| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Буюк ғалабадан бир йил ўтгач: Сурия қарори озод бўлдими ёки жиловлаш тузоғидами?

Буюк ғалабадан бир йил ўтгач: Сурия қарори озод бўлдими ёки жиловлаш тузоғидами?

By htadmin
16.02.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Буюк ғалабадан бир йил ўтгач: Сурия қарори озод бўлдими ёки жиловлаш тузоғидами?

Устоз Аҳмад Суфий (Абу Низор Шомий)

Шу кунларда замонавий Шом тарихидаги энг муҳим воқеалардан бирининг бир йиллиги нишонланмоқда. Бу воқеа кечагина ҳар бир сурияликнинг онгида деярли имконсиз, деб қабул қилинган эди. У – Шом тоғутининг қулаши ва қочиши, унинг қўшинлари чекиниши, сурияликларнинг эса Дамашққа ҳамда Седная қамоқхонасига фотиҳлардек кириб борган кундир. Ўша пайтда майдонлар қувончга тўлиб-тошган, Сурия ва Ливан аҳли бирдек тотган азоб-уқубатлар ортда қолгани учун Аллоҳга шукрона тарзида янграган такбирлар, қилинган саждалар лаҳзалари бугун яна қайта эсга олинмоқда. Ана шундай бир пайтда холис кишилар ва кузатувчилар олдимизга муҳим, фундаментал саволни қўймоқда: қўзғолон кутилган Қуръоний ғалабага ҳақиқатан эришдими? Ёки халқаро «саккизоёқ»нинг панжалари бу тўфонни жиловлаб, уни йирик кучлар олдиндан белгилаб қўйган йўналишларга буриб юборишга муваффақ бўлдими?

Инкор этиб бўлмайдиган энг катта ютуқ – Уммат кўксини босиб турган ҳарсанг тошнинг олиб ташланиши, яъни режим раҳбарининг қулатилиши бўлди. «Тажовузни тўхтатиш» жанги давомида рўй берган бу қулаш тасодиф эмас эди. Аксинча, у ўн тўрт йил мобайнида тўпланган халқ босими ҳамда инқилобий ғайратнинг табиий натижаси сифатида юзага чиқди. Бу куч шундай тўфонга айландики, Дамашққа етиб бориши учун бор-йўғи ўн бир кун кифоя қилди.

Шу билан бирга, мазкур ҳарбий ютуқ ниҳоятда нозик шаръий ва сиёсий мезон олдида турибди. Чунки Қуръоний ва Набавий тушунчага кўра, ҳақиқий ғалаба Аллоҳнинг калимаси олий бўлишидир. Айни шу нуқтада эса жиддий бўшлиқ сезилмоқда. Зеро, Сурия кўчаларида «Раҳбаримиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад!» ва «Уммат Исломий Халифаликни истайди!» деган шиорлар янграётган бир пайтда, Шом аҳли ҳамда бошқа юртлардаги ғайрат-шижоатли кишилар янги раҳбариятнинг Америкача аксилинқилоб томон мойиллашаётганини кўриб турибди. Сабаби шундаки, Америка қўзғолон бошланган илк кунларидан бери одат қилганидек, инқилобни жиловлаш, унинг йўналишини буриш ва исломий ўзлигидан маҳрум этишни мақсад қилиб келади.

Қўзғолоннинг учта ўзгармас тамойили: Биз қайси нуқтасидамиз?

Сурия қўзғолонининг бугунги натижаларини қўзғолончилар илк кунларданоқ олға сурган учта ўзгармас тамойил асосида баҳолаш мумкин:

1 –Режимни барча таянчлари ва рамзлари билан бирга қулатиш:

Мақсад шунчаки режим раҳбарининг қочиши эмас, балки бутун тизимни илдизи билан қулатиб, таг-томири билан суғуриб ташлашдан иборат бўлганига ҳар қандай холис кузатувчи қўшилади. Бироқ бугунги воқелик шундан далолат бермоқдаки, суд, таълим ва сиёсий тузилмаларнинг салмоқли қисми деярли аввалгидек сақланиб қолган. Ҳатто эски режимнинг «ҳақиқий давлати», яъни чуқур давлат ҳам содиқ инқилобчилар қўлига тўлиқ ўтиб кетмаслиги учун турли шаклларда асраб-авайланмоқда. Натижада режимнинг сиёсий тузилмаси амалда сақланиб қолди, мамлакат эса ҳануз куфр қоидалари билан бошқарилмоқда. Бу манзара Шом заминида Исломий бошқарувни қоим этиш вожибининг рўёбга чиқишини кўриш умиди билан жон фидо қилганларнинг орзу-умидларига мутлақо мос келмайди.

2 –Хорижий давлатлар таъсирига чек қўйиш:

Бугун Сурия Америка ва Россиядан тортиб, Эрон ва Туркиягача бўлган халқаро ва минтақавий кучларнинг таъсири майдонига айланиб қолди. Шубҳасиз, ўз мустақил лойиҳасига эга бўлмаган заиф томон музокара шартини белгилай олмайди. У, одатда, ён беришга мажбур бўлади. Бу ҳолат халқаро тизимга сиёсий «хушторлик» қилишда, шунингдек, 1974 йилги кучларни ажратиш келишуви каби эски халқаро шартномаларга содиқ қолишда яққол намоён бўлмоқда. Ёввойи жонивор бўлмиш Ғарб Шом учун яхшиликни истамаслиги, аксинча, у кечаю кундуз «исломчиларнинг» ҳокимиятга келишидан огоҳлантириб келгани ўз-ўзидан маълум. Ҳаммага равшанки, айнан Ғарб Асадни қўллаб-қувватлади ва бир неча бор унинг қулашига йўл қўймади. Бундан ташқари, Америка ўз таъсирини сақлаб қолиш ҳамда исломий кучларнинг Шомда ҳокимиятга келишини тўсиш мақсадида Россия, Эрон ҳизби ва бошқа кучларни бу майдонга олиб киришга йўл очди. Шундай экан, у янги раҳбариятнинг энг ашаддий душмани бўла туриб, қандай қилиб садоқатли иттифоқчи ва ишончли ҳамкор сифатида кўрилиши мумкин?!

3 –Шариатни ҳукмрон қилиш ва Халифаликни барпо этиш:

Бу – Ғарб учун энг даҳшатли туш бўлиб келган тамойилдир. Зеро, Ғарб – Лавров ва бошқа раҳбарлар тили билан – «нотўғри қўллар»нинг, яъни исломчиларнинг ҳокимиятга келишидан қўрқишини бир неча бор очиқ-ойдин билдирган. Бугун эса, худди аввалги режим даврида кузатилган манзара такрорланаётгандек: таълим дастурларини ўзгартириш, исломий тарбия соатларини қисқартириш, шунингдек, даъватчилар ва мужоҳидларни қамоқхоналарда таъқиб қилиш ҳолатлари жиддий хавотир уйғотмоқда.

Ҳикмат ва принципиаллик ўртасидаги баҳс (зиддият):

Айримлар ушбу хавотирларга жавобан айёрона сиёсат юритиш, яъни босқичма-босқич ҳаракат қилиш зарурлигини илгари сурмоқда. Улар Пайғамбаримиз ﷺ сийратларидан мисол келтириб, у зот заифлик даврларида сабр-бардош кўрсатганларини таъкидлашмоқда. Бироқ бу қараш кескин танқидга дуч келмоқда. Чунки Росулуллоҳ ﷺ Маккада қурол кўтармаган бўлсалар-да, муросани қатъий рад этганлар; Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан ўзгаси билан ҳукм юритувчи Дорун-Надва билан сиёсий ҳамкорликка киришишни мутлақо қабул қилмаганлар.

Шунингдек, у зот ﷺ шартли ёки тўлиқ бўлмаган ҳокимиятни қатъий рад этганлар ва фақатгина тўла суверенитетга эга, биргина Аллоҳнинг шариатига бўйсунадиган давлатни қабул қилишга рози бўлганлар. Кейин эса Ислом тузумини дарҳол, тубдан ва тўлиқ тарзда татбиқ этганлар; жоҳилият бутларини парчалаб, унинг даврига узил-кесил нуқта қўйганлар.

Сиёсий зукколик Ғарб «шайтони»нинг бағрига ўзини отишни ёки «зарурат» баҳонасида янги секуляризмни қабул қилишни англатмайди. Асл хавф шундаки, янги раҳбарият Ғарб учун унинг топшириқларини бажарадиган ижрочи ҳукуматга айланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолда у халқаро тизим қарорларини ижро этувчи тузилмага айланади, ўз омонлигини сақлаш учун эса яҳудий вужуди билан хушторлик қилиш йўлини танлайди. Бу эса юз минглаб шаҳидларнинг қонига нисбатан очиқ хиёнатдир.

Шомнинг ўзлиги ўзгардими?

Сиёсий кучлар ва ёлланма оммавий ахборот воситаларининг ҳақиқатни ўчириш ҳамда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган уринишларига қарамай, Шомнинг ўзлиги синмайдиган даражада мустаҳкам сақланиб қолмоқда. Чунки Даръа, Ҳомс, Ғута ва ҳатто Дамашқнинг қоқ юрагидан янграган ҳайқириқлар бир ҳақиқатни тасдиқламоқда: халқни ҳаракатга келтирган асл куч кеча ҳам, бугун ҳам масжид бўлиб қолмоқда.

Ўтган йил воқеалари шуни яққол кўрсатдики, Уммат бомбардимонлар, очарчилик ва мажбурий кўчиш каби оғир синовлардан ўтар экан, ўзлигини қайта топди. Қон билан муҳрланган бу ўзликни биргина қалам чизиғи ёки ёпиқ эшиклар ортида тузиладиган хавфсизлик келишувлари билан йўқ қилиб бўлмайди. Бугун Сурия халқи ҳушёр ва кузатувчан: у холис инсонлар билан уни нормаллашув ва таслим йўлига етакламоқчи бўлганлар ўртасини фарқлай оладиган даражада онгли.

Шом аҳлига мурожаат: Динингизни асранг!

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, бу – ўз аҳлига ҳеч қачон ёлғон гапирмайдиган, холис йўлбошчининг огоҳлантирувчи ҳайқириғидир:

Бугунги ҳақиқий жанг – онг жангидир. Бу улкан қурбонликларнинг охири жиноятчи ва мустабид халқаро тизим бағрига қайтиш бўлиши мумкин эмас. Аксинча, тортиб олинган қарорни қайта қўлга олиш учун қўзғолонни қайта жонлантириш лозим.

Бугун Шом аҳлидан, хусусан машойихлар ва даъватчилардан талаб қилинадиган энг муҳим вазифа – Ғарбнинг барча таклифларини қатъий рад этиш, овозларини баланд кўтариш, Ислом байроғини маҳкам тутиш ҳамда пуч баҳоналар ортига яшириниб, Аллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан бошқаришни оқлаётган «исломий қиёфали» кимсаларга алданиб қолмасликдир. Мўминлар диёрининг маркази бўлмиш Шом – унинг фарзандлари зиммасидаги улкан омонатдир. Унинг азизлиги фақат ўз дини билан бўлади. Зеро, айнан шу дин унга жанг майдонида нусрат берди ва инша Аллоҳ, бошқарув ва сиёсат минбарларида ҳам нусрат ато этади.

Тоғутнинг қулаши хотираси ўтган воқеани шунчаки нишонлаш эмас, балки қўзғолонни ўғирлашга уринаётган янги халқаро зулмга қарши курашни бошлаш нуқтасидир. Бас, Шом аҳли ўз Шомини асраб қолиб, уни илк поклигига қайтара оладими?

 

Роя газетаси сайтидан олинди

 

TagsСурияШом аҳлиШом тарихи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трампнинг Баграм базасини қайтариб олиш таҳдиди ортида нима бор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия қочқинларини мажбуран қайтаришдан турк режимининг ҳам Шом қўзғолонига қарши урушга шерик экани очилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марказий Осиёнинг Америка учун аҳамияти

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/