| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халифалик утопиями?

Халифалик утопиями?

By htadmin
28.11.2016
1809
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Халифалик утопиями?

وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً

““Хақ келди ва ботил йўқ бўлди, албатта ботил йўқ бўлувчидир” – деб айт”.                                             (Исро. 81)

Мусулмонлар иймон келтирган ақидаларини тушуниб, ушбу ақидаси берган ечимларни ҳаётига татбиқ қилиб яшаган даврларида дунёни бошқарувчи, инсониятни илоҳий адолат тузуми билан юксакликларга олиб чиқувчи уммат бўлдилар. Лекин вақтлар ўтиши билан мусулмонлар ҳаётнинг хар бир соҳасида бўлгани каби, давлат ва жамият бошқаруви ишларида ҳам ўз мабдаси (идеологияси)дан, яъни ўзидан тузум балқиб чиқадиган ақлий ақидаларидан чекина борганлари сари, дунёдаги етакчилик ҳам уларнинг қўлидан чиқиб борди. Буни кўриб, яхши тушунган куфр олами тезлик билан мусулмонларни ўз ақидаси билан яшашдан маҳрум қилиш учун турли йўлларни мусулмонлар орасига киритиб боришди ва 1300 йил дунёда Исломий мабда билан бошқарган Исломий Халифалик давлатини 1924 – йилга келиб бутунлай тугатиб, ҳаёт майдонидан суриб ташладилар.

Дунё сиёсати бошқарувида муҳим ўрин эгаллаган мабдаий давлат қулатилганидан кейин, мусулмонларнинг ушбу давлатини яна қайта тикланишини хоҳлаб қолмасликлари учун, куфр олами мусулмонлар жамиятларига ўзининг сақофатини турли йўллар билан олиб кириб, мусулмонларни иймон келтирган ақидаси берган ечим билан яшаш, деган тушунчадан йироқлаштириб юборди. Натижада мусулмонлар куфр олами тузиб берган қонунлар билан давлатни бошқарадиган, куфр олами берган тушунчалар билан ҳаётни тасаввур қиладиган, ҳаёт деганда, куфр олами берган сақофат билан ҳаётни англайдиган бўлиб қолишди.

Куфр оламининг бундай қилиши табиий эди, чунки мусулмонлар ўз ақидаси билан яшашни тарк қилганларидан кейин, куфр олами ўзининг аниқ мабдаси – ҳаётга динни аралаштирмаслик тушунчасини ҳаётларининг ҳар бир онини, шу жумладан жамият ва давлатларни бошқаришда ҳам, асосий мафкура қилиб ушладилар ва буни “демократия” номи билан номладилар. Табиийки, бундай мабда асосига қурилган давлат дунё сиёсатини бошқарувчи бўлди. Ушбу мабда жамиятни бошқаришда капиталистик иқтисод низомига таянгани учун, ўзи жорий бўлиб турган жойлардан бошқа ерларни ўзига мустамлака қилишни, бошқаларга тегишли бойликларни ўзлаштириб, ушбу бойликлар эгаларини эса, бирон бир кераксиз нарсалар билан алдаб, ёки турли ўзаро низолар билан овора қилиб қўйишни тақозо қилар эди ва шундай бўлди ҳам. Иқтисодий ривожланишларда асосий омил бўлувчи ер ости бойликлари асосан учинчи олам давлатлари ерларида, кўпроқ мусулмонлар юртларида бўлгани сабабли, демократия номи билан ниқобланган капиталист давлатлар ушбу бойликларни мусулмонлардан талон – тарож қилиш учун мусулмонларни доимий тарзда, асосий нарса – ақидасидан чалғиб, ташиб кетилаётган бойликларни унутиб, ўз ҳаққини таниб қолишдан адаштириш, ўзаро жанжаллар билан овора қилиб қўйишни йўлга қўйди. Натижада, бир бирлари билан минг йиллар давомида диндош биродар бўлиб келган мусулмонлар турли майда қоғоз давлатчаларга бўлиб ташланди. Ушбу давлатларнинг ўртасидаги чегараларни ҳам куфр олами давлатлари белгилаб берадиган бўлди (Сайкс – Пико келишуви каби), куфр белгилаб берган ушбу чегаралар учун бир бирларининг қонини тўкадиган бўлишди.

Вақтлар ўтиши билан куфр олами учинчи олам давлатларидан олинаётган бойликлар эвазига бойиб боравердилар, турли ривожланишлар, кашфиётлару янгиликлар ҳам уларнинг қўлида бўлди. Учинчи олам давлатлари эса, хусусан мусулмон юртлари, доимо қолоқ, куфр олами тузиб берган, ва албатта, куфр олами манфаатларинигина ҳимоя қилувчи тартиб низомларни ўзларига татбиқ қилиш билан, гўёки улар ҳам (яъни учинчи олам давлатлари ҳам) ҳудди Ғарб олами каби ривожланиб юксалиб кетиш мумкинлигини орзу қилиб яшашга одатланиб қолишди.

Аммо вақт ўтиб боргани сари, мусулмон уммати орасида куфр оламининг асл мақсади мусулмонлар юртларини доимий мустамлакада ушлаб туриш экани, куфр олами бераётган демократияни ҳар қанча минг турга олиб татбиқ-жорий қилмасинлар барибир, ҳар қандай ҳолатда ҳам, учинчи олам давлати бўлиб қолаверишларини, мусулмонларга тегишли бойликлар куфр олами бошқарувчилари – капиталистлари қўлида тўпланиб қолаверишини тушуниб ета бошлади, яъни Ислом уммати уйғона бошлади.

Мусулмонларнинг уйғониши куфр оламини қаттиқ ташвишга солиши табиий эди, чунки мусулмонлар уйғониб қолиб, уларга тегишли бойликларни кофирлар талон тарож қилаётганини тушуниб қолишса, мусулмонлар ўз ақидасидан келиб чиққан тузум билан бошқарилувчи давлатини яна ҳаётга қайтаришни хоҳлаб қолишлари мумкин эди, бу эса ўз навбатида, куфр оламининг хозирги дунёга бошқарувчилик мавқеидан маҳрум қилмай қўймайди. Куфр олами давлатлари – Ғарб давлатлари, хусусан Америка, бунга жим қараб тура олмаслиги табиий эди, шунинг учун тезлик билан Исломга қарши, мусулмонларнинг фикран уйғонишига қарши ҳаётнинг ҳамма соҳасида, кенг миқёсда, катта кўламда кураш бошлади. Ушбу кураш ҳатто ҳарбий урушлар, жанглар, оммавий қирғинлар даражасига етиб келди.

Куфр олами Исломга қарши курашини фақатгина уруш майдонида қилибгина қолмасдан, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳаётнинг ҳамма соҳасида ёппасига олиб бормоқда. Бундай курашлардан энг аҳамиятлиси, ахборотлар жангидир. Дунё сиёсати ва иқтисодини ўзининг манфаатлари учун хизмат қилувчи қилиб тузиб чиққан Ғарб олами ушбу соҳада ҳам, дунё медиа-ахборот тарқатиш соҳаси ўз қўлида бўлгани сабабли, олам ахборот тизимини ўзининг манфаатларига хизмат қилдириш режасини ишлаб чиқди.

Ахборотлар жанги тўғрисида алоҳида китоблар ёзса бўладиган даражада катта мавзу бўлсада, хозирда биз шу кунларда Ислом уммати онгига сингдиришга уринилаётган энг хатарли ва захар оғу бўлган тушунча, “Халифалик утопиядир (хаёлот, етиб бўлмайдиган орзу, сароб, афсона)” мавзусига эътибор қаратмоқчимиз.

Куфр олами мусулмонларни уйғонишдан, хозирги хорликлару ўлдиришлардан, Ғарб олами (хусусан Америка бош ўринда) давлатларининг мастамлакачилигидан фақатгина ўзларининг ҳақиқий мабдаий давлати – Халифалик давлати қутқариши мумкинлигини, бошқа ҳар қандай ечимлар шу мустамлакачи давлатларнинг манфаатига хизмат қилишини тушуниб етишларидан чалғитиш учун, мусулмонлар оммасига “Халифалик бу – утопия, унга ҳеч қачон эришиб бўлмайди, дунёни фақатгина демократия, ҳар қандай чекловлардан озодлик қутқаради” деган тушунчани олиб киришга уринмоқда.

Лекин мусулмонлар шуни билиб қўйишлари керакки, куфр оламининг мусулмонлар учун берадиган ҳар қандай ечимларию тушунчаларида мазкур золим мустамлакачиларнинг манфаати ётади, асло бошқа нарса эмас.

Халифалик давлати утопиями?

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

 “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир. (Яъни, фақат ўз нурининг тўкис бўлишини истайди.)”      (Тавба. 32)

Аввало ўзини Аллоҳга иймон келтирган мўъмин бандаман, деб хисоблайдиган мусулмонлар шуни билиб қўйишлари лозимки, ушбу иймоннинг энг асосий усутунларидан бири бўлган, унга ҳам иймон келтириш билан инсон мусулмон деб саналадиган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салллам ушбу Халифалик тўрғисида шундай деганлар:

فقد روى الإمام  أحمد  عن  النعمان بن بشير  رضي الله عنه الله، قال:  كنا جلوساً في المسجد فجاء أبو ثعلبة الخشني فقال: يا بشير بن سعد أتحفظ حديث رسول الله صلى الله عليه وسلم في الأمراء، فقال  حذيفة:  أنا أحفظ خطبته. فجلس أبو ثعلبة فقال  حذيفة:  قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: تكون النبوة فيكم ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون خلافة على منهاج النبوة فتكون ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون ملكًا عاضًا فيكون ما شاء الله أن يكون، ثم يرفعها إذا شاء الله أن يرفعها، ثم تكون ملكًا جبرية فتكون ما شاء الله أن تكون، ثم يرفعها الله إذا شاء أن يرفعها، ثم تكون خلافة على منهاج النبوة، ثم سكت

Имом Ахмад Нўъмон ибн Баширдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилганлар, у киши айтганлар: “Масжидда ўтирган эдик, бир пайт Абу Саълаба ал – Хўшаний келиб қолди ва айтдики: “Эй Башир ибн Саъд, Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم нинг бошлиқлар тўғрисида айтган гапларини биласанми?” – деган эди, шунда Хузайфа : “Мен у кишининг (бу тўғридаги) бир хутбаларини ёдлаганман” – деди. Абу Саълаба дарҳол ўтирди ва Хузайфа айтди: “Росулуллоҳ صلى الله عليه وسلم : Пайғамбарлик сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хохлаган вақтда кўтаради, кейин Пайғамабарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади, у Аллоҳ хоҳлаганича бўлади, кейин уни Аллоҳ хоҳлаганида кўтаради, кейин зўравон подшохлик бўлади, у Аллоҳ хоҳлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хоҳлаганида кўтаради, кейин золим, жабрий подшохлик бўлади, у Аллоҳ хоҳлаганича туради, кейин уни Аллоҳ хоҳлаганида кўтаради, кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади – дедилар” деди ва жим бўлиб қолди.

Бу ҳадис Пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлишига башорат бўлиб турибди, лекин унинг жорий бўлиш муддати, замони айтилмаяпти, яъни қачон бўлмасин албатта, мусулмонларнинг Халифалик давлати, золим подшохлар бошқарувидан кейин бўлади. Ва бугунги кунда мусулмонлар давлатларини золим подшохлар (ёки бошлиқлар, президентлар ва ҳоказо) куфр тузиб берган бошқарув билан бошқараётгани очиқ ойдин кўриниб турибди. Яъни Аллоҳ ва охират кунига, Аллоҳнинг китоблари, хусусан Қуръони Каримга, қазо ва қадарга, Аллоҳнинг фаришталарига ва пайғамбарларига, хусусан охирги Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканига, у кишининг гаплари рост эканлигига ишонаман, бунга иймоним бор, деб ҳисоблаган мусулмон инсон, агар ушбу ҳадисни шу иймон келтирган пайғамбари айтган ва бу бўлади, деб ишонадиган бўлса, бундай мусулмон учун Халифаликни утопия – хаёлот, деб ҳисоблаш ҳаром бўлади.

Бундан ташқари, мусулмонлар ўзлари иймон келтирган ақидаси берган ечимлар билан ҳаётларини бошқаришлари лозимлиги, бундан бошқа ҳар қандай ечимларга Аллоҳ Таъоло асло рози бўлмаслигини Аллоҳ Таъоло ўзининг муқаддас Қуръони Каримида бир неча марта, турли йўллар билан айтиб ўтган. Масалан:

أَفَغَيْرَ اللّهِ أَبْتَغِي حَكَماً وَهُوَ الَّذِي أَنَزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلاً وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِّن رَّبِّكَ بِالْحَقِّ فَلاَ تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ * وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقاً وَعَدْلاً لاَّ مُبَدِّلِ لِكَلِمَاتِهِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ * وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللّهِ إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ

 “ Аллоҳдан бошқани ўзимга ҳакам қилиб олайми?! Ва ҳоланки У сизга (ҳукм юритишингиз учун) Китобни батафсил қилиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар бу (Китоб ва ҳукмлар) Роббингдан хақ қилиб юборилганини биладилар. Бас, бунга шак келтирувчилардан бўлма. Роббингнинг сўзлари рост ва адолат билан тамомига етди. Унинг сўзларини ўзгартиргувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи Зотдир. Агар сен (Роббинг берган ҳукмларни қўйиб) ер юзидаги кўпларга эргашиб кетсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар, чунки улар гумонга эргашадилар. Улар тахмин қиладилар холос.”                                                                                           (Анъом. 114 – 116)

Аллоҳ Таъоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўзи нозил қилган нарса бўйича хукм қилишга буюрган ва бу буйруқ жазм кўринишида, яъни буюрилган нарсани буюрилаётганга ихтиёрий ёки бирон рухсат сифатида эмас, балки жазмий, аниқ қатъий буйруқ кўринишида айтган. Яъни Аллоҳ Таъоло Росул алайҳиссаломга хитоб қилиб туриб шундай деган:

فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ

“Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса билан ҳукм юрит. Ўзингга хақ келгандан кейин, уларнинг хоҳишларига эргашма”.                                              (Моида. 48)

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ

“Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан эхтиёт бўл”.                                                                   (Моида. 49)

Аллоҳ томонидан Росулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламга қарата қилинган хитоб, модомики ушбу хитобни Росул алайҳиссаломнинг ўзига хос эканлигига далил бўлмас экан, бу хитоб у кишининг умматига қилинган хитобдир. Мазкур оятларни эса, Росул алайҳиссаломга хоссатан айтилганига биронта далил келмаган ва бу мусулмонлар ҳам ҳукмни Аллоҳ нозил қилган нарса билан юритишлари лозимлиги учун қилинган хитоб бўлади.

Ҳукмни шаръий юритиш ёки шаръий бошқарувни жорий қилиш, Халифани қоим қилишни ифодалайди. Чунки Аллоҳ Таъоло Ўзига итоат этишни, ўзларидан бўлган бошқарувчиларга итоат этишга боғлаб қўйган, яъни мусулмонлар ичида ўзларидан бўлган бошқарувчилари мавжуд бўлишлигини вожиб қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинг”.                                                  (Нисо. 59)

Аллоҳ Таъоло мавжудлиги бўлмаган нарсага итоат қилишни буюрмайди. Бу оят мусулмонларга ўзларининг шаръий ахкомларини бошқарувда жорий қиладиган бошлиқлари бўлишини вожиб қилади. “Ўзингиздан” деган сўз, айнан ушбу бошлиқ шаръий ахкомларни жорий қилиш учун эканлигига далолат қилади, чунки мусулмон бўлишнинг маъноси, инсон ҳаётини Аллоҳ буюрганидек, У нозил қилган нарсалар билан хукм юритган холда яшамоғини англатади ва “ўзингиздан” дейиш билан ушбу буйруқларни ҳаётга жорий қилиб берувчи бошлиқ назарда тутилмоқда. Шунинг билан бирга, ўзимиздан бўлган бошлиқни мавжуд қилишни тарк қилиш, шаръий хукмларни жорий қилишни тарк қилишни ифодалашини тушунишимиз мумкин.

Демак, мусулмонларга шаръий ҳукмларни юритиш вожиблиги баробарида, ушбу хукмларни ҳукумат қўли билан, бошқарув орқали юритувчи мусулмон бошлиқ бўлиши, яъни Халифалик давлати ва ҳақиқий тақводор, Аллоҳдан қўрқувчи Халифа бўлиши ҳам вожиб бўлади. Ва албатта, Аллоҳнинг пайғамбарига жамиятни бошқариш учун тартиб низом сифатида нозил қилган ваҳийлари фақатгина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларини даврларигагина хос бўлиб қолмай, бу қонунлар, бу ечимлар, бу илоҳий адолатли мабда барча замонлар ва барча маконлар учун доимийдир, то қиёматгача ўзгармасдир.

Модомики, Аллоҳ мусулмонларга Ўзи нозил қилган қонунлар билан яшашни буюрар экан, ва бу қонунлар замон ёки маконга хосланмас экан, ва Аллоҳ Таъоло ҳеч қачон асло бандаларига тоқатидан ташқари бирон нарсани қилишни юкламас экан (لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا – “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”. (Бақара. 286)), Халифалик давлати Аллоҳнинг изни билан аниқ бўлгувчи ва у батаҳқиқдир! Уни утопия деганлар Аллоҳнинг ушбу қонуниятларини менинг замонимга яроқсиз, бу қонунлар фақатгина ўтган асрдаги бир ривоят афсона холос, деган бўлади. Аллоҳ бундай осийликдан сақласин!

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, инсонлар томонидан тузилган қонунлар ҳар замонда ва ҳар маконда ҳам, ушбу қонунларни тузаётган шахсларнинг манфаати, дунёқараши каби омиллардан келиб чиқади, бу эса хозирги кунимизда кўриниб турганидек, жамиятларни тубанлик, ахлоқсизлик ботқоғига ботирмай қўймайди. Мусулмонлар буни тўғри тушунишлари керак ва албатта, иймон келтирган ақидасидан келиб чиққан дастур низом билан бошқарилувчи, ўзларининг ҳақиқий давлатини яна ҳаётга қайтаришга, дунёни куфр оламининг шахслар манфаати йўлида хароб бўлаётган ботқоқликдан олиб чиқиш, куфр олами мусулмонларга зўр бериб утопия деб уқтиришга уринаётган, ҳақиқий илоҳий адолатни қоим қилувчи Халифалик давлатларини яна ҳаёт майдонига қайтариш учун имкониятларида бор кучларини сарфлашлари лозим бўлади. Зеро, жаҳолат жарлари ва ахлоқсизлик тубанликларида ётган жамиятни Аллоҳнинг адолатли бошқарувига олиб чиқиш учун ҳаракат қилган, биз иймон келтирган пайғамбаримиз бу тўғрида шундай деганлар:

لَوْ وَضَعُوا الشَّمْسَ فِي يَمِينِي، وَالْقَمَرَ فِي شِمَالِي، عَلَى أَنْ أَتْرُكَ هَذَا الأَمْرَ مَا تَرَكْتُهُ، حَتَّى يُظْهِرَهُ اللَّهُ، أَوْ أَهْلِكَ فِيهِ

“ Агар бир елкамга қуёшни, иккинчи елкамга ойни қўйсалар ва бу йўлингдан қайтгин, десалар ҳам, Аллоҳ Ўзи бу ишни ғолиб қилгунича ёки шу йўлда ўлгунимча асло бу йўлимдан қайтмасман”.

Кофирлар утопия, хомхаёл деётган нарса мусулмонлар учун албатта етишиладиган аниқ мақсаддир ва буни тўхтатиб қолгувчи бирон куч йўқ. Ва

إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ

Албатта, ҳукм Аллоҳникидир!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Мусли

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsХалифалик утопиями?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими аёллар қанотидан ушбу заминни озод этиш учун мусулмон юртларидаги куч-қудрат аҳлига очиқ хат

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсонлар қалбини забт этган буюклар

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли Сунна вал-жамоа» истилоҳи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/