Эй мусулмонлар! Динингизни маҳкам ушланг ва унда собит туринг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар!
Динингизни маҳкам ушланг ва унда собит туринг
Яқинда Копенгагенда содир этилган даҳшатли ҳодисада уч киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Аммо воқеа содир бўлган жой, дея айтилаётган ерда айни амалиётга боғлиқ жиҳатлар ва далилларнинг бир қисми йўқ қилинган. Бироқ шунга қарамай, сиёсатчи ва ахборот ходимлари ҳодисага Ғарб жамиятлари асоси бўлган демократия ва эркинликлар принципларига қарши қилинган ҳужум, деб ҳисоблашдан тап тортишмади. Ҳодиса ортиданоқ зудлик билан «турли услуб ва воситалар ёрдамида терроризмга қарши кураш»нинг янги қонун ва программалари пакети ўртага ташланди, Дания ҳукумати бунга бир миллиард крон миқдорида маблағ ажратди.
Дарҳақиқат, Копенгаген ҳодисаси ахборот воситаларидан ва сиёсий майдондан катта ўрин эгаллади. Сиёсатчилар бу мавзу атрофида талашиб-тортишиб ўз фикрларини ўртага ташлашди. Уларнинг айримлари – Ислом зўравонлик манбаи, у билан муроса қилиб бўлмайди, деб, мусулмонларга қарши кўпроқ босим ва жосуслик қўллашни талаб қилишган бўлса, баъзилари – мусулмонлар Дания жамиятининг бир қисмини ташкил қилиб, улар доим илмонийликка риоя қиладилар ва фикр эркинлигини ҳурматлайдилар, дея айни ҳодиса ортида туриши мумкин бўлган сабабларига ойдинлик киритишга уринишди. Шу ерда мусулмонлар билан қандай муносабатда бўлиш тўғрисида уларнинг фикри ҳар хил бўлиб чиқди. Аммо аслида эса барчасининг нияти битта бўлиб, уларнинг нияти мусулмонларни тазйиқ ва босим остида ушлаб туриб, уларга илмонийлик ва Ғарб принципларини зўрлик билан тиқиштириш ёки динларидан воз кечишлари учун мияларини заҳарлаб, уларни асли мавжуд бўлган ё кейинчалик тайёрланаётган қолипга солишдир.
Мусулмонларга босим ва тазйиқ ўтказиш тўхтагани йўқ. Аксинча, босим турли шаклларда давом этмоқда. Бир томондан, Ғарб эркинликлар ва демократия ниқоби остида исломий юртларга қирғинбарот уруш очиш орқали янги асрда мисли кўрилмаган қирғинлар, вайроналар содир этяпти, қони даниялик сиёсатчилар қўлидан ҳали қуриб улгурмаган бу қирғин эса уларнинг даъволари ёлғон ва адаштирувчи эканига яққол далолат қилиб турибди. Шунинг учун мусулмонларни зўравон дея аташга уларнинг маънавий ҳуқуқи йўқ. Бошқа томондан эса, Европа ичкарисида адолатсиз золимона қонунлар ишлаб чиқишяпти, бир вақтнинг ўзида, туҳмат билан Исломни ёмонотлиқ қилиш ва номини қора қилиб кўрсатиш кампанияси олиб боришиб, Ислом қотилликка чақирувчи дин, мусулмонлар террористлар, ҳеч қачон уларга ишонч йўқ, дейишяпти. Бу эса Европа ҳамжамиятида улкан бўлинишларга, кўплаб ерларда мусулмонларга тан жароҳати етказилишига олиб келмоқда.
Ғарб шунча ички ва ташқи босимларни қўлламасин, барибир, мусулмонлар қалбидан Исломни суғуришга муваффақ бўлолмади. Шу боис энди қадриятлар кураши, деган нарсани дастак қилиб, мусулмонларни таҳқирлашга ва уларни зўрлик билан бу таҳқирлашни қабул қилдиришга, фикр эркинлиги ниқоби остида уларнинг олий муқаддас нарсаларига тил текизишга уринмоқда. Бундай таҳқирловларни такрор давом эттиришдан эса уларда кўникма ҳосил қилишга, динлари ҳурмати оёқ ости қилинган пайтда ғазаблари қўзғалмайдиган қилиб туйғуларини ўлдиришга ҳаракат қиляпти.
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» [Анфол 30]
Жамиятда нафрат ва зўравонлик муҳитини кенгайишига олиб бораётган бундай сиёсатни рад этишлари лозим бўлган кишилар Дания сиёсатчиларидир. Улар бундай муҳитнинг қурбонлари ким бўлишидан қатъий назар бундай сиёсатни рад этмоқлари керак. Чунки Ғарб қийматлари муаммонинг асосидир. Бу сиёсатчилар Ғарб қийматларининг улкан муаммога юзма-юз келаётгани Копенгагендаги қотиллик сабабли эмаслигини яхши билишади. Чунки ўқ қиймат ва қадриятларни заррача суриб чиқара олмайди. Ғарб қийматлари юзма-юз келаётган муаммолар бу қийматлардаги фикрий қарама-қаршиликда ҳамда жамиятда уйғунликни пайдо қилишга ожизлигидадир. Дарҳақиқат бу ҳар бир ақли расо кишига аён бўлиб қолди. Шунингдек фожеалар ва бутун инсониятнинг машаққатлари сабабчиси Ғарб қийматлари экани ҳам аён бўлиб қолди. Уларнинг боши берк кўчага кириб қолишлари сабаби ҳам шундадир.
Фикрга қарши фикр билан курашилади. Биз исломий ақида ва ундан балқиб чиққан фикрлар ва аҳкомларга бугун бутун башарият етиб келган бахтсиз аҳволнинг ечими сифатида мутлақ ишонамиз, Ғарб фикрларига қарши уларнинг айбини ва инсоният муаммоларини ҳал этишга яроқсизлигини очиб ташлаш учун инкор этиб бўлмайдиган ҳужжат билан курашамиз. Ислом албатта, бутун оламга раҳмат сифатида ҳамда инсонларни инсонлар зулмидан инсонлар Роббининг раҳмат ва адолатига олиб чиқиш мақсадида келган.
Ушбу барча далилларга асосланиб, биз шу юртдаги мусулмонларни Ғарб сиёсатчиларининг адаштирувчи фикрларига лаққа тушиб қолишдан огоҳлантирамиз. Зотан, уларнинг фикрича, ўз динини маҳкам ушлаган ва уларнинг принципларига рози бўлмаган ҳар бир киши жамият хавфсизлиги учун хатарлидир. Ўйлаймизки, шу юртдаги мусулмонлар Исломни айбли сифат билан сифатланишини қабул қилмайдилар, ўз динларини ҳимоя қилувчи айбдорлар бўлиб қолишига рози бўладиган позицияда турмайдилар. Шубҳасиз, ушбу юртда яшовчи мусулмонлар учун тўғри ва матлуб позиция ўз динларида собит туриш ва у билан ғурурланишдир.
بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ وَلَكُمُ الْوَيْلُ مِمَّا تَصِفُونَ
«Йўқ, (Биз ундай айбу нуқсондан покдирмиз), Биз Ҳақ (Қуръон)ни ботил-жаҳолатнинг устига отурмиз, бас (ҳақ) уни эзиб-янчур-да, (ботил) йўқ бўлур, сизлар учун эса сифатлашларингиз сабабли ҳалокат бўлур» [Анбиё 18]
Ҳизб ут-Таҳрир 30 робиус-соний 1436ҳ
Скандинавия 19 феврал 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми