Халифалик истилоҳи фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми? Дунёдаги уқубат қиёматда гуноҳга каффорат бўладими? деган саволларга жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
1 – Халифалик истилоҳи фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми?
2 – Дунёдаги уқубат қиёматда гуноҳга каффорат бўладими? деган саволларга жавоб
Саволлар:
Ассаламу алайкум, менинг икки саволим бор:
Биринчи: Исломий давлат учун Халифалик истилоҳи Аллоҳ шу давлатга фарз қилган фиқҳий истилоҳми ёки сиёсий истилоҳми?
Иккинчи: Маълумки, Исломда агар банда гуноҳ қилиб халифа унга ҳад, қасос ёки таъзир ижро қилса қиёмат куни ундан шу гуноҳнинг жазоси соқит бўлади (яъни шу гуноҳ учун жазоланмайди). Бу ерда савол қуйидагича:
Биз бугун зўравон илмоний бошқарувга бўйсунмоқдамиз ва куфр диёрида яшамоқдамиз. Агар банда бугунги кунда гуноҳ қилса вазъий қонундан келиб чиққан уқубат билан жазоланса – масалан одам ўлдиргани учун ўлдирилса ёки ўғирлик қилгани учун қамалса, ваҳоланки ўғирликнинг жазоси қўлни кесишдир – қиёмат куни ундан шу маъсиятнинг гуноҳи соқит бўладими? Аллоҳ сизни биздан ва мусулмонлардан барча яхшиликлар билан мукофотласин.
Жавоблар:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Биринчи саволга нисбатан айтадиган бўлсак, Аллоҳ Умматга фарз қилган бошқарув низоми Халифаликдир. Шунинг учун Халифалик фиқҳий истилоҳ, яъни шаръий ҳақиқатдир. Шунингдек Халифалик бошқарув низомидир, яъни Халифаликда халифа амалга оширадиган сиёсий ишлар мавжуд. Бунинг тафсилоти қуйидагича:
1 – Халифалик фиқҳий истилоҳ – «шаръий ҳақиқат»дир. Чунки шаръий нусуслар бунга далил бўлиб келган. Жумладан:
– Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
– Аҳмад ва Абу Довуд Тиёлисий Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ дедилар:
«إِنَّكُمْ فِي النُّبُوَّةِ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، ثُمَّ سَكَت»
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон (подшоҳлик) бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Сўнг Пайғамбар САВ сукутга чўмдилар».
– Муслим Абу Ҳозимнинг бундай деганини ҳам ривоят қилди: мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим. Ундан Набий САВнинг шундай деганини эшитдим:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ»، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: «فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади». Шунда: бизга нимани буюрасиз? — дейишган эди, айтдилар: «Биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».
– Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ дедилар:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ، فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан иккинчисини ўлдиринглар».
Шаръий нусуслар низом «Халифалик» эканини, бу низомдаги ҳокимлар эса «халифалар» эканини баён қилган. Уларни Росулуллоҳ САВ ва хулафои рошидинлар шундай номлаганлар. Халифа мўминлар амири ва мусулмонлар имоми бўлиб, уларни Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариати билан бошқаради. Яъни «Халифалик» ва «халифа» унга далил келган фиқҳий истилоҳлар – «шаръий ҳақиқат»дир. Биз бу далилларни юқорида зикр қилдик.
2 – Энди Халифалик низомининг фарзлигига келсак, бунга Қуръон, Суннат ва саҳобалар ижмосидан далиллар келган. Жумладан Қуръонда Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ САВга хитоб қилиб шундай деди:
فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ
«Бас, уларнинг ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» [Моида 48]
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ
«(Эй Муҳаммад), уларнинг ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
Росулуллоҳ САВга одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, дейилган хитоб у кишининг Умматига бўлган хитобдир. Бунинг мафҳуми Росулуллоҳ САВдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳокимни пайдо қилинглар деганидир. Бу хитобдаги буйруқ қатъийликни ифода қиляпти. Чунки бу ерда хитоб мавзуси фарздир. Бу эса усул илмида бўлганидек қатъийликка далолатдир. Росулуллоҳ САВдан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳоким бу — халифадир. Мана шундай бошқарув низоми Халифалик низомидир. Бундан ташқари, ҳадлар ва бошқа ҳукмларни қоим қилиш вожибдир, улар эса ҳоким билангина қоим қилинади. «Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир» қоидасига биноан шариатни қоим қиладиган ҳокимни пайдо қилиш вожибдир. Бундай ҳоким халифадир, бошқарув низоми эса Халифалик низомидир.
Суннатга келсак, Нофеъдан ривоят қилинишича у деди: Менга Абдуллоҳ ибн Умар айтди: мен Росулуллоҳ САВнинг шундай деганларини эшитдим:
«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Муслим ривояти). Демак Набий САВ ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар, бўйнида байъатсиз ҳолда ўлган кимсани жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатладилар. Байъат Росулуллоҳ САВдан кейин фақат халифага берилади, бошқа ҳеч кимга берилмайди. Бу ҳадис ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишини вожиб қиляпти, яъни унинг вужудга келиши билан ҳар бир мусулмон байъат беришга ҳақли бўлган халифанинг бўлишини вожиб қиляати. Агар мусулмон халифа мавжуд бўлмай ўлса унинг ўлими жоҳилият ўлими бўлади. Бу Ислом билан ҳукм юритадиган халифани пайдо қилишга ҳаракат қилмасликнинг гуноҳи оғирлигига далолат қилади.
Энди саҳобалар ижмосига келсак, саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Росулуллоҳ САВ вафотидан кейин у кишининг халифасини тиклаш лозимлигига ижмо қилдилар. Саҳобаларнинг халифани тиклаш вожиблигига қатъий ижмо қилганликлари Росулуллоҳ САВ вафот этганларидан кейин Пайғамбаримиз САВни дафн қилишни кечиктириб, у кишининг халифасини тиклаш билан машғул бўлишларида яққол кўринди. Ҳолбуки маййитни вафот этганидан кейиноқ дафн қилиш фарздир. Росулуллоҳ САВни тайёрлаш ва дафн қилиш билан машғул бўлишлари лозим бўлган саҳобалардан бир қисми дафн билан машғул бўлмай, халифани тиклаш билан машғул бўлдилар. Саҳобаларнинг қолган қисми эса бунга сукут қилдилар ва улар ҳам дафнни икки кеча кечиктиришда шерик бўлдилар. Ваҳоланки бунга қарши чиқишлари ва дафн билан машғул бўлишлари мумкин эди, бунга қудратлари етарди. Росулуллоҳ САВ душанба куни чошгоҳда вафот этдилар, сешанбага ўтар кечаси ҳам, Абу Бакрга байъат берилган сешанба кундузи ҳам дафн қилинмадилар. Шундан кейин чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар. Яъни, дафн икки кеча кечикди. Росулуллоҳ САВ дафн қилинишларидан аввал Абу Бакрга байъат берилди. Демак, маййитни дафн қилишдан аввал халифани тайин қилиш билан шуғулланиш ижмо бўлиб қолди. Бу халифани тайин қилиш маййитни дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади.
Шунга биноан, Халифаликни тиклаш ва халифани вужудга келтириш энг муҳим фарздир.
3 – Энди Халифалик Исломдаги бошқарув низоми эканига, унда халифа амалга оширадиган сиёсий ишлар мавжудлигига келсак, сиёсат ишларни ғамхўрлик билан бошқаришни англатади. Халифалик ва халифанинг асосий иши Уммат ишларини ғамхўрлик билан бошқаришдир ва ҳоким тарафидан ишларнинг бошқарилиши бу сиёсатдир.
Сиёсат сўзи луғатда «ساس يسوس» калимасидан олинган бўлиб, ҳокимнинг ишларни бошқариши тушунилади. Қомусул Муҳитда «سست الرعية سياسة Фуқарога сиёсат қилдим: Уларни буюрдим ва қайтардим» деб келади.
Мухторус Сиҳоҳда «سوس» моддасида қуйидагича келади: «سَاسَ الرَّعِيَّةَ يَسُوسُهَا سِيَاسَةً بِالْكَسْرِ».
Уммат ишларини бошқаришни халифага боғлаган ҳадислар ҳам келган. Жумладан:
Бухорий Ибн Шиҳобдан ривоят қилди… Унга Солимнинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Умар шундай деди: мен Росулуллоҳ САВнинг шундай деганларини эшитдим:
«كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»
«Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир». Халифанинг иши фуқаролар ишини ғамхўрлик билан бошқаришдир. Ҳоким тарафидан ишларнинг бошқарилиши луғавий маънога мувофиқ сиёсатдир.
4 – Энди охирги «Уқубат қиёмат куни гуноҳга каффорат бўладими?» деган саволга келсак, агар уқубат исломий давлат тарафидан, яъни вазъий қонунлар билан ҳукм юритадиган эмас, балки Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган давлат тарафидан жорий қилинган уқубат булса гуноҳга каффорат бўлади. Бунинг тафсилоти қуйидагича:
– Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилган ҳадисда ث айтади: Биз Росулуллоҳ САВ билан бир мажлисда бирга эдик. Шунда Росулуллоҳ САВ:
«تُبَايِعُونِي عَلَى أَنْ لَا تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا، وَلَا تَزْنُوا، وَلَا تَسْرِقُوا، وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَعُوقِبَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَسَتَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ، فَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ، إِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ، وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ»
«Сизлар менга Аллоҳга ширк келтирмаслик, зино қилмаслик, ўғирлик қилмаслик ва Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни фақат ҳаққи билангина ўлдиришга байъат беринглар. Сизлардан ким байъатига вафо қилса унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким шу ишлардан бирортасини қилиб, қилмишига жазо олган бўлса, жазоси у учун каффорат бўлади. Ким бу ишлардан бирортасини қилсаю Аллоҳ уни яширган бўлса, унинг иши Аллоҳга ҳавола, агар ҳоҳласа кечиради, ҳоҳласа азоблайди». Ҳадис ким дунёда жазо олган бўлса жазоси қиёмат куни у учун каффорат бўлишини баён қиляпти. Шунинг учун у ушбу гуноҳига охиратда жазоланмайди. Шунингдек бу ҳадисдан очиқ кўриниб турибдики, гуноҳга каффорат бўладиган жазо Ислом билан ҳукм юритиши учун халифага байъат берилган исломий давлат тарафидан жорий қилинган жазодир. Чунки Росулуллоҳ САВнинг ҳадиси:
«تُبَايِعُونِي… فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللهِ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَعُوقِبَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ»
«Сизлар менга… байъат беринглар. Сизлардан ким байъатига вафо қилса унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким шу ишлардан бирортасини қилиб, қилмишига жазо олган бўлса, жазоси у учун каффорат бўлади» деган сўз билан бошланяпти. Гуноҳга каффорат бўладиган жазо байъатга боғлиқ. Байъат Ислом билан ҳукм юритадиган ҳокимга берилади. Шунга кўра охиратда гуноҳга каффорат бўладиган, шу дунёда берилган жазо Ислом билан ҳукм юритган давлат тарафидан жорий қилинган жазодир. Аллоҳ Ўзи билгувчидир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
21 робиул-аввал 1435ҳ
22 январ 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми