Демократик сайловлар: Демократия билан Ислом ўртасини БМТ аралашуви орқали мослаштиришни истаётганларнинг шармандалиги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Демократик сайловлар: Демократия билан Ислом ўртасини БМТ аралашуви орқали мослаштиришни истаётганларнинг шармандалиги
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти ўтган ўн йилдан бери Афғонистондаги мусулмонлар ва мужоҳидларни демократик сайловларда, хусусан, (2009-2010 йилдаги) парламент ва президентлик сайловларида қатнашиш гуноҳи азим эканидан огоҳлантириб келади. Чунки Ҳизб маъруфга буюриб, мункардан қайтариш Аллоҳ Таоло исломий юртларда татбиқ қилишга буюрган фарзларнинг энг муҳими, деб билади.
Ҳаммага маълумки, демократия бундан 2500 йил муқаддам греклар замонидан бери мавжуд бўлиб, капиталистик мабдадан келиб чиққан бир сиёсий тузумдир. У Исломга бутунлай зиддир. Чунки у Европадаги черков руҳонийлари билан қўзғолончи муфаккирлар ва файласуфлар ўртасидаги ўртача ечимга асосланган. Яъни демократия башарият ақлининг маҳсули. Шунингдек, капитализмнинг фикр эркинлиги ва бошқа демократик эркинликлар каби асослари ҳам Исломга зид. Чунки Ғарб маърифатидаги эркинлик сўзи халққа ўз масалаларини ўзи ишлаб чиққан қонунчиликка мувофиқ ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи бериб қўйилишини англатади.
Ислом эса инсонни эркин, деб ҳисобламайди. Аксинча, уни Аллоҳнинг қули деб ҳисоблайди. У барча ишларини парвардигоридан олади ва ҳукмронлигини парвардигорга беради ва Аллоҳнинг бирдан-бир қонун чиқарувчи бўлишига рози бўлади. Шунинг учун Ислом мусулмонларга ҳаётларини Аллоҳнинг шариатига мувофиқ тартиблаштиришларига буюрди. Демократия эса инсонга яхши-ёмонни парламент муассасалари орқали белгилаб олиш ҳуқуқини берган тузум. Бу дегани демократия инсонга қонун чиқариш ҳуқуқини бериш билан уни яратувчи Аллоҳ ўрнига қўйиб қўйганини, бу эса яратувчи Аллоҳ Субҳанаҳудан воз кечишга олиб боришини англатади. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай дейди:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» [Моида 3]
Бугун тахминан ўн ярим йилдан бери турли сайловлар бўлиб ўтар экан, Ғарбнинг қўғирчоқ раҳбарлари президентлик сайловларининг биринчи ва иккинчи турлари мобайнида Афғонистондаги жамоатчилик фикрини чалғитиш билан банд. Уларнинг даъвосича бу сайловларда 5-7 миллион шахс қатнашар ва улар Афғонистонда демократияга ишонишар эмиш. Биз янада чуқурроқ баён қилиш учун қуйидагиларга эътиборни тортамиз:
– Ўтган сайловлар натижаларига, сайлов варақаларига ва талаб қилинган шартлар топилувчи сайловчилар сонига андак назар солиш биланоқ бу сайловларда юқорида айтилган саноқдаги шахсларнинг қатнашиши ҳақиқатдан бутунлай узоқ эканини осонгина билиб олиш мумкин. Мисол учун, етти миллионни ташкил қилувчи Қобул аҳолисидан сайловларда атиги бир неча юз минг шахс қатнашади, холос. Бунинг устига, сайловчилар демократия асосида эмас, ирқчилик асосида сайловга жалб қилинади. Чунки ҳар бир номзоднинг сайланиши ўз қабиласи ё она тилининг аҳли томонидан сайланади. Бундан Афғонистондаги мусулмонлар демократияга ишонадилар, дея даъво қилаётган Ғарб қўғирчоқларининг хатоси очиқ кўриниб турибди. Бундай қатъий даъво тўғри эмас, албатта. Чунки бу ерда сайловчилар ирқчилик ва тоифачилик асосида овоз берган. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, демократия Афғонистондаги мусулмонлар ўртасидаги миллатчилик омилига сабабчидир. Лекин Аллоҳ Субҳанаҳу миллатчиликни ҳаром қилган. Набий САВ бундай дедилар:
«وَمَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ يَغْضَبُ لِعَصَبَةٍ، أَوْ يَدْعُو إِلَى عَصَبَةٍ، أَوْ يَنْصُرُ عَصَبَةً، فَقُتِلَ، فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ»
«Кимки жаҳолат байроғи остида жанг қилиб, асабият (миллатчилик) учун ғазабланса, (яъни миллатчилик қилиб ғазабланса), асабиятга чақирса ёки унга ёрдам берса, сўнг бу йўлда ўлдирилса, бас унинг ўлими жоҳилият ўлимидир» (Имом Муслим ривояти).
Номзодлардан бири бировнинг ҳарбий жиноятчи эканига ишонч ҳосил қила туриб, президентлик сайловларида уни ўзига биринчи ўринбосар сифатида танлаб олган. Бунга ўхшаш ишлардан Афғонистондаги мусулмонлар – бу ҳукмдорлар ва сиёсатчиларда фақат ҳокимиятга чиқиб олиш ва шахсий манфаатларини амалга оширишдан бошқа ташвишлари йўқ экан, деган қарорга келдилар. Чунки капитализмда яхши нарса билан ёмон нарсани фақат манфаат белгилайди. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَات، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ، قِيلَ : وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ ؟ قَالَ :الرَّجُلُ التَّافِهُ يتكلم فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ»
«Одамларга шундай йиллар келадики, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилади, омонатгўй хоинга чиқарилади, рувайбиза гап сотади. Рувайбиза ким, деб сўралди. Омма масаласида гап сотувчи тубан киши, дедилар». (Ҳоким ривояти)
– Бугун бу ҳукмдорлар ҳозирги бўҳронни ҳал қилиш учун фойдасиз ҳаракат қилганларидан кейин уларни ҳал қилишга БМТ билан Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг аралашувини талаб қилишмоқда. Афтидан улар, айнан БМТ Қўшма Штатлар қўлидаги сиёсий қурол бўлиб, Мьянмадаги мусулмонлар қирғинида, Афғонистон ва Ироқнинг босиб олинишида, Суриядаги қатли омда, Фаластиндаги бугунги бўҳронда, Суданни бўлинишида ҳамда мусулмонларга қарши оммавий қирғин қуролларини қўлланишида мана шу ташкилотнинг қўли борлигини унутган кўринадилар. Шунинг учун бугунги муаммо ечимини БМТга топширилиши одамларнинг муаммоларини Ислом аҳкомларига мувофиқ ҳал этиш бу ҳукмдорлар қўлидан келмаслигига далолат қилади. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларга ўз ишларига аралашишни ажнабийлардан талаб қилишни ҳаром қилган. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло бундай деди:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً
«Кўрмадингизми, ўзларини сизга нозил килинган нарсага ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган кимсалар шайтондан ҳукм сўрамоқчи бўлишади, ҳолбуки, уларга шайтонга ишонмаслик буюрилган эди, шайтон (эса) уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Эй Афғонистондаги мусулмонлар!
Юқорида ёритилган фикрлардан ҳар бир кишига шу нарса аён бўладики, сайлов жараёни, дея номланган нарса Афғонистон қўлидаги нарса эмас, балки ундаги ҳал қилувчи сўзни Қўшма Штатлар айтади. Мисол учун, сайловларнинг натижалари эълон қилинганидан бир неча кун ўтибоқ Жон Маккейн билан Карл Левин бўҳронни пасайтириш йўлида ҳар икки номзодга босим ўтказиш учун Афғонистонга келди. 2014 йил 6 июлда сайловнинг биринчи натижалари эълон қилинишидан бир кун олдин Карл Левин Кобулда ушбу натижалар эълони аниқ эканини, унга ҳар икки номзод ҳам рози бўлажагини таъкидлади.
Эй Афғонистондаги хайрли мусулмонлар!
Шуни яхши билингларки, сиз бугунги режим ва унинг ҳокимларига эргашиш билан бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳаргиз зафар қучолмайсиз. Зафар ва нусратга элтувчи ягона йўл Исломни маҳкам ушлаш, Халифалик давлатини барпо этиш йўлидир. Ушбу Халифалик давлатини муҳосаба қилиш мумкин бўлган ҳукмдорлар бошқаради. Чунки мусулмон ҳукмдорлар доимо Аллоҳга итоат қилади, амаллари ўлчови ҳаром ва ҳалол бўлади, асосий мақсади сиёсий ва шахсий манфаатларини амалга ошириш бўлмайди. Шундай экан, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш учун келинг, биргаликда ҳаракат қилайлик.
Ҳизб ут-Таҳрир 21 рамазон 1435ҳ
Афғонистон 19 июл 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ