| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бўрттирилган “терроризм хавфи” соясида Россиянинг геосиёсий мақсадлари

Бўрттирилган “терроризм хавфи” соясида Россиянинг геосиёсий мақсадлари

By htadmin
29.07.2025
242
0
Share:

Бўрттирилган “терроризм хавфи” соясида Россиянинг геосиёсий мақсадлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги ойларда Россиянинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ТАСС, РИА Новости ва Федерал хавфсизлик хизмати баёнотларида Марказий Осиё фуқароларининг терроризмга алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар кўпайди. Хусусан, ТАСС ва РИА Новости давлат агентликларининг, Федерал хавфсизлик хизмати Краснодар ўлкасида террорчилик актини тайёрлаганликда гумон қилиб, Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганлиги ҳақидаги маълумоти кенг тарқалди. Махсус хизматларнинг иддаосига кўра, у “халқаро террорчилик ташкилоти топшириғига биноан” минтақадаги “нефтни қайта ишлаш саноат объектида” теракт содир этишни режалаштирган. Бу объект “нефтни қайта ишлаш объекти”нинг ётоқхона биноси бўлиб, эркак ўт қўйиш учун “Молотов коктейллари”ни тайёрлаб қўйган. Жиноятчи ёнғин видеосини “аҳолини қўрқитиш” учун интернетда эълон қилиши, сўнгра халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилиш учун Афғонистонга жўнаб кетиши керак бўлган. Бундан аввалроқ, яна бир Ўзбекистон фуқаросига радикал диний блогерлар каналларига обуна бўлганлиги сабабли Россияга киришга рухсат берилмаган эди.

Айни дамда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ҳам “террористик гуруҳлар фош этилиши” ҳақидаги хабарлар кенг ёритила бошланди. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, 19 июл куни Наманган шаҳрида “Ислом давлати Хуросон вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди. Бундан олдин Андижон ва Фарғона вилоятларида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари, деган иддао билан бир қанча одамлар устидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумки, Жанубий Кавказдаги вазият, хусусан, Россия – Озарбайжон зиддияти фонида Американинг минтақада хавфсизлик ва транспорт йўлаклари масаласида Россия манфаатларига қарши қадамлар қўяётгани Россия Жанубий Кавказдаги таъсир имкониятларини бирин-кетин  йўқотаётганини очиқ кўрсатиб қўйди. Бу, айниқса, Озарбайжон ва Туркиянинг “Шуша декларацияси” орқали НАТО меъёрларига яқинлашуви, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги кескинлик жараёни Жанубий Кавказдаги кучлар мувозанатида ўзгариш ясагани ҳамда Зангезур коридори бўйича Арманистон, Озарбайжон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувда намоён бўлди.

Испаниянинг Periodista Digital нашри манбаларга таяниб хабар беришича, Ереван, Боку ва Вашингтон Зангезур коридори бўйича режани келишиб олган. Ҳужжатда ушбу йўналиш “Трамп кўприги” номини олган. Гап Арманистоннинг Сюник вилояти (Зангезур коридори деб аталадиган ҳудуд) орқали ўтадиган, узунлиги 42 км бўлган транспорт коридорини яратиш ҳақида бормоқда.

“Таҳририятимизга “Трамп кўприги орқали транспорт коридорини яратиш бўйича ўзаро англашув меморандуми” номли махфий ҳужжат келиб тушди. Биздаги маълумотларга кўра, бу матн Арманистон, Озарбайжон ва АҚШда аллақачон тасдиқланган”, – дейилади нашр хабарида.

Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз нутқларидан бирида Боку ва Ереван “тинчлик битимини имзолашга яқин” эканлигини, икки томонлама мулоқотнинг “асосий йўналишларида илгари силжиш” борлигини таъкидлаган эди.

Россия томони Жанубий Кавказ тўлқини Марказий Осиёга кўчишидан хавотирда. Шунинг учун “терроризм хавфи”ни иддао қилиб, Марказий Осиёда КХШТ тузилмаси ва ҳарбий машғулотлар орқали ўз таъсирини мустаҳкамлашга уринмоқда. Бу билан у минтақа ҳукуматлари ва Ғарб билан ҳамкорлик ўртасига тўсиқ қўйиб, бу ҳукуматларни ўзининг “хавфсизлик архитектураси” доирасида ушлаб турмоқчи бўляпти.

Россия 15-21 июл кунлари Термиз полигонида “Ҳамкорлик–2025” номли қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди. Россиянинг ТАСС агентлиги ёзишича, мазкур машқларда Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси ва ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирок этган.

Шу билан бирга, Россия ва Эрон ҳарбий-денгиз кучлари 21 июлдан 23 июлгача Каспий денгизида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди. Машғулотлар Эрон шимолий флоти базасида бўлиб ўтди. Тадбирларда Ислом инқилоби соқчилар корпуси, Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари қўмондонлиги, Россия ҳарбий-денгиз кучлари, шунингдек, Каспийбўйи давлатларидан кузатувчилар иштирок этди.

Кремл Марказий Осиёни ўз хавфсизлик зонасининг ажралмас қисми сифатида қабул қилади ва бу минтақада Ғарб таъсирининг ошишини геосиёсий манфаатларига таҳдид деб билади. Шу сабабли, “терроризм хавфи”ни минтақадаги ҳаракатларига “асос” қилган ҳолда, КХШТ каби хавфсизлик механизмидан унумли фойдаланиб ўзини Марказий Осиёда хавфсизлик кафолатчиси сифатида кўрсатишга уринмоқда.

Ўзбекистон минтақадаги геосиёсий муҳим давлат бўлгани ҳолда КХШТга аъзо эмас. Бу ҳолат Ғарб учун таъсир ўтказишда муайян имкониятларни беради. Россия эса бу имкониятлар эшигини ёпишга интилмоқда.

“Биз КХШТга аъзо бўлиш ёки суверенитетдан воз кечиш ҳақида гапираётганимиз йўқ. Биз фақат бир нарсани таклиф қиляпмиз: келинг, махсус хизматларимизнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирайлик, бугунги кунда биз дуч келаётган умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашайлик, агар зарурат туғилса, КХШТнинг жамоавий кучлари томонидан ёрдам кўрсатиш имкониятини муҳокама қилайлик. Лекин Ўзбекистон ёки Туркманистон томонидан ҳеч қандай жавоб бўлгани йўқ”, – деди КХШТ бош котиби, Россия Қуролли Кучлари генерал-полковниги Николай Бордюжа Тиждень.ua нашрига.

“Нега ҳамкорлик қилмаслигимиз керак, ахир бу ташкилот таркибида қуйидаги нуфузли давлатлар бор: ҳарбий салоҳияти ва ҳарбий-саноат комплексига эга бўлган Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон – бу давлатлар ҳар доим ёрдам беришга тайёр. Менимча, биз албатта ҳамкорлик қилишимиз керак, айниқса бугунги кунда дунёда кечаётган жараёнларни ҳисобга олган ҳолда”, – дея хулоса қилди Бордюжа.

Бу чақириқлар Россиянинг ўз назорати остидаги хавфсизлик механизмига минтақа давлатларининг барчасини мустаҳкам боғлаш ва минтақавий хавфсизлик тузилмаларида етакчи ролини сақлаб қолиш истагини яққол кўрсатади. Москва хавфсизлик масаласи негизида нафақат ҳарбий, балки иқтисодий ва транспорт йўлаклари соҳаларида ҳам геосиёсий манфаатларига эришиш учун Марказий Осиё ва Каспий минтақаcида ўзининг стратегик таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда.

Украина уруши, Кавказдаги таъсирни бой бериш ва Марказий Осиёда Ғарбнинг фаоллашуви Кремл учун жиддий хавотирлар туғдираётгани Ислом ва мусулмонларга адовати кучли бўлган Путин ҳукуматининг Ғарбнинг геостратегик қадамлари қаршисида бой бераётган манфаатлари учун курашда “терроризм хавфи”ни дастак қилиб, мусулмонлар устидаги анъанавий репрессияларини амалга оширмоқда. Россия медиа майдонида исломофобиянинг кучайиши, “террорист” ва “радикал” атамалар остида мусулмонларга қарши тажовузкор чоралари фонида Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан “терроризм хавфи бор” деган баҳоналар билан минтақа ҳукуматларини КХШТ ва унинг доирасидаги ҳарбий келишувларга мажбурлаш уринишлари кузатилмоқда. Заиф сиёсий позицияни танлаган Ўзбекистон ҳукумати эса, Кремлнинг бу талабларига Россиянинг ҳарбий иштирокига рози бўлиш ва ўз мусулмон халқига нисбатан репрессив ҳаракатлари билан жавоб бермоқда. Зеро, Умматнинг азизлиги ва куч-қудрати Ислом билан ва уни татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлати биландир. Буни мунофиқларгина билмайдилар! Аллоҳ таоло айтади:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Азизлик Аллоҳники, Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар билмайдилар”.                        (Мунафиқун:8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

29.07.2025й

Tagsгеосиёсий мақсадлар“терроризм хавфи”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими фарзандларимизни таълимдан маҳрум қилмоқда ва муаллимлар ҳақ-ҳуқуқини поймол этмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш режими босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирганини ошкор этишга қарор қилди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/