БАЙТУЛМОЛ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БАЙТУЛМОЛ
Хирож
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Хирож
Хирож Аллоҳ кофирлардан мусулмонларга олиб берган ҳақдир. У кофирлардан уруш ёки сулҳ (агар сулҳда ер бизники дейилиб, хирож тўлаш эвазига кофирларнинг унда яшашлари айтилган бўлса) орқали олинган ерга солинади. Хирож сўзи арабларда фойда олиш, ижарага бериш маъноларини англатади.
Кофирлардан уруш эълон қилинганидан кейин куч билан олинган ҳар бир ер хирожий (хирож олинадиган) ер ҳисобланади. Фатҳдан кейин мусулмон бўлишса-да, ерлари хирожийлигича қолади. Абу Убайд “Амвол”да Зуҳрийдан ривоят қилади: “Улардан ким мусулмон бўлса, мусулмонлиги қабул қилинган, мусулмонлиги унинг ўзини ва молини сақлаган. Фақат ерни эмас. Чунки у дастлаб ҳимоялана оладиган пайтларида мусулмон бўлмагани учун ер мусулмонларнинг ўлжаси ҳисобланган”. Ҳимоялана оладиган пайтлари, яъни мусулмонлардан ҳимоялана оламиз, деб ўйлаган пайтлари маъносидадир.
Хирож ерга унинг кўтаришига қараб солинади. Умар р.а. ерга кўтаришига қараб, мулкдорга ҳам, деҳқонга ҳам зарар қилмайдиган миқдорда хирож солган. Айрим жойларда ҳар бир жариб (1260-1592м) учун бир қафиз (14,5 уққа) ва бир дирҳам солган бўлса, бошқа жойларда бошқача миқдорда хирож солган. Шом тарафларида бундан бошқача иш тутган. Кўриниб турибдики, у ернинг кўтаришига эътибор берган. Ернинг кўтаришига қараб хирож белгилаганидан кейин, у қайси тарзда солинган бўлса, ўша тарзда олинади.
Агар йиллик хирож ер майдонига нисбатан солинган бўлса, қамарий сананинг охирида олинади. Чунки шариатда шу сана эътиборлидир.
Агар у экин ҳажмига нисбатан солинган бўлса, шамсий сананинг охирида олинади. Чунки ёмғирлар ва экиннинг чиқиши шу сана билан ўлчанади.
Агар маҳсулотга нисбатан солинса, яъни маҳсулотнинг маълум бир қисмини олишга келишилса, йиғим-теримлар тугаганидан кейин олинади.
Халифа шу уч йўлдан бирини танлаши, яъни ер майдонига ё экин ҳажмига ёки маҳсулотга нисбатан хирож солиши мумкин. Қайсинисини унумлироқ деб билса, ўшанисини олаверади.
Ер яхшиланиб, масалан қудуқ кавланиб ёки ариқ очилиб, натижада ҳосилнинг кўпайиш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай пайтда агар яхшиланиш деҳқон тарафидан бўлса, хирож миқдори оширилмайди, давлат тарафидан бўлса, оширилади. Айрим сабаблар, масалан қудуқни қаровсиз ташлаб қўйиш ёки ариқни бузиб юбориш сабабидан хосилнинг камайиш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай пайтда агар ўша сабаблар деҳқон тарафидан содир этилса, хирож миқдори камайтирилмайди, давлат тарафидан содир этилган бўлса, камайтирилади. Ҳосилнинг камайиш ҳоллари довулларнинг дарахтларни қўпориб ташлаши, селнинг ариқларни бузиб кетиши каби табиий офат туфайли бўлса, хирож ернинг кўтаришига қараб солинади, токи ер эгаларига зулм бўлмасин. Хирож доимий бўлмайди, муайян муддатга солинади. Ернинг кўтариш муддати тугаши билан белгиланган миқдор ҳам тугайди. Янги муддатга янги миқдор белгиланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
24.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ