Халифасиз ўтган аламли кунлар интиҳоси Аллоҳ изни ила яқиндир!

Халифасиз ўтган аламли кунлар интиҳоси Аллоҳ изни ила яқиндир!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Онасининг бағридаги гўдак хотиржам ва сокин бўлади. Уни осойишта қилган нарса она меҳридир. Инсон бу меҳрни ўсиб улғайганида ҳам, ҳаттоки навқирон ёшдан ўтганда ҳам доимо ҳис қилади. Чунки онаси унинг учун ҳимоя қўрғони, моҳир табиб ва сабрли тарбиячи. Қўйингки, ҳаётидаги барча қийинчиликлари, азобларини у билан баб-баравар тотгувчи ҳамдард. Шунинг учун инсон онасидан айрилганида ўзини чорасиз, ожиз ҳис қилади. Бугун Ислом уммати ҳам шундай аҳволда. Деярли бир аср мобайнида онасининг меҳридан айрилган фарзанддек яшамоқда. Ожиз ва чорасизликда азобланмоқда. Бошқа умматлар томонидан хўрланмоқда. Чунки уни худди онаси каби ҳимоя қилувчи, ҳамдард бўлувчи халифаси йўқ.
Уммат хотирасига қаро кун сифатида муҳрланган 1924 йил 3 март куни хоин, яҳудий Мустафо Камол томонидан Халифалик расман тугатилди. Бу кун куфр ўз малайлари қўли билан Ислом қўрғонига зарба берди, шайтон қутқуси билан инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан тузумни мусулмонлар ҳаётига киритиш учун йўл топди. Мана, деярли бир аср давомида уммат шайтоний қонунлар остида эзилмоқда. Бу давр мобайнида Аллоҳнинг ҳукмлари уммат ҳаётидан узоқлаштирилиб, ботил ақидалар татбиқи шу даражага етдики, мусулмонлар адолат, раҳм-шафқат, меҳр-мурувватдан мосуво бўлиб, очкўз, худбин ва хоинлар қўлида қулдек бўлиб қолдилар. Бугун куфр ўзининг ифлос тузуми ва бузуқ қонунлари билан мусулмон юртларини булғамоқда, нопок ва нажас қўлларини муқаддасотларимизга чўзмоқда, мусулмоннинг ҳаётига тажовуз қилиб, покиза қонини тўкмоқда.
Сурия, Фаластин, Ироқ, Яман, Мьянма, Нигерия, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Уйғуристон, Афғонистон ва бошқа мусулмон юртларда ўз манфаатларини кўзлаган куфр бевосита ўзи ва билвосита малайларининг қўли билан мусулмонларни ўлдирмоқда, қамамоқда, ҳаттоки уларнинг гўштлари ейилмоқда. Бу юртлардаги ваҳшийларча ўлдирилаётган норасида гўдаклар доди, фарзандидан айрилган оналар фарёди, номуси топталган опа-сингиллар ноласи дунёни тўлдирди. Дунё мусулмон учун ғамхонага айланди. Буларнинг барчаси роббим Аллоҳ дегани, мусулмон бўлгани ва ҳимоячиси йўқлиги учундир. Чунки бугун умматнинг золимларни тийиб қўювчи, “Эй Мўътасим” деган аёл ноласига бутун исломий қўшинни оёққа тургазувчи Мўътасими, Қуддусини кофирлардан тортиб олгувчи Салоҳиддини, юртида оч қолган бир оила борлигини билиб, Аллоҳдан қўрқиб, Байтулмолдан озуқа тўла қопни елкасида кўтариб келувчи адолатли Умари, умматнинг бир қарич ерини яҳудийларга сотгандан ўлимни афзал билувчи Абдулҳамидлари йўқ. Шу сабабли авваллари изн сўраб, омонлик олмагунча мусулмон юртига қадам босишдан қўрққан кофирлар бугун юртларимизда кеккайиб юрибди, намозгоҳларимизни оёқ ости қилиб, бузуқ сақофатини қўрқмай тарғиб қилмоқда.
Аммо буларнинг барчаси ўткинчи. Чунки куфр қанчалик уринмасин, умматнинг қалбидан Исломини юлиб олишга қурби етмади. Бугун ўзини ғолиблигини доимий, деб ўйлаётгани аслида ўзининг ҳалокатидир. Аллоҳ Таоло айтади:
إِن يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِّثْلُهُ وَتِلْكَ الأيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاء وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
– “Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам шунга ўхшаш жароҳат етган. Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи Аллоҳ иймон келтирганларни билиши учун ва улардан шаҳидларни чиқариб олиши учун. Ва Аллоҳ золимларни севмайди”. (Оли Имрон:140)
Ўз ишида ғолиб бўлган буюк Роббимизнинг ушбу қавли бугунги кунимиздан асло тушкунликка тушмаслигимизга, аксинча Ўзининг раҳмати ва марҳамати учун бор куч-имкониятимиз билан ҳаракат қилишимизга ундамоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ إِلاَّ أَن قَالُواْ ربَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
– “Улар: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин”, деган гапдан ўзга гапни айтмаганлар”. (Оли Имрон:147)
Дарҳақиқат, бугун умматнинг асл фарзандлари Исломни ҳаётга қайтарадиган, фуқаросининг азизлиги, фаровонлигини таъминлайдиган, золимларни тийиб қўядиган, Аллоҳнинг нусрати ила яқин кунларда тикланажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашда сабот билан ҳаракат қилмоқдалар. Оламлар учун раҳмат бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
ثُمَّ تَكُونُ خِلافَةٌ عَلى مِنْهاجِ النَّبُوَّةِ
“Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади…” (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти) деган хушхабарлари бу ишда уларга куч-ғайрат бағишламоқда. Ва ин ша Аллоҳ тикланажак!
Ана ўша кунда қалблардаги маҳзунлик ўрнини қувонч эгаллайди. Ана ўша кунда куфр олами қўрқувдан силкинади. Ана ўша кунда бутун оламлар Роббисининг ваъдаси ҳақ эканига барча амин бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
18.03.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми