БАЙТУЛМОЛ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БАЙТУЛМОЛ
Байтулмолнинг киримлари
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Байтулмолнинг киримлари
Байтулмолнинг доимий киримлари ўлжа, ғанимат, хирож, жизя, умумий мулкнинг барча турдаги киримлари ва давлат мулкидан тушган фойдалар, ушрлар, конлар, рикознинг бешдан бири ва закот молларидир. Фақат закотлар байтулмолнинг алоҳида хазинасига қўйилиб, Қуръонда зикр қилинган саккиз жойгагина сарф қилинади. Хоҳ давлат ишлари бўлсин, хоҳ уммат ишлари бўлсин, уларнинг шу саккиз ўриндан бошқасига сарфланиши мумкин эмас. Имом (халифа) ўз раъйи ва ижтиҳоди билан шу саккиз жойдан хоҳлаганига бериши мумкин. Улардан фақат биттасига бериши ҳам, ҳаммасига бериши ҳам жоиз, умумий мулкларнинг киримлари байтулмолнинг алоҳида хонасига йиғилиб, бошқаларидан ажратиб қўйилади. Чунки улар ҳамма мусулмонларнинг мулкидир. Халифа уларни ўз раъйи ва ижтиҳоди билан, шариат ҳукмларига амал қилгани ҳолда, мусулмонларнинг фойдасига ишлатади.
Байтулмолнинг ҳақларидан ҳисобланувчи бошқа моллар бир-бирлари билан аралаш қўйилиб, давлат ва уммат ишларига ҳам, мазкур саккиз ўринга ҳам, давлат лозим топган бошқа жойга ҳам сарфланиши мумкин. Бу моллар фуқаронинг эҳтиёжларига етса, етди. Етмаса давлат ўз зиммасидаги вазифани бажариш учун мусулмонларга солиқ солади. Солиқ солиш шариат белгилаб берган тарзда бўлади. Мусулмонларнинг гарданидаги фарзни адо этиш учун давлатга пул керак бўлса, унинг мусулмонларга солиқ солишга ҳаққи бўлади. Майитнинг қарзини узиб қўйиш каби мусулмонларга вожиб бўлмаган ишларда эса, давлатнинг солиқ солишга ҳаққи йўқ. Байтулмолда пул бўлса, узиб қўяди, бўлмаса, бу мажбурият давлат гарданидан соқит бўлади. Қуйидаги ҳолатларда давлатнинг солиқ солишга ҳаққи бўлади:
1. Байтулмолнинг гарданидаги фақирлар, мискинлар ва мусофирларнинг ҳаққини бериш ва жиҳод фарзини адо этиш учун;
2. Амалдорларга маош бериш, аскарларни таъминлаш каби байтулмолнинг гарданидаги вожиб харажатларни бадал тарзида қоплаш учун;
3. Йўллар қуриш, сувлар чиқариш, масжид-мадрасалар, шифохоналар солиш каби уммат учун зарур бўлган, йўқ бўлса, умматга зарар етадиган ишлар сингари байтулмолнинг гарданидаги чиқимларни бадал тарзида эмас, манфаат ва мурувват тарзида қоплаш учун;
4. Мусулмонларнинг устига қўққисдан келиб қоладиган очлик, тўфон, зилзила, душман ҳужуми каби офатларни даф қилиш сингари байтулмолнинг гарданига зарурат тарзида юклатилган харажатларни қоплаш учун;
5. Юқоридаги тўрт ҳолатдан бири туфайли бўладими ё улардан келиб чиқадиган бирор иш туфайли бўладими ёки умуман шариат мусулмонларга вожиб қилган бирор ҳолат туфайли бўладими, хуллас барча мусулмонларга вожиб бўлган вазифани адо этиш мақсадида олинган қарзларни тўлаш учун ҳам солиқ солинади.
Ушр йиғувчининг аҳли ҳарб ва аҳли аҳддан йиғиб олганлари, умумий мулк, давлат мулкидан келган ҳамда меросхўри йўқ кишилардан мерос бўлиб қолган маблағлар ҳам байтулмолнинг киримлари ҳисобланиб, фуқаронинг манфаати учун сарфланади. Байтулмолдаги маблағлар сарфланиши лозим бўлган ўринлардан ортиб қолса, қаралади: Агар у ўлжадан келган бўлса, одамларга ҳадя тарзида бўлиб берилади. Агар у жизя ва хирождан келган бўлса, келгусида юз бериши мумкин бўлган ҳодиса учун олиб қўйилади. Лекин гарданида жизя ва хирож мажбурияти бўлган одамлардан соқит қилинмайди. Негаки, шаръий ҳукмга кўра жизя қўлдан олинади, хирож эса кўтаришига қараб ерга солинади. Агар у закотдан йиғилган бўлса, то сарфлаши керак бўлган саккиз ўриндан бири топилгунига қадар байтулмолда сақлаб турилади. Агар ортиб қолган маблағ мусулмонларнинг гарданига юклатилиши керак бўлган тўлов мажбуриятидан бўлса, улар бу мажбуриятдан озод этиладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
08.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми