| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Депорт қилинганларга икки йил четга чиқиш тақиқланди: Муаммолар ҳал этилдими?

Депорт қилинганларга икки йил четга чиқиш тақиқланди: Муаммолар ҳал этилдими?

By htadmin
07.07.2025
730
0
Share:

Депорт қилинганларга икки йил четга чиқиш тақиқланди: Муаммолар ҳал этилдими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, чет элда қонун бузгани учун депорт қилинган ўзбекистонликлар икки йил давомида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ололмайди. (lex.uz) Қарорда айтилишича, гўёки бу чора давлатнинг обрўсини ҳимоя қилиш учун қабул қилинган. Лекин бу аслида одоб-ахлоқ ёки қонунга бўйсунмаслик масаласигина эмас. Бу қарор ортидаги ҳақиқий муаммо — юртимиздаги ишсизлик, адолатсизлик ва давлатнинг ўз фуқароларига етарли шарт-шароит ярата олмаётганидир. Ҳақиқий айб одамларда эмас, уларни иш билан таъминлай олмаётган давлат ва у қўллаётган тузумда.

Хўш, агар мамлакатда иш ўрни етарли бўлмаса, одамлар нима қилсин?

Халқ четга бекорга кетаётгани йўқ. Бу ўз юртида иш топа олмаган, тирикчилик қилолмаган инсоннинг охирги чорасидир. Кўплар учун бу – боласига нон топиб бериш, кредитни ёпиш, қарздан қутулиш, уйига газ ва сув улаш учун қилинадиган жон талашидир.

Ростини айтганда, ҳамма ҳам “ташкиллаштирилган миграция” деган расмий йўлдан юра олмайди. Қоғозбозлик, сарсонгарчилик, катта харажатлар – бундай ғалвани ҳар бир ишсиз кўтара олмайди. Қишлоқдаги йигит ёки шаҳардаги ишсиз ёш паспортини олади-да, ўзи билган йўл билан четга чиқишга шошилади. Қурилишда ишлайди, фермада, заводда, ресторанда – фарқи йўқ. У фақат тирик қолиш ва уйдагиларни боқиш учун меҳнат қилади. Бу халқнинг айби эмас, бу унинг чорасизлигидир.

Агар бу жараёнда у бирор давлатда қонун бузса, албатта, жазога тортилиши муқаррар. Лекин у қилган хатонинг ортида турган ҳақиқий сабаб – Ўзбекистонда етарли иш ўринларининг ва муносиб шароитларнинг йўқлиги.

Одамларни жазолашдан аввал, давлат муаммоларни ҳал қилишга киришиши керак. Фақат қоидалар ва жазолар билан эмас, балки одамларга имконият яратиш, адолатни таъминлаш билан шуғулланиши лозим. Аслида, айнан шу меҳнат муҳожирлари энг кўп қийналадиган, энг оз ҳуқуққа эга бўлаётган инсонлардир. Ҳар куни оғир меҳнат, ҳар куни хавф-хатар. Энди эса, агар у инсон қандайдир қоидага тўғри келмай қолса, уни депорт қилишади ва ҳукумат унга икки йил четга чиқишни тақиқлайди. Бу эса икки карра жазодир, бошқача айтганда, “ўлганни устига тепгандир”.

Қарорга кўра, депортация қилинганларга қайтиш харажатларини тўлаш, субсидия ва компенсацияларни қайтариш, бир йил ишга юборилмаслик ва икки йил муддатга четга чиқиш паспорти берилмаслик каби чоралар қўлланади.

Аммо савол туғилади: бу одамларни шу аҳволга ким солди?! Уларга тўғри йўлни кўрсатиб, хавфсиз иш шароитини таъминлаш кимнинг бурчи эди?!

Афсуски, бу саволлар очиқча жавобсиз қолмоқда. Чунки давлат идоралари ва хусусий бандлик агентликлари фақат расмий ҳисоботлар тайёрлаш билан банд. Улар ишсизларни ҳақиқий ёрдам, амалий йўлланма, хавфсиз иш таклифлари билан таъминлашга жиддий ёндашмаяпти. Натижада, жавобгарлик давлат зиммасида бўлса-да, жазо доим оддий халқ елкасига тушмоқда. Бундай бир томонлама чоралар нафақат меҳнаткашларнинг, балки иқтисоди ночор ҳолга келиб қолган давлатнинг ўзига ҳам зарарлидир. Бу ҳақиқатни эса халқ анча олдин тушуниб бўлган.

Энг муҳими, шуни англаб етиш лозимки, четга кетганлар қочиб кетганлар эмас. Улар тирикчилик излаган, боласи учун бир бурда нон топмоқчи бўлган инсонлар. Уларга нисбатан жазо қўллаш эмас, балки уларни тушуниш, эшитиш ва қўллаб-қувватлаш керак.

Бироқ қарийб 30 йилдирки меҳнат миграцияси халқимиз учун оғриқли ва доимий муаммога айланиб қолди. Ҳар йили юз минглаб инсонлар четга иш излаб чиқиб кетмоқда. Бунинг ортида эса битта ачинарли ҳақиқат ётибди: ҳукумат халқни етарли, сифатли ва ҳалол даромад келтирадиган иш ўринлари билан таъминлай олмаяпти.

Ўз юртида ризқ топа олмаган инсон оиласидан, ота-онасидан, фарзандларидан айрилиб, бегона юртларда сарсон бўлмоқда. Агар юртимизда шароит бўлганида, ўзга юртларда муҳожир бўлиб, кофирларнинг ҳақоратомуз сўзларини эшитмас эдилар. Қора  ишларда тонгдан тунгача қулдек меҳнат қилмас эдилар.

Афсуски, бугунги ҳукумат халқ дарди билан эмас, балки ташқи дунё олдидаги сохта “обрў” билан, ўз халқининг манфаати учун эмас, балки юрт бойликларини хорижлик хўжайинларга арзон нархларда гаровга қўйиб, уларнинг розилигини олиш билан банд бўлмоқда.

Эй ҳукуматдаги амалдорлар! Сиз халқ бойлигини хорижлик мустамлакачиларга сув текинга бераётган бир пайтингизда, “обрў” ҳақида гапиришдан озгина бўлса ҳам уялмайсизми? Агар сиз мустақил сиёсат юритиш ўрнига, бир куни Америка, бир куни Россия, эртаси Хитой каби кофир давлатлар сиёсатларига ўйновчи бўлсангиз, буни нима билан оқлайсиз?!

Росулуллоҳ ﷺ: “Агар уялмасанг, билганингни қил”, – деб айтганлар. Бугунги малай раҳбарлар эса ана шу уят туйғусидан маҳрум бўлгандек, халққа хиёнатни оддий бир ишдек қабул қилмоқда. Аллоҳдан қўрқинглар!

Ислом уммати бугунги кунда устидаги тоғутлардан, ҳаётларига татбиқ қилинаётган жирканч капиталистик демократия тузумдан безор бўлди. Уммат Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳум каби рошид раҳбарларни ва уларни етиштирган ҳақиқий Исломни қўмсаяпти. Чунки Исломда давлат ўз фуқароларини иш билан таъминлашни ўзининг бурчи деб билади. Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзлари ва амаллари ҳам шуни кўрсатади. Аҳмад ва Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: “Ансорлардан бир киши Пайғамбар ﷺнинг олдиларига келиб, бир нарса беришни сўради. Пайғамбар ﷺ ундан, уйингда ҳеч нарса йўқми, деб сўрадилар. У, бор, деди. …Пайғамбар ﷺ ўша икки нарсани олиб кел, дедилар. У нарсаларни олиб келди. Пайғамбар ﷺ у икки нарсани қўлларида ушлаб туриб, шуларни ким сотиб олади? – дедилар. Бир киши, мен уларни икки дирҳамга оламан, деди. Унга нарсаларни бериб, икки дирҳамни олдилар-да, уларни ансорийга бериб, бирига оиланг учун нарса олиб бориб ташла, иккинчисига эса, бир болта сотиб олиб, менинг ёнимга кел, дедилар. У болта сотиб олиб келди. Пайғамбар ﷺ унга ўз қўллари билан соп қилдилар. Кейин, энди бориб, ўтин қилиб сот, сени ўн беш кунгача кўрмайин, дедилар. Ансорий шундай қилди. У келган пайтида ўн беш дирҳам ишлаб топганди…”.

Бу ҳадис фақат ҳалол меҳнат фазилатинигина эмас, балки давлатнинг вазифаси фуқарони муҳтожликдан халос қилиш эканини ҳам кўрсатади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ бу ишни давлат раҳбари сифатида қилдилар. Олдига бир нарса сўраб келган одамни садақа билан овутмади, балки иш билан таъминлади.

Шунингдек, Ислом Давлати – бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар – ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжлари: уй-жой, кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлаш кафолатини бўйнига олади. Бу – мусулмоннинг Аллоҳ берган ҳаққидир. Ислом давлатида ҳар бир инсон ортида бугунгидек фақат ўз манфаатини ўйлаган худбин-паст кимсалар эмас, балки ҳақиқий ғамхўр Халифа туради. Бундай раҳбар ўзини эмас, халқини озиқлантиради. Ўзи емаса ҳам, едиришни ўйлайди, ўзи киймаса ҳам, кийдиришни асосий бурчи деб билади. Бундай раҳбарлар ўз халқининг қалқони бўлади. Росулуллоҳ ﷺ: “Имом (яъни Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳомояланилади”, – дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

07.07.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsДепорт қилинганларикки йил четга чиқиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги хавфсизлик учун кураш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/