| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бишкек МДҲ саммити ҳақида

Бишкек МДҲ саммити ҳақида

By htadmin
13.11.2023
1046
0
Share:

Бишкек МДҲ саммити ҳақида

بسم الله الرحمن الرحيم

13 октябрь куни Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг Бишкек саммитида иштирок этди. Унда МО давлат раҳбарлари, Россия, Беларус ва Озарбайжон президентлари МДҲ доирасида бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Маълумки, МДҲ Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг мустамлака давлатларни Россияга қарам ҳолда ушлаб туриш учун ташкил қилинган. Бироқ бу ташкилот Россиянинг халқаро майдондаги қулаётган нуфузига параллел равишда ўз таъсирини йўқотиб борди. Унинг таркибидаги Молдавия, Украина ва Арманистон Россиядан узоқлашишга ҳаракат қилиб қолгач, ташкилотнинг минимал таъсири асосан МО давлатларига чегараланиб қолди. Шунинг учун Россия охирги пайтларда ушбу ташкилот нуфузини ҳеч бўлмаса МО давлатлари даражасида сақлаб қолишга уриняпти. Буни МДҲ Бишкек саммити якунида имзоланган 17 та қўшма ҳужжат орқали ҳам тушуниб олиш мумкин. Уларнинг ичида муҳимлари қуйидагилар:

“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг инсон ва фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги баёноти;

“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги баёноти;

“Рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш тўғрисида”ги битим;

Ҳеч кимга сир эмаски, “диний ҳақ-ҳуқуқлар”, “эътиқод эркинлиги” каби масалаларни ўртага қўйиш асосан мустамлакачи Ғарб, айниқса Американинг Исломий юртларга кириб келиб, у ерларда ўз нуфузини ўрнатишдаги воситалардан бири ҳисобланади. Бишкек саммитида энг эътиборли нарса шу бўлдики, бугунга келиб айнан  Россия ҳам мана шу масалани кўтармоқда. Гўё Россия бу билан Ғарбнинг МО давлатларига босим қилиш ва таъсирини ўтказиш “туйнуги”ни “торайтириш”ни мақсад қилаётгандек таассурот ўйғотмоқда. Бошқача айтганда, Ғарбнинг нонини яримта қилишни кўзламоқда. Чунки шу пайтгача Ислом ҳақида гап борганда Россия масалани асосан “терроризм”, “экстремизм” ва “фундаментализм” атамаларига қориштирган ҳолда тилга олиб келарди, Ғарб риторикасидан келиб чиқиб ёндашарди. Бундан шуни англаш мумкинки, энди Россия МОдаги мусулмонларнинг Исломга бўлаётган интилишларини – имкон қадар Ғарбнинг аралашувларисиз – тўлиқ назорат қилиш ва масъулиятни ўз зиммасига олишни хоҳлаяпти. Шунинг учун ушбу ҳужжат Ғарбга қаратилган баёнотлардан бири бўлди, дейиш мумкин. Бошқа томондан, бу билан Россия МО мусулмонлари орасида ёмонотлиққа чиқиб бўлган қиёфасини яхшилашга эътибор бераётган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бироқ бу Ислом ва мусулмонларга бирор рўшнолик, яхши ўзгаришлар олиб келади, дегани эмас. Бу фақат Исломнинг МО минтақасида кенг ёйилишига йўл қўймаслик, балки уни олдиндан чизилган, рухсат берилган чегарада ушлашни шахсан ўзи назорат қилишни хоҳлаётганини англатади холос.

Рус тили бўйича халқаро ташкилотни тузиш ҳамда рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича ҳужжатнинг қабул қилиниши билан Россиянинг кўп йиллик орзуси амалга ошди. Ўзи шундай ҳам МО давлатларидаги давлат ҳужжатларининг салмоқли қисми ҳозиргача рус тилида ёки рус тили варианти ҳам қўлланган ҳолда юргизиб келинади. Рус тилида таълим бериладиган кўплаб мактаблар ва олий ўқув юртлари фаолият юритади. Шунингдек, телеведение ва радиода жуда кўп рус каналлари кўрсатувлари, кино ва сериаллари, эшиттиришлари узатилади… Энди булар ҳам етмаганидек – мазкур ҳужжатларга кўра – уларнинг МОдаги сони яна ҳам ортиши ва кўлами кенгайиши кузатилади. Рус тили рус мустамлакачилиги сақофати, маърифий маданиятига тааллуқли соҳалардан бири бўлиб, у орқали мусулмон халқлари зеҳниятида рус халқи тарихи, халқ қаҳрамонлари ҳақида жозибадор тасаввур ҳосил қилинади, рус ёзувчи ва шоирлари асарлари кўкларга кўтариб ўргатилади, рус тили сўзларга бой балоғатли тил сифатида сингдирилади. Шунингдек, рус тили таълимоти орқали ёш авлод онгига русча фикрлаш, русча дунёқарашлар тарғиб қилинади ҳамда унинг маданияти ва яшаш тарзи устамонлик билан экилади. Қарабсизки, кеча ўрисни “катта оға” деб ўсган ўрисқулларнинг янги авлоди етишиб чиқади ва ўша “аждодлар”идан мерос миннатдорчиликни қойилмақом қилиб давом эттиришади. Қолаверса, МО мусулмон халқларида рус маданиятидан таъсирланиш ҳали-ҳамон турли даражада намоён бўлиб келяпти. Жумладан, рус тилида мулоқот қилиш, тўй ва бошқа маросимларда русларга тақлид қилиш, Совет Иттифоқи давридан қолган янги йилга ўхшаш байрамларни қаттиқ эътибор билан нишонлаш кабилар. Демак, кўзланаётган мақсад кундек равшан – МОдаги мусулмон халқларида рус маданиятига тақлидни кучайтириш, рус ҳукуматининг сиёсатини қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда, Россияга нисбатан мойилликни янада жонлантиришдан иборатдир.  

МДҲ Бишкек саммити МО давлатларининг Америка ва Германияда бўлиб ўтган С5+1 саммитларидан кейиноқ ташкил этилгани, Россиянинг минтақа ҳали ҳам ўз чангалида эканлигини намойиш қилишга уриниши, деб баҳоласак тўғрироқ бўлади. Буни саммитда Путин ўзини худди Совет Иттифоқи раҳбари сифатида тутгани, қолган давлат раҳбарлари эса – унинг қўл остидаги ходимлари сингари – мутелик билан барча гапларини маъқуллаганлари ҳам тасдиқлаб турибди. Жумладан, Путин МДҲ давлатларининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишига тўхталиб шундай деди: “Ўтган йилгидек, биз камида 50-60 миллион тонна экин экспорт қиламиз. МДҲ мамлакатларидаги дўстларимиз ва ҳамкасбларимизнинг эҳтиёжлари борлигини биламан. Ҳаммаси қондирилади”. Путин гўё бу гаплари билан Совет Иттифоқи давридагидек Россия ҳаммангизни боқа олади, демоқда. Бундан ташқари, Беларус президенти Лукашенко МДҲ Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг алоқаларни сақлаб қолиш учун тузилгани ва бу Ғарбга унчалик ҳам ёқмагани ҳамда Ғарб МДҲ давлатларини заифлаштириб, ўз манфаатларига бўйсундиришни исташини таъкидлади. У гапининг орасида Россияни “катта оға” деб атаб, у барчага ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини мақтади. Путин ҳам Америка ва Ғарбни танқид қилиш имкониятидан фойдаланиб, жумладан шундай деди: “Бировга босим ўтказишга уриниш қанчалик қўпол бўлса, бунга ҳаракат қилаётганлар шунчалик кам муваффақиятга эришади”. Шунингдек, у Фаластин масаласига тўхталиб, Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви Американинг муваффақиятсиз сиёсати натижаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Саммит якунида Путин Арманистон ҳақида ҳам гапириб: “Бош вазир Пашинян менга қўнғироқ қилди, биз у билан суҳбатлашдик, жумладан, бугунги саммит ҳақида. Арманистон МДҲдан ҳеч қаерга чиқиб кетмайди”, – деди. Бу нафақат Арманистон, балки қолган барча МДҲ аъзолари, айниқса МО давлатларига қаратилган бир ишора бўлди.

Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиш мумкинки, бу сафарги МДҲ саммитида Россия Ғарбга нисбатан бирмунча муваффақиятли қадамни ташлади. Бироқ бу саммит МО давлатларининг хоин раҳбариятлари учун навбатдаги хорлик ва шармандалик тамғаси бўлди. Улар ўзларининг ушбу заиф позициялари билан нақадар қарам, муте эканликларини намойиш қилишди. Чунки улар юз минглаб ота-боболаримизни қиличдан ўтказган, қирғин ва қувғин қилган, минглаган муслима опа-сингилларимизни зўрлаган, ҳомиладор аёлларнинг қорнига милтиқ найзасини тиқиб ўлдирган, ҳатто ёш гўдак ва қарияларга ҳам ваҳшийларча муомалада бўлган ашаддий душманимиз – ёвуз, жирканч ўрис олдида бошларини хорларча эгишдан, ялтоқланиб у билан ош-қатиқ бўлишдан бошқасига ярамади… Ваҳоланки, бу калондимоғ, такаббур рус ҳукумати тарихда минтақамиз мусулмон халқига нисбатан қилган мисли кўрилмаган жиноятлари учун шу пайтгача бир оғиз узр ҳам сўраб қўйгани йўқ. Аслида, бугунги Россия Совет Иттифоқи меросхўри сифатида тарихда содир қилинган жиноятлар бўйича албатта жавоб бериши керак. Бироқ рус ҳукуматини жавобгарликка тортиш мана бу ҳамиятсиз, қўрқоқ ҳукуматларнинг хаёлига ҳам келмайди. Аксинча, уларнинг бор-йўқ ташвиши ўз тахтларида – ҳар қанча хорликни бўйинга олиб бўлса ҳам – имкон қадар узоқроқ қолиш ва чўнтакларини тўлдириш холос. Бу билан улар ўзларининг Ислом ва мусулмонлар тарафида эмас, балки душманимиз Россия тарафида эканликларини уялмай-нетмай, сурбетларча намойиш этишмоқда. Ҳа, гўё улар тарихда бўлиб ўтган, ота-боболари устида қилинган қирғинбарот ишларни жуда тез унутиб қўйишди. Бироқ минтақа, айниқса юртимиз мусулмонлари буни ҳеч қачон ёдидан чиқармасликлари керак ва чиқармайдилар ҳам. Улар Россияга нисбатан фақат бало-кулфат келтирадиган бир нажас, кеча қилган жиноятлари учун жавобгар бўлиши шарт бўлган душман, деб қарамоқлари лозим. Мусулмонлар ҳеч унутмасинларки, бу кофир мустамлакачи Россия ҳозир ҳам МО халқларини анави хоин ҳукуматлар бошлиқлари қўли билан эзиб, уларга қулдек муомала қилиб, бойликларини талон-тарож қилиб келмоқда. Улар яна шуни англаб етишлари лозимки, мусулмонлар токи Исломни ҳокимият тепасига олиб келмас эканлар, ўриснинг зулму зўравонлиги ва мустамлакачилик кишанларидан ҳеч қачон озод бўлишмайди. Ваҳоланки, ҳар бир мусулмон ёлғиз Аллоҳгагина қул бўлган ҳолда ўз эътиқоди бўйича яшашга тўла ҳақли ва бу вожибдир. Бу эса фақат мусулмонлар учун қалқон тимсолидаги Халифалик давлати тикланиши билан амалга ошади. Зотан, Халифаликкина Россияни қолган мустамлакачи давлатлар қаторида мағлуб қилади ва юртларимизни, шунингдек унинг таркибидаги мусулмон ўлкаларни ўрис чангалидан озод қилади. Алал-оқибат Халифалик байроғи остида бир тану бир жон бўлиб бирлашган Ислом уммати Россия номидаги мустамлакачи куфр давлатини дунё харитасидан супуриб ташлайди! Албатта, ўша кунлар яқиндир! Зеро, Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

ثم تكون خلافة على منهاج النبوة"رواه أحمد.

“…Сўнгра Пайғамбарлик минҳожидаги рошид Халифалик бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти)

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими учун Ислом Aбу Халил – Ўзбекистон

13.11.2023й

TagsБишкекМДҲ саммитиШавкат Мирзиёев
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • МАҚОЛАЛАР

    ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/