| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдоған билан унинг бош вазири ўртасида нима бўляпти?

Эрдоған билан унинг бош вазири ўртасида нима бўляпти?

By htadmin
22.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Эрдоған билан унинг бош вазири ўртасида нима бўляпти?

Асъад Мансур

Адолат ва Тараққиёт партияси ўзининг навбатдан ташқари иккинчи сьездини 22 майда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унда фақат партия раислигига эмас, балки партиядаги салоҳияти бор қўмиталарга, ҳукуматга ҳамда партиянинг парламентдаги мажмуасига ўзгаришлар киритилади. Бу қарор бош вазир Довудўғлининг 2016 йил 5 май куни партия раислигидан истеъфо берганидан сўнг чиқарилди. Зеро, партия раислигидан истеъфо бериш бош вазирликдан истеъфо беришни англатади. Чунки партиянинг ички уставида партия раиси бош вазир бўлиши қайд этилган.

Демак, Довудўғли билан Эрдоған ўртасида келишмовчилик юзага келган. Ваҳоланки, Эрдоған бош вазир бўлган пайтда Довудўғлини ўзига маслаҳатчи қилиб олган эди. Кейин уни ташқи ишлар вазири қилган, кейин ўзининг партия раислигидаги ва ҳукуматдаги ўринбосари қилиб олган эди. Буларнинг барчаси Эрдоғаннинг Довудўғлига қанчалик даражада ишонганига далолат қилади. Бироқ Довудўғли бош вазир бўлганидан сўнг, айни мансаби тақозо қилган ҳуқуқларидан фойдаланадиган ва мустақил қарорлар чиқарадиган бўлиб қолди. Эрдоған эса президентлик бошқарувига ўтишга уринмоқда, бу эса уни ҳокимиятда яккаҳокимга, ижроий салоҳиятлар эгасига айлантириши муқаррар.

Бу икки раҳбар ўртасида сиёсатда бирор ихтилоф кузатилган эмас. Чунки иккаласи ҳам Америка белгилаган йўлдан юрди ва унинг сиёсатини ҳеч келишмовчиликсиз биргаликда ижро қилди. Бунга Довудўғлининг 2016 йил 3 май куни ал-Жазира каналига берган интервьюси мисол бўлади. Унинг айтишича, «Сўнгги ўн йил ичида, яъни Эрдоғанга маслаҳатчи, кейин ташқи ишлар вазири бўлган йиллар мобайнида Сурияга 60 марта борган, ўшанда Башар Асад режими 2006 йилги яккаланиш сиёсатини бошдан кечираётган эди». Яъни бу жинояткор Башар Ҳаририй суиқасди ортидан Ливандан қувилгач, Туркия билан муносабатларини мустаҳкамлашга уринган эди. Довудўғли ҳатто «Башар Асад бизнинг шахсий дўстимизга айланган», деди. Бу худди Эрдоғаннинг мана бу гапи билан бир хил: «Сурияга (Башар Асадга) ёрдам қўлини чўзган бирдан-бир давлат Туркия эди ва Башар Асад режими билан яҳудийлар давлати ўртасида воситачилик ролини бажарган ҳам мана шу давлат эди». Эрдоғаннинг бу гапи бу иккала раҳбар ҳам Америка сиёсатини ижро этиб, унинг малайи Башарни қутқаришга ҳаракат қилишганини англатади. Довудўғлининг Эрон билан бўлган муносабатлари ҳам Эрдоғанникидан фарқ қилмайди. У «Туркия билан Эрон Сурия масаласида тамоман ҳамфикр ва келишиб олган»ини очиқ билдирди.

Шунинг учун ҳам Довудўғли ташқи сиёсатда Эрдоған билан ихтилоф қилган эмас. Дарҳақиқат, Америка унинг лавозимдан кетишига нисбатан изоҳ берди. «Оқ уй» матбуот воизи Жош Ирнест 2016 йил 5 май куни «Бу – Исломий давлат ташкилотини қудратдан айриб, яксон қилишдаги стратегияларимизни АҚШ билан Туркиянинг биргаликда амалга ошириш имкониятига бирор таъсири бўлади деб ўйламайман», деди. Буни «Туркиянинг ички сиёсати», деб ҳисоблашини билдирди. Кўриниб турибдики, масала бу икки раҳбарнинг ташқи сиёсат ва америкапарастликдаги қарама-қаршиликлари ёки мувофиқликлари билан боғлиқ эмас.

Довудўғлининг истеъфо беришини 2016 йил 6 май куни Эрдоған бундай изоҳлади: «Бу иш юрт бошқарувида асло бўшлиқни пайдо қилмайди, иқтисодга ҳам бевосита таъсир қилмайди, бизга янги конституция ва президентлик бошқаруви жуда зарур, бу иккиси шахсий ишлар кун тартибидаги бир оддий нарса эмас». Кўриниб турибдики Эрдоған Довудўғлининг ишдан бўшашига рози ва бу сиёсий масалалардаги ихтилофга алоқасиз масаладир. Буни ҳуқуқларни бош вазирдан президентга кўчиши ва шу орқали президентлик бошқарувига ўтишга уриниш, дейиш мумкин.

Довудўғлининг ишдан бўшаши Эрдоғанга президентлик бошқарувини ўрнатиши учун кўплаб имкониятлар яратади. Шу боис ҳам Довудўғли у билан тўқнаш чиқмай, истеъфо беришни афзал кўрди. Матбуот йиғинида «Мен партиямиз аъзоларига бундай дейман: шу кунга қадар сизга етакчилик қилдим, аммо бугундан бошлаб мен ҳам сизнинг бирингизман», деди. Демак, Эрдоған президентлик бошқарувини тиклашга қаттиқ турибди, бунинг учун бор кучини сарфлашни, уни амалга оширишда маълум шахсларнинг у билан биргаликда ҳаракат қилишини истаяпти. Масалан, 2016 йил 5 май куни Эрдоған партиясига яқин бир манба бундай деди: «Эрдоған суръат билан ҳаракат қилмоқда, президентлик бошқарувини амалга оширишга етарли овоз тўплашга уринмоқда ва тез орада бунинг учун партиявий структурани тузиш, етакчиликни танлаш амалга ошади. У вақтни қўлдан бой беришни истамайди». Яъни Эрдоған айни қулай фурсатни қўлдан чиқармаслик учун мумкин қадар қисқа вақт ичида президентлик бошқарувига ўтмоқчи. Президент маслаҳатчиси Жамил Эртем «Бош вазирлик лавозимига Эрдоғанга бундан ҳам кўпроқ мувофиқ келадиган киши ўтирса, иқтисодиётимиз янада кўпроқ ривожланади», деди. Бу эса Эрдоған билан Довудўғли ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганига, бироқ Эрдоған бундан ҳам кўпроқ келишув бўлишини истаётганига далолат қилади. Яъни иккала раҳбар ўртасида муаммоларни ҳал этиш услубларида келишмовчилик бўлгани, аммо сиёсатда бўлган эмаслиги маълум бўлади. Шу боис Эрдоған ўзига мувофиқ келадиган, унинг истакларини ҳатто услубларда ҳам сўзсиз бажарадиган шахсларни хоҳламоқда.

Билишимизча, Довудўғлининг президентлик бошқаруви бўлишига унчалик истаги йўқ. Чунки бу унинг салоҳиятларидан маҳрум этади. Бунга истаги йўқлигига далил, ўтган йил июн ойида бўлиб ўтган сайловларда унинг партияси мағлубиятга учрагандан сўнг бундай деди: «Бу мағлубият турк халқи президентлик бошқаруви лойиҳасига овоз бермаганига ва айни лойиҳа ниҳоя топганига далолат қилади». Лекин 30 декабрдаги сайловларда унинг партияси ғалаба қозонгандан сўнг эса бу гапидан қайтди ва бундай деди: «Ўттизинчи декабр сайловлари натижаси турк аҳлидан бир мужда бўлди. Улар ўзаро мувофиқлашув орқали янги дастур ишлаб чиқишни талаб қилмоқдалар. Чунки Туркия учун мос бошқарув президентликдир». Довудўғлининг бу бир-бирига зид икки хил гапи унинг воқега қараб позиция эгаллашига, асосий ташвиши ўз ўрнини йўқотмасликдан иборатлигига далолат қилади.

Эрдоған эса бир неча ички масалаларга нисбатан куч ва қаттиққўллик билан муносабатда бўлади. Бироқ Довудўғли унга бу борада қарши чиқмаса-да, унга нисбатан анча юмшоқ услубларни қўллайди. Мисол учун, Гюлен жамоасини йўқ қилиш масаласини олсак, Эрдоған уни буткул йўқ қилишни истайди, шу боис буни тақдирий масалага айлантирган. Чунки бу жамоанинг фитна уюштираётганини ва уни ағдаришга ҳаракат қилаётганини аниқлаган. Аммо Довудўғли эса айни жамоанинг етакчиларини, нуфузли шахсларини йўқ қилишни истаган, ҳамма тарафдорларини эмас. Зеро, ўзини хизмат кўрсатиш жамияти, дея атовчи ва Америка кўрсатмаси асосида ҳаракат қилувчи бу жамоа ҳукмрон партияни ўз таъсири остида ушлаб туришни ва шу орқали ўз манфаатларини рўёбга чиқаришни хоҳлаган эди. У малайлар ўртасидаги шахсий манфаат ва мансаб учун курашда Америкага хизмат қилади. Бу нарса, Эрдоғанга маълум бўлиб қолгач, яъни 2013 йил 17 декабрдаги порахўрликка оид шармандали можаро содир бўлиб, ҳатто бу шармандалик унинг ўғли ва яқин кишиларида ҳам кўрингач, Эрдоған айни жамоани батамом йўқ қилишга қарор қилди. Академиклар масаласида ҳам шундай. Масалан, академиклар давлатнинг курдларга нисбатан сиёсатини танқид қилиб хат ёзишганда Эрдоған уларни ҳибсга олишни ва маҳкамага тортишни истади. Довудўғли эса аввало уларнинг айбини исботлашни истади. Шунингдек, курдларнинг Халқ Демократик партиясига нисбатан муносабатда ҳам Эрдоған улардан депутатлик дахлсизлигини бекор қилишни ва уларни сепаратчи Курдистон Ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашгани учун маҳкамага тортмоқчи бўлди. Аммо Довудўғли бунга унча ройиши бўлмади. Яна масалан, Эрдоған Европа Иттифоқи сиёсатига нисбатан бир мунча қаттиққўл йўл тутса, Довудўғли Европа Иттифоқи билан юмшоқ дипломатик сиёсат қўллайди. Шундай қилиб, икки раҳбар ўртасида айрим масалаларни ҳал этишда услублар жиҳатидан фарқ борлиги ва Эрдоғаннинг ўз услублари бўйича сиёсат олиб боришда қаттиқ туриши кузатилган.

Шунингдек, Эрдоғаннинг Америка билан бўлган муносабати ҳам, Американи танқид қилишдан ва ундан баъзи нарсаларни талаб қилишдан, Америка эса буни қабул қилмаслигидан иборат. Масалан, Сурияга қуруқлик кучларини киритиш, хавфсиз ҳудуд яратиш, курдларнинг Туркия ҳудудига яқин жойда вилоят тиклашларига рухсат бермаслик каби масалаларда шундай бўлди. Бироқ охир бориб, Эрдоған айни масалаларда Америкага итоат қилди ва Инжирлик баъзасидан фойдаланишига рухсат бериб, «Исломий Давлат» ташкилотига қарши курашда, Суриянинг америкапараст мухолафатига машқлар ўтказиш ва тайёргарликдан ўтказишда у билан ҳамкорлик қилмоқда. Афтидан, Эрдоғаннинг кўпроқ шуҳрат қозониш учун қўллаётган айни услубига Америка ҳам рози кўринади, худди Америка лойиҳаларини ижро этган Абдуносир каби. Чунки Эрдоған одамларни ундан ҳам кўпроқ алдаб, Америка лойиҳаларини ижро этмоқда, унинг Эрон ва Саудиядаги малайлари билан иттифоқ тузиб, ўзининг илмоний шахсиясини сақлаб қолиш учун Сурия режими билан боғлиқ Америка қарорларини қабул қилмоқда. Ҳозирда Американинг Туркия ичкарисидаги нуфузи армия, адлия, олий таълим ва бошқарувда инглизпараст раҳбарларни йўқ қилишга қаратилган. Довудўғли эса дипломатияга кўпроқ мойил шахс. Чунки у сиёсий фаолият ва сиёсий курашлар билан шуғулланган эмас, бутун умрини сиёсий фанлар бўлимидаги бир академик сифатида илмий соҳага сарфлаган.

Шу йилнинг кузида ёки келаси йили муддатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтиши ва унда Эрдоған ўз овозлари сонини кўпайтириб олиши эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, Миллий Ҳаракат партияси ҳозирда ички бўҳронни бошдан ўтказмоқда ва бу ҳолат Эрдоған партияси фойдасига, албатта. Партия раҳбарлигини талашишдан иборат айни бўҳрон агар давом этаверадиган бўлса, Эрдоған партияси томонга салмоқли даражада овозлар оқиб келиши мумкин бўлади, худди ўтган йилнинг ноябридаги сайловлар каби.

Шулардан хулоса қилиб айта оламизки, Эрдоған партиясидаги воқеаларда ҳам, Эрдоған билан Довудўғли ўртасидаги воқеаларда ҳам биз Ислом ва мусулмонларга яхшилик борлигини кўрмаяпмиз. Аксинча, Эрдоған ўз раҳбарлигини ўз салоҳиятларининг кучлилиги ёрдамида мустаҳкамлаб олишга, шу орқали Америка лойиҳасини бажаришда давом этишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бу Эрдоғаннинг Халифалик тузумига яқинлашаётганини англатмайди. Худди унинг айрим содда тарафдорлари ўйлашаётгани каби. Уларнинг фикрича, президентлик бошқаруви Халифалик бошқарувига ўхшар эмиш. Зотан, Эрдоғаннинг ўзи 2016 йил 27 апрел куни янги дастур илмонийлигича қолажагини, парламент раисининг диний бошқарувни талаб қилаётгани эса унинг шахсий фикри эканини, унинг партиясига тааллуқли эмаслигини таъкидлади.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик, Аллоҳнинг изни ила, Халифалик учун ташкил топган, исломий ақидага асосланган, динни давлатдан ажратувчи кофир илмонийликни улоқтириб ташлайдиган покиза ва ҳалол партия қўли билангина барпо бўлади.

Роя газетасининг 2016 йил 11 май чоршанба кунги 77-сонидан

TagsДовудўғликелишмовчиликЭрдоған
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун мустамлакачи кофирлар Ҳизб ут-Таҳрирдан қўрқишяпти?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин аҳлига ёрдам беришни даъво қилаётган Қатар ҳукмдорлари яҳудий вужуд билан муносабатларни нормаллаштиришмоқда!!!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Куала-Лумпур саммити муваффақиятсизликка учраган олдинги минглаб саммитлардек муваффақиятсизликка учрайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/