Эй мусулмонлар! Исломга қарши уруш эълон қилган мушрик давлатлар ва малай режимлар олдида мустаҳкам қўрғон бўлинг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар! Исломга қарши уруш эълон қилган мушрик давлатлар ва малай режимлар олдида мустаҳкам қўрғон бўлинг
Эй хавфсизлик ва адлия хизматидаги мусулмонлар! Кофирлар қўшинлари ва уларнинг малай режимлари томонидан динингизга қарши олиб борилаётган урушда иштирок этишдан четланинг!
Салибчи Американинг ўз иттифоқчилари билан «11 сентябр ҳодисаларини» баҳона қилиб, терроризмга қарши кураш, ниқоби остида Исломга қарши эълон қилган урушига ҳам мана ўн йилдан ошди. Зеро, бу уруш жаҳон уруши бўлди ва унга Ислом дунёсидаги бирорта ҳам давлат тортилмай қолмади. Кофир Ғарб бу ваҳшиёна урушга ўзининг репрессиячи ҳукуматлари ва малайларини ўзидан вакил сифатида сафарбар қилди. Ислом душманлари 1924 йилда Халифалик давлатини ағдаришгандан бошлаб, мусулмонларнинг исломий бошқарувни қайта тиклашларига йўл қўймаслик учун барча тил бириктирувларини ва ҳаракатларини ишга солишди.
Аммо бу мутлақо самара бермаганини кўришгач, эс-ҳушларини йўқотиб қўйишди. Чунки Уммат ўзига зўрлаб тиқиштирилган барча тузумларни, демократик, қироллик, илмоний республикачилик, «исломий» республикачилик, федераллик, фуқаровий диктаторлик, ҳарбий диктаторлик… каби бошқарувларнинг барчасини қабул қилмай, уларга қарши чиқди. Унинг ягона истаги Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш бўлиб қолди. Бугун рошид Халифалик даъватчилари топилмайдиган бирорта ҳам исломий юрт қолмади. Инша Аллоҳ, Уммат айни давлатни барпо қилиш бўсағасида турибди. Шунинг учун барча кофир давлатлар ўзлари ўйлаб топган ва аслида Исломга қарши бўлган «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Умматнинг бундай ҳаракатини йўқ қилишга қатъий қарор қилишди. Бундан битта нарсани, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайта барпо этилишига – ҳар қанча қимматга тушмасин – йўл қўймаслик ҳамда унга даъват қилаётганларни барча воситалар билан бостиришни мақсад қилишди. Буш, Блэр, Обама, Кэмерон… ва бошқа илмоний давлатлардаги фуқаровий ва ҳарбий етакчиларнинг бу ҳақда айтган баёнотлари айни масалада шубҳаланишга мутлақо ўрин қолдирмайди. Масалан, 2005 йил 8 октябрда Жорж Буш Америка халқига қилган мурожаатида жумладан бундай деди: «Жангарилар бир давлатни назоратга олиш билан барча мусулмонларни бирлаштиришга ҳамда минтақадаги мўътадил ҳукуматларни ағдариб, Испаниядан Индонезиягача чўзилган радикал исломий империя қуришга ишонмоқдалар». 7 июл портлашлари ортидан Блэр «Ёвуз идеологияга қарши курашиш зарур. Бу идеология Толибон давлатини тиклаш ҳамда барча исломий юртларда халифалик барпо қилиш орқали араб оламида шариатни ҳукмрон қилиш идеологиясидир», деди.
Дарҳақиқат, мушрик илмоний кофир давлатлар 2005 йилда Бангладешда Исломга қарши уруш бошлашди. Бунга 64та вилоятдаги бир вақтда юз берган портлашларни баҳона қилишди. Бироқ бу баҳонадан бошқа нарса эмас, албатта. Сиёсатчилардан иборат онгли кишилар бу урушнинг ҳақиқий сабаби Бангладешдаги мусулмонларнинг Ислом билан бошқаришни талаб қилаётганликлари эканини яхши тушунадилар. Кофир давлатлар бу урушда қўлларидаги барча воситаларни ишга солишмоқда. Бу ерда Бенгал тоғути Шайха Ҳасинанинг ҳам алоҳида роли бор. Ҳасина ҳозирда Исломга қарши илгари Бангладешда мисли кўрилмаган урушга етакчилик қилмоқда. Бу аёлнинг Исломдан нафратланишига сабаб, Ҳиндистонга бадарға қилинган йиллари мушриклардан тарбия олганлиги, айниқса, Индира Гандининг тарбиясини кўрганлигидир. Унинг ўзи 2010 йил 1 декабрда Гандининг «Тинчлик» медали билан мукофотланганда «у менга онам ўрнида эди», деганди. Шунинг учун мустамлакачилар бу аёлда Исломга қарши уруш учун интилиш мавжудлигини пайқашди, бу интилишга унинг отаси, оиласи ва мушриклар билан чамбарчас боғлиқ таржимаи ҳоли сабаб эканини билишди. Ҳа, мушриклар ҳақида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُواْ الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُواْ
«Мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи кимсалар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Индира Гандининг бу ўгай қизи қудратга келгандан бери юртда хавотирли вазиятни пайдо қилиш учун барча йўналишда Исломга қарши ҳеч иккиланмай кураш олиб борди ва бу йўлда ҳеч нарсасини аямади. Унинг қилмишларига мисоллар келтириб ўтамиз:
– Исломга террорист, деган тамға босиш билан унга қарши кенг кўламли ёлғон тарғиботлар олиб борди ва бу билан мусулмонларнинг исломий бошқарувни ҳатто талаб қилишларига ҳам йўл қўймасликни мақсад қилди;
– Ислом ва шариатга ҳужум қилиш мақсадида ҳур фикр эгалари, дея аталадиган шахсларни зўр бериб етиштириб чиқарди;
– Исломга амал қилган мусулмон зобитлардан армияни тозалаш ҳамда намоз ўқиган, ҳатто соқол қўйган зобитларни яккалаш, ишдан бўшатиш ва муносиб унвонлардан маҳрум қилиш билан шуғулланди;
– Ҳукуматнинг Исломга қарши душманона сиёсат олиб бораётгани тўғрисида очиқ маъруза қилган ёки сиёсий Исломга даъват қилган имом-хатибларга тазйиқ ўтказиш, таҳдид қилиш, қамаш ёки ҳибсда ушлаб туриш билан шуғулланди;
– Мушрик кофир давлатлар билан мустаҳкам разведка ҳамкорлигини олиб бориб, бу билан холис мусулмонларга, илмонийликни ёмон кўриб, Исломга мойил бўлган ҳарбий зобитларга, исломий даъват олиб бораётганларга қарши жосуслик қилди;
– Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва бошқа жамоаларга қарши терроризмга қарши кураш қонунини шафқатсизларча татбиқ этди, зўравонлик билан уларни қамоққа тиқди, ҳибсга олди. Бу ҳукумат ҳокимиятга келгандан бери Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан кўпчиликни қафас ортига ташлади. Ҳизб ут-Таҳрир зўравонлик услубини қўлламаслигини ҳамда фақат фикрий ва сиёсий курашда Муҳаммад Мустафо САВнинг тариқатларига қаттиқ риоя қилишини ҳамма яхши билади. Аммо ҳукумат бунга эътибор бермай, фақат Ҳизб аъзоларинигина қамоққа тиқиш билан чекланмади, балки судьяларга ҳам босим ўтказиб, Ҳизб аъзоларини кафолат асосида озод этишларига ҳам рухсат бермади. Айрим порахўр судьялар ҳукуматнинг бундай буйруқларига тўла итоат қилишди.
– Полиция ва хавфсизлик хизматига мушрик ва илмоний мулозимларни тайин қилди. Исломга нисбатан нафрат туювчи бу ходимлар даъват аҳлини йиртқичларча қийноққа солиш билан шуғулланишмоқда. Масалан, яқинда 2015 йил 30 август куни бу жаллодлар Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо икки муслимани қамоққа олиб, қаттиқ калтаклашди. Муҳтарама сингилларимиз азоб чекаётиб, «Аллоҳ, Аллоҳ», деганларида, «кутингларчи, Аллоҳ илтижоларингни қабул қилармикин», дея уларни масхаралашди!
Эй мусулмонлар!
Биз динига холис мусулмонларга, сиёсий Исломга даъват қилаётганларга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши бу золим режим содир этаётган мункар қилмишларни санаб тугатолмаймиз. Аммо шу келтирганларимизнинг ўзи Ҳасинанинг ўз хўжайинлари топширган урушни нақадар қонхўрлик билан олиб бораётганини фош этишга кифоя қилади. Уларга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг
يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлишди» [Саф 8]
деган каломи мос келади. Шу боисдан биз сиз мусулмонларни динингизга қарши олиб борилаётган бундай урушга нисбатан қарши позицияни эгаллашга ҳамда хавфсизлик ходимларини зўравонлик билан қамоққа олиш ва ҳибсда ушлаб туришдан тийиб қўйишга даъват қиламиз.
Эй полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари!
Набий САВ айтадилар:
«لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ»
«Аллоҳ Азза ва Жаллага осийлик қилиш билан Унинг бандасига итоат этилмайди» (Имом Аҳмад ривояти). Аллоҳ Таоло сизларни режимнинг Ислом учун фаолият қилаётганларни таъқиб қилиш, қамаш ва бостириш каби буйруқларига итоат этишдан қайтарди. Баъзи бирларингизнинг режим буйруқларини ижро этиш бизнинг вазифамиз, деган даъволарининг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдида заррача аҳамияти йўқ. Чунки Аллоҳ сизга куфр ва унинг аҳли фойдасига хизмат қилувчи бундай буйруқларга рози бўлмаслик мажбуриятини юклаган. Сиз Америка, куфр давлатлари, илмонийлар, мушриклар ва уларнинг малайлари манфаатларига хизмат қиладиган армия ролини бажаришдан тийилмоғингиз даркор. Бас, Ислом душманлари ва уларнинг малайлари учун ўз мусулмон биродарларингиз ва опа-сингилларингизга қарши курашманг. Ҳасина режимининг – юрт хавфсизлигини сақлаш учун терроризмга қарши кураш лозим, деган даъвосига алданиб қолманг. Ироқ, Афғонистон, бугун эса Сурияни вайрон қилинаётгани Исломга қарши бундай урушларнинг юрт хавфсизлигига мутлақо алоқаси йўқ эканини исботлаб турибди. Аслида, бу ўзларини кофирларга сотган тоғутларнинг ўз тахтлари хавфсизлигини ҳимоя қилиш йўлида қилаётган урушларидир. Уларнинг – бу фақат жиноятчи тўдаларга қарши кураш, деган даъволарига ҳам алданманг. Сизлар Исломга даъват қилаётганларга ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши курашиш билан ўзингизни одамлардан ажралган тўдага айлантириб, Умматнинг ғазабига нишон қиляпсиз. Уммат эса Ислом билан биргадир, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилаётган зотлар билан биргадир. Бу зотлар ўз биродарлари ва опа-сингилларига зулм қилаётганингиз учун сизни доим дуои бад қилмоқдалар. Эслатиб қўяйлик, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сиздан ҳар бир амалингиз устида ҳисоб талаб қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
«Мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, тавба қилмаган кимсалар учун албатта жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бор» [Буруж 10]
Росулуллоҳ САВнинг ушбу сўзларини ҳам сизга эслатиб қўяйлик:
«مَنْ رَوَّعَ مُؤْمِنًا، لَمْ يَؤَمِّنِ اللهُ رَوْعَتَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Ким бирор мўминни қўрқитса, Аллоҳ унинг қиёмат кунги қўрқувидан омонлик бермайди» («Канзул Уммол»). Сизни яна шундан ҳам огоҳлантирамизки, мудом тоғутларга итоат қилишдан тийилмас экансиз, фақат қиёматда эмас, балки бу дунёда ҳам зиён кўрасиз. Яқинда Аллоҳнинг изни ила, барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо бўлса, унинг маҳкамасига тортилишингизга ҳамда Исломга ва мусулмон ака-ука, опа-сингилларингизга қарши содир этган жиноятларингиз учун жавоб беришингизга асло шубҳа йўқ.
Эй судьялар!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло албатта сизни ҳам сўроққа тутади. Чунки Аллоҳ одамлар устидан Ўзи нозил қилган аҳкомлар билан, яъни адолат билан ҳукм қилишга буюрди:
وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْبِالْعَدْلِ
«(Аллоҳ) сизларни одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» [Нисо 58]
Сизнинг Исломга чақираётганларга қарши ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётган йигит-қизларига қарши татбиқ қилаётган терроризмга қарши кураш қонунингиз на Аллоҳнинг Китобига мувофиқ келади, на Росули САВнинг Суннатига. Ҳатто бу қонунингизни адолатга ҳам алоқаси йўқ. У кофирлар томонидан ишлаб чиқилган қонун бўлиб, бундан Исломга қарши курашишни ва холис мусулмонларнинг адолатга эришишдан маҳрум этишни кўзлашган. Ўзингиз ҳам буни яхши баласиз. Илтимос, бу ҳақиқатдан кўз юмманг, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг калималарига орқа ўгирманг. Бундан ташқари, ўз мансабингизда ҳурматли судья эканингизни даъво қиласиз. Бироқ яхшилаб фикрланг-да, ўзингизга савол беринг, Муҳаммад САВга эргашган холис мусулмон ака-укалар ва опа-сингилларни қамоққа тиқиш билан қандай ҳурматга эришиш мумкин?! Обдан ўйлаб кўрайлик, Исломга қарши уруш қилишга тил бириктиришда қандай ҳурмат бўлиши мумкин?! Ва ниҳоят, Набий САВдан ривоят қилинган ушбу ҳадисни ўқиб, яхшилаб фикр қилинг:
«الْقُضَاةُ ثَلاَثَةٌ وَاحِدٌ فِي الْجَنَّةِ وَاثْنَانِ فِي النَّارِ، فَأَمَّا الَّذِي فِي الْجَنَّةِ فَرَجُلٌ عَرَفَ الْحَقَّ فَقَضَى بِهِ، وَرَجُلٌ عَرَفَ الْحَقَّ فَجَارَ فِي الْحُكْمِ فَهُوَ فِي النَّارِ، وَرَجُلٌ قَضَى لِلنَّاسِ عَلَى جَهْلٍ فَهُوَ فِي النَّارِ»
«Қозилар уч хилдир. Уларнинг биттаси жаннатда, иккитаси дўзахда бўлур. Жаннатий қози ҳақни билган ва унга кўра ҳукм қилган кишидир. Дўзахий қозилар эса биринчиси ҳақни билиб, адолатсиз ҳукм қилган киши бўлса, иккинчиси жоҳил бўла туриб одамларга қозилик қилган кишидир» (Абу Довуд ривояти).
Шунинг учун биз сиздан талаб қиламиз қилаётган ҳукмларингизда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган ишга амал қилиш билан тўғри йўлга эргашинг, Исломга даъват қилаётганларга ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётганларга инсоф-адолат қилинг, ҳукумат буйруқларига эргашиб, уларни қамоққа ҳукм қилиш ўрнига, озодликка чиқаринг.
Эй нуфузли кишилар!
Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»
«Сизлардан кимдир мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар тили билан ҳам ўзгартиришга қодир бўлмаса, уни қалби билан ўзгартирсин, аммо бу имоннинг энг заифидир» (Имом Муслим ривояти). Сиз ҳукуматнинг мункар ишларини очиқ айтишга қодирсиз, чунки сиз нуфузли кишиларсиз. Бундан ташқари, сизда турли минбарларга чиқа олиш ва ўша ердан ҳақ сўзни айтиш имконияти бор. Биз сизни бугун Америка ўз иттифоқчилари ва малайлари билан Исломга қарши уруш олиб бораётган бир пайтда, қўл қовуштириб, миқ этмай ўтиришдан қайтарамиз. Юртнинг холис ҳалол ўғил-қизларини озод этишда ва уларни репрессия қилишдан ҳукуматни тийиб қўйишда нуфузингиздан фойдаланишга даъват қиламиз. Токи, позициянгиз сизни бу дунёю у дунё муваффақиятига элтсин, ҳасрат ва надоматга элтмасин.
Эй армия сафидаги холис зобитлар!
Исломга қарши уруш қачонгача давом этади?! Ахир, тоғут Ҳасина юртда Ислом ва мусулмонларга қарши туғён қилишда кундан-кунга ҳаддан ошмоқда. Сиз бўлсангиз, бунга чек қўйишга қодир бўла туриб, сукут қилмоқдасиз. Биз сизни Ислом ва мусулмонлар йўлида Аллоҳ ва Росулига итоат қилган ҳолда фаолият қилаётган ҳалол ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизни қутқариш учун ўз бурчингизни мардлик билан адо этишга чақирамиз. Бурчингиз эса, Аллоҳнинг душмани ва мушрик давлатлар иттифоқчиси тоғут Ҳасинани ағдаришдир. Бас, уни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Ана шунда нафақат Бангладешда, балки бутун дунёда Исломга қарши уруш олови ўчади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва имонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг!» [Тавба 119]
Ҳизб ут-Таҳрир 10 муҳаррам 1437ҳ
Бангладеш 23 октябр 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми