Африка муаммоларини мустамлакачилик сиёсати пайдо қилди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Марокашлик подшоҳ:
Африка муаммоларини мустамлакачилик сиёсати пайдо қилди
Марокаш подшоҳи Муҳаммад олтинчи ўз юртининг Африка Иттифоқига қайта аъзо бўлиш иштиёқи мавжудлигини таъкидлади. Маълумки, Африка Иттифоқи Полисарио фронтини ўзига аъзо қилиб олиши ортидан Марокаш 1984 йил ундан чиқиб кетган эди. Полисарио 1976 йилдан бери Ғарбий Сахара минтақаси устида Марокаш билан низолашиб келади.
Ўтган шанба подшоҳ Марокаш халқига қилган мурожаатида «Африка бошдан кечираётган қашшоқлик, ҳижрат ва терроризм каби муаммолар ҳалокатли сиёсат оқибатидир. Бу узоқ йиллардан бери мустамлакачилик таяниб келувчи сиёсат бўлиб, юрт бойликларини талон-тарож қилди, потенциалларини ва фарзандлари келажагини хавф остига қўйди, ўсиш жараёнини ортга сурди, мустамлака қилинган давлатлар ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлди», деди.
Шунингдек, «Африка мустамлака яратган барча муаммоларга қарамай, қайта оёққа туришга қодирлигини, бунга халқидаги кучли ирода, инсоний энергия ва табиий бойликлари орқали қодир бўлишини» ҳам таъкидлади.
«Марокашни қитъа муассасаси оиласи таркибидаги ўзининг табиий ўрнига қайта қўшишдан бирдан-бир мақсад, африкалик халқлар масалаларига ёрдам беришни тўхтовсиз давом эттиришга риоя қилиш»дан иборатлигини қўшимча қилди.
Марокаш подшоҳининг айтишича, Африкани Марокашга нисбатан боғлаб турувчи нарса «географик жойлашув ва тарихий алоқадан кўра кўпроқ, ўзаро муҳаббат ва қадрлаш каби чин туйғулар, инсонпарварлик муносабатлари, чуқур руҳият, самарали ҳамкорлик алоқалари, сезиларли даражада ўзаро ёрдамлардир. Булар Марокаш учун табиий давоматлик ва мустаҳкам стратегиядир».
У Марокаш билан Африка тақдири битта эканига ишонишини айтар экан, «тараққиёт ва барқарорлик бизнинг наздимизда ё икки томонлама ҳамкорлик билан бўлади ёки бутунлай бўлмайди», деди. (Рейтер).
Роя газетаси шарҳи:
Марокаш подшоҳи мустамлакачилик сиёсати ҳақида гўё унинг ўзи айни сиёсатга дахли йўқдек, шу сиёсатнинг қўғирчоқларидан бири эмасдек гапирмоқда!!
Подшоҳ мустамлакачилик қандай сиёсат олиб боришини ҳам, унинг мустамлака қилинган давлатларни нима аҳволга туширганини ҳам ҳаммадан кўра яхшироқ тушунади, чунки унинг ўзи Ғарбга тобедир.
Бироқ тушуна туриб, у мустамлакачи давлатлар ортидан эргашяпти, Британия сиёсатларини ижро этяпти. 2015 йил 17 декабрда ливиялик гуруҳлар ўртасида имзоланган ва ортида Британия турган битимда Марокашнинг алоҳида роли бор. Исломни бошқарувдан, жамиятдан узиб, Ғарб тузумлари ва ечимларини ижро этган ҳам, ғарбча ҳазорат тушунчаларини қабул қилиш учун таълим программасини ўзгартириб, ўрнига Ғарб давлатлари сиёсатларини бажарган ҳам шу Марокаш бўлади. Шу подшоҳ жорий йилнинг олтинчи февралида ҳукумат учун таълимотлар чиқариб, унда асосий диққатни бағрикенглик ва ўртамиёналик, деган нарсага жалб қилиш орқали, юртдаги турли даражадаги таълим программалари ва диний тарбияларни қайта кўриб чиқишга буйруқ берди. Бу буйруқ подшоҳ саройи чиқарган баёнотга мувофиқ, «диний такфирчи сақофат»дан огоҳлантириш чақириқлари ортидан янгради. Марокаш фосфор каби маъданларга бой ҳисобланса-да, у тобелик сиёсатини қўллаш билан, Ғарб ширкатларига юрт бойликларини ташиб кетиши учун дарвозаларини ланг очиб бермоқда.
Агар подшоҳ мустамлакачи давлатлар сиёсатини танқид қилишда жиддий бўлганда эди, уларнинг сиёсатларини ижро этишдан тийилган бўлар эди.
Роя газетасининг 2016 йил 24 август чоршанба кунги 92-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ