Даъват етказувчининг вафоти тўғрисида хабар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Даъват етказувчининг вафоти тўғрисида хабар
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти, хусусан, Ҳизбнинг Сайдо шаҳридаги аъзолари Ислом Умматига шуни қайғу ила хабар қиладики, даъватни етказувчи биродарлардан бири ҳожи Маҳмуд Муҳйиддин (Абу Осим) вафот этди.
Абу Осим бутун умрини ушбу муборак даъватни етказишга ҳиммат ва куч-қудрат билан сарф этди. Биз унинг бирорта ҳам ўтириш ё йиғилишни эшитди дегунча албатта қолдирмай бориб, даъватни етказганига ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун қаттиқ фаолият олиб борганига гувоҳ бўлганмиз. Бироқ Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок дея даъво қилмаймиз. Бу биродаримиз Ҳизбнинг бирор фаолият ва тадбири ҳақида эшитиб қолса ёки уни кўрса, ушбу даъват ва йигитларининг ютуғидан хурсанд бўлганидан кўзларидан шошқатор ёш қуйилиб оқарди. Ҳатто касаллик уни ўтқазиб қўйгандан кейин ҳам даъват ва унинг йигитлари билан жонли алоқада бўлиб туриш учун Ҳизбнинг ҳар бир нашрини ўзига тўхтовсиз бериб турилишига қаттиқ ҳарис эди.
Эй биродар Абу Осим, Аллоҳ сизни раҳмат қилсин ва фарзанду молу давлат ҳам фойда беролмай қоладиган, фақат Аллоҳга соғлом қалб билан йўлиққан кишигина нажот топадиган Кунда Ўзининг бепоён жаннатига дохил қилиб, сарфлаган барча меҳнатингизни савоблар тарозингизга қўшсин.
Аллоҳим, фаолият қилаётган барча биродарлар кўзларини тез орада, кечиктирмасдан Ўз нусрати билан шодлантирсин, бу Аллоҳга асло мушкул эмас. Аллоҳ Ўзи истаган ишига етгувчидир, Аллоҳ ҳар бир нарса учун миқдор-ўлчов белгилаб қўйгандир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ