| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Кинона Мисри ҳамда исломий фаолиятни йўқ қилиш учун қилинаётган турли хил тил бириктирувлар

Кинона Мисри ҳамда исломий фаолиятни йўқ қилиш учун қилинаётган турли хил тил бириктирувлар

By htadmin
27.10.2022
559
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кинона Мисри ҳамда исломий фаолиятни йўқ қилиш учун қилинаётган турли хил тил бириктирувлар

(Тўртинчи ҳалқа)

Устоз Ҳамд Тобиб

Ўтган ҳалқамизда Миср аҳли ҳаётининг тавсиф ва ташхиси ҳақида сўз юритган эдик. Яъни қилинаётган шунча фитналарга қарамай, унинг Исломга бўлган севги ва садоқати тўғрисида ҳамда ҳукмдорларнинг қилаётган зўравонликлари, тобе ва малайликлари, юрт бойликларини талон-торож этишлари ҳақида ёритиб ўтдик.

Портлаш арафасига келиб қолган бундай воқелик Исломини қизғанувчи мисрликларни Ислом аҳкомлари асосида қутулиш йўлини қидиришга ундамоқда, Ғарбни эса, асосий саъй-ҳаракатини Миср ва аҳлига қарши сарфлашга мажбур қилмоқда. Токи, ишлар портлаш даражасига етиб бормасин, худди 2012 йил қўзғолонида бўлгани каби. Ҳақиқатдан ҳам, Кинона аҳлининг тубдан тўғри ўзгариш ясашга муваффақ бўлмасликлари учун Ғарб АҚШ етакчилигида уларга қарши режалар ишлаб чиқишди. Хўш, Миср халқини изоляция қилиб, унинг қаршисида туриш учун ҳамда ҳукмдорлари уларга зўрлаб тиқиштирган қарамлик ва малайликдан қутулишларига, озод бўлишларига, бундай ёмон тушлардан, хўрлик, қашшоқлик ва маҳрумликдан қутулишларига йўл қўймаслик учун маккор Ғарб ишлаб чиққан бу услуб ва воситалар нималардан иборат?! Ғарб бу ишда муваффақиятга эришадими?! Авваламбор бу услуб ва воситалар асосан қуйидагилардан иборат:

Фикрий ва сиёсий адаштириш: Биз адаштириш деганда биринчи навбатда одамларни қутулишга ҳам, туб ўзгаришга ҳам олиб бормайдиган иккиламчи мақсадлар билан чалғитишни назарда тутяпмиз. Бунда одамлар бир ишдан қутулганлари сари, Ғарб уларни яна бошқа ишга тиқиб қўйиб, шу тарзда бўш ҳалқа ичида бекордан-бекорга айланаверадиган, буюк ғоялар ўрнига тубан мақсадлар билан машғул бўладиган қилиб қўймоқда. Бу чалғитувчи нарсаларга сайловлар ва парламентдаги ўрин талашишлар мисол бўлади. Айни ишларнинг ҳукм юритишга ва сиёсий қарорларга умуман алоқаси йўқ. Бунга қўзғолондан кейин одамларнинг режим ёмонликлари ва такрорланиб ўсиб борувчи жиноятларидан чалғиганларини мисол қилиш мумкин. Фикрий ва сиёсий чалғитишга мисоллардан, ҳамма муаммо ва кризисларнинг сабабчиси мана шулардир, дея исломий жамоаларнинг тинимсиз айбланаётганидир. Режим баъзан маълум районда муаммо оловини ёқади-да, унинг сабабини исломий жамоаларга ёпиштиради ва ўзи бошдан кечираётган фожиалардан одамларни чалғитади. Ваҳоланки, Миср режими қарамлик, малайлик, иқтисоднинг издан чиқиши, қарзга ботиш, юртнинг иқтисодий активларини сотиш, давлат муассасаларини хусусийлаштириш каби фожиаларни бошдан кечиряпти ҳамда юрт ресурсларини ўғирлаш ва талон-торож қилиш жиноятларини содир этяпти. Адаштиришлардан яна бири, агар Ислом ҳокимият тепасига чиқса, Ғарбнинг бунга жиддий реакция билдириши ва халқ бутун дунё билан кенг қамровли урушга кириши, оқибатда дунёдан узилиб очлик ва яланғочликда яшаши билан қўрқитишдир.

Ҳарбий муассасаларни кишанлаш. Яъни армиядаги нуфузли фаол раҳбарлар ва офицерларни доимий назорат-сиқув остида ушлаб туриш, нозик-муҳим лавозимларни эса давлатга «содиқ» офицерларга бериш, армияга ҳарбий базалардаги қурол-яроғларга эга бўлиш имконини бермаслик, фақат муайян ҳолларда, кучли назорат остида ва у ер, бу ерда бўлинмалар очиш пайтида қаттиқ назорат ва ҳукмронлик билангина рухсат бериш. Ушбу муассасани молиявий ва имтиёзли нарсалар билан алдаш, яъни қўмондонликни доимий молиявий ишлар билан банд қилиб қўйиш. Шу билан бирга, армия аскарлари миясига сиёсатчиларга ихлос ва кўр-кўрона итоат билимини жойлаш. Бош қўмондонлик офицерларига келсак, уларга хорижий давлатларда махсус билим берилиб, Ғарбнинг ҳарбий олийгоҳи ва коллежларида унинг назорати остида ушлаб турилибди. Миср ҳарбий муассасасидаги тартиб темир мушт ва қаттиқ назорат остида ушлаб турилибди, сиёсий ҳайъат ва унинг мақсадларига зид иш қилган ҳарбийлар улкан хиёнатда айбланиб, давлат, унинг разведка хизмати ва армия қўмондонлигидаги бош қўмондонлик офицерлари қўли билан жазоланяпти. Бу Миср ҳарбий муассасасининг ҳукумат томонидан топширилган мустамлакачилар лойиҳаси ижросини садоқат билан бажараётганини кўрсатади. Ҳарбий муассасани кишанлашнинг яна бир жиҳати шундаки, ушбу муассасанинг қўмондон ва бош қўмондонлик офицерлари орасида холис кишилар талайгина. Бу эса, қўмондонликни хавотирга солмоқда. Айниқса, илгари шундай холис офицерлар томонидан ҳокимиятдаги малай сиёсатчиларга қарши кўтарилиш бўлгани учун.

Юртдаги нуфузли элита иқтисодиёт бўғинлари, шу жумладан, сиёсатчилар ва юқори унвонли офицерларни назорат қилиб туради. Ҳокимиятдаги нуфузли кишилар ва армиядаги уларга яқин катта офицерлар иқтисодиёт бўғинларини ўз назоратларида ушлаб туришгани ҳеч кимга сир эмас. Ёзувчи Абдураҳмон Нажжор 2014 йил 6 июлда «Sasapost.com» журнали веб-сайтида нашр қилинган ўз мақоласида бундай ёзади: «Миср армиясини юртдаги маҳаллий инфратузилма лойиҳаларига ишлатиш юрт расмийлари хатти-ҳаракатларида янгилик эмас. Балки армиянинг юрт ички ишларидаги роли, айниқса, 2013 йил июлда президент Муҳаммад Мурсий ағдарилиб, ўрнига 2014 йил июнда Абдулфаттоҳ Сисий келгандан бери янги ролга айланди… Мудофаа вазирлиги томонидан ихтисослаштирилган учта иқтисодий муассаса мавжуд бўлиб, улар армиянинг маҳаллий иқтисодий лойиҳалари бўйича бевосита роль ўйнайди: 1 – Миллий хизматлар лойиҳалари ташкилоти, 2 – Араб саноатлаштириш ташкилоти, 3 – Ҳарбий саноат бўйича миллий ҳокимият». Қишлоқ хўжалик ерларига келсак, давлат минглаб гектар ерларга эгалик қилиб, армиядаги нуфузли ҳарбийларга кaттa имтиёзлар беряпти. Ёзувчи Мустафо Иброҳим 2018 йил 6 январда Миср тадқиқотлар институти веб-сайтидаги мақоласида бундай дейди: «Ҳукмрон ҳарбий режим Мисрдаги иқтисодий ҳаётнинг аксарига – агар ҳаммасига бўлмаса – ҳукмронлик қилмоқда. Миср давлати ерлари ҳарбийлар қўлига ўтиши мумкин бўлган энг машҳур сектор ҳисобланади. Бу ҳукмронлик бир неча даврларни босиб ўтиб, 2013 йил 3 январ инқилоби ортидан энг юқори чўққисига етган». Бу иш Ҳусни Муборак ҳукмронлигининг сўнгги йигирма йили чоғида Мисрдаги ҳодисалар манзарасида намоён бўлди. Муборак режими арконлари миллионлаб гектар ерларни коррупция билан тўла битимлар орқали бизнесменларга бериб юборди. Давлат тўнтаришидан сўнг ҳам ҳарбийлар давлат ерларидан аксарига дахл қилишганидан ташқари, «Қуролли кучлар учун» шиори остида минглаб гектар экин майдонларига эга чиқишди. Устига-устак, Сисий Мисрдаги бир қанча лойиҳаларда қонунга хилофан, араб ҳукмдорларига ўнлаб гектар ерларни бериб юборди. Буларнинг барчаси ҳар қандай меъёр-стандартлар бўйича қаралганда ҳам Миср халқи бойликларини беҳуда исроф қилиш саналади, ваҳоланки, халқаро ва минтақавий барча қонун ва ҳуқуқий асослар матнида ушбу бойликларнинг ягона эгаси халқ, дея қайд этилган.

Ғарбнинг услуб ва воситаларидан яна бири исломий ҳаракатлар фарзандларига ҳамда Синай ва бошқа ерлардаги мужоҳид ҳаракатларга қарши қутурган урушидир. Бу уруш Мисрда янгилик эмас, балки 1952 йил инқилобидан бери давом этмоқда. Ўшанда 1954 йил «Маншия суиқасди», деб аталган ҳодисада исломий жамоатлар репрессия қилиниб, етакчилари қатл қилинган ва Ихвонул Муслиминнинг айрим етакчилари президент Жамол Абдунносир жонига қасд қилишга уринишда айбланган эди. Маҳмуд Абдуллатиф, Юсуф Талъат, Иброҳим Тоййиб, Ҳандовий Дуир, Муҳаммад Фарағлий, Абдулқодир Авда кабилар қатл ҳукми ижро этилганлар жумласидан. Бундан кейин ҳам қатллар серияси давом этди ва Анвар Садатнинг ўлдирилиши ортидан янги раҳбарият қатл ҳукмларини тўхтатмади: масалан, ҳарбий офицер Холид Исломбулий, Ҳусайн Аббос, Муҳаммад Абдуссалом Фараж, Абдулҳамид Абдуссалом, Ато Тоил Ҳамида кабилар. Ҳалигача Исломий ҳаракатларни қувғин қилиш ва қамаш кампаниялари давом этмоқда, улардан юзлаби Мисрнинг ҳар ёнида тарқалган қамоқхоналарида ётишибди. Бундай қутурган урушдан мақсад малай режимни ҳимоя қилиш ва Миср халқининг исломий жамоаларни қўллаб-қувватлашига йўл қўймасликдир, шу билан бирга, режимга қарши чиқишга ва унга қарши курашга уринган ёки давлат тўнтариши қилишни ўйлаган ҳар бир кишига шафқат қилмаслик номасини юбориш ҳамдир.

Роя газетасининг 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги 413-сонидан

 

0
0

Related posts:

Варроқ ороли ўз аҳлининг мулкидир уларни оролдан чиқишларига ёки уни сотишларига мажбурлаш ножоиз
Tagsисломий фаолиятКинона МисриМиср аҳли
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман бўҳрони БМТга мурожаат қилиш билан эмас, Аллоҳга суяниш билан ҳал этилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Набийимиз ﷺни ҳимоя қилинг

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг 2025 йил 19 июл, шанба куни Порт-Судан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган «Ислом ва унинг Халифалик давлати соясидагина умид бағишлайдиган ҳукумат бўлиши мумкин» номли нутқи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/