| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›АЁЛГА ҚАРАШ 

АЁЛГА ҚАРАШ 

By htadmin
31.12.2017
1285
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

АЁЛГА ҚАРАШ 

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Мақоланинг ўтган сонида аёллар умумий ҳаётда кийишлари лозим бўлган кийимлар ҳақида гапирган эдик. Мақоланинг бугунги сонида аёллар кийинишларига оид баъзи ҳолатлар ҳақида тўхталамиз.

Энди аёлнинг эркакка, эркакнинг аёлга қараши масалаларидан бўлган икки масала қолди. Биринчи масала – эгаларининг изни билан уйларда бегона эркакларнинг бўлиши, уларнинг кундалик уй кийимидаги аёлларга қарашлари ва аёлнинг юзи ва кафтларидан ташқари бошқа аъзоларини ҳам кўриб қолишлари. Иккинчи масала – ғайримусулмон аёлларнинг, ҳатто баъзи муслима аёлларнинг шаҳар кўчаларида юз ва кафтларидан кўпроқ аъзоларини кўрсатган ҳолда юришлари. Бу икки масала амалда мавжуд бўлиб, уларнинг касофати барча мусулмонларга тушяпти. Бу икки масала хусусида Аллоҳнинг ҳукмини баён қилиш зарур.

Биринчи масала шундан иборат: Баъзан ака-укалар ёки қариндошлар бир манзилда бирга яшайдилар. Уларнинг аёллари кундалик уй кийимида бошқаларига кўринади. Кундалик уй кийимида аёлнинг сочи, бўйни, билаклари, болдирлари ва шу каби аъзолари кўриниб туради. Оқибатда аёлнинг мазкур аъзоларига унинг маҳрамлари бўлган акаси, отаси ва бошқалар қандай қарасалар, эрининг у аёлга номаҳрам ака-укалари ва қариндошлари ҳам шундай қарайдилар. Ваҳоланки, эрининг ака-укалари ҳам бошқа бегоналар каби аёлга номаҳрамдир. Шунингдек, аёлга номаҳрам бўлган амакиваччалар, тоғаваччалар каби қариндошлар ва қариндош бўлмаган номаҳрамлар бошқа қариндошларни зиёрат қилгани борадилар. Улар келиб кундалик уй кийимидаги аёллар билан саломлашадилар, бирга ўтирадилар. Аёлларнинг юз ва кафтларидан ташқари сочлари, бўйинлари, билаклари, оёқлари ва бошқа жойлари кўриниб туради. Келганлар аёллар билан маҳрамлардек муомала қиладилар. Бу ҳолат кенг тарқалган бўлиб, унга кўп мусулмонлар, айниқса шаҳардагилар мубтало бўлганлар. Шу туфайли кўпчилик буни мубоҳ, деб ўйлайди. Аслида маҳрамлар ва аёллардан беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор қулларнинг қараши мубоҳ. Аммо булардан ўзгалар олдида эса, аёлларнинг юз ва кафтларидан ўзга аъзолари очиқ ҳолда бўлиши ҳаром. Бу масаланинг ҳукми шуки, Аллоҳ аёлга қарашни ҳам, ундан лаззатланишни ҳам мутлақ ҳаром қилган. Сўнг лаззатланишни эрига хос қилиб қўйган. Аёлга, яъни унинг зийнатига қарашга ўн икки шахсга, улар жумласига кирувчи амакилар ва тоғалар каби шахсларга рухсат берган. Аёлнинг юзи ва кафтларига қарашга барча эркакларга рухсат берган. Лаззатланиш, яъни шаҳват билан қарашни эрдан бошқаларга мутлақ ҳаром қилган. Юзга ва кафтларга шунчаки қараш мутлақ мубоҳдир. Аллоҳ зикр қилган маҳрамлари ва уларга тенглашганлардан бошқалар юз ва кафтдан ортиқ жойларга қарашлари мутлақо ҳаромдир.

Нусусларда келганига кўра, шариатнинг умумий ҳаёт ҳақидаги ҳукми шу. Хос ҳаётда эса, Шореъ аёлга юз ва кафтларидан ташқари уй юмушлари асносида кўриниб турадиган аъзоларини кўрсатишга рухсат берган. Аллоҳ Таъоло дейди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنْكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنْكُمْ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ مِنْ قَبْلِ صَلاَةِ الْفَجْرِ وَحِينَ تَضَعُونَ ثِيَابَكُمْ مِنِ الظَّهِيرَةِ وَمِنْ بَعْدِ صَلاَةِ الْعِشَاءِ

“Эй мўъминлар, қўл остингиздаги (қул ва чўриларингиз) ҳамда ўзларингизнинг балоғатга етмаган (болаларингиз) уч вақтда (ҳузурингизга киришга) сизлардан изн сўрасинлар: бомдод намозидан илгари, пешин вақтида кийимларингизни (иссиқдан) ташлаган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин”. (Нур. 58)

Аллоҳ Таъоло балоғатга етмаган болаларга ва қул-чўриларга мана шу уч вақтда аёлнинг ҳузурига кирмасликни буюрди. Сўнгра уларга бу уч вақтдан бошқа вақтларда киришга рухсат берганини қуйидаги оятда билдирди:

ثَلاَثُ عَوْرَاتٍ لَكُمْ لَيْسَ عَلَيْكُمْ وَلاَ عَلَيْهِمْ جُنَاحٌ بَعْدَهُنَّ طَوَّافُونَ عَلَيْكُمْ

“Бу уч вақт сизларнинг авратларингиз (очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтларингиздир). Улар ўша (вақтлардан) сўнг (изн сўрамай киришларида) сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқдир. (Чунки) улар сизларга келиб-кетиб турувчидирлар”. (Нур. 58)

Бу оятдан очиқ маълум бўляптики, мазкур уч ҳолатдан бошқа вақтларда аёллар уй юмушлари кийимида очиқ-сочиқ турган ҳолларида балоғатга етмаган болалар ва ўзларининг қул-чўрилари изн сўрамай кираверадилар. Бундан тушуниш мумкинки, аёл ўз уйида юмуш кийимида яшаши ва бу кийимда болаларга ва ўз қулларига кўриниши мумкин. Шунга кўра, аёл ҳеч шак-шубҳасиз уйида юмуш кийимида яшаши жоиз ва бунинг учун мутлақо гуноҳкор бўлмайди. Уни бу ҳолатда болалари ва қул-чўрилари кўриши мумкин. Улар ҳам бунда гуноҳкор бўлишмайди. Аёл кўриниб турган авратларини улардан беркитмайди. Улар ҳам киришга изн сўрашга муҳтож эмаслар. Чунки оятда шу уч ҳолатдан ўзга вақтда ёш болалар ва қулларнинг изн сўрамасдан киришлари кўрсатилган. Уйларда хизмат қилаётган ходимлар келиб-кетувчилар деган иллат билан қулларга ўхшатилмайди.

Аллоҳ бу хусусда истисно қилган ёш болалар ва қуллардан бошқаларнинг “хос ҳаёт”даги ҳукмларини баён қилган. Яъни улардан изн сўрашни талаб қилган. Аллоҳ дейди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا

“Эй мўъминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз”. (Нур. 27)

Аллоҳ Таъоло мусулмондан ўз уйидан бошқа уйга киришни хоҳласа изн сўрашини талаб қилиб, “изн сўраш” сўзи ўрнида “яқин, таниш бўлиш” сўзини қўллаган. Бундан тушуниладики, ўз уйига киришни хоҳласа изн сўрамайди. Бу оятнинг нозил бўлишига сабаб – бир ансорий аёл: “Эй Расулуллоҳ! Уйимда мени бирон киши – отам ҳам, болам ҳам кўришини истамайдиган ҳолатда бўламан. Шундай пайтда отам келиб, ҳузуримга кириб қолади. Мен шундай ҳолатда турганимда оиламдаги бирор эркак ҳузуримга кириб келаверса, мен нима қиламан?”, деб сўради. Шунда изн сўраш ояти нозил бўлди. Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби билан оят ифодаси ва тушунчаси боғланса, хос ҳаёт хусусидаги масала авратни беркитиш ёки беркитмаслик масаласи эмас, балки аёлда бўладиган очиқ-сочиқ бўлиш масаласи эканига далолат қилади. Мана шундай ҳолатда, яъни аёл очиқ-сочиқ бўлган ҳолатда шариат уни очиқ-сочиқ бўлмасликка буюрмади. Балки ушбу ўзига хос ҳолатда эркакларга изн сўрашни буюрди. Бундай дейиш хато, чунки бу иллат ёш болалар – гарчи келиб-кетиб турувчи бўлсалар-да – балоғат ёшига етишса, уларга ҳам изн сўраш вожиблигига чекланган иллатдир. Аммо ташқаридан келувчига келсак, Аллоҳ ундан изн сўрашни талаб қилгани аёл юмуш кийимида бўлиб қолмаслигини англатади (яъни уйга киришга изн сўралганда, аёл юмуш кийимида қолмаслиги кераклигини сезади). Маҳрамлар бундан мустасно бўлиб, аёл улар олдида юмуш кийимида бўлиши жоиз. Яъни оят нозил бўлиши сабабининг далилига кўра, изн сўраш орқали авратни яшириш талаб қилинаётгани сездирилсин. Демак, аёл ҳузурига бирор киши кирса – маҳрамми ё номаҳрамми, фарқсиз – изн сўраши лозим. Изн сўрашни талаб қилиш орқали аёл номаҳрамлардан яшириниши кераклигини сездириб қўйиш талаб қилинган.

Мазкур ҳолатда эркакнинг аёлга қараши эса – хос ҳаётда бўладими, умумий ҳаётдами – умуман олганда қараш масаласига тааллуқли ишдир. Аллоҳ Таоъло аёлнинг юзи ва кафтларидан бошқа жойларига қарашни номаҳрамларга ҳаром қилди, маҳрамларга эса рухсат берди. Юз ва кафтлардан бошқа жойлардан кўзни тўсишга буюрди. Тикилиб қараш даражасида бўлмаган қарашни афв этди. Юз ва кафтлардан бошқа жойларга қарашнинг ҳаромлиги аниқ-равшан. Юз ва кафтлардан бошқа жойларга қарашдан кўзни тўсишни Аллоҳ Таъоло қуйидаги оятда очиқ баён қилган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ

“(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар”. (Нур. 30)

Бундан мурод кўзни юз ва кафтлардан бошқа жойларга қарашдан тўсишдир. Зеро, юз ва кафтларга қараш мубоҳлигига далил мавжуд. Бухорийда келадики, Саид ибн Абул Ҳасан Ҳасанга: “Ажам аёллари кўкраклари, бошлари очиқ ҳолда юришади”, деди. У: “Кўзингни бур”, деди. Йўлларда ўтиришдан қайтариш ҳақидаги ҳадисда ҳам “кўзни тўс” дейилади. Яъни йўлда аёлларнинг гоҳо юз ва кафтларидан ўзга жойлари очиқ бўлади. Шундан қарамаслик эмас, балки кўзни тўсиш (пастлатиш) вожиб бўлади. Аллоҳ Таъоло қарашни ҳаром қилганда юз ва кафтлардан бошқа жойларга қарашни ҳаром қилиб, қасддан қарашни ҳаром, деб белгилаган. Агар қараш қасддан бўлмаса, уни ҳаром қилмаган ва уни тарк этишга ҳам буюрмаган. Балки кўзни тўсишга буюрган ва айтганки:

يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ

“Кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар”.

Бу ерда “мин” сўзи баъзи қисми деган маънодадир, яъни кўзларининг баъзи қисмини тўссинлар. Бундан тўсилган қарашнинг, яъни қасддан бўлмаган оддий қарашнинг жоизлиги тушунилади.

Мақоланинг келгуси сонида юқорида зикр қилиб ўтилган биринчи масаланинг иккинчисини ёритамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

01.01.2018й.

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганини 91 йиллиги олдидан!

  • МАҚОЛАЛАР

    Покистон ва Афғонистон фожиаси сийрат кўзгусида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар Покистон ҳукмдорлари хоинлик қилишмаганда эди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/