| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити

Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити

By htadmin
21.06.2025
0
Share:

Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 17 июн куни Остона шаҳрида ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити расман иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий барқарорликка бағишланган бўлди. Аммо бу анжуман – расмий баёнотлардан ташқарида, халқаро таъсир учун олиб борилаётган яширин курашнинг навбатдаги босқичи сифатида ҳам намоён бўлди. (qalampir.uz)

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари қатнашган бу саммит, расмий баёнотларга кўра, “доимий дўстлик ва яхши қўшничилик” шиори остида ўтказилди. Лекин қўл қўйилган шартномалар ва қабул қилинган қарорлар унинг ортида катта геосиёсий ниятлар ётганини кўрсатади.

Саммит якунларида қуйидаги асосий ҳужжатлар имзоланди:

Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;

Остона декларацияси;

Минерал ресурслар, логистика, божхона, маданият ва инфратузилма соҳаларида 10 дан зиёд меморандум.

Булардан ташқари, “Яшил минераллар соҳасида сармоявий ҳамкорлик”, “Хитой–Марказий Осиё–Европа темирйўли, “тўсиқсиз савдо” каби муҳим келишувлар минтақа келажагини белгилайдиган йўналишлар экани билдирилди.

Хитой таъсирининг механизми: Бир камар – бир йўл

Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” ташаббуси жаҳондаги энг кенг қамровли инфратузилмавий стратегиялардан бири. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли эса ушбу лойиҳанинг асосий бўғини сифатида кўрилмоқда. Бу темирйўл орқали Хитой товарлари Марказий Осиё орқали Европа, Эрон ва Туркияга йўналтирилади.

Ушбу лойиҳа нафақат иқтисодий, балки сиёсий маъно ҳам касб этади. Жанубий йўлларда устунликка эга бўлиш Хитойга геосиёсий рақобатда устун туриш имконини беради. Марказий Осиё эса бу йўлда “транзит ҳудуд”дан кўра, таъсир остидаги ҳудудга айланиш хавфи остида қолмоқда.

“Яшил минераллар” ва табиий ресурслар: Хитой нима қидиряпти?

2023 йилдан бери Хитой “critical minerals” – яъни стратегик аҳамиятга эга бўлган элементларга бўлган эҳтиёжини очиқ баён қилмоқда. Уран, литий, мис ва кобальт каби ресурслар замонавий технология ва энергия соҳалари учун жуда муҳим. Хитой бу манбаларни Африкадан тортиб, Жанубий Америкагача жадаллик билан қидирмоқда.

Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда литий, уран ва мис каби бойликлар мавжуд. Масалан, Зарафшонда уран захиралари, Наманганда мис ва кобальт қазиб олинади. Хитой бу захираларга “ҳамкорлик” ниқоби орқали инвестиция киритиш ва техник ёрдам кўрсатиш воситасида таъсир ўрнатмоқда.

Саммит доирасидаги яна бир муҳим янгилик – Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ўртасидаги музокаралар якунланиши бўлди. Бу расмий баёнотларда халқаро иқтисодий тизимга қадам, деб кўрсатилса-да, аслида ЖСТ Ғарб, айниқса Американинг иқтисодий таъсирини амалга оширишдаги асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Ташкилот қоидалари кўпроқ йирик трансмиллий корпорациялар манфаатига йўналтирилган бўлиб, улар мамлакатнинг ички ишлаб чиқарувини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги ва бозор сиёсатида мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятларини чеклайди. Аъзолик натижасида бозор очилади, лекин бундай очиқликдан кўпроқ ким фойда кўради – бу эса алоҳида таҳлил талаб қиладиган масаладир.

Россия Марказий Осиёдаги таъсирини сўнгги йилларда Хитойга бой бермоқда. Украина уруши, Ғарб санкциялари ва изоляция МОни Хитойга сезиларли даражада яқинлаштирди. Хитой бу вазиятдан унумли фойдаланиб, минтақадаги вакуумни тўлдиришга жадал ҳаракат қилмоқда. Россия минтақадаги анъанавий иттифоқчилик ролидан воз кечмаган бўлса-да, Хитойнинг баъзи ташаббусларига қарши чиқмаётгани ва айрим лойиҳаларда қатнашмаётгани алоҳида аҳамиятга моликдир.

Тарих гувоҳлик берадики, ташқи таъсирлардан қутула олмаган юртлар сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан энг оғир жароҳатларни олган. Бугун ҳам Ўзбекистон халқаро майдонда таъсир ўтказувчи эмас, балки Хитой, Ғарб ва Россия ўртасидаги геосиёсий курашда манфаат доирасига айланмоқда. Бу ҳолат тасодиф эмас. Расулуллоҳ ﷺ бундай ҳолатлар ҳақида асрлар олдин огоҳлантирганлар: “Яқин орада халқлар сизнинг устингизга косадаги таомга ташланган каби ташланадилар”. (Абу Довуд).

У зотнинг бу сўзлари фақат ҳарбий юришларга эмас, иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий таъсир шаклларига ҳам тааллуқлидир. Бугунги геосиёсий жараёнлар эса айнан шу ҳадиснинг амалий тасдиқидир.

Ҳақиқий сиёсий мустақиллик фақат байроқ ва герб эмас. У иқтисодий сиёсатни ўз йўлида юритиш, мафкуравий танловда босимсиз қарор қабул қилиш, ресурслар устида сиёсат юргизиш каби мазмунга эга бўлган ҳаракатдир. Аммо бу жиҳатлар бўйича тўлиқ мустақиллик ҳали таъминлангани йўқ.

Ўзбекистон ўз сиёсий ўйинини ўзи бошқарадиган шахматчига айланмоғи лозим. Чунки таъсир доирасида ҳаракатланаётган дона эмас, балки ўйин қоидаларини белгилайдиган қудратга эга бўлиш билан таъсир ўтказувчи давлатга айланиш мумкин.

Бу мақсадга эришишнинг ягона ва ҳақиқий ечими бор, у ҳам бўлса, мусулмонлар юртлари бирлашган ҳолда Исломий давлат – Халифаликни тиклашдир. Чунки Ўзбекистон умматнинг ажралмас бир бўлаги. Унинг тараққиёти, таъсири ва тинчлиги уммат билан чамбарчас боғлиқдир.

Агар мусулмонлар юртлари, жумладан, Марказий Осиё минтақаси ҳам алоҳида-алоҳида ҳолида қолиб кетаверадиган бўлса, улар ўз бойликлари, ресурслари ва ақлий салоҳияти билан глобал таъсирларга қарши тура олмайди. Лекин сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан бирлашган тақдирда – яъни Халифалик соясида ягона давлатга айланганда – бу минтақа таъсирланувчи эмас, балки таъсир ўтказувчи кучга айланади. Бу кун эса яқин, иншаАллоҳ! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”.  (Рум:3-4)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.06.2025й

 

TagsМарказий ОсиёсаммитХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Майк Помпеонинг Хартум сафари британияпарастлар огоҳлантируви билан америкапарастлар тил бириктируви ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори шимолида «Трамп келишуви Осло шартномаси оқибатларидан биридир, бас, унга қандай қарши турмоғимиз керак?!» номли форум ўтказдилар

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат ёшлари келажак пойдеворидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/