ЕРЛАРГА ОИД ҲУКМЛАР
بسم الله الرحمن الرحيم
ЕРЛАРГА ОИД ҲУКМЛАР
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Аввалги мақоламизда сизларни ернинг асли ва манфаати, ерга эгалик, ушрий ва хирожий ерларга оид шаръий ҳукмлар билан таништирдик. Ушбу мақоламизда ҳам ерларга оид ҳукмлар билан таништиришда давом этамиз.
Ушр билан хирожнинг фарқи шундан иборатки, ушр ердан чиққан ҳосилдан олинади. Агар ер ёмғир суви билан суғорилса, давлат олинган ҳосилнинг ўндан бир қисмини (1/10) олади. Агар ер чархпалак ёки шунга ўхшаш нарсалар билан сунъий суғорилса, давлат ҳосилнинг йигирмадан бирини (1/20) олади. Муслим Жобирдан ривоят қилади: Пайғамбар с.а.в. дедилар:
فِيمَا سُقَتِ الْأَنْهَارُ وَالْغَيْمُ الْعُشُورُ وَفِيمَا سُقِىَ بِالْسَّانِيَةِ نِصْفُ الْعُشْرِ
“Дарёлар ва ёмғирлар суғорадиган ерлардан ушр олинади, туя билан суғориладиган ерлардан ушрнинг ярми олинади”.
Ушр закот ҳисобланиб, байтулмолга қўйилади ва оятда зикр қилинган саккизта тоифанинг биригагина сарфланади. Аллоҳ айтади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنْ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
– “Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир“. (Тавба.60)
Расулуллоҳ с.а.в. Абу Мусо ва Муозни одамларга диний ишларни ўргатиш учун Яманга юбораётган пайтларида айтган ушбу ҳадисни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривоят қилади:
لاَ تَأْخُذوا الصَّدَقَةَ إِلاَّ مِنْ هَذِهِ الْأَرْبَعَةِ: الشَّعِيرِ، وَالْحِنْطَةِ، وَالزَّبِيبِ، وَالتَّمْرِ
“Ушбу тўрт нарса – арпа, буғдой, майиз ва хурмодангина садақа олинглар”.
Ерга солинадиган хирож эса давлатнинг ер эгасидан муайян миқдорни олишидир. Бу миқдорни давлат олинган ҳосилга қараб эмас, одатда олиниши мумкин бўлган тахминий ҳосилга қараб белгилайди. Ер эгасига ҳам, байтулмолга ҳам зулм бўлмаслиги учун ернинг имкониятига қараб, хирож белгилаб қўйилади. Хирож ер эгасидан ҳар йили, у ерга экин экса ҳам, экмаса ҳам, ер ҳосил берса ҳам, бермаса ҳам олинади. Умар ибн Хаттоб р.а. Усмон ибн Ханифни Ироқнинг чекка қишлоқларига жўнатиб, ўша ерларни ўлчаб чиқишга буюрди ва ишлов берилган ёки берилмаган ҳар бир жариб (1260-1592м2) ерга бир дирҳам ва бир қафиз хирож белгилади. Бу ривоятни Абу Юсуф хирож бобида Амр ибн Маймун ва Хориса ибн Мазрибдан ривоят қилган. Хажжож ибн Артаа ҳам ибн Авфдан қуйидагини ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб Ироқнинг Ҳалвон тоғидан бошқа ерларини ўлчаб, обод қилинган ёки қилинмаган, челак ёки бошқа нарсалар билан суғориладиган, экиладиган ёки экилмайдиган ҳар бир жариб ер учун хирожни бир дирҳам ва бир қафиз деб белгилади.
Хирож байтулмолдаги закот бобидан бошқа бобга қўйилади ва давлат уни ҳам бошқа бойликларни сарф қилганидек, ўзи маъқул кўрган жиҳатларга сарф қилади.
Куч билан фатҳ қилинган ва хирож белгиланган ерлар учун хирож абадий ҳисобланади. Аҳолининг Исломга кириши ёки уни мусулмонга сотиши билан хирож соқит бўлмайди, чунки унинг куч билан фатҳ қилинганлик сифати қиёматгача боқий қолади. Аҳоли ушр билан бирга хирож тўлаши вожиб. Чунки оят ва ҳадисларга кўра, хирож ерга вожиб қилинган ҳақ, ушр эса мусулмон еридан олинган ҳосилга вожиб қилинган ҳақдир. Бу икки ҳақ бир-бирига зид эмас, чунки улар икки хил сабабларга кўра вожиб бўлди. Аммо ҳанафийлар ушр ва хирожни жам қилмасликка далил қилиб, Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадис деб ҳисоблайдиган қуйидаги сўзлар ҳадис эмас:
لاَ يُجْتَمَعُ عُشْرٌ وَ خِرَاجٌ فِى أَرْضِ مُسْلِمٍ
“Мусулмон еридан ҳам ушр, ҳам хирож олинмайди”. Ҳофизлар буни Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларидан деб ҳисобламаганлар.
Аввал хирож йиғилади. Кейин қолган экинлар ва мевалар нисобга етса, улардан закот олинади, агар нисобга етмаса, улардан закот олинмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
17.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми