| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

By htadmin
20.02.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

Зинат Сомит хоним қаламига мансуб

«Саудия хотин-қизлари 2017 йилда бешта ғалабани қўлга киритдилар». Кўплаб матбуот ва веб-сайтларда мана шундай дабдабали ва жозибадор сарлавҳага диққат-эътибор қаратилди, шу орқали сарлавҳа эгалари саудиялик қиролларни кўкларга кўтариб, юрт хотин-қизларига кўрсатган «кароматлари»ини мақташди. Бу «ғалаба»ларнинг биринчиси хотин-қизларга машина ҳайдашга рухсат берилгани бўлди. Қирол Салмон ибн Абдулазиз сентябр ойида саудиялик аёлларнинг машина ҳайдашларига рухсат берувчи қироллик фармони чиқарди. Иккинчи «ғалаба», аёл кишига валийликни йўқ қилиш қарори бўлди. Қирол Салмон май ойида қуйидаги фармонни чиқарди: «Хотин-қизларга нисбатан амал қилиб келинаётган ва уларга тегишли бўлган барча чораларни қайта кўриб чиқилсин, шу билан бирга, хотин-қизар талаблари ва уларга кўрсатилаётган хизматлар билан шуғулланилсин, никоҳда хотин-қизлар валийлари розилигини олиш талаби билан боғлиқ барча шартлар чеклансин, айни фармон чиқарилган вақтдан бошлаб, уч ой муддат ичида ҳар қандай чоралар кўрилиб ёки ҳар қандай хизматни тақдим этиб, уларнинг қонуний асослари изоҳлансин». Учинчи «ғалаба» аёлларнинг спорт беллашувларини томоша қилиш учун ўйингоҳларга келишларига рухсат бериш қарори бўлди. Спорт ишлари бўйича ҳайъат раиси Таракий Оли шайх октябр ойида Риёз ва Жиддада учта ўйингоҳни саудиялик оилаларнинг 2018 йил бошидан бошлаб, махсус тартиб-интизомга мувофиқ киришларига ҳозирлаш тўғрисида қарор чиқарди. Тўртинчи «ғалаба», хотин-қизларни етакчилик мансабларига тайинлашга рухсат бериш қарори бўлди. Март ойида Саудия шўро мажлиси, хотин-қизларни миллий гвардия вазирлиги секторларида ёрдам кўрсатиш вазифаларига жойлаштиришга ва ҳарбийларни нафақага чиққанларидан сўнг уй-жой билан таъминлашга рухсат берди. Бу рухсат мажлиснинг хавфсизлик масалалари бўйича ҳайъати тақдим этган тавсия натижасида чиқарилди. Сентябр ойида Саудия режими биринчи марта ҳукуматдаги юқори мансабларнинг бирига аёл киши тайинланганини маълум қилди. Шарқий минтақа нозири Фаҳд ибн Муҳаммад Жубайр ўшанда Имон бинт Абдуллоҳ Ғомидийни Хабр баладияси мэрининг ахборот технологияси ва хотин-қизларга хизмат кўрсатиш бўлими бўйича муовини қилиб тайинлаш тўғрисида фармон чиқарди. Баладия ишлари бўйича айни мансабни илк бор саудиялик аёл эгаллади.

Бешинчи «ғалаба»га келсак, бу хотин-қизларни таҳқирлашни олдини олиш қарори бўлди. Маданият ва ахборот вазири доктор Авод ибн Солиҳ Авод декабр ойида мамлакат хотин-қизлари ёки бошқа тоифадаги аёлларни очиқ ёки зимдан таҳқирловчи ҳар қандай сериаллар ёхуд программаларни телеэфирга узатмаслик тўғрисида таълимот берди. Вазирлик ўзининг Твиттердаги саҳифасида нашр қилган баёнотида, айни таълимотни бузган ҳар қандай телеканалнинг қонунан жавобгарликка тортилишини ва шу қонунбузарлиги турига қараб жазоланишини таъкидлади.

Ҳа, буларни «ғалаба»лар, дейишди. Аслида эса, саудиялик муслималарни адаштириш ва уларни дин аҳкомларидан узоқлаштиришдир. Бундан «ушбу «ютуқ»ларни илмонийлик олиб келди, олдин эса, аёллар камситилиб, истибдод ва зулмга учраган эдилар», деган нарсани пайдо қилиш кўзланган!

Ботилдан фақат ботил ясалади!! Аммо Исломда аёллар 1400 йил мобайнида шундай ҳақ-ҳуқуқларга эришдиларки, бу ҳуқуқлар орқали эркакларнинг доим ҳимояси остида юксак ва азиз даражадаги рафиқалар, оналар, қизлар, опа-сингиллар бўлиб яшадилар, эркаклар ҳаётига ошнолик ва меҳр-муҳаббат билан шерик бўлдилар.

Ғарб ҳамон муслимани нишонга олмоқда. Чунки у авлодлар тарбиячиси ва оила таянчиси мана шу муслима эканини билади. Билгани учун ҳам Ғарб уни Ислом аҳкомларидан буришга, бу аҳкомлар аёл учун адолатли эканидан шубҳалантириб қўйишга уринмоқда. Шунинг учун саудиялик аёллар, Ғарбнинг нишонига айландилар… Яъни Ғарб – хотин-қизлар абайяга (узун ва ёпиқ қора либос), жамиятдаги ҳукмрон ҳукмларга ва Исломга қарши исён қилди, дея баён қилди. Ахборот воситалари бу ғалабалардан илҳомланиб «бу қолоқлик устидан эришилган ғалабадир» дея мақтанмоқда ҳамда Ислом ундан пок бўлган бу қолоқликни пасткашларча Ислом ҳукмларига боғламоқда.

«Хьюман Райтс Вотч» ташкилоти 2017 йил июлда «Қафасда яшашдек гап: Саудиядаги аёл ва эркак кишининг валийлиги низоми» сарлавҳаси остида ҳисобот чиқарди. Унда Саудиядаги хотин-қизларнинг айни ташкилот даъво қилган «чекловлар»дан ҳали-ҳамон халос бўлишмагани қораланди. Риёз «хотин-қизларга қўйилган чекловларни енгиллатиш учун ўн йилдан зиёд вақтдан бери маълум даражада қатор ўзгаришларни амалга оширган»ини, жумладан, аёлнинг ишлаш учун ўз валисидан рухсат олиши лозимлиги айтилган қонунни бекор қилинганини таъкидлади. Русиял Явм. (Хабар қисқа ўзгаришлар билан келтирилди).

Саудиялик аёлларнинг маҳрумликда яшашларига Ислом сабабчи эмас. Аксинча бунга анави ҳукмдорлар ва уларнинг ҳидоятдан йироқ равишда фатво чиқараётган уламоларининг қилмиши сабабчидир. Аёл кишига дини эмас, мана шулар зулм қилган. Қандай қилиб, Парвардигорнинг дини уни ҳеч қандай маъсият бўлмаган нарсадан маҳрум қилсин?! Масаланинг аламли ери шундаки, шу ҳукмдорлар ва уларнинг «уламолар»и, аёл эришган айни ҳақ-ҳуқуқларни илмонийлик «шарофати»дан эканлиги билан фахрланишяпти… Шу қуриб кетгурлар Аллоҳ аёлга мукаррам ҳолда яшасин учун инъом этган аҳкомларни инкор этишяпти.

Лекин, бу подшоҳлару уламоларнинг саудиялик хотин-қизларга мана шундай «ютуқлар» тақдим этишлари, нафақат уятли ва таассуфли иш, балки йиллар давомида ўчмайдиган шармандалик тамғасидир! Ахир, шу «ютуқлар» билан саудиялик аёллар чиндан ҳам ҳақ-ҳуқуқлари ва улуғликларига етишишдими, уларга тинч-осуда, фаровон ҳаёт берилдими?! Бу «ғалабалар» билан уларнинг иқтисодий вазиятлари ўзгардими, қашшоқлик ва қимматчиликни енгиб ўтдиларми?! Маълумот-статистиканинг йўқлигига, ёки йўқ қилинганига қарамай, норасмий ҳисоботлар ва ҳукумат кўрган айрим чора-тадбирлардан қашшоқликнинг нақадар кенг тарқалганини билиш мумкин. Масалан, Ал-Жазира нетда нашр қилинган «Саудия… қора олтин юртида қашшоқлик парадокси» сарлавҳали мақолага кўра, Саудиянинг 2014 йил учун давлат бюджетидан 29 миллиард риали (7.7 миллиард доллари) қашшоқлик масаласини ҳал этишга ажратилган. Хўш, шу билан аёлларнинг турмуш даражаси яхшиландими. Масалан, ишсизлик йўқ бўлдими, ҳолбуки, Умумий статистика ташкилотининг таъкидлашича, Саудия мамлакатидаги ишсизлик даражаси 2017 йилнинг иккинчи чорагида 12.8 %га етган?! Ажрашиш муаммолари йўқ бўлдими, ҳолбуки, мамлакат бўйича ажрашиш бир кунда 127 ҳолат, яъни соатига 5 ҳолатни ташкил қилади?! Қари қизлик муаммоси йўқолдими, ваҳоланки, мамлакатда 227.860 нафар 32 ёшдан юқори саудиялик қизлар мавжуд?! Саудияда аёллар, наҳотки, машина ҳайдашни, ўйингоҳларга бориб футбол томоша қилишни, раҳбарлик ишларида ишлашни умид қилган бўлсалар?! Саудия ва бошқа исломий юртлардаги муслима аёллар орзуси шумиди?!!

Дунёнинг ҳамма еридаги муслима аёллар, бу каби ялтироқ ва дабдабали шиорларга ҳаргиз алданмайдилар, чунки уларнинг сохталигини, Роббилари шариатидан ўзга ҳеч қаерда яхшилик йўқлигини, фақат шу шариатдагина ҳақ-ҳуқуқлари кафолати билан ҳурмат-иззатлари муҳофазаси таъминланишини аллақачон билиб, ишонч ҳосил қилганлар. Росул ﷺ марҳамат қиладилар:

«خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ، وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي، مَا أَكْرَمَ النِّسَاءَ إِلاَّ كَرِيمٌ، وَلَا أَهَانَهُنَّ إِلاَّ لَئِيمٌ»

«Сизларнинг яхшингиз, аҳлига яхшингиздир ва мен сиздан ҳам кўра аҳлимга яхшидирман. Фақат карим инсонгина аёлларга каромат кўрсатади, фақат пасткаш кимсагина аёлларни таҳқирлайди». Бас, шундай экан, аёллар талабларида олиҳиммат бўлсинлар ва Роббилари шариати бошқарувидан ўзга нарсани талаб қилмасинлар.

Роя газетасидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукумати халқни яна қарзга ботирмоқчи

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/