Ўзбек режимининг жарималаридан халқимиз тоқати тоқ бўлди

Ўзбек режимининг жарималаридан халқимиз тоқати тоқ бўлди
بسم الله الرحمن الرحيم
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида 52 та радар камерани пневматик милтиқ билан синдиргани айтилган фуқаро, яъни Маҳмуджон Сирожиддиновнинг мурожаати тарқалди.
“Аччиқ устида, жарималар кўп келаверганига, кўчада – марказий жойларда турган жами 52 та камерага зарар келтирдим. Экспертлар жами зарарни ўрганиб чиқиб, 1 миллиард сўм зарарни елкамга илиб қўйишди. Зарарни кўриб, каттароқ зарарга тушиб қолганимни билмай қолдим. Машинам ҳам жарима майдонида. Шу ёшимга келиб 1 миллиард пул ушламаганман”, – дейди у. Шунингдек, у ўз мурожаатида пластик карта рақамларини қолдириб, фуқаролардан зарарни қоплаш учун имкон қадар моддий ёрдам сўрайди.
Эътибор берилса, мазкур шахсга тайинланган дастлабки жазода бутун эътибор у келтирган моддий зарарга қаратилган. Яъни камераларни ишдан чиқариш ҳукуматни қанча пулга туширгани ҳисоблаб чиқилган ва ўша суммани тўлиқ тўлаш унга юклатилган. М.С.нинг зарарни қоплашга моддий имкони йўқлиги инобатга олинганми, ҳарқалай жиноий иш қўзғатилганига қарамай, давлатга тўлаши керак бўлган пулни халқдан йиғишига ҳозирча тўсқинлик қилинмаяпти.
Ушбу 49 ёшли фуқаронинг ўнлаб кузатув камераларига пневматик милтиқдан ўқ узгани ҳақидаги хабар интернет нашрларидан ташқари маҳаллий телеканалларда ҳам шов-шувли ҳодиса сифатида кенг овоза қилинди. Боиси, оддий шофёр одамнинг қўлига қурол олиб марказий жойлардаги камераларни нишонга олгани аввалда кузатилмаган ҳодисадир. Бу эса аслини олганда, радарлар билан боғлиқ адолатсиз жарималар халқимизнинг тинка-мадорини қуритганини англатади. Бундан ташқари, бу – халқимизнинг Мирзиёев режимидан аллақачон “тўйиб” бўлганини билдиради. Шунинг учун ҳам М.С. содир этган иш режим қонунларига кўра жиноят ҳисобланишига қарамай, жамоатчилик унинг ишини олқишлаяпти. Айниқса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксари уни жуда яхши иш қилган, деб олқишлаб, аллақачон қаҳрамон деб аташди. Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи “шарофати” билан бу “халқ қаҳрамони” қамоққа олинди.
Ўзбекистоннинг юқори идоралари радарлар ўрнатишдан мақсад инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини (ЙТҲ) олдини олиш эканлигини айтиб келади. Аслида эса бу гаплар камераларни ўрнатишни оқлаш учун ишлатиладиган баҳона холос. Агар чиндан ҳам бу ишда халқ манфаати кўзланганда, йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жиддий чоралар кўриларди. Ҳозирги қонунчилик эса “пулинг бўлса тезликни оширавер, қоидаларни бузавер ва жарималарни тўлайвер…” деган гапни айтиб турибди. Яқинда Ўзбекистонда 12 баллик тизим қабул қилинди. Бу қоидага кўра, жарима баллари 12га етган кишидан ҳайдовчилик ҳуқуқи турли муддатларга олиб қўйилади. Бу чора ҳам кутилган натижани бермаслиги тайин. Чунки бир автомобилдан 2-3 киши фойдаланиши ҳисобга олинса, бали юқорилаган ҳайдовчининг қилмишини бошқаси бўйнига олиши мумкин.
Ҳайдовчиларнинг йўл қоидасини бузганини аниқлаб уларга жарима солувчи радарлар Ўзбекистонда ўрнатилганидан буён унга оид муаммолар ҳозиргача ечилмай келяпти. Шундай муаммолардан бири: йўл четига қўйилган автомобилни ёки йўлдаги чуқурни (ямани) четлаб ўтган машина чизиқни босгани заҳоти камералар жарима ёзишга ўтади. Шунинг учун, радарларнинг жарима ёзишига ҳайдовчиларнинг қоида бузганлигини сабаб қилиб кўрсатиш, албатта, тўғри эмас. Чунки ҳайдовчиларнинг қоидабузарга айланишига йўл сифатининг талабга жавоб бермаслиги, радарларнинг юқори аниқликда ишламаслиги ва бошқа сабаблар ҳам борки, аввало буларни бартараф қилиш ва назоратини таъминлаш давлатнинг зиммасидаги вазифадир. Масалан, йўллар талабга жавоб берадиган тарзда таъмирланса, қоидабузарликлар кескин камайган бўларди. Ўзбекистонда йўл таъмири учун пулларни ёқилғи нархига қўшган ҳолда ундирилади. Бундан ташқари, ҳар йили автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджетдан миллиардлаб маблағлар сарфланади. Шунга қарамай, ҳатто фойдаланувчилар шикоят қилган йўллар ҳам қайта таъмирланмай келяпти. Бундан хулоса қилиш мумкинки, агар ҳукумат инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган ЙТҲларни олдини олишни ўзининг бирламчи мақсади қилиб қўйганида, йўл инфратузилмасини сифатли қилиб қуришга бутун эътиборини қаратган бўларди. Аксинча, давлат зиммасидаги бундай вазифаларни бажариш ўрнига, халқни жаримага тортиш ва пулини шилиб олишга ишлаяпти.
Ҳозирда радарлар ИИВ бошқармалари, ҳокимиятлар ва тадбиркорлар тарафидан ўрнатилган. Уларга 5 турдаги қоидабузарликни қайд этиш ҳуқуқи берилган. Аммо бу турга кирмаган қоида бузарликлар учун, масалан, камар тақмаганлик учун ҳам радарлар жарима ёзмоқда. Яъни давлат халқдан пул ундиришда ўта сурбетлик йўлини танлаган. Стационар радар, кўчма фото радар, мультирадар ва бошқа турдаги радарларнинг сони кўпайиб, жарималар миқдори ҳам ортиб борар экан, ҳайдовчилар жарималарни тўлаш ўта мушкуллиги сабабли ноиложликдан машинасига қиммат антирадарлар ўрнатишмоқда. Шу сабабли маҳаллалар ичкарисигача яширин ва ҳаракатланадиган камералар киритиш авж олди. Халқнинг кўплаган норозиликлари ортидан жорий йилнинг 1 апрел кунидан эътиборан мультирадарларни яширинча ишлатишни таъқиқловчи қонун кучга кирди. Бироқ шунга қарамай, мазкур ҳаракатланувчи камералар ёрдамида йўл патрул хизмати ҳозирда ҳам яширинча жарималар солишда давом этяпти. Бунга сабаб, Ғарб экспертлари капиталистик қонун-қоидаларга кўра Ўзбекистон ҳукуматига солиқ ва жарималар турини ва миқдорини оширишни тавсия қилиб келаётганидир. Бу билан мустамлакачи Ғарб мусулмонларни Исломга кўпроқ эътибор қаратишларига ва Халифаликни қайта тиклашга ҳаракат қилишларига имкон бермаслик учун уларни фақат тирикчилик ғами билан машғул қилиб қўйишни мақсад қилади. Ўзбек режими эса, бу йўл билан давлат ғазнасини тўлдиришни ва ташқи қарзларни қисқартиришни кўзлайди. Шу туфайли 2025 йил 1 февралдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорлари яна 10 фоизга оширилди. Бундан ташқари, радар ва камераларни қонунчиликка мос келмайдиган чизиққа қаратилиб, у қайд этган маълумотлар бўйича жарималар ундиришда давом этиляпти. Хуллас, бундай адолатсиз жарималар, айниқса таксичилик орқасидан амал-тақал рўзғор тебратадиган оилаларнинг аҳволини анча танг қилиб қўйган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, устимизда татбиқ қилинаётган Ғарб капиталистик тузуми сабабли ўзбек режими халққа хоҳлаганча жарималар солиш орқали даромад қилиш йўлини қўллаяпти. Халқ орасидаги қоидабузарликларни аниқлаш учун оммани жосуслик қилишга қизиқтиряпти. Ҳозирда бу жирканч жиноят кенгайиб, тадбиркорлар замонавий жосуслик йўлларини қўллашяпти, яъни радарлар ўрнатишяпти. Аслида, ўзбек режими узоқни ўйламасдан қилаётган бундай абсурд сиёсати орқали мусулмон халқимиз ва юртимизга қарши потенциал хоинларни етиштириб чиқаряпти… Шунинг учун халқнинг ҳар бир иши устидан моддий фойда ундиришни мақсад қилувчи демократик тузумдан бутунлай воз кечиб, унинг ўрнига Аллоҳнинг адолатли қонунларини татбиқ қиладиган Рошид Халифалик тикланмас экан, бугунги адолатсиз қонун-қоидалар, зулмкор солиқ ва жарималар дастидан жабр чекишда давом этаверади.
Яна бир муҳим нуқта: инсонларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши иймондан келиб чиққан тақдирдагина кўнгилсиз ҳодисалар олди олиниши мумкин. Инсонлар нафақат дунёдаги, балки охиратдаги жавобгарликни ҳам ҳис қилиб яшасагина, жамиятга яхшилик келтирувчи кишиларга айланишади. Шу тарзда мусулмонларни Ислом асосида яшашини таъминлайдиган, улар ўртасида табиий бойликларни тенг тақсимлайдиган, уларнинг моли ва жонини ҳимоя қиладиган ҳамда қийналган-камбағалларга ғамхўр, ўз фуқароларига чинакам хомий бўладиган Халифалик давлати тикланмас экан, мустамлакачи давлатлар ва уларга муте бўлган ўзбек режими кабиларнинг зулми ҳеч қачон тугамайди. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
– “Ким Менинг эслатмамдан (илоҳий қонунлардан) юз ўгирса, албатта, унга танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
22.04.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ