| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Европанинг Туркияга ташрифлари ва бу ташрифларнинг Сурия аҳлига қарши тил бириктирувга боғлиқлиги

Европанинг Туркияга ташрифлари ва бу ташрифларнинг Сурия аҳлига қарши тил бириктирувга боғлиқлиги

By htadmin
21.02.2017
1995
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Европанинг Туркияга ташрифлари ва бу ташрифларнинг Сурия аҳлига қарши тил бириктирувга боғлиқлиги

Асъад Мансур қаламига мансуб

2017 йил 2 февралда Германия канцлери Меркел Туркияга сафар қилиб, президент Эрдўған ва бош вазир Йилдирим билан учрашди. У айни сафарини олий даражадаги Мальта саммитидан бир кун аввал амалга оширди. Меркел Европа Иттифоқи вакили сифатида 2016 йил 18 мартда имзоланган Туркия орқали Европага қочқинлар кириб келишига чек қўйиш битимини мустаҳкамлашни ҳамда саммитда айни битим ҳамон амалда экани ва Туркия томонидан уни бузиш хавфи йўқлиги билан Европа Иттифоқи давлатларини хотиржам қилишни истади. Чунки аслида, Европа Иттифоқи ва унга тобе давлатлар қочқинлар масаласидан ҳадиксираб, уни иттифоқ жипслигига таҳдид, деб билишади. Дарҳақиқат бу масала уларнинг ўртасида кескин қарама-қаршиликни келтириб чиқарган. Натижада, Германия билан Франция ва уларга тобе давлатлар Европа Иттифоқининг халқаро таъсирини йўқотмаслик учун биринчи даражали сиёсий сабаблар тақозосига кўра, қочқинларни қабул қилиш сиёсатини танлади. Аммо бу сиёсатга Венгрия, Чехия, Словакия ва Польша қарши чиқди. Чунки улар халқаро таъсир ҳақида фикрламайдиган ва Америка таъсири остида юрадиган давлатлардир. Хусусан, Европа Туркиядаги инқилобга уриниш амалиётини зимдан қўллаб-қувватлагани учун ҳамда Туркияни ушбу инқилоб уринишига алоқадорликда айбланганларга қарши кенгкўламли қамоққа олиш кампаниясини олиб боргани сабабли танқид қилгани учун Туркия-Европа муносабатлари таранглашган эди. Шунинг учун қочқинлар масаласи Европа Иттифоқи учун ғоят муҳим масалага айланди. Бунинг устига, Американинг янги сайланган президенти Трамп қочқинлар мавзусида Европага, хусусан, Меркелга ҳужум қилиб, мазкур қарши чиқаётган давлатлар ва Европадаги миллатчи партиялар позициясини мустаҳкамлади ҳамда уларни Европанинг мўътадил дея кўрилаётган сиёсатларига қарши ҳаракат қилишга гижгижлади… Зеро, Европа Иттифоқни сақлаб қолишга қаттиқ ҳаракат қилиб, Трамп гижгижлаётган миллатчи бўлгинчилик сиёсатини қоралаб келмоқда.

Мана шу нарсалар сабабли Европада ўлчовлар бузилиб кетди. Меркель «Европа ўз тақдирини ўзи белгилайди. Мен оламда қандай ролга эга эканимизни аниқ белгилаб олишимизга қараб, муносабатларимизни ҳам НАТО орқали жуда яхши тарзда идора эта олишимизга ишонаман», дея Трампга қарши баёнот берди. Кейин Австрия канцлери Кристиан Керн ҳам Америкага ҳужум қилиб, унга Сурия инқирози ва унинг оқибатлари жавобгарлигини юклади. У жумладан бундай деди: «Трампда европаликларга берадиган дарснинг ўзи йўқ. Шубҳасиз Америка ҳарбий жиҳатдан аралашгани сабабли қочқинлар оқимидаги жавобгарликнинг бир қисми унинг зиммасига тушади».

Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, инқилобга уриниш ортидан Туркия билан Европа Иттифоқи ўртасида таранглик юзага келганди. Шунинг учун Европа Меркель сафари орқали Туркия билан мазкур битимни мустаҳкамлаб олишни истади. Шундан сўнггина қочқинлар оқими масаласига ўта олади. Масалан, Европа Кенгаши раиси Дональд Туск Мальта саммити бошланган куннинг оқшомида «Ливиядан Италиягача чўзилган бу йўлни ёпиш вақти келди», деб айтди. Демак, қочқинлар масаласи Европа Иттифоқи учун ҳалокатли омилга айланди. Шундоқ ҳам Британиянинг Иттифоқдан чиқишга оид референдум ўтказиши ортидан ҳалокат янада кўпроқ таҳдид солаётган эди. Трампнинг қудратга келиши эса, Европа Иттифоқи учун мазкур омилларга қўшимча яна бир омилга айланди. Чунки Америка Европа Иттифоқини вайрон қилмоқчи, уни халқаро майдонда таъсири тугаган ва Америка билан рақобатлашолмайдиган, фақат унинг соясига эргашадиган Иттифоққа айлантириб қўймоқчи. Шу боис Туск 2017 йил 31 январда Трамп баёнотларига қарши баёнот бериб, «Янги Америка маъмуриятининг янги геосиёсий вазиятга оид хавотирли баёноти бизни ўз келажагимиз ҳақида бутунлай башорат беролмайдиган қилиб қўймоқда», деди. Кейин саммит олдидан Европа Иттифоқи раҳбарларига бундай дея мурожаат қилди: «Шуниси бизга тиниқ бўлиши керакки, Европа Иттифоқининг парчаланиши унга аъзо давлатларга яна сохта мустақилликни беради. Бу нарса ҳатто бизни Америка, Россия ва Хитойдек йирик кучларга тобе бўлиб қолишимизга ҳам олиб боради».

Шунинг учун Меркел Туркия зиёрати чоғида муносабатларни «таъмирлаб» олишга ҳаракат қилди ва қочқинларга оид муҳим масалани муҳофаза қилишни истаб, Туркия сиёсатини танқид қилишдан ўзини тийди. Ундан Эрдўғаннинг конституцион ислоҳотлари ҳақида сўралганда «Бу халқ инқилобга уриниш ортидан демократияни ҳимоя қилмоқда», деб жавоб берди. Курдистон Ишчилар партияси ҳақидаги саволга «Икки давлат унга қарши курашишга қодир», деди, сўнг «Германия Сурия-Сурия музокараларини ўтказишда Туркияни қўллаб-қувватлайди», деди. (Сурия-Сурия деганда малай режим билан малай мухолафат назарда тутилмоқда). Эрдўған бундай деди: «Сурия билан Ироқ мавзуси Меркель билан муҳокама қилган регионал мавзуларимиз ичида энг асосийси бўлди… Биз терроризмга қарши курашда ҳам бажара олишимиз мумкин бўлган ишларни муҳокама қилдик». Йилдирим «Германиянинг Исломий Давлатга қарши курашдаги ҳиссасини юксак» қадрлади ва «Европа хавфсизлиги икки йўналишга боғлиқ. Бири муҳожирлик иккинчиси терроризм», деди. Ушбу баёнотлардан кўриниб турибдики, Меркел Туркия-Европа ўртасидаги тарангликни юмшатишга ва қочқинларга оид битимни мустаҳкамлашга муваффақ бўлди ҳамда Европанинг халқаро ролини исботлаш мақсадида, Европа ҳам Сурия ва минтақада ўз ролига эга эканини зўр бериб таъкидлади.

Энди, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг 2017 йил 28 январдаги Туркия сафарига келсак, бунга у 2017 йил 7 январда Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашганда қарор қилди. Яъни 2017 йил 9 январда Кипр билан боғлиқ Женевада қайта ўтказилган музокаралардан икки кун олдин қарор қилди. Зеро, Британия Кипрдаги тақдиридан хавотирда. Чунки Британиянинг у ерда муҳим ҳарбий ва разведка базалари бор, Америка эса уни Кипрдан ҳайдаб, ўрнига ўзи келишни истамоқда. Хусусан, Кипр билан боғлиқ музокараларнинг қайта бошланиши, Кипр хавфсизлигига кафил давлатлар битимини бекор қилиш сари кетмоқда. Бу эса у ердаги ҳарбий жойлашувга якун ясашга, бинобарин, Британия базаларини чиқариб юборилишига замин тайёрлайди. Дарҳақиқат, Тереза Мэйнинг Туркияга келишидан олдин унинг матбуот воизи бундай деди: «Кипр масаласи бош вазирамизнинг кун тартиби доирасида. Ҳукуматимиз навбатдаги Кипр тинчлик музокараларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда». Мэйнинг Туркия сафари мақсадларидан яна бири, Британиянинг Сурия ва минтақада алоҳида ўз ролига эга бўлишга ҳарислик қилаётганидир. Яъни музокараларда терроризмга қарши кураш, хавфсизлик ва мудофаа масалалари ўрин олгани, айтилди!

Туркия Европанинг сўнгги позицияларига қарамай, у билан муносабатларни яхшилашга қаттиқ уринмоқда. Чунки у юқорида айтганимиз сабабларга кўра, Европанинг бир қисми бўлишни жуда истайди. Чунки унинг савдо айланмасининг 60 % Европа билан. Шу боис у Америка таъсири остида ҳаракат қиладиган ва унинг сиёсатларини оқизмай-топизмай адо этадиган давлат бўлишига қарамай, Европа билан алоқалар узилишини истамасдан, нима бўлса ҳам уни ислоҳ қилишда қаттиқ турди.  Ҳатто Туркиянинг Америка сиёсатларини амалга ошириши шу даражага етдики, у Сурия аҳлига қарши тил бириктирди, Ҳалабни ва бошқа минтақаларни қонхўр режимга топшириб, қўзғолончиларни алдади. Қўзғолончилардан хоинларини – режим вакиллари билан бирга учрашиб унинг барча жиноятлари ҳақини беришлари учун – Остонага олиб борди. У, ҳатто қўзғолончилар жиноятчи режимга таслим бўлиб «муштарак миллий ҳукумат» номи остида унга қўшилгунларигача уларни яна қайта Женевага боришга ҳам албатта мажбур қилади.

Ҳа, исломий оламдаги бошқа зараркунанда режимлар каби, бу илмоний Туркияга ҳам ишонч йўқ. У ўз манфаати йўлида бутун қўзғолончиларни бозорда қул қилиб сотиб юборишдан ҳам тоймайди ва ким унга ишонса, албатта ютқазади… Унинг бу сиёсатини ўзгартириш учун битта йўл бор. У ҳам бўлса, Туркия Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг бир бўлаги бўлиши учун уни жумҳурият эълон этилмасидан олдинги замонига қайтаришдир. Шунда Туркия Аллоҳнинг изни ила бошқа исломий юртлар билан бирга, Европа ва бутун дунё халқларига эзгулик улашувчи буюк Давлатда бирлашади.

Роя газетасининг 2016 йил 8 феврал чоршанба кунги 116-сонидан

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Нима сабабдан Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиляпти?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия халқаро Халифалик конференцияси ўтказди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Сомалида минглаб инсонларга очарчилик ўлими таҳдид солиб турган бир пайтда Америка у ерда Пентагонга мутлақ эрк бериб қўймоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/