иккиюзламачи кимсалардан четланди, четланибгина қолмай, балки қўзғолонларини қайта бошладилар. Ушбу юртлардаги янги малайлар эса, бошқарувда муваффақият қозона олишмади. Бунинг сабаби шуки, улар аввалги малайлар зулмига учраган халқларга адолат қилувчи буюк Исломни татбиқ қилишмади. Тўғри, бу малайлар демократияни шиор қилишди, ўзлари даъво қилган «ҳуррият» эшикларини очиб қўйиб, ҳатто режимларни илдизи билан қўпориб ташлаш ва уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилувчи ҳизбларга ҳам рухсат беришди, масалан, Тунисда Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятига, Мисрда матбуот бўлимини очишга рухсат беришгани ва Яманда унга қаршилик қилишмагани… каби. Бироқ қўзғолончи халқлар бир кун ҳам шу каби рухсатларга эришиш мақсадида ҳаракат қилмади.
Ҳа, бу қўзғолонларни ҳаракатга келтирган куч Ислом бўлди, уйғониш йўли мусулмон араб халқлар бошлаган курашга айланди. Бу халқлар энди то Исломни ҳокимият тепасига олиб чиқмагунларича кўнгиллари ҳаргиз хотиржам бўлмайди, тинчимайди. Чунки инсонларга адолат қиладиган, ҳар бир ҳақдорга ҳаққини берадиган бирдан-бир одил дин бу Исломдир. Бу халқлар устидан мудом Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилувчи нарсалар билан ҳукм юритилмас экан, уларнинг ҳуқуқлари борасида ҳеч қачон адолат қарор топмайди ва шунинг учун ҳам улар ўтган ўнлаб йиллар поймол этиб келинган айни ҳуқуқлари учун қўзғалдилар.
Шунинг учун Умматга етакчилик қилишни хоҳлаганлар шуни билсинларки, уларнинг етакчилиги соф, тоза, исломий бўлмоғи даркор. Агар шундай бўлмаса, ҳатто ўзига исломий йўлни қабул қилганини даъво қилган бўлса ҳам, Умматга ҳақиқий маънода етакчилик қила олмайди. Тез орада унинг асл башараси очилиб қолади ва Уммат ундайлардан қўлини ювиб қўлтиққа уради, тоғутларни ағдарганидек, уларни ҳам ағдариб ташлайди.
Араб баҳори қўзғолонларида намоён бўлган сабоқлардан яна бири, Ислом ҳазоратлар курашини ўз фойдасига ҳал қилганидир. Зотан, коммунистик диалектика назариясини мағлуб этишга ягона қодир ақида Ислом ақидасидир. Шу боис коммунистик лагер ўз мафкурасини Уммат орасида тарқатиш ва ҳукмрон мафкурага айлантириш борасида муваффақиятсизликка учради. Ўша пайтда, Ғарб ўз мафкураси билан коммунизм мафкурасига қарши курашишга ожизлик қилиб, Совет Иттифоқига қарши ҳарбий ва иқтисодий иттифоқ тузиш йўлига ўтган бир пайтда, бу худосиз коммунизмни мағлуб этган бирдан-бир мафкура тавҳид мафкураси бўлди. Шунинг учун Ислом комунизм мафкурасини ер тишлатган ягона мафкура бўлиб қолди. Бу ҳол коммунизм ўлиб, Совет Иттифоқи парчаланиб, инсонларни эзиб келган коммунизм гурзиси синган бир пайтда, поссовет республикаларида, Ўрта Осиё ва унинг Фарғона водийсида соф Исломнинг намоён бўлишида яққол кўзга ташланди. Бу ҳол, коммунизмдан қолган сарқит ҳукмдорларни яна эски репрессия услубини қўллашга ундади. Чунки улар Ислом мафкурасига қарши аввал коммунстик мафкуралари билан, кейин қабул қилган капиталистик мафкуралари билан фикрий кураш олиб боришда ожизлик қилишган эди.
Капиталистик, шу жумладан, демократик илмонийлик ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошларида дунёга ҳукмрон бўлган ҳамда Ғарб дунёси халқаро майдонда шу илмонийлик билан якка ҳокимлик қилган эса-да, бироқ ҳазорат жиҳатидан Ислом ва мусулмонларни мағлуб эта олмади. Чунки араб қўзғолонлари на демократияни талаб қилди, на ҳурриятни, на ҳаёсизликни, на эркин бозорни ва на бошқа Ғарб фикрларини. Аммо улардан баъзилари демократия ва ҳурриятни талаб қилган бўлсалар ҳам, буни Исломга зид эмас, деган ўйда ёки Исломда ҳам бор, деган тушунча билан талаб қилдилар. Шунинг учун ушбу араб баҳори қўзғолони Ғарбнинг малай ҳукмдорлари ва улар бошқараётган илмоний тузумларини рад этишнинг очиқ эълони бўлди. Бундай мағлубиятни Ғарбнинг муфаккир ва сиёсатчилари ҳам тан олди. Айни муфаккирлардан бири «Ҳазоратлар кураши» китоби муаллифи Сэмюэл Хантингтондир. Ғарблик сиёсатчилар, улар билан бирга арабу исломий юртлар ҳукмдорлари ва Ғарб сақофатидан заҳарланган баъзи мусулмонлар, Умматни адаштириш ва алдаш сиёсатига қўшимча, бостириш, жазолаш ва қирғин қилиш сиёсатини ёқлашди. Чунки улар исломий мафкура олдидаги ўз мағлубиятларини тан олишди, агар уларда исломий мафкурадан ҳам кучли мафкура бўлганда эди, ундан ғолиб келишган бўларди, аммо бундай бўлмади, албатта. Айнан шунинг учун ҳам «терроризм», деган янги айбловни ўйлаб топиб, уни Ислом Умматига ёпиштиришди.
يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ* هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир. У Зот Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да – барча динлардан ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Соф 8-9]
Араб баҳори қўзғолонидан оладиганимиз сабоқлардан яна бири шуки, исломий халқлар ғоят салмоқли-кучлидир, уларни ҳазил санаб бўлмайди, деган ҳақиқат ўртага чиқди. Масалан, ҳукмдорларнинг баъзиси Англия, баъзиси Америка ва яна баъзилари Франция малайи сифатида ҳокимиятда алмашиб турди… Ана шунда араб баҳори келиб чиқиб, регионал ва маҳаллий саҳнада яна бир ўйинчи ҳам борлигини кўрсатиб қўйди… Бу уйинчи инсонлар эди… инсонлар бўлганда ҳам Уммат фарзандларидан иборат шу мусулмон халқлар эдилар!! Ғарб ўзича малай ҳукмдорлар орқали бу мусулмон халқларни адаштириш, ғарблаштириш саводсизлаштириш…га осонгина муваффақ бўлдим, деб ўйлаган эди. Бироқ унинг қаршисида шу халқлар портлаб чиқди ва унинг шунча тадбирлари омадсиз ва пуч бўлганини фош этди. Шунга кўра, демак, бугун Уммат қайта соғайди, унинг мазлум фарзандлари дилларида яна ишонч пайдо бўлди, бундан буёғига Ғарбга ҳавас билан маҳлиё бўлмайди. Энди ўз Исломи ва ақидасини маҳкам ушлайдиган, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида жонини қурбон қиладиган чин мусулмон халқлар замони келди. Умматни мустамлакачилик кишанларини узиши, фақат вақт масаласига боғлиқ бўлиб қолди, холос. Бироқ исломий ва арабий юртлардаги Умматимиз бугунги режимларни ағдариб ташлаш сари шаҳдам қадамларини давом эттирмоғи, соф покиза Исломдан бошқа нарсани талаб қилмаслиги, ораларидаги холис кишиларни, яъни тўғрисўз ва холис экани тажрибадан ўтказилган инсонларни ўзларига етакчи қилиб олмоғи лозим. Исломга эътиқод қилган ва уни мукаммал татбиқ этиш лойиҳасини қабул қилган давлат раҳбарлари сифатидаги бу инсонлар, шубҳасиз, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидир.
اتَّبِعُوا مَن لاَّ يَسْأَلُكُمْ أَجْراً وَهُم مُّهْتَدُونَ
«Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан бирор ажр-мукофот сўрамайдиган зотларга эргашинглар!» [Ясин 21]
Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми