Эрон режими Аллоҳнинг душманларига дўстлик қилаётгани билан мақтанмоқда!

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Эрон режими Аллоҳнинг душманларига дўстлик қилаётгани билан мақтанмоқда!
Ҳижрий 1439 йил 6 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 23 январ сешанба куни «Арабий жадид» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Эрон Олий муршидининг давлат ишлари бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий «Агар Эрон бўлмаганда, бир неча ҳафтадаёқ Сурия режими қулаган ва ИШИД Бағдодга келиб олган бўлар эди ҳамда Россия минтақада ҳеч қандай ролни ўйнай олмас эди», дея Эроннинг минтақа ва Суриядаги роли юксак эканини таъкидлади.
Вилоятий «Ақсо масжидини озод этиш» номли тадбирда – минтақа барқарорлиги байроғини баланд кўтариб, сақлаб тура олишга Эрондан ўзга ҳеч бир давлат қодир бўла олмаслигини таъкидлаб, регионал вазиятни «жуда қалтис», дея сифатлади.
Эрон Олий муршиди маслаҳатчисининг фикрича, Теҳроннинг минтақадаги низолар борасида ўйнаётган роли – унинг «дардни даволашдан кўра, ундан сақланиш осонроқ, агар Эроннинг Ироқ ва Сурияда ўз роли бўлмаганда эди, бу таҳдид унга ҳам келиши муқаррар эди», деган эътиқодидан келиб чиққан».
Роя газетаси шарҳи:
Бу Эрон режими, уялмасдан Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг душмани бўлган салибчи Россияга дўстлик қилаётгани билан очиқ мақтанмоқда. Шунингдек, энг катта шайтон бўлган Американинг малайи қонхўр Баасчи режимга ёрдам берганини ҳаёсизларча очиқ-ошкор айтиб турибди… Америка эса, агар Эрон бўлмаганда Афғонистон билан Ироқни босиб ололмаган бўлардик, дея у билан фахрланади. Эроннинг бу баёноти, Ҳақ Субҳанаҳу рва Таолонинг
﴿لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ﴾
«Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз» [Мужодала 22]
дея қилган амрига юзсизларча тажовуз қилишдир. Бошқа томондан исломий ҳаракатлардаги бир кимса, Эрон қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда, деган ёлғон билан уни мадҳ этяпти! Уммат ёрдамга жуда-жуда муҳтож бўлиб турган бир пайтда шунчалик ҳам оғир уйдирма бўладими?! Ахир, бугун Уммат унинг қўлидан тутиб ҳидоятга бошлайдиган, тараққий топишига ҳамда мустамлакачи давлатларга қулликдан ва уларнинг малай ҳукмдорлари зулмидан халос бўлиш сари етаклайдиган давлатга нақадар муҳтождир! Эрон ҳақида бир сўзни айтишимиз қолди, холос: бугунги вазият нақадар оғир бўлиб, муҳтожлик нақадар кўп бўлмасин, хиёнат мутлақо оқланмайди.
Роя газетасининг 2018 йил 7 феврал чоршанба кунги 168-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ