| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Бир савдонинг ичида иккита савдо келишуви ҳаром маъносидаги ҳадис тўғрисидаги саволга жавоб

Бир савдонинг ичида иккита савдо келишуви ҳаром маъносидаги ҳадис тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
1780
0
Share:

Бир савдонинг ичида иккита савдо келишуви ҳаром маъносидаги ҳадис тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Али исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб

Савол:

Ассалам алайкум. Мен интернетда Исломий даъват маъносидаги мақолалардан бирида қуйидагича гапни ўқиб қолдим: “Машинангизни сотиш учун бозорга борганизда бир ҳаридор келиб, ўз машинасини, ҳамда устига минг доллар бериш эвазига машинангизни сотишни талаб қилса, шу иш учун руҳий асосдаги фикрлаш керак, яъни шу савдонинг ҳукми нима?- деб, кейин буни ҳаром эканлигини биласиз ва ундай йўл билан машинангизни сотмайсиз ва унинг машинасини ҳам сотиб олмайсиз. Бу ҳаром бай, чунки бу байдан Росулуллоҳ(с.а.в) қайтарганлар: Аҳмад ривоят қилган:

نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن  نهى عن صفقتين في صفقة واحدة

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта битимда икки битимдан қайтардилар».

Мени тушунмаганим, шу келтирилган воқелик ушбу хадисда назарда тутилган ҳукмга тушадими?

                                                                                                                         Али.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир савдони қилиб туриб унинг ичига иккинчи бошқа бир савдони тиқиб юборишни ҳаром қилганлар, бундан қайтарганлар.

نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن صفقتين في صفقة واحدة

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир савдони ичида иккита савдо қилишдан қайтардилар”. Термизий, Насаий, Ахмад, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган. Ҳаммалари саҳиҳ ёки ҳасан йўл билан. Термизий ва Насаий ривоятида “عن بيعتين في بيعة” – “бир байни ичида иккита бай қилишдан” лафзи билан келган ва мана шу ривоят Ахмад ва Байҳақийларнинг “عن صفقتين في صفقة” – “ бир байни ичида иккита бай қилишдан”га қараганда қувватлироқ, чунки бу кейингилар ҳасан иснод билан ривоят қилинган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ҳадис шаръий ҳукм олиш учун далил қилишга яроқли ҳадис ҳисобланади.

Энди ҳадиснинг мадлули, яъни нимага далолат қилишига тўхталадиган бўлсак. Ушбу ҳадиснинг мадлули хусусида муфаққиҳлар уч хил раъйни айтишган.

Биринчиси. Имом Бағавий Термизийнинг “Сунан”ига шарҳида шундай дейди: “Бир сотувчи ҳаридорга “Ушбу кўйлакни сенга ўн нақдга, ёки йигирма бор ойлик насияга сотдим” деса ва ҳаридор “олдим” деб жавоб берса, бу савдо аксар аҳли илмнинг наздида фосиддир, чунки бу ерда иккала айтилган савдода қайси турдаги пулга савдо қилингани аниқланмай қолиб кетди (яъни дирҳамга ёки диноргалиги), савдода пулнинг аниқланмаслиги уни фосид қилади. Ушбу ҳадиснинг ровийларидан бўлган мужтаҳид Саммок ибн Ҳарб ҳам айни шу раъйни айтган”.

Ҳадиснинг ровийси Термизий ўзининг “Сунан”ида ушбу ҳадис тўғрисида шундай деган: “Бир байнинг ичида икки бай тўғрисида баъзи аҳли илмлар шундай дейишган: “Сотувчи ҳаридорга “Ушбу кўйлакни ўн нақдга, ёки йигирма насияга сотдим” деса ва ҳаридор “олдим” деб жавоб қайтарса. Ушбу ҳолатда икковлари айтилганнинг қайси бирига келишганларини аниқлаб кейин тарқалишса, бай дуруст бўлиб кетаверади, яъни ҳаридор нақдгами ёки насиягами, қайси бирига олганини аниқласа, “йигирма насияга олдим” деса масалан, бундай ҳолатда бай дуруст бўлиб кетаверади. Агар нақд ёки насиянинг бири тайинланмасдан, сотувчи аётган биринчи сўз билан тарқалишса, бу ҳолатда бай ҳаром бўлади, чунки байни нақдга қилиндими ёки насиягами, аниқ тайин қилинмади”.

Ибн Қуддома Мақдисий “Ал-муғний Ал-лабиб” китобида шундай дейди: “Бир байнинг ичида иккита байдан қайтариш ҳадисининг тафсири тўғрисида баъзи аҳли илмлар шундай дейишган: Сотувчи ҳаридорга “ушбу қулни ўн нақдга, ёки йигирма насияга, ёки бирон ери синган майиб бўлган ҳолида ўнга, ёки соғ – саломат ҳолида йигирмага сотдим” деса, бу бай ботилдир. Мана шу ҳолатдаги бай юқоридаги ҳадисда айтилган ҳолатдир. Бу ҳадисни Молик, Саврий, Исҳоқлар мана шундай раъй билан таржима қилишган. Ботилликнинг сабаби ҳаридорга айтилаётган таклифларнинг биронтаси аниқ тайин қилинмади”.

Иккинчиси. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадис мадлули тўғрисида шундай раъйни айтган: “Бир одам бошқа бир одамга “Ушбу ҳовлимни сенга йигирма динорга сотдим, лекин менга ўз қулингни йигирма динорга сотишинг шарти билан” деса, бу бай фасод бўлади ва Термизийнинг ҳадисида Росулуллоҳ битта байда иккита байдан қатаришдан кўзда тутган мурод шудир”.

Музаний Термизийнинг “Сунан”ига шарҳида, ушбу ҳадиснинг мадлули тўғрисида қуйидагича раъйни айтган: “Сотувчи ҳаридорга “Ушбу қулимни сенга йигирма динорга сотдим, лекин сен менга ўз жория қулингни сотишинг шарти билан” деса, бу ҳолатда бай фосиддир, чунки қулни йигирма динорга баҳолаб унинг устига жорияни сотишни шарт қилиб қўшиб қўйди, бу эса байга алоқаси бўлмаган ташқи шарт бўлгани учун бай фосид бўлди”.

Учинчиси. Абул Ало Муборакфурий Термизий “Сунан”ининг шарҳи “Туҳфат ул ахфазий”да шундай дейди: “Бир бай ичида икки бай ҳадиси тўрғисида шундай тафсир ҳам айтилган: Бир одам бир ой муддатда бериш шарти билан бир қоп буғдойга бай салам қилса, бир ой ўтиб, бўйдойни топшириш вақти келганда, буғдой эгаси (яъни деҳқон) пул берганга “Мен сенга беришим керак бўлган бир қоп буғдойни икки ой муддатда бериш шарти билан, мени ўзимга икки қопга сотгин” деса, бу ҳолатда бай фосид бўлади ва ҳадисда айтилган бир байни ичига иккинчи байни киргазиб юбориш ҳолати шу ерда кўринади”.

Бу тўғрида менинг раъйим. Келтирилган учала важҳларнинг ичида далили бақувватроғи биринчи ҳолатдаги Имом Термизийдан келтирилаётган раъй, дейиш ўринли. Чунки биринчи ҳолатни ушбу ҳадисни ривоят қилган одам, Имом Термизийнинг ўзи тафсир қилиб беряпти. Ва бир байнинг ичига иккинчи бай киргизиб юборилаётгани ҳам бошқаларга қараганда ёрқинроқ кўриниб турибди.

Энди саволга қайтадиган бўлсак, ушбу ҳадиснинг мадлули тўғрисида келтирилган учала важҳларнинг ҳар қайсисини тўғри деб қабул қилинган тақдирда ҳам, саволда келтирилган воқеликка тушмайди, тўғри келмайди. Саволдаги ҳолатда бир байга иккинчи бай киргазиб юборилаётгани йўқ, балки бу ерда бир нарсани сотиб олиш учун пул сифатида иккита нарсадан фойдаланиляпти холос. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

07.09.2016й.

TagsиккитаСавдо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммат кутиш доирасидан чиқиши керак: Нажот ташқарида эмас, ўз ичимизда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ва Европанинг Украинага ҳарбий ёрдамлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дания ҳукумати суриялик қочқинларни ўлимга қайтишга мажбурламоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/