| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

  • ​Қора экран ортидаги изтироб

  • Давлат ичидаги «давлатча»

  • Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак 

  • Аслият атрофидаги гаплар…

  • Ҳизбий фикратнинг шартлари

  • Имом Бухорий ҳаёт бўлганида сизнинг бу фисқ-фасодингизга сукут қилган бўлармиди?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари: Янги котибият, геосиёсий воқелик ва ечим

Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари: Янги котибият, геосиёсий воқелик ва ечим

By htadmin
17.01.2026
0
Share:

Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари: Янги котибият, геосиёсий воқелик ва ечим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Президенти томонидан “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи доимий Котибиятни ташкил этиш бўйича имзоланган қонун минтақадаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларни янги босқичга олиб чиққани айтилди. Расмий баёнотларга кўра, ушбу котибият 2023 йилдаги Сиань декларацияси доирасида эришилган келишувларни назорат қилиш ва инвестициявий лойиҳаларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Олий Мажлис вакиллари ушбу тузилмани “минтақавий интеграция ва иқтисодий барқарорликнинг янги босқичи” деб баҳолаб, унинг ёрдамида Хитой инвестицияларини манзилли йўналтириш имкони туғилишини таъкидламоқдалар. Бироқ мавжуд воқеликка объектив назар ташланса, бу жараёнлар замирида катта иқтисодий тафовут ва манфаатлар тўқнашуви ётгани намоён бўлади. Зеро, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқалар тенг ҳуқуқли шерик эмас, балки йирик иқтисодий гигантнинг ўз стратегик мақсадлари йўлидаги ҳаракатига асосланган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин ушбу форматни “янги даврдаги умумий тақдирга эга бўлган ҳамжамият” деб атаса-да, амалда Хитой учун минтақа, биринчи навбатда, арзон хом ашё манбаи ва Европа сари йўналган хавфсиз транзит йўлагидир. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу каби котибиятлар Хитойга бешта тарқоқ давлатни ягона блок сифатида ўз назоратида ушлаб туриш имконини беради. Воқелик шуни кўрсатадики, асосий иқтисодий фойдани Хитой кўрмоқда, чунки минтақа давлатлари ҳали ҳам хом ашё экспорт қилувчи ва ташқи қарзга боғланган тараф бўлиб қолмоқда.

Бундай мураккаб шароитда, Марказий Осиё давлатлари ўз халқларининг манфаатини ҳимоя қилиш ва иқтисодий қарамликни камайтириш учун бир қатор аниқ ва амалга ошириш имконли бўлган ечимларни кун тартибига қўйишлари шарт. Биринчидан, Хитой инвестициялари эвазига фақат тайёр маҳсулот сотиб олиш эмас, балки “технологияларни мажбурий маҳаллийлаштириш” шартини киритиш керак. Ҳар бир йирик лойиҳа доирасида Марказий Осиёда илмий-тадқиқот марказларини очиш ва маҳаллий мутахассисларнинг ушбу технологияларни ўрганиши мажбурий банд қилиб қўйилиши лозим. Бу ечим минтақанинг Хитой технологияларига бўлган мутлақ қарамлиги муаммосини ҳал қилади ва маҳаллий муҳандислар қатламини шакллантириб, келажакда мустақил саноат юритиш имконини беради.

Иккинчидан, ижтимоий квоталар ва кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш зарур, яъни лойиҳаларда камида 90 фоиз ишчи кучи маҳаллий аҳолидан бўлишини таъминлаш лозим. Бу минтақадаги энг оғриқли муаммо – ишсизликни камайтиради ва Хитойдан оммавий ишчи кучи кириб келиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган кескинликларнинг олдини олади.

Учинчидан, табиий бойликларни шунчаки қазиб олиб чиқиб кетишга чек қўйиб, “хом ашёни қайта ишлаш мажбурияти”ни жорий этиш, яъни камида 2-3 босқичли қайта ишлаш корхоналарини айнан қазиб олинган ҳудуднинг ўзида қуриш шартини қўйиш лозим. Бу чора минтақанинг “арзон хом ашё базаси” бўлиб қолишига чек қўяди ва қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиётнинг ўсишини таъминлайди.

Тўртинчидан, Марказий Осиё давлатлари Хитой билан алоҳида-алоҳида эмас, балки ягона “Минтақавий Иқтисодий Кенгаш” орқали музокара олиб боришлари зарур. Бу Хитойнинг минтақа давлатларини бир-бирига қарши қўйиб, ўз шартларини ўтказиш сиёсатини ишдан чиқаради ва музокараларда минтақанинг позициясини кескин кучайтиради. Ушбу ечимларни амалга ошириш учун давлатлардан мустаҳкам сиёсий ирода ва бўлинишдан воз кечиб, ягона иқтисодий позицияда туриш талаб этилади.

Бироқ юқоридаги чоралар фақатгина бугунги ожизлик ва бўлиниш шароитида зарарни камайтиришга қаратилган вақтинчалик ечимлардир. Масаланинг асл ва туб ечими Ислом низомидадир. Исломий давлат тиклангач, Хитой билан муносабатлар тубдан ўзгаради. Биринчи навбатда, шуни таъкидлаш лозимки, Хитой мусулмонларга нисбатан ашаддий душманлик қилаётган, Шарқий Туркистондаги миллионлаб диндошларимизни зулм остида тутиб, Ислом шиорларига қарши уруш очаётган давлатдир. Ислом бундай тажовузкор кучларга иқтисодий боғланиб қолишни ёки уларга мусулмонларнинг ресурслари устидан ҳукмронлик қилиш имконини беришни қатъиян ман қилади. Ислом мусулмон ўлкаларининг ягона давлат остида бирлашишини тақозо этади. Буюк Ислом давлати тикланганида, Марказий Осиё Хитойнинг Шарқий Туркистондаги зулмини тўхтатиш ва саноат технологияларини эгаллаш учун стратегик майдон сифатида фойдаланилади. Исломда мусулмонларнинг ўз оғир саноатини қуриши ва ҳарбий қудратини юксалтириши фарз амал ҳисоблангани сабабли, давлат ресурслари четдан тайёр маҳсулот сотиб олишга эмас, балки мустақил саноат пойдеворини яратишга сафарбар қилинади. Ислом судхўрликка асосланган ташқи қарзларни ҳаром қилиш орқали давлатни мустамлакачилик тузоғига тушишга йўл бермайди ва табиий бойликларни умматнинг мулки сифатида фақат халқ манфаати учун ишлатишни вожиб қилади. Демак, нажот бегоналарнинг котибиятлари орқали келадиган инвестицияларда эмас, балки Хитой каби душманларнинг макрини англаш ва Ислом байроғи остида бирлашиб, ўз тақдирини ўз қўлига олишдадир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳеч қачон кофирлар учун мўминлар устидан йўл (ҳукмронлик) бермас”.  (Нисо:141)

 

Салоҳиддин

17.01.2026й

TagsМарказий ОсиёХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти очкўз Ғарб кучларининг очиқдан-очиқ аралашувидан огоҳлантиради

  • МАҚОЛАЛАР

    Аёл – она, уй бекаси ва ҳимояси вожиб бўлган номусдир         

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/