| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›«Халифалик»ни эълон қилиш ИШИД тушиб қолган бир тузоқдир ва бу нарса унинг бир ташкилот эканлигини асло ўзгартирмайди

«Халифалик»ни эълон қилиш ИШИД тушиб қолган бир тузоқдир ва бу нарса унинг бир ташкилот эканлигини асло ўзгартирмайди

By htadmin
28.11.2016
1876
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

«Халифалик»ни эълон қилиш ИШИД тушиб қолган бир тузоқдир ва бу нарса унинг бир ташкилот эканлигини асло ўзгартирмайди

Ҳижрий 1435 йил рамазоннинг биринчи куни, милодий 2014 йил 29 июнда ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ташкилотининг расмий нотиғи «Абу Муҳаммад Адноний» Исломий Халифалик давлати тикланганини эълон қилди. У шунингдек аъёнлар, қўмондонлар, амирлар ва ИШИДдаги шўро мажлисидан иборат аҳли ҳал вал ақд ўзларининг амирлари «Абу Бакр Бағдодий» лақаби билан танилган «Иброҳим Аввод Бадрий»га халифалик байъатини беришганини, у бу байъатни қабул қилиб бу билан мусулмонлар халифасига айланганини, шунинг учун қолган мусулмонларнинг ҳам унга байъат бериши ва унга итоат этиши вожиб бўлиб қолганини ҳам эълон қилди.

Халифаликни эълон қилиш борасидаги бу оғир хато биз учун кутилмаган иш бўлгани йўқ. Чунки бу иш ўзини итоат этиш вожиб бўлган Исломий давлат деб ҳисоблаб «Ироқ Исломий давлати»ни эълон қилганидан кейин, сўнгра «Ироқ ва Шомдаги Исломий давлат»га айланиш учун ўзига Жабҳатун Нусрани қўшиб олганини эълон қилганидан бошлаб ўзи учун мусулмонлар орасида қабул бўлишни тополмаганидан кейин олдинга қараб қочишга одатланиб қолган ташкилот томонидан содир бўлиши кутилган эди.

Халифалик ҳақидаги бу эълон Ироқда Моликийнинг адолатсиз сиёсатига қарши қўзғолон интифозасига ўхшаш нарса юз берганидан кейин юзага келди. Бу интифозада араб уруғлари, баасчи зобитлар…дан иборат бир неча тарафлар иштирок этди… ва ишлар тартиблаштирилди сўнгра режалаштирганлар томонидан пухталанди. Қўзғолончилар қаршисида мағлуб бўлиб ўз ҳарбий қисмларини тарк қилган ва ўз ортларида оғир қурол-аслаҳаларни, Мосул банкида эса миллиардлаб пулларни қолдирган хизматдаги зобитлар билан тузилган яширин келишув билан шундай бўлди! Бунинг ортидан ахборот воситаларида бу ғалабалар ортида ИШИД турибди, деб уқтириш ва катта шов-шув кўтариб шишириб кўрсатишлар бошланди… Натижада бу ташкилот ўзи ҳақида бу юртни ўзининг имони билан озод қилди ва ўзининг қатъияти билан бу пуллар ва ҳарбий техникаларни ғаниймат-ўлжа қилиб олди, деб хаёл қилди! Бу ташкилотдагилар бутун ер юзи ўзини бошқаришга уларни чақиряпти, Халифалик ўзини эълон қилишлари учун уларни интизор кутяпти, деб хаёл қилишди! Улар яхши гумонда амалга оширилган бу нарса аслида Ғарб томонидан уларни алдаб-авраб секин-аста мана шу қотил тузоққа тушириш эканлигидан огоҳ бўлишмади. Бу тузоқ Халифалик суратини бузиб кўрсатиш учун Халифаликни эълон қилиш тузоғи эди!

Эй дорул Ислом маркази бўлмиш Шом Суриясидаги мусулмонлар!

Юз берган бу ҳодиса буюк Халифалик лойиҳасини йўқ қилиш мақсад қилинган қатор ишлар силсиласидаги бир янги ҳалқа бўлишдан нарига ўтмайди. Суриядаги қўзғолон вазияти ривожи Халифаликни кучли талаб қилиш даражасига, илмонийлар лойиҳаси эса йўқ бўлиш сари юз тутиш даражасига етганидан кейин ва миллий коалициядан иборат бир ҳовуч қолган-қутган илмонийларнинг халқ орасида айтарли ҳеч қандай обрўси қолмаганидан кейин шу ҳалқани қўллаб кўришга ўтишди… Суриядаги ана шу вазият оқибатида Ғарб шу даражада қўрқувга тушиб қолдики бу қўрқув уни ғарбча илмоний ечим фақат Ғарб манфаатлари ва нуфузига хатар туғдираётган Суриядаги ана шу кучли исломий ҳолатга зарба беришдан кейингина дунё юзини кўради, деб аниқ ишонч ҳосил қилишга олиб келди.

Биз албатта Халифалик лойиҳасига қарата кофир Ғарб қопчиғидан отиладиган охирги «ўқ» у халифалик деган бир нарсани тиклаш эканлигини жуда яхши билар эдик. Лекин бу халифалик нима ўзи? У ҳеч шубҳасиз Халифаликни хунук қилиб кўрсатадиган, содда мусулмонларни Халифаликдан нафратлантирадиган, ана шундан кейин Ғарб хоҳласа мусулмонларнинг ўзларининг қўли билан қулатадиган ҳақиқий бўлмаган «халифалик»дир. Мақсад ана шундан кейин Халифаликни талаб қилаётган юз миллионлаб мусулмонлар қалбларида Халифаликни қулатишдир… Зеро биз яқинда Америка президенти Барак Обаманинг маслаҳатчиси Муҳаммад Абёрийнинг: «Халифаликнинг қайтиши бир муқаррар ишдир, шунинг учун Қўшма Штатлар олдидаги ягона вариант Халифаликни ўз измига солишдир» деган гапларини ҳаммамиз эшитдик.

Биз Халифаликни илмонийлар асло тикламаслигини ҳам яхши биламиз. Чунки акс ҳолда у биринчи кунданоқ фош бўлиб шармандаси чиқади… Аксинча Халифаликни мусулмон одамлар тиклайдилар, улар уни тиклаш йўлига ўз қонларини роҳатланиб бахш этадилар, Халифалик йўлида ўзларига қарши чиққанларга қарши жанг қиладилар… Бу эса амалда бўлган ишдир… Бу «давлат»ни эълон қилганлар йўл қўйган энг катта хато ўзларини мансур-нусрат берилган тоифа ва аҳли сунна вал жамоа деб, қолган мусулмонларни эса муртадлик ва мунофиқлик аҳли бўлмаса-да бидъат ва залолат аҳлидир, деб хаёл қилишгани бўлса керак.

Чунки давлат у ҳақида қуруқ эълон қилиб қўйиш билангина ёки у ҳақда хушхабар бериб қўйиш билангина ёки унинг аҳлидан қарши чиққанларни жазолаш билангина бўлмайди. Аксинча давлат – аппарат, низомлар ва муассасалардир. Давлат ўз зиммасидаги вожиб вазифаларни бажаради, қолаверса ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлади… Давлат – барча соҳаларни қамраб олувчи конституция, аниқ қонунлар бўлиб, ҳоким фуқаролар томонидан шу конституция ва қонунлар асосида муҳосаба қилинади… Давлат – ижроий вужуд бўлиб, у ўз ҳокимиятини ва шаръийлигини мусулмонлардан олади, у мусулмонларга уларнинг розилигисиз мажбурлаб юкланмайди… Давлат – армия, полиция, волийлар, қозилар ва хизматчи ходимлардир… Давлат – бир маълум пойтахтдаги тинчлик ва омонликдир, бир қодир, лаёқатли, аниқ султон-ҳукмронлик эгаси бўлган имом бу давлатни бошқаради, истаган одам бу имомни топа оладиган бўлади. Давлат – имом байъатга лойиқ бўлса аҳли ҳал вал ақд унга розилик ва ўз ихтиёри билан берадиган байъатдир.

Аммо Халифалик йўқотилганига тўқсон йилдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин ҳақиқий бўлмаган халифаликни эълон қилинганига келсак, унинг у ерда ҳеч қандай таянчлари йўқ, бир маълум пойтахти ҳам йўқ, кўзга кўриниб турган ғолиб ҳукмронлиги ҳам йўқ, уни эълон қилганларда шариат борасида ҳам, сиёсат борасида ҳам ҳеч бир онг йўқ… Демак бу – Аллоҳга қасамки – мусулмонлар туйғуларини ўйинчоқ қилиб ўйнаш, уларнинг орзу-умидларини чил-парчин қилиш, уларнинг асабларини қийнаш, ёш ўғлонларини куйдириб кул қилиш, уларнинг душманлари фойдасига хизмат қилишдир.

Сўзимиз якунида дорул Ислом маркази бўлмиш Шомдаги аҳлимизга қуйидагиларни айтамиз:

Макру ҳийла тегирмони Ғарб давлатлари элчихоналарида уларнинг малайларида тинимсиз айланмоқда. Улар сизнинг қўзғолонингизни ва қўзғолончиларингизни малайлик, хиёнат ва динга душманлик «кушхонаси»да қурбон қилишмоқчи… Шундай экан уйғонинглар ва уларнинг сизларни бир-бирингиз билан уруштириш учун жар солишаётган чақириқларидан ўта эҳтиёт бўлинглар. Ўзингизни – ўзингиз била туриб – душманларингиз хизматкорларига айлантириб олманг… Киши модомики биронта ҳаром қонни тўкмас экан доим диннинг роҳатбахш кенгликларида бўлади… Демак биз учун бу жаҳаннамий лойиҳага қарши туришнинг йўли фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик фикратини маҳкам тутиш, унинг учун илдам ҳаракат қилиш, Ғарбнинг Халифаликни хунук кўрсатиб уни йўқ қилишга оид ўйинларидан ва қабиҳ режаларидан онгли равишда огоҳ бўлиш, ўз сиёсий етакчилигимизни унга лойиқ бўлган онгли мухлис кишиларга беришдир. Бу лойиқ онгли мухлис кишилар Умматни севадилар, Уммат ҳам уларни яхши кўради, улар Умматга хайри дуода бўладилар, Уммат ҳам уларга хайри дуода бўлади… Улар Халифаликни тикласалар у билан ерни зилзиладек ларзага соладилар, оламдаги куч мувозанатларини бутунлай ўзгартирадилар, Халифаликни – уни хунук қилиб кўрсатишдан – ҳимоя қиладиган қўрғон бўладилар, уни макру ҳийлалардан ва фитналардан ҳимоя қилувчи қалқон бўладилар.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мусулмонларнинг барча юртларида доимо мусулмонларнинг энг бирламчи масаласи билан бирга қолаверамиз. Бу масала пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклашдир. У ҳамма мусулмонларнинг Халифалигидир. Зеро у бирон ташкилот, ҳизб, жамоат ва мазҳабнинг монополияси эмас. Шунинг учун биз Халифаликка даъватни давом эттираверамиз, уни ҳимоя қилишда давом этамиз, унга қарши тадбир қилинаётган барча макр ҳийлаларни фош этаверамиз, бутунлай жиддийлик, сабр ва шариат аҳкомларига қаттиқ амал қилиш билан уни тиклашга ҳаракат қилаверамиз. То Аллоҳ Ўз амри билан ҳукм қилгунга қадар шундай қилишда давом этаверамиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                         12 рамазон 1435ҳ

Сурия вилояти                                                                          10 июл 2014м

TagsИШИДтузоқХалифалик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УММАТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИ

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда нархлар кўтарилишининг ягона тўғри ечими Исломдадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди муборак заминдан қўпориб ташланмас экан, унинг жинояти ва ёвузликлари асло тўхтамайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/